Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/1270 Дата решения 03.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 353814 Claim ID 2690635 PDF Hash a78a55554f6530af... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
лган жиноят иши ЖКнинг 661-моддаси лган жиноят иши ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
илмишни Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми илмишни Жиноят кодекси 277 1 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 415-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 415 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
унга нисбатан ЖК 277-моддаси унга нисбатан ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2405/1270-сонли 2025 йил январь ойининг 03 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, судланувчи Ш.Лутфуллаев ва унинг ҳимоячиси адвокат Х.Арипов, жабрланувчилар С.Бондарь ва У.Набиевларнинг иштирокида, О.Махмудовнинг таржимонлигида, Лутфуллаев Шерзод Жураевичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Лутфуллаев Шерзод Жураевич (LUTFULLAYEV SHERZOD JURAYEVICH), 1979 йил 12 ноябрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, “Чироқчи Юксалиш” МЧЖда иш бошқарувчи, оилали, уч нафар фарзанди бор, муқаддам Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 2022 йил 24 январдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан бўлган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, “Ўзбекистон” МФЙ, 80-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди, 277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Ш.Лутфуллаев 2024 йил 26 август куни соат 20:30ларда жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан одиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 16-мавзе, “Фидокор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мангал” умумий овқатланиш шаҳобчаси олдида бўла туриб, шу ерга мижоз сифатида келган унга нотаниш бўлган Бондарь Станислав Викторович ва Набиев жанжаллашиб, жанжал оқибатида қўл ва оёқлари билан С.Бондарнинг баданининг турли хил жойларига уриб, тепиб, тан жароҳати етказган. Суд-тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 6300-ХПири-сонли хулосасига кўра, С.Бондарда “бош тепа энса соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати, чап кўзининг юқори қовоғининг қонталаши” каби тан жароҳатлари аниқланиб, ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражаси бўйича соғлиқни қисқа, яъни 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатда бузилишига олиб келгани ва шу белгиларига асосан соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган “енгил” тан жароҳатларига кириши кўрсатилган. Судланувчи Ш.Лутфуллаев суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор бўлиб, 2024 йил 26 август куни у жияни билан Чилонзор тумани, 16-мавзе, “Фидокор” МФЙ ҳудудида кўришмоқчи бўлишгани, аммо жияни ишлари билан бўлиб, учрашувга келолмаганлиги, сўнг у овқатланиш мақсадида шу ерда жойлашган “Мангал” умумий овқатланиш шаҳобчасига кириб, ушбу кафенинг ташқарисида жойлашган столга ўтирганлиги, у телефон орқали таниши билан гаплашаётган вақтида унга нотаниш бўлган Набиев Умиджон, сўнг озроқ вақт ўтиб Бондарь Станислав исмли кафенинг мижозлари унга алоҳида-алоҳида мурожаат қилишиб, “йўлакка ҳожат қилма” деб айтишгани, у эса уларнинг эътирозларини рад қилиб, ҳожат қилмаганини маълум қилгани, орадан вақт ўтиб ўрталарида ўзаро келишмовчилик юз берганлиги, С.Бондарь ўрнидан туриб, кафенинг ён томонига уни чақирганлиги, у ўрнидан турмаганлиги, У.Набиев унга “Эркакмисан? Нима бирга бир гаплаша олмайсанми?” деб айтганлиги, у унга “ҳозир турсам, жанжал қилиб уриб кетади” деб айтгани, у эса “йўқ, қўрқма урмайди, бор гаплашиб кел” деб айтганлиги, сўнг у ўрнидан туриб, С.Бондарь олдига борганида у қўли билан бир маротаба юз қисмига урганлиги, сўнг қўллари билан эгнида бўлган кўйлагини тортиб йиртиб юборгани, шу пайт У.Набиев орқасидан келиб, қўллари билан бир неча маротаба бошининг орқа томонига ва биқинига уриб ташлаганлиги, кейин С.Бондарь маст ҳолатда бўлганлиги сабабли, ерга йиқилиб тушганлиги, ушбу ҳудудда юрган фуқаролар келиб, уларни ажратиб олишганлиги, жанжалдан сўнг, у такси автомашинасини тўхтатиб, танишининг уйига кетганлиги, У.Набиев безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрмагани, унинг бир ўзи У.Набиев жанжаллашгани, бошқа ҳеч ким бўлмагани, ҳеч ким билан бир гуруҳ бўлиб жиноят содир этмагани ҳақида кўрсатув бериб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи С.Бондарь суд мажлисида, 2024 йил 26 август куни соат 19:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 16-мавзе, “Фидокор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мангал” умумий овқатланиш шаҳобчасига келганлиги, кафега спиртлик ичимликларни истеъмол қилиб, дам олиб кетиш мақсадида бир ўзи келганлиги, кафенинг ички қисмига кириб, спиртлик ичимликларни харид қилиб, истеъмол қилганлиги, кейин у харид қилинган ичимликлар учун тўловни амалга оширганлиги ва энди кафедан чиқиб, уйга кетмоқчи бўлиб турган вақтида кафенинг ён томонида унга нотаниш бўлган Ш.Лутфуллаев ўзининг ҳожат эҳтиёжини жамоат жойида қондираётганлигини кўриб қолганлиги, у ушбу ҳолатни кўриб, Ш.Лутфуллаевга кафенинг ичидаги ҳожатхонага киришлигини, у жамоат жойида турганлигини айтганлиги, чунки ушбу вақтда болали аёл ушбу кафе ва “Credit Asia” биноси оралиғидан ўтиб кетмоқчи бўлиб турганлиги, унинг танбеҳидан сўнг Ш.Лутфуллаев ҳар хил сўзлар билан уни ҳақорат қилганлиги, шундай қилиб, уларнинг орасида жанжал юзага келганлиги, сўнг кафенинг ичидан уни чақириб қолишганлиги ва у кафега кириб кетганлиги, шу вақтда Ш.Лутфуллаев орқасидан хақоратли сўзлар билан гапиришни давом эттирганлиги, сўнг Ш.Лутфуллаев ўзининг телефон аппаратидан кимгадир қўнғироқ қилганлиги, орадан 5-10 дақиқа ўтгач, кафенинг олдига қора рангли “Жентра” русумли автомашина етиб келганлиги, унинг ичидан тахминан 4 нафар эркак шахслар чиқиб келганлиги, Ш.Лутфуллаев ва ушбу 4 нафар шахслар унга ҳужум қилишиб, уриб, тепиб, тан жароҳатлари етказишгани, бундан ташқари, Ш.Лутфуллаев оёғи билан бошининг орқа қисмига тепганлиги, ўзига келганида унга биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатишаётган бўлганлиги, У.Набиев уларни ажратмоқчи бўлмагани, чунки У.Набиев жанжал вақти ташқарида бўлгани, судланувчи ва бошқалар У.Набиевга ҳам тан жароҳати етказишгани, ҳозирда судланувчи Ш.Лутфуллаевга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, унга енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи У.Набиев суд мажлисида, 2024 йил 26 август куни тахминан соат 19:30ларда у Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 16-мавзе, “Фидокор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мангал” умумий овқатланиш шаҳобчасига дам олиш мақсадида келганлиги, кафедан у 300 мл ароқ ва 1.5 литр ҳажмли баклажкада пиво спиртли ичимликларини харид қилиб, кафенинг ташқарисида жойлашган столга ўтирганлиги, бир пайт унга нотаниш бўлган Лутфуллаев Шерзод ва Бондар Станислав исмли фуқаролар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келганлиги, билишича, С.Бондарь Ш.Лутфуллаевга эътироз билдирган бўлганлиги, унинг эътирози пайдо бўлишига Ш.Лутфуллаев кафенинг ён томонига ўтиб, ҳожат қилганлиги сабаб бўлганлиги, Ш.Лутфуллаев С.Бондарга қўпол равишда гап қайтарганлиги, шу пайт у Ш.Лутфуллаевга С.Бондарь тўғри эътироз билдираётганлиги, кафенинг ичида ҳожатхонаси борлиги, у эса одамлар юрадиган жойда ҳожатини чиқарганлиги ҳақида гапирганлиги, шу пайт Ш.Лутфуллаев олдига келиб “бирга бир уришасанми?” деб сўраганлиги, у унга одамлар ишдан чарчаб келганлигини, у мижозларнинг кайфиятини бузаётганлигини айтиб, тинчлик сақлашини сўраганлиги, Ш.Лутфуллаев С.Бондарни кафенинг ён томонига олиб кетганлиги, у уларнинг орқасидан чиққан вақтида С.Бондарь ерда ётганлигини, Ш.Лутфуллаев уни дўппослаб ураётганлигини кўрганлиги, С.Бондарни унга таниш бўлмаган бир неча эркак шахслар ўраб туришган бўлганлиги, у уларни кўриб, жанжал жиддий бўлиб кетмаслиги учун йўлнинг бошқа томонига ўтиб кетганлиги, уларни ажратмоқчи ҳам бўлмагани, чунки улар кўпчилик бўлгани, у ердан уйига кетмоқчи бўлганлиги, аммо Ш.Лутфуллаевнинг шериклари орқасидан қувлаб етиб олишганлиги, шу ернинг ўзида Ш.Лутфуллаев шериклари билан биргаликда қўл ва оёқлари билан баданининг ҳар хил жойларига уриб тепиб тан жароҳати етказишганлиги, сўнг улар уни кафенинг олдига олиб ўтишганлиги, у ерда Ш.Лутфуллаев бир ўзи бўлиб, қўлларини мушт қилиб, юз қисмига бир неча маротаба урганлиги, кейин Ш.Лутфуллаев йўқ бўлиб қолганлиги, кейин у уйга кетганлиги, уйга борганида турмуш ўртоғи ташқи кўринишини кўриб, 102 рақамига қўнғироқ қилиб мурожаат қилганлиги, аммо унда Ш.Лутфуллаевга ҳеч қандай даъвоэътирози йўқлиги ва ҳозирда ҳам йўқлиги, шу сабабли ҳам у суд-тиббий экспертизасига бормаганлиги ва ўтишдан бош тортганлиги, ҳозирда ҳам судланувчи Ш.Лутфуллаевга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, унга енгиллик беришни сўради. Суд, судланувчи Ш.Лутфуллаевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, юзлаштириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, судга оид тиббий экспертизасининг хулосаси, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси А.Ж.Камоловнинг 18.11.2024 йилдаги қарорига кўра, мазкур жиноят ишидан номаълум шахсларга нисбатан қисми Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан алоҳида иш юритувга ажратилиб, жиноят иши қўзғатилган. Суд, Ш.Лутфуллаевнинг жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан бир гуруҳ бўлиб, жамиятда юриштуриш қоидаларини қасддан менсимасдан С.Бондарь ва У.Набиев билан ўзаро келишмовчилик туфайли жанжаллашиб, жанжал оқибатида қўл ва оёқлари билан С.Бондарнинг баданининг турли хил жойларига уриб, тепиб енгил даражадаги тан жароҳати етказишда ифодаланган қилмиши безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш жинояти белгилари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. қўшимча равишда безорилик ҳаракатларини олдини олиш учун келган, унга олдиндан таниш бўлмаган У.Набиевга фаол қаршилик қилган ҳолда у билан ҳам жанжалга киришган деган айблов билан безорилик, яъни такроран жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган шахсга қаршилик кўрсатиш жинояти белгилари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а,г” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Қарорининг 3-бандида қилмишни Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиш учун безорилик замирида шахснинг баданига енгил даражада шикаст етказилганлиги кифоялиги, бунда шахснинг баданига етказилган тан жароҳати унинг соғлиғини бузилишига олиб келган-келмаганлигининг аҳамияти йўқлиги; Олий суд Пленумининг 2008 йил 5 майдаги “Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 2-банди учинчи хатбошисида жиноятлар такроранлиги деганда, қонунга кўра шахс томонидан турли вақтларда қасддан содир этилган икки ва ундан ортиқ жиноят тушунилиб, бунда содир этилган жиноят: Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасида назарда тутилган бўлиши, башарти унда бир хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса; Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси айнан бир қисмида назарда тутилган бўлиши, башарти ушбу моддада турли жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса (масалан, ЖК 1261, 131, 228, 248, 273-моддалари) шартлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Жабрланувчи У.Набиев суд мажлисида, Ш.Лутфуллаев С.Бондарни кафенинг ён томонига олиб кетганлиги, у уларнинг орқасидан чиққан вақтида С.Бондарь ерда ётганлигини, Ш.Лутфуллаев уни дўппослаб ураётганлигини кўрганлиги, С.Бондарни унга таниш бўлмаган бир неча эркак шахслар ўраб туришган бўлганлиги, у уларни кўриб, жанжал жиддий бўлиб кетмаслиги учун йўлнинг бошқа томонига ўтиб кетганлиги, у ердан уйига кетмоқчи бўлганлиги, аммо Ш.Лутфуллаевнинг шериклари орқасидан қувлаб етиб олишганлиги, шу ернинг ўзида Ш.Лутфуллаев шериклари билан биргаликда қўл ва оёқлари билан баданининг ҳар хил жойларига уриб тепиб тан жароҳати етказишганлиги, сўнг улар уни кафенинг олдига олиб ўтишганлиги, у ерда Ш.Лутфуллаев бир ўзи бўлиб, қўлларини мушт қилиб, юз қисмига бир неча маротаба урганлиги, кейин Ш.Лутфуллаев йўқ бўлиб қолганлиги, кейин у уйга кетганлигини билдириб кўрсатув берди. Бундан ташқари, дастлабки тергов органи томонидан У.Набиевга етказилган тан жароҳатларини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий экспертизаси ўтказилмаган. Иш ҳолатларига кўра, Ш.Лутфуллаев С.Бондарь ва У.Набиев нисбатан безорилик ҳаракатларини бир вақтда содир этганлиги сабабли ҳаракатларида такроран безорилик содир қилиш белгиси мавжуд эмаслиги, шунингдек, Ш.Лутфуллаев У.Набиев ёки бошқа шахс Ш.Лутфуллаевнинг безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрганлигини тасдиқловчи бирорта объектив далил, жумладан гувоҳларнинг кўрсатувлари, видеоёзув ёки бошқа турдаги далил мавжуд эмаслиги, бу бўйича шубҳаларни бартараф этиш имкониятлари тугаганлиги сабабли ушбу шубҳаларни Ш.Лутфуллавенинг фойдасига ҳал қилиб, суд Ш.Лутфуллаевнинг айбидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а,г” бандларини чиқаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 415-моддасида суд айбловни ўзгартиришга ҳақлилиги, бунда айбловнинг бир қисми ёки жиноятнинг тавсифий аломатлари чиқариб ташланиши белгиланган. Суд, юқорида кўрсатилган ишнинг ҳақиқий ҳолатларидан келиб чиқиб, дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айбловни ўзгартириб, баён этишни лозим топади. Суд, Ш.Лутфуллаевга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб топиб, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчиларнинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга нисбатан ЖК 277-моддаси 2-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеотасвирлар ёзилган бир дона ДВД-дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Лутфуллаев Шерзод Жураевич (LUTFULLAYEV SHERZOD JURAYEVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан яшаш жойини сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00га қадар тарк этишини чеклаш орқали 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ш.Лутфуллаевга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Ўзбекистон МФЙ, 80-уйдан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча: - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини тарк этмаслик; - ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш; - муайян (бар, ресторан ва алкоголли ичимликлар сотиш дўконлари) жойларга бормаслик; - оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; - алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик. Ш.Лутфуллаевга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Жазони ижро қилиш Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ш.Лутфуллаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеотасвирлар ёзилган бир дона ДВД-диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи Нусхаси аслига тўғри: (имзо) А.А.Мухиддинов