← Назад
Решение #96834 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| исми ва | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 49710 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи: судья М.Тургунова
Биринчи инстанция судининг
судьяси – Д.Турсунов
АЖРИМИ
2025 йил январь ойининг 6 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья: Т.Касимов, судлов ҳайъати судьялари:
О.Муҳаммадиев ва М.Тургуновалардан иборат таркибида, судья катта
ёрдамчиси Б.Хамроевнинг котиблигида, тарафлардан – прокурор Ш.Шарипов,
маҳкум У.Ахмеджанов ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат
Х.Исхаковнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳукми билан судланган Ахмеджанов
Улуғбек Хакимовичга оид 1-1006-2207/763-сонли жиноят ишини кассация
тартибида ўрганиб чиқиб, судлов ҳайъати қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
14 октябрдаги ҳукмига кўра, У.Ахмеджанов Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир
этганликда айбдор деб топилиб, унга унга шу модда бўйича иш ҳақининг
йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддасига
асосан тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2021 йил 18 майдаги ҳукмига кўра тайинланган ва жиноят ишлари бўйича
Учтепа туман судининг 2022 йил 16 майдаги ажримига кўра ўталмай қолган
жазони қисман қўшиш йўли билан У.Ахмеджановга узил-кесил ўташ учун
2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
62-моддасига
асосан,
У.Ахмеджановни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2021 йил
17 декабрдан 24 декабрга қадар) ҳар бир куни озодликни чеклашнинг бир
кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташланган ва
узил-кесил У.Ахмеджановга 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 23 (йигирма уч) кун
муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Мазкур ҳукм юзасидан маҳкум У.Ахмеджанов томонидан кассация
шикояти келтирилган бўлиб, жиноят иши Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича кассация инстанциясида кўриш учун 2024 йил 29 октябрь кунига
тайинланган.
Кассация инстанцияси судлов ҳайъатининг 2025 йил 7 январдаги суд
мажлисида маҳкум У.Ахмеджанов ва унинг ҳимоячиси адвокат Х.Исхаков
1
томонидан келтирилган кассация шикоятини қайтариб олиш ва шикоятни
кўрмасдан қолдириш ҳақида ёзма ариза тақдим қилинди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49710-моддасида,
“Ҳукм устидан шикоят берган ёки протест билдирган шахс ўз шикояти ёки
протестини қайтариб олишга ҳақлидир. Протестни қайтариб олиш ҳуқуқига
юқори турувчи прокурор ҳам эга. Маҳкум ўз ҳимоячисининг шикоятини
қайтариб олишга ҳақлидир”-деб кўрсатилган.
Кассация инстанцияси судлов ҳайъати, юқорида назарда тутилган қонун
талабларига риоя қилиб, маҳкум У.Ахмеджанов ва унинг ҳимоячиси адвокат
Х.Исхаков томонидан кассация шикоятини қайтариб олиш ҳақида ариза
тақдим қилинганини эътиборга олиб, кассация иш юритуви тугатилганини
эътироф этишни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
423, 5041-моддаларини қўллаб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил
14 октябрдаги Ахмеджанов Улуғбек Хакимович (AXMEDJANOV
ULUG‘BEK XAKIMOVICH)га нисбатан чиқарилган ҳукм юзасидан
кассация иш юритуви тугатилсин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Т.Касимов
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
О.Муҳаммадиев
(имзо)
М.Тургунова
Аслига тўғри;
2