← Назад
Решение #96664 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| исобланади ва ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил январь ойининг 06 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент
шаҳар Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
С.Мамадиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси,
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Рўзиқулов ва
унинг ҳимоячиси, “SHIROZA HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати
Ш.Юльчиеванинг иштирокида, Рўзиқулов Акмалжон Акрам ўғлига оид 1- 11006-2402/1064-сонли жиноят ишини мазмунан кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Рўзиқулов Акмалжон Акрам ўғли (Ro’ziqulov
Akmaljon Akram O’g’li) 1992 йил 8 февраль куни
Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
ўрта, оилали 1 нафар фарзанди бор, муқаддам
судланмаган, Қашқадарё вилояти, Миришкор
тумани, Жейнов ҚФЙ, Янгиариқ МФЙ, 24-уйда
доимий рўйхатда туради, иш бўйича 2024 йил 23
сентябрь куни “муносиб хулқ атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024
йил 19 ноябрда “муносиб хулқ атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси “қамоққа олиш”
тарзидаги эхтиёт чорасига ўзгартирилиб, қидирув
эълон қилинган, 2024 йил 30 ноябрда ушланиб,
қамоққа олинган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “а” банди
билан
айбланганга
судланувчининг
кўрсатувларини
тинглаб,
жабрланувчининг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши
материалларини атрофлича таҳлил қилиб, тарафларнинг музокараси ҳамда
судланувчининг охирги сўзларини тинглаб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Фуқаро А.Рўзиқулов 2024 йил 15 сентябрь куни ўзганинг мол-мулкини
яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар Чилонзор
тумани, Бешқурғон МФЙ худудига қарашли “Абу-Сахий” савдо мажмуаси
худудида жойлашган “Bellisimo” кафеси олдидаги ўриндиқда фуқаро
Н.Холмирзаев ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, унинг кўкрак қисмида турган
баҳоси 4.000.000 сўмлик “Samsung S20FE” русумли телефон аппаратини
ўғрилик йўли билан қўлга киритиб, жабрланувчи Х.Холмирзаевга жами
4.000.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Судланувчи А.Рўзиқулов суд мажлисида у эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрорлигини билдириб, у 2019 йилдан Тошкент шахрига ишлашга
келганлиги, сўнг Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Бешқурғон МФЙ
худудида жойлашган Абу-Сахий номли савдо мажмуасида ёлланма ишчи
бўлиб ишлай бошлаганлиги, 2024 йил 15 сентябрь куни соат тахминан
15:00да Абу-Сахий номли савдо мажмуасига ишлашга келиб, ишдан соат
тахминан 19:00да чиқиб дўстлари билан Тошкент шахар, Чилонзор тумани,
Бешқурғон МФЙ худудида жойлашган “Чилонзор Буюм бозори”га келиб,
ушбу ерда бўлган стол-стуларга ўтириб, ўзаро гаплашиб, спиртли ичимлик,
яъни ароқ истеъмол қилишганлиги, сўнг ушбу ердан улар соат тахминан
20:30да чиқиб кетишганлиги, сўнг у ўзи вақтинча яшаб келаётган хонадони,
Чилонзор тумани, Бешқурғон МФЙ рақами аниқ эсида қолмаган хонадонга
соат тахминан 20:50 да йўлда кетаётган вақтида, яъни Чилонзор тумани,
Бешқурғон МФЙ, Абу-Сахий номли савдо мажмуаси худудида жойлашган
“Беллисимо” номли кафеси кириш эшиги олдида бўлган ўриндиқда унга
номаълум бўлган шахс кейинчалик тергов вақтида аниқ бўлган Холмирзаев
Хикматилло Назиржон ўғли ухлаб ётганлигини кўрганлиги, шу вақт унинг
кўксида хаво рангли “Samsung S20 FE” русумли телефон аппарати
турганлигини кўрганлиги, сўнг, у ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, мазкур
телефон аппаратини унинг кўксидан олиб кетиб, вақтинча яшаш хонадони,
яъни Чилонзор тумани, Бешқурғон МФЙ рақами аниқ эсида қолмаган
хонадонда ўзига тегишли бўлган қора рангли эркаклар сумкасига солиб
қўйганлиги, сўнг 2024 йил 22 сентябрь куни ИИБ ходимлари унга қўнғироқ
қилиб, олиб кетган телефон аппаратини олиб келишини айтишганда, у ушбу
телефон аппаратини олиб бориб ИИБ ходимларига топширганлиги,
қилгандан ишидан чин кўнгилдан афсусдалиги, ушбу жиноятни спиртли
ичимлик, яъни ароқ истеъмол қилганлиги сабабли билмасдан содир
қилганлиги, унга енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.
Тарафларнинг розилиги билан жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар
Х.Холмирзаевнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари ўқиб
эшиттирилганда у “2024 йил март ойларидан буён Тошкент шахар, Чилонзор
тумани, Дўмбирабод МФЙ худудида жойлашган “Дўмбиробод” номли
кафеда ошпаз бўлиб ишлаб келмоқдаман. 2024 йил 15 сентябрь куни ўзим
ишлайдиган ишхонага кетдим ва соат тахминан 15:00да вақтинча яшаб
келадиган хонадонимга, яъни Чилонзор тумани, Бешқурғон МФЙ, ҳозирда
рақами менга номаълум бўлган хонадонга ишдан қайтиб келдим.
Келганимдан сўнг, мен ювундим ва бир оз дам олдим. Шундан сўнг шу куни
соат тахминан 18:00 да айланиш мақсадида кўчага чиқдим. Кейин кўчада бир
оз айланганимдан сўнг, соат тахминан 20:00 да Чилонзор тумани, Бешқурғон
МФЙ, Абу-сахий савдо мажмуаси худудида жойлашган “Беллисимо”
кафесининг кириш эшиги олдида бўлган ўриндиқга келиб ўтирдим. Кейин
ушбу ерда мен ўзимга тегишли бўлган хаво рангли “Samsung S 20 FE”
русумли телефон аппаратидан фойдаландим, қариндошларим билан телефон
орқали гаплашдим ва мусиқа тингладим. Шундан сўнг соат тахминан 20:50да
чарчаганлигим сабабли, ўзимга тегишли бўлган “Samsung S 20 FE” русумли
телефон аппаратини кўксимга қўйиб, ушбу ерда бўлган ўриндиқда ухлаб
қолдим. Шундан сўнг орадан бир оз вақт ўтгач ППХ ходими келиб, ушбу
ерда ухлаш мумкин эмас деб, мени уйғотди. Уйғонганимдан сўнг, карасам
кўксимга қойган телефон аппарати йўқлигини билдим. Шундан сўнг телефон
аппаратимни кимдур ўғирлаб кетган деб, 102-қисқа рақамига қўнғироқ қилиб
мурожаат қилдим. Мен ушбу телефон аппаратини 2020 йилда Туркия
давлатида, 700 АҚШ доллари эвазига сотиб олган эдим. Ушбу телефон
аппарати ранги хаво рангли бўлиб, экранда химоя ойнаси мавжуд эди ва
чекка жойларида синган жойлари бор эди, ғилофи йўқ эди, ушбу телефон
аппаратини кўрсам таний оламан. Мен шу куни чарчаганлигим сабабли,
ухлаб қолган эдим ва ушбу ўзимга тегишли бўлган “Samsung S 20 FE”
русумли телефон аппаратини кўксимга қойиб қойган эдим. Мен юқорида
айтиб ўтганимдек ушбу телефон аппаратини Туркия давлатидан 700 АҚШ
доллари эвазига сотиб олган эдим, лекин ҳозирги кунда ушбу телефон
аппаратининг нархи 4.000.000 сўм ва хозирда менга
4.000.000 сўм
миқдорида моддий зарар етказилди.Ушбу холатда менга тегишли бўлган
бошқа қимматбахо нарса ёки буюмлар ёқолмади”-деб кўрсатув берган.
Суд ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб
чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва жабрланувчининг
кўрсатувларига юридик баҳо бериб, судланувчи А.Рўзиқуловнинг мазкур
жиноятни содир этганликдаги айби қуйидаги рад этиб бўлмайдиган далиллар
билан, яъни жиноят иши ҳужжатларидаги жабрланувчи Х.Холмирзаевнинг
аризаси, ходиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга
илова қилинган фотожадвал билан; нарсани кўздан кечириш баённомаси,
унга илова қилинган фотожадвал ва ашёвий далил деб эьтироф этиш қарори
билан; нарсани таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси ва фото иловаси
билан; видеоёзувларни кўздан кечириш баённомаси, унга илова қилинган
фотожадвал ва ашёвий далил деб эьтироф этиш қарори билан; кўрсатувларни
воқеа жойида текшириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал,
А.Рўзиқуловнинг айбига иқрорлик аризаси ва жиноят ишидаги бошқа
хужжатлар, шунингдек, жиноят ишидаги бошқа ҳужжатлар билан ҳам тўлиқ
исботини топган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги
19-сонли “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик билан
талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида” қарори
2-бандида “Айбдор томонидан содир этилаётган воқеани тушуниб етиш
қобилиятига эга бўлмаган (масалан, ёши жуда кичиклар, руҳий жиҳатдан
ақли норасолар, алкоголдан ёки наркотик моддалардан кучли мастлик
даражасида бўлган ёки ухлаб қолган) шахсларнинг мулкини ўғирлаш
ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш деб
тавсифланиши керак.
Жабрланувчининг эгнида бўлган кийим-кечаги, қўлидаги ёки бевосита
ёнида бўлган сумка, чамадон ва бошқа анжомларидан содир этилган яширин
талон-торож қилиш киссавурлик деб ҳисобланади ва ЖКнинг 169-моддаси 2қисми «а» банди билан тавсифланади.” деб раҳбарий тушунтириш берилган.
Суд, юқоридаги тушунтиришдан келиб чиқиб, дастлабки тергов органи
томонидан судланувчи А.Рўзиқуловнинг ҳаракатлари ўғирлик яъни, яъни
киссавурлик йўли билан, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-
торож қилишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи А.Рўзиқуловга нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, унинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганлигини, етказилган моддий зарар қопланганлигини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, мазкур жиноятни ғараз ниятларда ҳамда
мастлик холатида содир этганлиги жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб
баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси, яъни инсонпарварлик
принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик
принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон
Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши –
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”
деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг
хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, жабрланувчига етказилган
моддий зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, А.Рўзиқуловга нисбатан
айбдор деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни
чеклаш жазосини тайинлашни, Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига
асосан тайинланган жазодан А.Рўзиқуловнинг ушлаб турилган ҳамда
қамоқда сақланган (30.11.2024 й., 06.01.2025 й, жаъми 37 кун) ҳар бир
кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб,
чегириб ташлаб, узил кесил озодликни чеклаш жазосини тайинлашни;
жабрланувчи Х.Холмирзаевга “Samsung S20FE” русумли телефон
аппарати қайтарилганлиги инобатга олишни;
жиноят ишида ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона DVD дискни
жиноят иши хужжатлари билан сақлашни;
иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 460, 463, 465-468,
471-473, - моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Рўзиқулов Акмалжон Акрам ўғли (Ro’ziqulov Akmaljon Akram O’g’li)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин ва унга шу модда
бўйича 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан тайинланган
жазодан А.Рўзиқуловнинг ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (37 кун) ҳар
бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб
ҳисоблаб, чегириб ташлаб, узил кесил ўташ учун 2 (икки) йил 10 (ўн) ой 23
Жазо ижросини таъминлаш А.Рўзиқуловнинг яшаш жойи бўйича
Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими
зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати А.Рўзиқулов жазоларни ижро этиш
органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
481-моддасига
асосан
А.Рўзиқуловга иш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур
бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда яшаш жойи яъни Қашқадарё вилояти,
Миришкор тумани, Жейнов ҚФЙ, Янгиариқ МФЙ, 24-уйдан чиқиш
чеклансин ва унга қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича МФЙ ёшлар етакчиси
назоратида туман кутубхоналарида бўлиб, 10 дона баъдий китоб ўқиш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини
ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин.
А.Рўзиқуловга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг
5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин.
А.Рўзиқуловга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси “муносиб ҳулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт
чорасига ўзгартирилсин ва А.Рўзиқулов суд мажлиси залидан дарҳол
қамоқдан озод қилинсин.
А.Рўзиқуловга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг бекор қилинсин.
Жабрланувчи Х.Холмирзаевга “Samsung S20FE” русумли телефон
аппарати қайтарилганлиги инобатга олинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона DVD дискни жиноят
иши хужжатлари билан сақлансин.
Иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн
сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан
эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
С.Мамадиев