Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/1263 Дата решения 07.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 355039 Claim ID 2690752 PDF Hash eb856d0be8ee9f3f... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
адар ЖПКнинг 224-моддаси адар ЖПК 224 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 2 code_article
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 443-моддаси ЖПКнинг 443 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1263-сонли 2025 йил январь ойининг «07» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ZOOM иловаси орқали, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи М.Туплиев ва унинг ҳимоячиси адвокати С.Юсуповларнинг иштирокида, Туплиев Мухаммадмурод Акром ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Туплиев Мухаммадмурод Акром ўғли (TUPLIYEV MUXAMMADMUROD AKROM O‘G‘LI), 1999 йил 19 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, стомотолог, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, “Мевазор” МФЙ, “Мевазор” кўчаси, 60-уйда яшовчи, 2024 йил 25 сентябрдан 26 сентябрга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 30 сентябрдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Нормуротов Шахрам Отабек ўғли ўғли гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш мақсадида 2024 йилнинг август ойида Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳудудида жойлашган “Татар” тоғига чиқиб, у ердан “марихуана” гиёҳвандлик воситасини олиб, ўзига тегишли оқ рангли “Нексия 3” русумли, давлат рақам белгиси 70Х435WA бўлган автомашина олд томонидаги магнитофон тагидаги кулдоннинг ичига гугурт қутиси солиб қўйиб, 2024 йил 25 сентябрь куни соат 10:00ларда Тошкент шаҳрига ўзига тегишли автомашинасида йўлга чиққан, соат 15:00ларда Тошкент шаҳарга киришдаги “Эркин” ЙПХ масканига етиб келганида ўз хатти-ҳаракатлари билан ИИБ ходимларида шубҳа уйғотгани учун холислар иштирокида унинг ёни ва автомашинаси кўздан кечирилганида, автомашинаси олд томонидаги магнитофон тагидаги кулдоннинг ичида гугурт қутига солинган, ўткир ҳидли ўтсимон модда борлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 25.09.2024 йилдаги 3751-сонли хулосасига кўра, М.Туплиевдан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда “театрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда “марихуана” деб аталиши ва ушбу модданинг оғирлиги 1,83 граммга тенг эканлиги кўрсатилган. “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорининг 1-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган гиёҳвандлик воситалари туркумига киради. Судланувчи М.Туплиев суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор бўлиб, 2024 йилнинг 25 сентябрь куни ўзининг ишлари билан, яъни танишининг тўйи муносабати билан Тошкент шаҳрига йўлга чиқишга қарор қилганлигини ва ўша куни соат 10:00ларда ўзига тегишли бўлган давлат рақами 70Х435WA бўлган оқ рангли нексия 3 русумли автомашинамда бир ўзи йўлга чиққанлигини, соат 12:00ларда Жиззах вилоти Ғаллаорол туманига келганида, йўл четида автомашина(такси) тўхтатиб турган, унга олдиндан таниш бўлмаган, унга исми тергов даврида айтилган “Гулҳаё” исмли аёлни йўл-йўлакай олиб кетиш учун тўхтаганлигини, 50.000 сўм эвазига уни Тошкент шаҳрига олиб бориб қўйишга рози бўлганлигини ва уни автомашинаси орқа ўриндиғига ўтказганлигини, соат 15:00ларда Тошкент шаҳарга кириш бўлган “Эркин” ЙПХ масканига келганида уни ИИБ ходимлари тўхтатганлигини ва холислар иштирокида уни ва автомашинасини кўздан кечиришганида автомашинаси олд магнитофон таг қисмида жойлашган кулдон ичида турган, гугурт қўтти ичига солинган, ўткир ҳидли, ўтсимон модда борлигини аниқлашгани ва ИИБ ходимлари томонидан тегишли тартибда расмийлаштириб олингани, у ушбу моддаларни 200.000 сўм эвазига унга нотаниш бўлган шахсдан сотиб олгани, у ушбу моддаларни сақлашини ундан бошқа ҳеч ким билмаслигини, ёнидан топилган барча гиёҳвандлик воситаларини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганлигини айтиб, сотиш ёки кимгадир ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади бўлмаганлигини, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи М.Туплиев унга эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлсада, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган. 2 Жумладан, гувоҳ А.Хайдаров суд мажлисида, 2024 йил 25 сентябрь куни соат 15:00ларда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига келаётганида Чилонзор тумани “Эркин” ЙПХ постида ИИБ ходимлари тўхтатиб ўзларини таништириб, уни холис бўлишга чақиришганлигини, улардан нима ҳолатга холис бўлишини сўраганида улар, унга олдиндан таниш бўлмаган шахс бўйича шахсий тинтув ўтказишини айтишганида у рози бўлганлигини, ўша ерда, яъни оқ рангли “Нексия 3” русумли автомашина бошқарувчиси Туплиев Мухаммадмурод Акром ўғлига нисбатан шахсий тинтув ва автомашинаси кўздан кечирилганида, унинг автомашинасининг олди, магнитофон томони пастки кичик кулдон ичидан, гугурт қутисига солинган ўткир ҳидли ўтсимон модда борлиги аниқланиб ИИБ ходимлари томонидан тегишли тартибда расмийлаштириб олинганлигини, у ушбу жойда бўлганининг сабаби, у Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига келаётганлигини, у М.Туплиевни олдиндан танимаслигини, унга нисбатан шахсий адовати йўқлигини, у ички ишлар ходимлари томонидан ноқонуний хаттиҳаракатлар бўлмагани ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ А.Каримов ҳам суд мажлисида гувоҳ А.Хайдаровнинг кўрсатувига ўхшаш кўрсатмаси билан; бундан ташқари, судланувчи М.Туплиевнинг жиноят содир этганликдаги айби, унинг ўзи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, билдирги, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш, ушланган шахсни ёнини кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, суд-кимёвий экспертизаси ва суд наркология экспертизаси хулосалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топди. Суд, судланувчининг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама этиб қуйидаги тўхтамга келади: судланувчи М.Туплиевнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар экан, тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва ташиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз 3 айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи М.Туплиевга нисбатан айб эълон қилишда, фақатгина ундан олинган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини гугурт идишда эканига таянгани, бошқа мазкур айбловни тасдиқловчи далил аниқланмаган. Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи М.Туплиев ўз кўрсатувларида, у 1-2 йилдан буён гашиш гиёҳвандлик воситасини, истеъмол қилиб келишини, у ҳафта давомида 4-5 марта истеъмол 4 қилишини, “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида кўрсатув берди. Жиноят иши ҳужжатларида мавжуд Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 28 октябрдаги 2795-сонли далолатномасига кўра, марихуана каннабиноид наркомания (марихуана) касаллигига чалинган бўлиб, ушбу касалликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги аниқланган. Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида М.Туплиев “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун сақлагани ҳақида кўрсатув берган, бу ҳақда холислар ҳам суд мажлисида шу ҳақда кўрсатув беришгани. Дастлабки суриштирув ва тергов давомида М.Туплиев гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи “марихуана”ни ўтказиш мақсади исботланмаган. Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи М.Туплиев томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир ҳаракат амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар аниқланмаганлигини, иш ҳужжатларига кўра М.Туплиев (марихуана) гиёҳвандлик касаллигига чалинган бўлиб, ушбу касалликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги аниқланганлигини инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан “марихуана” гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд судланувчи М.Туплиевнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан “озгинадан кўпроқ миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Суд, судланувчи М.Туплиевга жазо тайинлашда судланувчининг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди. Шу билан бирга, судланувчи М.Туплиевга жазо турини танлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган 5 хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд-наркология экспертизасининг хулосасига кўра, судланувчи М.Туплиев гиёҳвандлик билан изтироб чекиши ҳамда мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эканлиги сабабли, суд унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан суд ашёвий далил тариқасида олинган вазни 1,73 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Туплиев Мухаммадмурод Акром ўғли (TUPLIYEV MUXAMMADMUROD AKROM O‘G‘LI) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Туплиев Мухаммадмурод Акром ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 25 сентябрдан 26 сентябрга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган вақти (1 кун) ҳамда 2024 йил 30 сентябрдан 2025 йил 07 январга қадар қамоқда сақланган вақтини (99 кун) ахлоқ тузатиш ишлари жазоси муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 2 (икки) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ёки ўз иш жойида ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукмни ижросини таъминлаш Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. М.Туплиевга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. 6 эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин. М.Туплиевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан М.Туплиевга нисбатан каннабиноид наркоманиядан (марихуана) мажбурий тартибда даволаниш чораси қўлланилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2024 йил 05 ноябрдаги 09269-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган 1,73 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 7 А.А.Мухиддинов