← Назад
Решение #97962 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1266-сонли
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, "3-Чарх Камолон" МФЙ биносида,
сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья
ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман
прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи Д.Юлдошев ва унинг
ҳимоячиси адвокат Б.Иногамов, жабрланувчи М.Мансуровларнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми
билан айбланган:
Юлдошев Дадахон Дилшод ўғли (YULDOSHEV DADAXON
DILSHOD O‘G‘LI), 1992 йил 25 февралда Самарқанд
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, оилали, маълумоти олий,
вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Самарқанд
вилояти, Иштихон тумани, Деҳқонобод МФЙ, Тагайбек
қишлоғи, 260-уйда доимий рўйҳатда туриб истиқомат
қилувчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган.
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, Юлдошев Дадахон
Дилшод ўғли 2024 йил 26 сентябрь куни соат тахминан 23:30да, қасддан
баданга шикаст етказиш мақсадида, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
Чилонзор кўчаси 5А-уйнинг 7-қаватида бўла туриб, шу ердаги ўзига
олдиндан таниш бўлган Мансуров Миразиз Азим ўғли билан ўртасида
келиб чиққан келишмовчилик оқибатида, М.А.Мансуровнинг танасини
турли соҳаларига кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши
мумкин бўлган жисм билан уриб, тан жароҳати етказган.
Судга оид тиббий экспертизасининг 04.10.2024 йилги 1049-Ҳ-Курсонли хулосасига кўра, М.А.Мансуровда юқори лаб чап томони шиллиқ
қаватга ўтиб борувчи эзилиб-йиртилган яраси, пешона чап томони,
бўйин орқа юзаси пастки учлиги, ўнг курак усти соҳаси, чап курак ости
соҳаси, ўнг қулоқ олди соҳаси, тўш усти соҳаси шилинмалар, пешона ўнг
томони тери ости гематомаси, ўнг кўз қовоқлари, чап томон қовурғалар
ёйи соҳаси қонталашлари ва юмшоқ тўқималари лат ейиши. Бу
жароҳатлар ўтмас қаттиқ жисм таъсирида етказилган бўлиши мумкин
ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра соғлиқни қисқа, яъни 6
кундан кўп аммо, 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб
1
келади, ушбу мезонга кўра “СОҒЛИҚНИ ҚИСҚА МУДДАТГА БУЗИЛИШИГА
ОЛИБ КЕЛГАН ЕНГИЛ” тан жароҳатларига кириши кўрсатилган.
Айбланувчи Д.Юлдошев суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан
пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги,
жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда
жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи М.Мансуров суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
ариза тақдим қилиб, айбланувчи Д.Юлдошевга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз
хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин
келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи М.Мансуров ҳамда айбланувчи Д.Юлдошевнинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан
ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят
ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини
эшитиб, гумонланувчининг айбига иқрорлиги, етказилган зарарнинг
тўлиқ қопланганлиги, ярашув айбланувчи ва жабрланувчининг биронбир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят,
ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб,
Д.Юлдошевга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан
тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи М.Мансуровга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан
айбланувчи Юлдошев Дадахон Дилшод ўғли (YULDOSHEV DADAXON
DILSHOD O‘G‘LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси
2
ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати
билан тугатилсин.
Жабрланувчи М.Мансуровга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
А.Раҳматовга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов
3
4