← Назад
Решение #96833 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 1261 | — | law | |
| бандидан ушбу Кодекс | 1261 | — | code_article | |
| Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 70 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 463 | — | law | |
| Мирхамидовни ЖК | 1261 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№1-1006-2405/1275-сонли
2025 йил январь ойининг 06 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман
прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи М.Мирхамидов ва
унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи Р.Салимованинг
иштирокида, Мирхамидов Миржамол Миржалол ўғлига нисбатан жиноят
ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Мирхамидов Миржамол Миржалол ўғли (MIRXAMIDOV
MIRJAMOL MIRJALOL O’G’LI), 2003 йил 2 июнь куни
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўртамахсус, тадбиркор, шаръий никоҳда, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани,
Абдубакр Шоший 4-берк кўчаси, 51-уйда яшовчи, иш
бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида
тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси 5-қисми “и” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи М.Мирхамидов 2024 йил 17 октябрь куни соат
20:00ларда Чилонзор тумани Бешёғоч МФЙ ҳудудидаги йўловчи таксида
ҳаракатланиб кетаётиб, ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи
Салимова Робияхон Ахрор қизи билан ўрталарида келиб чиққан
келишмовчилик натижасида, Р.Салимованинг бурун қисмига икки марта
боши билан уриб, тан жароҳати етказган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 28.10.2024 йилдаги 7674-сонли
хулосасига кўра, Р.Салимовада ташқи нафас олиш фаолиятини бузилиши
билан кечган бурун суякларини ёпиқ майдаланиб синиб силжиши ва
юмшоқ тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар аниқланиб, ушбу
жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, соғлиқни узоқ, яъни 21 кундан кўп
бўлган муддатга бузилишига олиб келган ўртача оғирликдаги тан
жароҳати эканлиги кўрсатилган.
Судланувчи М.Мирхамидов суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор
бўлиб, 2023 йил июль-август ойида Салимова Робия билан шаръий никоҳ
асосида бирга яшаб келаётгани, 2024 йил 17 октябрь куни соат
20:00ларда Р.Салимова билан бирга Чилонзор туманида жойлашган
кафега
овқатланишга
киришгани,
овқатланиб
ўтиришганида
Р.Салимованинг телефонига бегона рақамдан смс хабар келганлиги, у
унинг телефонини олиб смс хабарни ўқиганлиги ва ундан ушбу хабар
кимдан келганини сўраганлиги, аммо Р.Салимова саволига жавоб
бермасдан юзига қараб кулиб турганлиги, унинг ҳаракатидан жаҳли
чиққанлиги, Р.Салимовадан хабар кимдан келганини бир неча маротаба
сўрашига қарамасдан у саволига жавоб бермаганлиги, у Р.Салимова билан
овқатланишдан чиқиб, Р.Салимовага янги телефон рақами сотиб олиб
берганлиги ва унинг розилиги билан эски телефон рақами картасини
синдириб ташлаганлиги, сўнг Р.Салимова билан Юнусобод туманига
кетиш мақсадида йўловчи таксига ўтиришганлиги, йўлда кетаётган
вақтида Р.Салимованинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига
яна бегона шахсдан смс хабар келгани, у ундан яна ким хабар ёзаётганини
сўраганида Р.Салимова жавоб бермаганлиги, Р.Салимова қўлидан
телефон аппаратини тортиб олишга ҳаракат қилаётган вақтида жаҳл
устида унинг бурун қисмига икки марта боши билан урганлиги,
Р.Салимовага телефон аппарати ёки бошқа ашё билан тан жароҳати
етказмагани, сўнг Р.Салимовани Юнусобод туманида жойлашган
17-сонли шифохонага олиб боргани, қилган ишидан чин кўнгилдан
пушаймонлиги, ҳозирда Р.Салимова билан бирга яшаётганлиги, бошқа бу
ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан
енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи Р.Салимова суд мажлисида, 2023 йилнинг июль ойида
Мирхамидов Миржамол билан танишганлиги ва у билан шаръий
никоҳдан ўтиб бирга яшаб келаётганлиги, 2024 йилнинг 17 октябрь куни
соат тахминан 20:00ларда турмуш ўртоғи М.Мирхамидов билан Чилонзор
туманида жойлашган кафеда бўлган вақтларида М.Мирхамидов унинг
телефон аппаратини олганлиги ва ўғил бола танишидан келган смс
хабарномани ўқиб, у билан жанжаллашганлиги, бироз жанжаллашиб,
кейин кафедан чиқишиб, Юнусобод туманига кетиш мақсадида йўловчи
таксига ўтиришгани, йўлда телефонидаги Instagram иловаси орқали
бегона шахсдан келган смс хабарномани М.Мирхамидов ўқиганлиги ва
уни ҳақоратлаганлиги, у М.Мирхамидовга хабар ёзган шахсни
танимаслигини бир неча маротаба тушунтиришга ҳаракат қилишига
қарамасдан уни хақоратлашда давом этганлиги, аввалига бир марта
юзининг пешона қисмига боши билан урганлиги, шундан сўнг қўлида
бўлган телефон аппаратини ундан тортиб олишга ҳаракат қилаётганда
М.Мирхамидов боши билан унинг бурун қисмига тан жароҳати етказгани,
М.Мирхамидов телефон аппарати ёки бошқа ашё билан унга тан жароҳати
етказмагани, сўнг М.Мирхамидов билан бирга Юнусобод туманида
жойлашган 17-сонли шифохонага боришганида шифокорлар уни тиббий
кўрикдан ўтказиб, бурни суягини синганини айтиб, ҳолат юзасидан ИИБ
ҳодимларига хабар беришгани, ҳозирда судланувчи М.Мирхамидовга
нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, ярашиб олишганини, бирга
яшашларини билдириб, уни жазодан озод қилишни сўради.
Суд, судланувчи М.Мирхамидовнинг жиноят содир этишдаги айби,
ўзининг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва
жабрланувчининг кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси,
тушунтириш хатлари, тушунтириш хатлари, нарсани олиш, нарсани
кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, судга оид тиббий
экспертизасининг хулосаси, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб
топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган,
текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб
ҳисоблайди.
Суд, М.Мирхамидовнинг ҳаракатлари совуқ қурол сифатида
фойдаланиши мумкин бўлган ашёни ишлатиб, бир рўзғор асосида
биргаликда яшаётган хотинининг баданига қасддан ўртача оғир шикаст
етказиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
1261-моддаси 5-қисми “и” банди билан нотўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил
27 июндаги “Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 6-сон Қарорининг 4-бандида баданга ҳар қандай
оғирлик даражасида қасддан етказилган шикаст учун жавобгарлик
айбдорнинг қилмиши билан келиб
чиққан, ЖК 104-110,
1
126 -моддаларида кўрсатилган оқибатлар ўртасида сабабий боғланиш
мавжуд бўлишини тақозо этиши ҳақида раҳбарий тушунтиришлар
берилган.
Жабрланувчи Р.Салимова ўзининг аризасида ва тушунтириш
хатида, Миржамолдан телефонини сўраганида қўлидан тортиб олиб, уни
итариб, телефонини бермаганлиги ва яна қайта телефонини сўраганида
уни юз қисмига 3-4 марта боши билан тан жароҳати етказгани, буни
оқибатида бурун соҳаси синиб кетганлигини кўрсатиб ўтган.
Суд мажлисида жабрланувчи Р.Салимова, у М.Мирхамидовга хабар
ёзган шахсни танимаслигини бир неча маротаба тушунтиришга харакат
қилишига қарамасдан уни хақоратлашда давом этганлиги, аввалига бир
марта юзининг пешона қисмига боши билан урганлиги, шундан сўнг
қўлида бўлган телефон аппаратини ундан тортиб олишга ҳаракат
қилаётганда М.Мирхамидов жаҳл устида боши билан унинг бурун
қисмига жароҳат етказганини билдириб кўрсатув берди.
Суд, жабрланувчи Р.Салимова ва судланувчи М.Мирхамидовнинг
ушбу кўрсатувлари иш ҳолатларига мувофиқ келишини инобатга олиб,
уларнинг ушбу кўрсатувларидан келиб чиқиб, М.Мирхамидов
Р.Салимовага совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган
ашёларни ишлатиб эмас, балки боши билан унга ўртача оғир даражада
шикаст етказганини инобатга олиб, М.Мирхамидовнинг жиноий
ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси 5-қисми “и”
бандидан
ушбу
Кодекснинг
1261-моддаси
4-қисмига
қайта
квалификация қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги
01-сонли
Қарорининг
2-бандида
судларга
тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган
жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши
шартлигини англатмаслиги, шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта
бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган,
чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам
берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖКнинг 65, 66, 70,
71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш
масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги ҳақида раҳбарий
тушунтиришлар берилган.
Суд, Олий суд Пленуми қароридаги раҳбарий тушунтиришларга
амал қилиб, М.Мирхамидовнинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан
чин
кўнгилдан
амалда
пушаймонлиги,
шахси,
муқаддам
судланмаганлиги, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи
марта содир этганлиги, жабрланувчининг уни жазодан озод қилишни
сўраб берган кўрсатувларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 70-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддаси
3-қисмининг 3-бандига асосан М.Мирхамидовни ЖКнинг 1261-моддаси
4-қисми билан тайинланиши мумкин бўлган жазодан озод қилишни
лозим деб топади.
Суд, иш бўйича ашёвий далил деб топилган жабрланувчи
Р.Салимовадан олинган “iPhone 15 Pro Max” русумли уяли телефон
аппарати Р.Салимовага тилхат асосида қайтарилганини инобатга олишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471,
472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Мирхамидов Миржамол Миржалол ўғли (MIRXAMIDOV MIRJAMOL
MIRJALOL O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси
4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин.
Мирхамидов Миржамол Миржалол ўғли Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинсин.
М.Мирхамидовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган жабрланувчи Р.Салимовадан
олинган “Iphone 15 Pro Max” русумли телефон аппарати Р.Салимовага
тилхат орқали қайтарилганлиги инобатга олинсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон
қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкум ва
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси
топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд
орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, белгиланган
муддат ўтгандан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз
қолдирилиши тушунтирилсин.
Нусхаси аслига тўғри:
(имзо)
А.А.Мухиддинов