Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1008-2302/343 Дата решения 26.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 352048 Claim ID 2703638 PDF Hash e678f3525ec90440... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Обидов ЖК 205-моддаси Обидов ЖК 205 law
исми ва 209-моддасининг 1-қисми исми ва 209 1 law
олда ЖК 78-моддаси олда ЖК 78 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 79-моддаси збекистон Республикаси ЖК 79 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (судланганликни муддатидан олдин олиб ташлаш тўғроисидаги) 2024 йил декабрь ойининг 26 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда: судья Ф.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоев котиблигида, Чилонзор туман прокурор катта ёрдамчиси Н.Рустамов иштирокида, жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судининг 2024 йил 19 ноябрдаги ҳукми билан судланган шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, 5 нафар фарзанди бор, маълумоти олий, ишламайди, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Тирсакобод 2-тор кўчаси, 3-уйда доимий рўйхатда туриб, истиқомат қилувчи “Mahkam – Himoya” адвокатлик фирмаси адвокати Б.Нарматовнинг судланганликни муддатидан олдин олиб ташланиши ҳақидаги илтимосномаси юзасидан тўпланган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Илтимосномада, жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судининг 2024 йил 25 августдаги ҳукмига кўра, М.Обидов ЖК 205-моддасининг 1қисми ва 209-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 45,59-моддалари тартибида 1 йил солиқ идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 155 баравари, яъни 46.500.000 сўм жарима жазоси тайинланганини, тайинланган жарима жазоси 2023 йил 29 ноябрь куни давлат фойдасига тўлиқ тўланганини ва ижро иши тугатилганини, тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тури ҳам Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлимида ўталганини ва Пробация бўлими томонидан берилган маълумотномага кўра жазо 2024 йил 30 август куни ўтаб бўлишиб, шахс Пробация ҳисобидан ечилганини инобатга олиб, М.Обидовнинг судланганлик ҳолатини муддатидан олдин тугатиб беришни сўраган. ЖК 78-моддасида шахснинг судланганлик ҳолати, жарима жазоси ижро этилганидан, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин бир йил ўтгач унинг судланганлик ҳолати тугалланиши ҳақида тушунча бериб ўтилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 18 сентябрдаги “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти судланганлик ҳолати тугалланиши шахснинг судланганлиги факти билан боғлиқ барча оқибатларнинг жазо тури ва муддатидан келиб чиққан ҳолда ЖК 78-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтганлиги натижасида автоматик тарзда (ўз-ўзидан) барҳам топишини англатиши, бундай ҳолларда судланганлиги тугалланган шахс, унинг вориси, қонуний вакили ёки адвокати илтимосига кўра ҳукм чиқарган суд томонидан судланганлик ҳолати мавжуд эмаслиги фактини тасдиқловчи маълумотнома берилиши ҳақида кўрсатиб ўтилган. ЖК 79-моддасининг 1-қисмида “агар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса, жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи берган илтимосномасига кўра суд ушбу Кодекснинг 78моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин унинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин”-деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида “инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади”-деб кўрсатиб ўтилган. Юқоридагиларни инобатга олиб суд, М.Обидов муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганига 6 ойдан ортиқ муддат ўтганини инобатга олиб унинг судланганлик ҳолатини суддатидан олдин тугатиш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 79-моддаси, ЖПКнинг 423, 544моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Илтимоснома қаноатлантирилсин ва судланганлик ҳолати олиб ташлансин. Обидов Миржалил Мирсаид ўғли (Obidov Mirjalil Mirsaid o`g`li) 2024 йил 27 декабрдан судланмаган шахс ҳисоблансин. Ажримдан норози томон ушбу суд орқали юқори судга шикоят ёки протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Ажрим нусхаси аслига тўғри, судья: (имзо) Ф.Эргашев