Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/990 Дата решения 24.12.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 351756 Claim ID 2681633 PDF Hash ca5dbb522e70d844... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 267-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 267 1 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
ЖКнинг 46-моддаси ЖКнинг 46 law
збекистон Республикаси ЖК 267-моддаси збекистон Республикаси ЖК 267 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси збекистон Республикаси ЖК 42 law
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
шунингдек ЖКнинг 59-моддасининг 8-қисми шунингдек ЖК 59 8 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: М.Абидов Биринчи инстанция суди судьяси: Ф.Эргашев АЖРИМИ 2024 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья М.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат судьялари Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Олимовнинг котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи Э.Панжиев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Алимкуловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 ноябрь кунидаги ҳукмига кўра судланган Панжиев Элчинбек Панжи ўғли (Panjiev Elcninbek Panji o`g`li), 2002 йил 29 майда Сурхондарё вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2021 йил 6 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 267-моддасининг 1-қисми, 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 59-моддасига асосан 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг 2022 йил 24 августдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан жазонинг ўталмай қолган 3 йил 7 ой 27 куни ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг 2023 йил 27 январдаги ажримига кўра, ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмаган 3 йил 7 ой 27 кун жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг 2024 йил 17 июлдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан жазонинг ўталмай қолган 2 йил 2 ой 7 куни иш ҳақини 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. 2) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2024 йил 24 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 267-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 10 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 2 Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, “ҚоратурбаБоботоғ” МФЙ, рақамсиз уйда рўйхатда турган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 27 августдаги ажримига кўра, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 10 сентябрь куни олганга нисбатан 1-1006-2403/990-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга судланган Э.Панжиев томонидан келтирилган апелляция шикоятини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 ноябрь кунидаги ҳукмига кўра, Панжиев Элчинбек Панжи ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, унга шу модда билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 59-моддасининг 8-қисми тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2024 йил 24 октябрдаги ҳукмига кўра тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил ўташ учун 10 (ўн) йил 2 (икки) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф этилган “Red Mi Note 8 Pro” русумли телефон жабрланувчига тилхат асосида қайтарилгани инобатга олинган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Э.Панжиев 2024 йил 22 июль кунига ўтар кечаси тахминан соат 04:00да Чилонзор тумани Сугалли ота кўчаси ва Гавҳар кўчаси кесишмасида жойлашган, Бектўпи МФЙ ҳудудидаги шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди олд томонидаги фуқароларнинг ўтириши учун мўлжалланган стул устида ухлаб ётган Юсупов Қурбонали Жамалиддин ўғлининг ухлаб ётганидан фойдаланиб, жабрланувчининг баҳоси 1.080.000 сўмлик “Red Mi Note 8 Pro” русумли телефонни скутер устида қаровсиз қолдирилганини кўриб, унинг телефонини олиб, хавфли рецидив ўғрилик жиноятини содир этган. Судланувчи Э.Панжиев апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан унга нисбатан жазо тайинлашда енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олинмаганлиги сабабли, унинг оилавий шароити оғирлигини, талаба эканлигини, ҳеч кими йўқлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанцияси суди иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи Э.Панжиев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Алимкуловнинг келтирилган шикоятни қувватлаб берган фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Хусусан, судланувчи Э.Панжиевнинг биринчи инстанция суди давомида айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби, бирламчи иш ҳужжатлари, жабрланувчи аризаси, ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси ва илова фото суратлар, нарсани кўздан кечириш баённомаси, нарсани таниб олиш учун тақдим этиш баённомаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар ўз исботини тўлиқ топган. Биринчи инстанция суди томонидан Э.Панжиевнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси 2-қисмига мувофиқ, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди, Э.Панжиевга жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, унинг шахсини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймондалигини, оилавий шароитини, айб шаклини, етказилган моддий зарар миқдорини, муқаддам судланганини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, енгилроқ жазо тайинлашга ҳуқуқий асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, у айбли деб топилган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, шунингдек ЖКнинг 59-моддасининг 8-қисми тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. 4 Судлов ҳайъати, иш бўйича жабрланувчининг даъвоси бўлмаса-да, судланган Э.Панжиевнинг илгари шу каби ва бошқа жиноятларни содир этгани учун судланиб, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан қасддан яна ўғирлик жиноятини содир этганлигини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас деган қатъий хулосага келиб, унга нисбатан ЖКнинг 57, 72-моддаларини қўллашни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан апелляция инстанцияси судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 ноябрь кунидаги Панжиев Элчинбек Панжи ўғлига нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида протест билдиришга ёки шикоят беришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья /имзо/ М.Юсупов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Ф.Халилов /имзо/ М.Абидов Аслига тўғри, судья: