Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/1212 Дата решения 07.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 353944 Claim ID 2680055 PDF Hash a76485d0fad56998... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 266 1 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
Жиноят кодексининг 45-моддаси Жиноят кодекси 45 code_article
збекистон Республикаси ЖК 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 266 1 code_article
билан ЖК 45-моддаси билан ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖК 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил январь ойининг 07 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, судланувчи М.Ҳасанов ва унинг ҳимоячиси “Legal position” адвокатлик бюросининг адвокати Б.Иногамов. жабрланувчи Ш.Азаматов ҳамда фуқаровий даъвогар Ф.Мирахмедовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддасининг 1-қисми билан айбланган Ҳасанов Мақсуд Мансуровичга нисбатан 1-1006-2401/1212-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ҳасанов Мақсуд Мансурович (Hasanov Maqsud Mansurovich) 1966 йил 16 апрель куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Улфатбиби ҚФЙ, Оқработ МФЙ, Янгикент кўчаси, рақамсиз уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи М.Ҳасанов, 2024 йил 24 сентябрь куни соат 10:30 ларда, ўзига ишончнома орқали бириктирилган “Матиз” русумли, давлат рақами 10 B 303 GB бўлган автомашинани барча тегишли ҳужжатлари асосида, техник соз ҳолатда, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ТХАЙ кўчасининг иккинчи даражали йўли бўйлаб, Абу Сахий кўчаси томондан Эшонгузар кўчаси томонга бошқариб бориб, ушбу кўчада жойлашган Бектўпи бозори қаршисига етганида, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди, 53банди, 77-банди 1 ва 3-қисми ҳамда 104-банди талаблари, яъни “йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмаслиги керак”, “ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб олиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак”, “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситасининг тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак, ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, “тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак” деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан, йўналишини ўзгартириб чап томонга бурилиб ҳаракатлангани натижасида асосий йўлдан ҳаракатланиб кетаётган Ф.Мирахмедов бошқарувидаги “Дамас” русумли, давлат рақами 10 Х 032 АВ бўлган автомашинаси билан тўқнашув содир қилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Дамас” русумли автомашина ағдарилиб кетиб, унинг йўловчиси Ш.Азаматов тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 10 октябрдаги №71893Х-Пири-сонли хулосасига кўра Ш.Азаматов йўл транспорт ҳодисаси натижасида ўртача оғир тан жароҳатлари олганлиги аниқланган. Судга оид транспорт-изшунослик экспертизасининг 2024 йил 11 октябрдаги №1783-сонли хулосасига кўра, тўқнашув вақтида “Матиз” русумли автомашинасининг олди чап қисмлари “Дамас” русумли автомашинасининг ўнг ён қисмларига теккан бўлиб, бу вақтда уларнинг бўйлама ўқлари орасидаги бурчак тахминан 81±5 даражани ташкил этганлиги, тўқнашув вақтида иккала транспорт воситаси ҳам ҳаракатда бўлганлиги аниқланган. Судланувчи М.Ҳасанов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 24 сентябрь куни соат 10:30 ларда ўз бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинада, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ТХАЙ кўчасининг иккинчи даражали йўли бўйлаб, Эшонгузар кўчаси томонга ҳаракатланиб келиб, иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиш учун ҳаракат йўналишини чапга ўзгартирганида, асосий йўлдан ҳаракатланиб келган “Дамас” русумли автомашининг ўнг орқа қисмига тўқнашув содир қилганлиги, натижада “Дамас” русумли автомашина ағдарилиб кетиб, унинг йўловчиси тан жароҳати олганлиги, сўнгра воқеа жойига тез ёрдам ва ички ишлар ходимларини чақирганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлиги, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарга етказилган моддий зарарларни қоплаб бермоқчи бўлганлиги, аммо моддий томондан қийналгани сабабли қоплай олмаганини билдириб, енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Фуқаровий даъвогар Ф.Мирахмедов суд мажлисида, 2024 йил 24 сентябрь куни, соат 10:30 ларда, ўз бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинада уч нафар йўловчи билан Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчаси бўйлаб, Абу Сахий кўчаси томондан Эшонгузар кўчаси томонга бошқариб келаётиб, Бектўпи бозор рўпарасига етганида, у билан бир йўналишда, аммо иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб келган “Матиз” русумли автомашина ўз йўналишини чапга ўзгартириб, унинг автомашинаси ўнг ён қисмига тўқнашув содир қилганлиги, натижада унинг бошқарувидаги автомашина ағдарилиб кетганлиги ва йўловчи Ш.Азаматов тан жароҳати олганлиги, шундан сўнг воқеа жойига ички ишлар ходимлари ва тез ёрдам хизмати ходимлари етиб келишиб, Ш.Азаматовни касалхонага олиб кетишганлиги, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида унинг бошқарувидаги автомашинага 21.577.420 сўмлик техник шикастлар етказилиб, баҳолаш ҳаражатлари учун 600.000 сўм ҳақ тўлаганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар ўрни умуман қопланмаганлигини билдириб, судланувчи М.Ҳасановдан моддий зарарни ундириб беришни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Жабрланувчи Ш.Азаматов суд мажлисида, 2024 йил 24 сентябрь куни, соат 10:30 ларда, Ф.Мирахмедов бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинада Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчаси бўйлаб, Абу Сахий кўчаси томондан Эшонгузар кўчаси томонга ҳаракатланиб кетишаётганида, иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб келган “Матиз” русумли автомашина ўз йўналишини чапга ўзгартириб, улар ҳаракатланиб келаётган автомашинанинг ўнг ён қисмига тўқнашув содир қилганлиги, натижада “Дамас” русумли автомашина ағдарилиб кетиб, тан жароҳати олганлиги, шундан сўнг воқеа жойига ички ишлар ходимлари ва тез ёрдам хизмати ходимлари етиб келишиб, уни касалхонага олиб кетишганлиги, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида унинг оёғи синганлиги, оёғига темир спица ўрнатилганлиги, ушбу спица олинганидан сўнг яна даволаниши лозимлиги, соғлигини тиклаш учун, жами 4.572.999 сўм ҳаражат қилганлиги, ҳозирда судланувчи М.Ҳасанов томонидан унга етказилган моддий зарар ўрни умуман қопланмаганлигини билдириб, судланувчи М.Ҳасановдан моддий зарарни ундириб ва унга қонуний жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган жиноят иши юзасидан судланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд тергов материалларини ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, М.Ҳасановнинг айби жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва чизма схемаси, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумотнома, ИИБ ходимларининг билдиргиси, экспертиза хулосалари, тушунтириш хатлари, видеокузатув камераси қайдлари ҳамда ишдаги бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи М.Ҳасановнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг “Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи М.Ҳасановга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг юқорида қайд этиб ўтилган Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, жазони енгиллаштирувчи ҳолатларга унинг ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланмаганлигини эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми санкциясида белгиланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 45-банди биринчи хатбошисида “Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ айбдор ўзи эгаллаб турган лавозим ёки хизмат фаолияти билан бевосита боғлиқ жиноятни содир этган ҳар бир ҳолда, суд жиноятнинг хусусиятидан келиб чиқиб, маҳкумни у ёки бу мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилиш шарт” деб раҳбарий тушунтириш берилган. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, суд судланувчи М.Ҳасановнинг ушбу жиноятни транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ ҳолда содир этганлигини инобатга олиб, судланувчи М.Ҳасановга Ўзбекистон Республикаси ЖК 45-моддасини қўллаб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо чорасини қўллашни лозим деб ҳисоблайди. Суд, мазкур жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни муҳокама қилиб, судланувчи М.Ҳасановдан жабрланувчи Ш.Азаматов фойдасига 4.572.999 сўм, фуқаровий даъвогар Ф.Мирахмедов фойдасига 22.177.420 сўм моддий зарарларни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга суд, мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил сифатида эътироф этилган бир дона СД дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138моддаси талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Ҳасанов Мақсуд Мансурович (Hasanov Maqsud Mansurovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Ҳасанов Мақсуд Мансуровичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддасининг 1-қисми билан ЖК 45-моддаси қўлланилиб, 3 (уч) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазо ижросини назорат қилиш маҳкум М.Ҳасановнинг яшаш жойи бўйича Бухоро вилояти, Ғиждувон туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. М.Ҳасановга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисмининг талаби тушунтирилсин: Агар у суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг М.Ҳасановга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг маҳкум М.Ҳасановдан жабрланувчи Ш.Азаматов фойдасига 4.572.999 сўм, фуқаровий даъвогар Ф.Мирахмедов фойдасига 22.177.420 сўм моддий зарарлар ундирилсин. Манфаатдор томонларга мазкур жиноят иши доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида асослантирувчи ҳужжатлар билан биргаликда фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: (имзо) И.Сабиров