Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/1176 Дата решения 25.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 356170 Claim ID 2676717 PDF Hash f46396cdde6bba4e... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 222-моддаси збекистон Республикаси ЖК 222 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖК 222-моддаси збекистон Республикаси ЖК 222 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2024 йил декабрь ойининг 25 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Курбанов, халқ маслахатчилари М.Қодирова ва А.Саттаровлар, суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси Х.Махмадиярова, тарафлардан давлат айбловчиси - Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Зокиров ва унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи “Advokat Mira” адвокатлик бюросининг адвокати А.Юлдашевларнинг иштирокида, Зокиров Билолиддин Рахимжон ўғлига нисбатан 1-1006-2409/1176-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Зокиров Билолиддин Рахимжон ўғли (Zokirov Biloliddin Raximjon o’g’li), 03.10.1997 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, харбий хизматга мажбур, муқаддам судланган, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2024 йил 28 ноябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 222-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Гулистон М.Ф.Й., 6-уй, 2хонадонда яшовчи, 2024 йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221моддаси тартибида ушланган, 2024 йил 9 июнь куни ВСХдан озод этилган, 2024 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини 2024 йил 23 сентябрь куни олган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Б.Зокиров жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 2024 йил 07 июнь куни жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахс томонидан интернет тармоғининг Телеграм платформаси орқали Б.Р.Зокировга ташлаб берилган гиёҳвандлик воситаси беркитилган манзили (локацияси) бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Доғистон кўчасидаги майсалар орасидан 10 грамм “Героин” гиёҳвандлик воситасини олиб, ўзига тегишли бўлган абонент рақамига очилган “@bilalzakirov” юзери орқали Интернетнинг “Телеграм” мессенжеридаги “Магазин радости” номли интернет наркодўкони оператори номаълум шахс билан алоқа ўрнатиб, ушбу номаълум шахснинг гиёҳвандлик воситаларини тарқатиши ва шу орқали пул ишлаши ҳақидаги таклифини қабул қилиб, келгусида бошқа шахсларга ўтказиш учун ушбу моддаларни олишга келишган ҳамда шу куни жами 10 грамм “Героин” гиёҳвандлик воситасини Мирзо Улуғбек тумани Доғистон кўчасидаги майсалар орасидан олиб, мазкур гиёҳвандлик воситасини 0.3 граммдан 30 дона ҳамда 0.1 граммдан 10 дона бўлакчаларга бўлган ҳолда шаффоф рангли пакетга солиб, сўнгра қора рангли изолентага ўраб, изолентанинг чекка томонларини ёндиргич (зажгалка) билан эритиб, Тошкент шаҳридаги номаълум шахсларга сотиш учун тайёрлаб, шу куни Чилонзор тумани Алгоритм даҳасида жойлашган 126-сонли мактаб атрофидаги ерларга 12 дона ихчамгина сотиш учун мўлжалланган гиёҳвандлик воситаларини жойлаштириб чиқиб, гиёҳвандлик воситаси яширилган жойнинг геолокациясини номаълум шахсга юбориб, қолган қисмини эса кейинчалик ўтказиш (сотиш) мақсадида ўзининг ёнида сақлаб келган. Натижада, 2024 йил 07 июнь куни соат тахминан 22:35да туман ИИО ФМБ ППХ ходимлари Чилонзор тумани Г35-мавзеда хизмат олиб бораётган вақтида, мазкур мавзенинг 47 ва 14-уйлар орасида мақсадсиз ва шубҳали юрган Б.Р.Зокиров ўзининг ҳатти-ҳаракатлари билан ИИО ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли, ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, унинг ёни кўздан кечирилганида Б.Р.Зокиров кескин ҳаракатлар содир этиб, қўлида бўлган кулранг сумкаси ичидан номаълум моддани олиб оғзига солиб ютиб юбормоқчи бўлганида, ППХ ходимлари томонидан ушланиб, сўнг холислар иштирокида мазкур моддалар очиб кўрилганда, жами 10 та полиэтилен пакетча (зиппакет) эканлиги, уларнинг ичида оч-сарғиш рангли кукунсимон ёпишқоқ модда борлиги аниқланган, шундан сўнг Б.Р.Зокировнинг қўл сумкаси шахсий кўрикдан ўтказилганда, унинг сумкаси ичидан ҳам 15 дона қора рангли изолентага ўралган бўлакчалар ҳамда 3 дона полиэтилен пакетчалар (зиппакет)га жойлаштирилган оч сарғиш рангли кукунсимон ёпишқоқ моддалар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинганлиги сабабли у ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 08.06.2024 йилдаги 2294-сонли эксперт хулосасига кўра, Б.Р.Зокировдан аниқланиб олинган моддалар (объект№1-28) таркибида фаол гиёҳванд модда-диацетилморфин моддаси мавжуд бўлиб, ушбу моддалар “ГЕРОИН” деб аталиши, ушбу модданинг умумий оғирлиги 4,81 граммни ташкил қилиши, “ГЕРОИН” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорига илова қилинган 1-рўйхатга кўра, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситалари туркумига киритилганлиги аниқланган. Бундан ташқари, Б.Зокиров ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахслар билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2024 йил 07 июнь куни ўзига тегишли бўлган абонент рақамига очилган “@bilalzakirov” юзери орқали Интернетнинг “Телеграм” мессенжеридаги “Магазин радости” номли интернет наркодўкони оператори номаълум шахс билан алоқа ўрнатиб, ушбу номаълум шахснинг гиёҳвандлик воситаларини тарқатиши ва шу орқали пул ишлаш ҳақидаги таклифини қабул қилиб, келгусида бошқа шахсларга ўтказиш учун ушбу моддаларни олишга келишган ҳамда шу куни жами 10 грамм “Героин” гиёвандлик воситасини М.Улуғбек тумани Доғистон кўчасидаги майсалар орасидан олиб, мазкур гиёҳвандлик воситасини 0.3 граммдан 30 дона ҳамда 0.1 граммдан 10 дона бўлакчаларга бўлиб чиқиб, шу куни Чилонзор тумани Алгоритм даҳаси Г35 даҳаси 14уйнинг орқа томонидаги ерга мазкур гиёҳвандлик воситаларини бошқа шахсларга ўтказиш учун жойлаштириб, ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган. Бундан ташқари, Б.Зокиров ўзининг жиноий ҳаракатларини қасддан давом эттириб, дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2024 йил 07 июнь куни ўзига тегишли бўлган абонент рақамига очилган “@bilalzakirov” юзери орқали Интернетнинг “Телеграм” мессенжеридаги “Магазин радости” номли интернет наркодўкони оператори номаълум шахс билан алоқа ўрнатиб, ушбу номаълум шахснинг гиёҳвандлик воситаларини тарқатиши ва шу орқали пул ишлаши ҳақидаги таклифини қабул қилиб, келгусида бошқа шахсларга ўтказиш учун ушбу моддаларни олишга келишган ҳамда шу куни жами 10 грамм “Героин” гиёҳвандлик воситасини М.Улуғбек тумани Доғистон кўчасидаги майсалар орасидан олиб, мазкур гиёҳвандлик воситасини 03 граммдан 30 дона ҳамда 01 граммдан 10 дона бўлакчаларга бўлиб чиқиб, шу куни Чилонзор тумани Алгоритм даҳаси Г35-даҳаси 14-уйнинг ён томонидаги ерга мазкур гиёҳвандлик воситаларини бошқа шахсларга ўтказиш учун жойлаштириб, ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган. Бундан ташқари, Б.Зокиров ўзининг жиноий ҳаракатларини қасддан давом эттириб, дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2024 йил 07 июнь куни ўзига тегишли бўлган абонент рақамига очилган “@bilalzakirov” юзери орқали Интернетнинг “Телеграм” мессенжеридаги “Магазин радости” номли интернет наркодўкони оператори номаълум шахс билан алоқа ўрнатиб, ушбу номаълум шахснинг гиёҳвандлик воситаларини тарқатиши ва шу орқали пул ишлаши ҳақидаги таклифини қабул қилиб, келгусида бошқа шахсларга ўтказиш учун ушбу моддаларни олишга келишган ҳамда шу куни жами 10 грамм “героин” гиёҳвандлик воситасини М.Улуғбек тумани Доғистон кўчасидаги майсалар орасидан олиб, мазкур гиёҳвандлик воситасини 03 граммдан 30 дона ҳамда 01 граммдан 10 дона бўлакчаларга бўлиб чиқиб, шу куни Чилонзор тумани Алгоритм даҳаси Г35-даҳаси 14-уйнинг олд томонидаги ерга мазкур гиёҳвандлик воситаларини бошқа шахсларга ўтказиш учун жойлаштириб, ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган. Бундан ташқари, Б.Зокиров ўзининг жиноий ҳаракатларини қасддан давом эттириб, дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар ва бошқалар билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2024 йил 07 июнь куни ўзига тегишли бўлган абонент рақамига очилган “@bilalzakirov” юзери орқали Интернетнинг “Телеграм” мессенжеридаги “Магазин радости” номли интернет наркодўкони оператори номаълум шахс билан алоқа ўрнатиб, ушбу номаълум шахснинг гиёҳвандлик воситаларини тарқатиши ва шу орқали пул ишлаши ҳақидаги таклифини қабул қилиб, келгусида бошқа шахсларга ўтказиш учун ушбу моддаларни олишга келишган ҳамда шу куни жами 10 грамм “Героин” гиёҳвандлик воситасини М.Улуғбек тумани Доғистон кўчасидаги майсалар орасидан олиб, мазкур гиёҳвандлик воситасини 03 граммдан 30 дона ҳамда 01 граммдан 10 дона бўлакчаларга бўлиб чиқиб, шу куни Чилонзор тумани Алгоритм даҳаси Г35-даҳаси 13-уйнинг тўғрисидаги ерга мазкур гиёҳвандлик воситаларини бошқа шахсларга ўтказиш учун жойлаштириб, ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган. 2024 йил 07 июнь куни соат 22:35да туман ИИО ФМБ ППХ ходимлари Чилонзор тумани Г35-мавзеда хизмат олиб бораётган вақтида, мазкур мавзенинг 47 ва 14-уйлар орасида мақсадсиз ва шубҳали юрган Б.Р.Зокиров ўзининг ҳатти-ҳаракатлари билан ИИО ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли, ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, унинг ёни кўздан кечирилганида Б.Р.Зокиров кескин ҳаракатлар содир этиб, қўлида бўлган кулранг сумкаси ичидан номаълум моддани олиб оғзига солиб ютиб юбормоқчи бўлганида, ППХ ходимлари томонидан ушланиб, сўнг холислар иштирокида мазкур моддалар очиб кўрилганда, жами 10 та полиэтилен пакетча (зиппакет) эканлиги, уларнинг ичида оч-сарғиш рангли кукунсимон ёпишқоқ модда борлиги аниқланган, шундан сўнг Б.Р.Зокировнинг қўл сумкаси шахсий кўрикдан ўтказилганда, унинг сумкаси ичидан ҳам 15 дона қора рангли изолентага ўралган бўлакчалар ҳамда 3 дона полиэтилен пакетчалар (зиппакет)га жойлаштирилган оч сарғиш рангли кукунсимон ёпишқоқ моддалар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 08.06.2024 йилдаги 2303-сонли эксперт хулосасига кўра, Б.Р.Зокиров томонидан Чилонзор тумани Алгоритм даҳаси Г35 даҳаси 14-уйнинг орқа томонига яширилган модда таркибида фаол гиёҳванд модда-диацетилморфин моддаси мавжуд бўлиб, ушбу модда “ГЕРОИН” деб аталиши, ушбу модданинг оғирлиги 0,28 граммни ташкил қилиши, “ГЕРОИН” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорига илова қилинган 1-рўйхатга кўра, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситалари туркумига киритилганлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 08.06.2024 йилдаги 2304-сонли эксперт хулосасига кўра, Б.Р.Зокиров томонидан Чилонзор тумани Алгоритм даҳаси Г35-даҳаси 14-уйнинг ён томонига яширинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда-диацетилморфин моддаси мавжуд бўлиб, ушбу модда “ГЕРОИН” деб аталиши, ушбу модданинг оғирлиги 0,21 граммни ташкил қилиши, “ГЕРОИН” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорига илова қилинган 1-рўйхатга кўра, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситалари туркумига киритилганлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 08.06.2024 йилдаги 2305-сонли эксперт хулосасига кўра, Б.Р.Зокиров томонидан Чилонзор тумани Алгоритм даҳаси Г35-даҳаси 14-уйнинг олд томонига яширинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда-диацетилморфин моддаси мавжуд бўлиб, ушбу модда “ГЕРОИН” деб аталиши, ушбу модданинг оғирлиги 0,21 граммни ташкил қилиши, “ГЕРОИН” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорига илова қилинган 1-рўйхатга кўра, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситалари туркумига киритилганлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 08.06.2024 йилдаги 2305-сонли эксперт хулосасига кўра, Б.Р.Зокиров томонидан Чилонзор тумани Алгоритм даҳаси Г35-даҳаси 13-уйнинг тўғрисига яширинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда-диацетилморфин моддаси мавжуд бўлиб, ушбу модда “ГЕРОИН” деб аталиши, ушбу модданинг оғирлиги 0,21 граммни ташкил қилиши, “ГЕРОИН” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорига илова қилинган 1-рўйхатга кўра, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситалари туркумига киритилганлиги аниқланган. Героин – Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли қарорига кўра ва 2015 йил 12 ноябрдаги 330сонли қарорига кўра гиёҳванд воситалар туркумига кириши кўрсатилган. Суд мажлисида судланувчи Зокиров Билолиддин Рахимжон ўғли, айбга иқрор бўлиб, 2024 йил 06 май куни Яккасарой тумани Қушбеги мавзесида ижарага олган машинаси билан авария содир қилганлиги учун, яъни машинани устага топширганидан сўнг қарзга кириб қолганлиги ва пул излаш йўлларини қидириб, интернетнинг “Телеграм” мессенжеридан “Магазин радости” каналидаги “есть работа” деган эълонни кўриб, ушбу каналдаги “Тигр” номи (ник) остидаги номаълум шахс билан ёзишиб, ундан қандай ишлигини сўраганида, “Тигр” наркотик моддаларни белгиланган жойларга кўмиб локациясини ташлаб туришини, хар бир жойлаштирилган наркотик модда эвазига 5,3 АҚШ доллари беришини, бир хафта ичида жами сотилган бўлаклар ҳисоблаб чиқилиб сўнг пул тўлашини, бунинг эвазига унга камида 50 АҚШ доллари тўлаши кераклигини маълум қилганлиги, у унинг таклифига рози бўлганлиги, 2024 йил 03 июнь куни “Тигр” исмли шахс унга “Литкоин” кашелёгини рақамини ташлаганлиги, сўнг ундан ким орқали ташлашини сўраганида, “Тигр” унга шу каби пул ўтказмаларини айирбошловчи “Буффет” номли ник телеграм ссилкасини ташлаганлиги, сўнг мен “Буффет” номли ссилкага 50 АҚШ доллари пул ўтказганлиги ва пул ўтказилганлиги ҳақидаги транзакцияни скриншот қилиб “Тигр” номли шахсга юборганлиги, шундан сўнг “Тигр” пул тушганлигини тасдиқлаганлиги, кейин 2024 йил 04 июнь куни “Тигр” номли шахс Телеграмдан смс хабар юбориб, 1 гр скорость яъни “а-PVP” наркотик моддасини локациясини ва расмини юборганлиги, шунда у соат 10:30 ларда М.Улуғбек тумани Буюк ипак йўли метро бекатидан ўтиб ўнг томонга маҳаллалар ичига кириб ушбу 1 гр скоростни олиб, “Тигр” исмли шахсга моддани олганлиги ҳақида смс хабар юборганлиги, сўнг “Тигр” унга ушбу моддани ўнта бўлакка бўлишини айтганлиги шунда у ушбу моддани олиб, суюқлик ичадиган найча (трубочка) билан ўнта бўлакчаларга ажратиб, зиппакетчаларга жойлаштириб, устидан қора изолента билан ўраб, расмини яна қайта “Тигр” исмли шахсга юборганлиги, сўнг “Тигр” ўзи хохлаган нуқталарга жойлаштириб чиқишини ва локациясини унга юборишини тайинлаганлиги, шундан сўнг у ушбу ўнта бўлакни Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги маҳаллаларга жойлаштириб, жойлашган локациясини “Тигр”га юборганлиги, шу кунни ўзида “Тигр” исмли шахс унга яна 10 гр скорость яъни “а-PVP” наркотик моддасини берганлиги ва локациясини ташлаб берганлиги, ушбу моддани хам М.Улуғбек тумани Буюк ипак йўли метро бекатидан ўтилиб чап томондаги маҳаллалардан бориб олганлиги ва ушбу моддани 03 гр.дан 30 та ҳамда 01гр.дан 10 та бўлакча тайёрлаб ҳамда локацяиларга жойлаштириб чиқиб жойлаштирилган нуқтаси яъни локациясини ва бўлакчаларнинг расмини “Тигр” исмли шахсга юборганлиги, сўнг “Тигр” исмли шахс унга тўлиқ ишониб, эртаси куни гаплашишини айтганлиги, шундан сўнг 2024 йил 05 июнь куни “Тигр” исмли шахс унга яна 10 гр. “аPVP” наркотик моддасини жойлашган локациясини ташлаб берганлиги, ушбу моддани Яккасарой тумани Братский могила томондан бориб олганлиги ҳамда ушбу моддани хам 03 гр.дан 30 та ҳамда 01гр.дан 10 тага бўлиб чиқиб бўлакча тайёрлаганлиги ҳамда локацияларга жойлаштириб чиқиб жойлаштирилган нуқтаси яъни локациясини ва бўлакчаларнинг расмини “Тигр” исмли шахсга юборганлиги ва ундан қилган иши учун пул сўраганлиги, шунда “Тигр” унинг хизмат хаққи 195 АҚШ доллари бўлганлигини маълум қилиб, унга ушбу пулни олиш тартибини тушунтирганлиги, яъни унга “Литкоин” криптовалюта айирбошлаш ишлари билан шуғулланувчи “Криптол” номли сайт рақамини юборганлиги, сўнг у “Криптол” номли сайт билан боғланиб унинг хисоб рақамига 195 АҚШ доллари тушганлиги, шу пулни унинг пластик картасига ўтказиб юборишини айтганлиги, сўнг “Криптол” номли сайт ҳақиқатдан хам унинг ҳисобига ушбу пуллар тушганлигини, лекин у ўзининг хизмат ҳақи учун 3% ушлаб қолиб унга 2.349.000 сўм ўтказишини маълум қилганлиги, сўнг унга ўзининг банк пластик картасини юборганлиги ва у унга ушбу пулларни ўтказиб юборганлиги, шундан сўнг 2024 йил 06 июнь куни “Тигр” исмли шахс унга алоқага чиқиб, унга 10гр героин гиёҳванд моддасини юборганлигини маълум қилганлиги сабабли ушбу героинни М.Улуғбек тумани Паркент бозоридан ўтиб светофордан чапга яъни Дагестанский кўчасига кириб ўша ердаги маҳалладан бориб олганлиги, сўнг ушбу героинни ҳам 03 гр.дан 30 та ҳамда 01 гр.дан 10 тага бўлиб чиқиб бўлакча тайёрлаганлиги ҳамда расмини “Тигр”га юборганлиги, у эса локацияларга жойлаштириб чиқишини тайинлаганлиги, шундан сўнг шу куни у 12 та бўлакчани Алгоритм даҳасидаги 126-сонли мактаб атрофидаги ерларга жойлаштириб, локациясини “Тигр”га юбориб турганлиги, сўнг соат 18:00 ларда у Алгоритм Г-35 даҳасидаги “Ахмад жўжа” кафеси олдида героин моддасини локацияларга жойлаштириб чиқиш учун юрганида уни ИИБ ППХ ходимлари ушлаб олишиб, шунда у ППХ ходимлари унга сумкасида ноқонуний буюм ёки воситалар бор йўқлигини сўрашганидан қаттиқ қўрқиб кетиб сумкасида бўлган героин моддаси бўлакчаларини оғзига тиқиб ютиб юбормоқчи бўлганлиги, лекин ППХ ходимлари уни бу ишидан тўхтатиб қолишганлиги ва ва оғзига солган зиппакетчаларни олишганлиги сўнг сумкасини ичидан хам 15 та қора рангли изолентага ўралган кичик бўлакчаларни ҳамда 3 та зиппакетчага жойлаштирилган героинни хам аниқлаб олишганлиги, у бу ишни пулга муҳтож бўлганлиги сабабли содир этганлиги, қилган ишидан пушаймонда эканлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига келмаган гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттирди. Дастлабки тергов вақтида гувоҳ Мухаммадумар Юсуфбек Султонбек ўғли, 2024 йил 07 июнь куни соат 22:20ларда Чилонзор тумани Алгоритм даҳаси Г35мавзедан ўз ишлари билан ўтиб кетаётганида уни олдига ИИБ ходимлари келиб, ўзларини таништириб, бир ҳолат юзасидан холис сифатида қатнашишини сўрашганлиги, ўша вақтда бўш вақти бўлганлиги сабабли уларнинг таклифига рози бўлганлиги, сўнг ундан ташқари ИИБ ходимлари ундан ташқари яна бир фуқарони ҳам холис сифатида таклиф қилишганлиги, шундан сўнг ИИБ ходимлари ўзини шубҳали тутган унга номаълум бўлган бир фуқаронинг ёнларини кўздан кечиришларини маълум қилишганлиги, ўша вақтда ўша номаълум кишини 135-мавзе 47 ва 14-уйлар орасида тўхтатишиб, ундан ўзини таништиришини ва ёнида ноқонуний буюм ва воситалар хусусан наркотик психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари бор ёки йўқлигини сўрашганлиги, шунда ўша бола ўзини Билол деб таништирганлиги, шундан сўнг ИИБ ходимлари уларнинг иштирокида Билолнинг ёнини кўздан кечиришганида, у кескин ҳаракатлар содир этиб, қўлида бўлган кулранг сумкани ичидан номаълум моддани олиб оғзига солиб ютиб юбормоқчи бўлганлиги, шунда ИИБ ППХ ходимлари томонидан ушланиб, оғзига солган моддалар очиб кўрилганда, жами 10 та полиэтилен пакетчалар (зиппакет) эканлиги маълум бўлганлиги, сўнг ушбу зиппакетчаларнинг ичи очиб кўрилганлиги, шунда оч сарғиш рангли кукунсимон ёпишқоқ модда эканлиги маълум бўлганлиги, сўнг Билолнинг қўл сумкасини ҳам кўздан кечиришганда, унинг сумкаси ичидан 15 дона қора рангли изолентага ўралган бўлакчалар ҳамда 3 дона полиэтилен пакетчалар (зиппакет)га жойлаштирилган оч сарғиш рангли кукунсимон ёпишқоқ моддалар борлиги аниқланганлиги, ўша вақтда ИИБ ходимлари томонидан берилган саволларга Билол ундан аниқланиб олинган мазкур моддалар "героин" гиёҳвандлик воситаси эканлиги, мазкур моддаларни белгиланган локацияларга жойлаштириб чиқаётганлиги ҳамда ушбу хизмати эвазига "Тигр" исмли номаълум шахсдан ҳар бир бўлакча учун 5,3 АҚШ долларидан хизмат ҳақи олиши лозим бўлганлигини маълум қилганлиги, шундан сўнг ИИБ ходимлари Билолдан ушбу гиёҳвандлик воситаларини қаерларга яшириб қўйганлигини хам ушбу жойларни кўрсата олишини сўрашганда, Билол ушбу жойларни кўрсатишини маълум қилиб, ўша вақтнинг ўзида, яъни кеч тун кирган бўлса хам яширган жойлари, яъни Алгоритм даҳаси 135-мавзедаги 14уйнинг тўғрисидаги, шу уйнинг орқа ва олд томонидаги ҳамда ён томонидаги ерларни кўрсатиб ушбу жойлардан зиппакетчаларга ўралган гиёҳванд моддаларни олиб кўрсатганлиги ҳамда ИИБ ходимлари ушбу яширинган наркотик моддаларни олиб, тегишли тартибда баённома асосида расмийлаштирилиб олишганлиги, сўнг бизларни Чилонзор тумани ИИБ биносига олиб келишганлиги, у ерда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги ҳақида кўрсатув берган. Дастлабки тергов вақтида гувоҳ Эшқулов Ғайрат Бахронович гувоҳ Мухаммадумар Юсуфбек Султонбек ўғлининг кўрсатувларига ўхшаш кўрсатув берди. Бундан ташқари судланувчи Б.Зокировнинг жиноят содир этишдаги айби, унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари, ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадваллар, судга оид кимёвий экспертизасининг 08.06.2024 йилги 2294, 2303, 2304, 2305 ва 2306-сонли хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд судланувчи Б.Зокировларнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, унинг “гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш илгари гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўқув юртларида, шунингдек ўқувчилар, студентлар, ўқув, спорт ва жамоат тадбирларини ўтказадиган бошқа жойларда содир этиш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш” малакаловчи белгилари билан жами 5 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ЖК 273моддасининг 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилган деб айблов эълон қилиб, нотўғри хулосага келинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 18 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 20-банди 3хатбошисида, дастлабки тергов органлари ва судлар ҳар бир иш бўйича гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллашдан кўзланган мақсадни аниқлашлари зарур. Бундай восита ёки моддаларни эгаллаш уларни келгусида ўтказиш (сотиш) учун содир этилганлиги аниқланган тақдирда, айбдорнинг ҳаракатлари қайд этилган жиноятларга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд сифатида қўшимча равишда ЖК 25,273-моддаси билан квалификация қилиниши лозимлиги кўрсатилган. Иш ҳужжатларига кўра, 2024 йил 07 июнь куни ИИО ФМБ ППХ ходимлари Чилонзор тумани Г35-мавзеда хизмат олиб бораётган вақтида, мазкур мавзенинг 47 ва 14-уйлар орасида мақсадсиз ва шубҳали юрган Б.Р.Зокиров ўзининг ҳатти-ҳаракатлари билан ИИО ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли, ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, унинг ёни кўздан кечирилганида Б.Р.Зокиров кескин ҳаракатлар содир этиб, қўлида бўлган кулранг сумкаси ичидан номаълум моддани олиб оғзига солиб ютиб юбормоқчи бўлганида, ППХ ходимлари томонидан ушланиб, сўнг холислар иштирокида мазкур моддалар очиб кўрилганда, жами 10 та полиэтилен пакетча (зиппакет) эканлиги, уларнинг ичида оч-сарғиш рангли кукунсимон ёпишқоқ модда борлиги аниқланган, шундан сўнг Б.Р.Зокировнинг қўл сумкаси шахсий кўрикдан ўтказилганда, унинг сумкаси ичидан ҳам 15 дона қора рангли изолентага ўралган бўлакчалар ҳамда 3 дона полиэтилен пакетчалар (зиппакет)га жойлаштирилган оч сарғиш рангли кукунсимон ёпишқоқ моддалар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинганлиги сабабли у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган. Бундан ташқари, Б.Зокиров ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахслар билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2024 йил 07 июнь куни ўзига тегишли бўлган абонент рақамига очилган “@bilalzakirov” юзери орқали Интернетнинг “Телеграм” мессенжеридаги “Магазин радости” номли интернет наркодўкони оператори номаълум шахс билан алоқа ўрнатиб, ушбу номаълум шахснинг гиёҳвандлик воситаларини тарқатиши ва шу орқали пул ишлаш ҳақидаги таклифини қабул қилиб, келгусида бошқа шахсларга ўтказиш учун ушбу моддаларни олишга келишган ҳамда шу куни жами 10 грамм “Героин” гиёҳвандлик воситасини М.Улуғбек тумани Доғистон кўчасидаги майсалар орасидан олиб, мазкур гиёҳвандлик воситасини бўлакчаларга бўлиб чиқиб, шу куни Чилонзор тумани ҳудудининг турли жойларига кейинчалик сотиш мақсадида мазкур гиёҳвандлик воситаларини бошқа шахсларга ўтказиш учун жойлаштириб чиққан, лекин у ИИБ ходимлари томонидан ушланиши оқибатида у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган. Суд ҳайъати юқоридагиларни эътиборга олиб судланувчи Б.Зокировнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмидан шу Кодекс 25,273-моддасининг 5-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб топади, чунки у ўқув юртлари атрофида, бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддасини сотишга суиқасд қилган. Суд судланувчи Б.Зокировга жазони Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабидан келиб чиқиб тайинлашни лозим деб топади. Суд, Б.Зокировга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, мазкур жиноятни ғараз мақсадда содир этганлиги, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида эътиборга олишни, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга нисбатан айбдор деб топилаётган модда санкцияси доирасида жазо тайинлашни, шунингдек у жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2024 йил 28 ноябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 222-моддаси 2қисмининг “в” банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги сабабли, ЖК 59-моддасининг 8-қисмига асосан узил-кесил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни лозим деб топади. Шунингдек, суд ҳайъати, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 5 июлдаги 1554-сонли далолатномасига асосан Б.Зокиров гиёҳвандликдан даволанишга муҳтож эканлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб, унга жазони ўташ жойларида гиёҳвандликдан мажбурий равишда даволаниш чоралари белгилашни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда 09506-сонли квитанция асосида топширилган 4,642 гр, 0,275 гр, 0,205 гр, 0,215 гр, жами 5,542 гр героин гиёҳвандлик моддасини йўқ қилишни, “Iphone 11” русумли уяли телефон аппарати судланувчи Б.Зокировнинг яқин қариндошларига тилхат орқали топширишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л Д И: Зокиров Билолиддин Рахимжон ўғли (Zokirov Biloliddin Raximjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича 10 (ўн) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8қисмига асосан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 28 ноябрдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан судланувчи Б.Зокировга узил-кесил 10 (ўн) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларида ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 8 июнь кунидан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Б.Зокировга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан судланувчи Б.Зокировга нисбатан жазони ўташ жойларида гиёҳвандликдан мажбурий равишда даволаниш чоралари белгилансин. Иш бўйича далилий ашё Ўзбекистон Республикаси ДХХга 2024 йил 21 ноябрдаги 09506-сонли квитанциясига асосан топширилган 4,642 гр, 0,275 гр, 0,205 гр, 0,215 гр, жами 5,542 гр героин гиёҳвандлик моддасини йўқ қилишни, “Iphone 11” русумли уяли телефон аппарати судланувчи Б.Зокировнинг яқин қариндошларига тилхат орқали топширилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи, судья: Ж.Курбанов Халқ маслахатчилари М.Қодирова Маъсул судья: Курбанов Жаъфар Хайруллаевич