← Назад
Решение #97205 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исми ва | 109 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| исми билан ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| бандлари билан ЖК | 60 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 226 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил январь ойининг 03 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент
шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди "3-чарх Камолон" МФЙ
биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.Мамадиевнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг суд мажлиси баённомаси юритувида,
тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Юсупов ва унинг
манфаатларини ҳимоя қилувчи “MMM HIMOYA” адвокатлик фирмаси
адвокати М.Каримовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 226моддасининг 2-қисми “а” банди билан айбланган Юсупов Алишер
Баходировичга нисбатан №1-1006-2402/1281-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Юсупов Алишер Баходирович (Yusupov Alisher Baxodirovich), 1988 йил 8
март куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2007 йил 5 сентябрдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,97-моддасининг 1-қисми ва
109-моддасининг 2-қисми билан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 12 йил
муддатга озодликдан маҳрум қилинган, жиноят ишлари бўйича Тошкент
вилояти Бўка туман судининг 2011 йил 3 ноябрдаги ажримига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖК 74-моддасига асосан ўталмай қолган жазо иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 4 йил 6 ой 23
кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича
Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2014 йил 3 мартдаги ажримига
кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1
йил 9 ой 25 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли
озод қилинган;
2) жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2014 йил 3
октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддаси 2қисми билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида иш ҳақининг 25 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган;
3) жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг 2017 йил
27 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3қисмининг “а,г” бандлари билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида 4 йил 6 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилинган, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон
шаҳар судининг 2019 йил 15 майдаги ажримига кўра, ЖПКнинг 74моддасига асосан ўталмай қолган жазо иш ҳақининг 10 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 2 ой 16 кун ахлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2021 йил 25 февралдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига
асосан ўталмай қолган 7 ой 23 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан
муддатидан илгари шартли озод қилинган, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар,
2
Чилонзор тумани, “Ал Хоразмий” мавзеси “Г35” даҳаси, 47-уй, 72-хонадонда
яшаган, иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Суд,
судланувчининг
кўрсатувларини
тинглаб,
гувоҳнинг
кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи А.Юсупов, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 августдаги қарори билан муқаддам
судланган шахс сифатида маъмурий назорат ўрнатилиб, қарорнинг мазмуни
ҳамда унга ўрнатилган чекловлар, яъни куннинг соат 22:00 дан кейинги
куннинг соат 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқмаслик, унинг хулқи устидан
назорат олиб борувчи орган рухсатисиз Тошкент шаҳри ҳудудидан чиқиб
кетиш, алкоголли ичимликлар истеъмол қилинадиган кўнгилочар жойларга
бориш; таъқиқланган, бундан ташқари А.Юсуповга хар ойнинг 10 ва 25
кунларида Чилонзор тумани ИИО ФМБдан рўйхатдан ўтиш мажбурияти
юклатилган бўлсада, Ушбу қарорга асосан профилактика инспектори
томонидан А.Юсупов қўйилган чекловларга амал қилиши тўғрисида 30
август хамда 05 сентябрь кунлари ёзма равишда огоҳлантирилган бўлишига
қарамасдан, у сентябрь ойининг 10 ва 25 кунлари рўйхатдан ўтиш учун ИИО
ФМБга келмаганлиги, шу сабабдан 2024 йилнинг 26 сентябрь куни
А.Юсуповнинг яшаш хонадони текширилганда у яшаш манзилида йўқлиги
аниқланган ва ушбу ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб
қарор қабул қилишлик учун Чилонзор туман судига юборилган. Жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йилнинг 26 сентябрь
кунидаги қарорига асосан А.Юсуповга базавий хисоблаш миқдорининг 1
баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган бўлсада, у 2024 йилнинг 29
сентябрь куни соат 23:00да яшаш хонадони текширилган вақтда уйида
йўқлиги аниқланган.
Суд мажлисида судланувчи А.Юсупов эълон қилинган айбловга тўлиқ
иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан ҳам унга Жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2024 йилнинг 30 август кунидаги қарорига кўра 6 ой
муддатга маъмурий назорат ўрнатилгани ва ушбу қарорга асосан у кечки соат
22:00дан эрталаб 06:00га қадар яшаш жойини тарк этмаслиги, Тошкент
шаҳар ҳудудидан ИИО рухсатисиз чиқиб кетмаслии, алкоголли ичимликлар
истеъмол қилинадиган кўнгилочар жойларга бормаслиги каби чекловлар
ўрнатилгани. Бундан ташқари хар ойнинг 10 ва 25 кунларида Чилонзор
тумани ИИО ФМБдан рўйхатдан ўтиш учун профилактика инспектори ёнига
бориб туриши лозим бўлган. Аммо ушбу вақтда акаси Юсупов Шерзод
Баходирович оламдан ўтиб қолгани ва унинг маракаларини ўтказиб
келаётганлиги сабабли ИИО ФМБдан рўйхатдан ўтиш учун профилактика
инспекторининг ёнига бора олмагани, шу сабабдан 2024 йилниннг 26
сентябрь куни профилактика инспектори томонидан маъмурий баённома
2
расмийлаштирилиб судга тақдим этилгани, бунинг натижасида 2024 йилнинг
26 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан
унга нисбатан базавий хисоблаш миқдорининг 1 бараварида жарима жазоси
тайинлангани, у ушбу жаримани ўз вақтида тўлагани. 2024 йилнинг 29
сентябрь куни акасининг оламдан ўтганига 1 ой тўлгани муносабати билан
яқин қариндошлар билан унинг уйида йиғилишгани. Шундан сўнг тахминан
соат 21:00ларда акасининг уйидан чиқиб кечги вақтгача кўчада ўз ишларим
билан банд бўлиб қолиб кетгани. Шу куни соат 23:00ларда у билан бирга
яшовчи опаси Наргиза унга қўнғироқ қилиб ва маҳалла профилактика
инспектори унинг вақтинча яшаб турган хонадонини текшириш учун
борганлиги, бу вақтда у уйда бўлмаганлиги сабабли унга ўрнатилган
маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги тўғрисида баённома
расмийлаштириб кетганлигини маълум қилгани, ушбу ҳолатга унча мухим
бўлмаган ҳолат сифатида қараб кўчада ўз ишлари билан юришда давом
этгани ва шу куни уйга жуда кеч қайтгани ҳақида кўрсатма бериб, қилган
ишидан чин кўнгилдан пушаймондалиги, суддан унга нисбатан енгилроқ
жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судланувчи А.Юсупов айбига тўлиқ иқрорлик билдириб кўрсатув
берган бўлсада, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ
тасдиқланади.
Тарафларнинг розилиги билан гувоҳ М.Чоршанбиевнинг дастлабки
терговда берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилганда М.Чоршанбиев,
судланувчи А.Юсупов Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
30.08.2024 йил кунидаги қарорига асосан Чилонзор тумани, Гулистон
мавзеси, 48-уй, 115-хонадонда яшовчи Юсупов Алишер Баходировичга
нисбатан 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилиб, унга нисбатан
қуйидаги яъни, кеч соат 22:00дан эрталаб 06:00га қадар яшаш жойини тарк
этмаслик, Тошкент шаҳри ҳудудидан ИИО рухсатисиз чиқиб кетмаслик,
алкоголли ичимликлар истеъмол қилинадиган кўнгилочар жойлар (кафе, бар,
ресторан, тунги клуб ва бошқалар)га бормаслик каби чекловлар ўрнатилгани,
бундан ташқари А.Юсупов ҳар ойнинг 10 ва 25 кунларида Чилонзор тумани
ИИО ФМБдан рўйхатдан ўтиши лозимлиги белгиланган. Ўрнатилган назорат
тартибига кўра А.Юсупов 30.08.2024 ва 05.09.2024 йил кунлари унга
нисбатан қўйилган чекловлар тўғрисида ёзма равишда огохлантирилган.
Аммо А.Юсупов ҳар ойнинг 10 ва 25 кунларида Чилонзор тумани ИИО
ФМБга рўйхатдан ўтиш учун келиши мажбурияти юкланган бўлишига
қарамасдан 10.09.2024 ва 25.09.2024 йил кунлари А.Б.Юсупов туман ИИО
ФМБга рўйхатдан ўтиш учун келмаган. Бунинг натижасида 26.09.2024 йил
куни А.Юсуповга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суд томонидан ҳуқуқбузар деб топилиб, унга
нисбатан базавий хисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида 340.000 сўм
жарима жазоси тайинланган. Шундан сўнг 2024 йилнинг 29 сентябрь куни
соат 23:00да ўрнатилган назорат тартиби қоидаларига кўра А.Юсуповнинг
яшаш хонадонида бор ёқлигини текшириш мақсадида борилганда А.Юсупов
3
яшаш хонадонида йўқлиги маълум бўлган, шу вақтда А.Б.Юсуповга
қўнғироқ қилиниб яшаш хонадонига етиб келиши сўралганида у айни вақтда
яшаш хонадонига кела олмаслигини билдирган, шундан сўнг ҳолат юзасидан
2 нафар холислар иштирокида далолатнома тузилгани ҳақида кўрсатув бериб
ўтган.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, судланувчининг айби маъмурий назорат ўрнатиш ҳақидаги
қарор, билдиргилар, А.Юсуповни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида
қарор, сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа тўпланган
далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Юсуповнинг
устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахснинг маъмурий назорат
қоидаларини қасддан бузишда ифодаланган жиноий ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖК 226-моддасининг 2-қисми “а” банди билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23
майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили
эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан
унинг аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун
зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини
англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
4
5
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи А.Юсуповга жазо чораси ва турини тайинлашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг ҳаракатларида
жазони оғирлаштирувчи ҳолатларни мавжуд эмас деб топиб, унинг айбига
иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб,
унга нисбатан айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган
озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Юсупов
Алишер
Баходирович
(YUSUPOV
ALISHER
BAXODIROVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖК 226-моддасининг 2-қисми
“а” банди назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин
ва унга шу модда бўйича 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Жазо ижросини таъминлаш А.Юсуповнинг яшаш жойи бўйича
Чилонзор ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати А.Юсупов жазоларни ижро этиш органида
ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан А.Юсуповга
иш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган
вақтдан ташқари қолган вақтда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Ал
Хоразмий” мавзеси “Г35” даҳаси, 47-уй, 72-хонадондан чиқиш чеклансин ва
унга қўшимча:
- алкоголли ичимликлар истеъмол қилинадиган кўнгилочар жойлар
(кафе, бар, ресторан, тунги клуб ва бошқалар)га бормаслик;
-оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ
Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини
ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин.
А.Юсуповга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддаси 5 ва 6-қисми
талаблари тушунтирилсин.
А.Юсуповга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан
сўнг бекор қилинсин.
5
6
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона DVD диск жиноят
иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса
уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат
ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация
тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи
С.Мамадиев
6