← Назад
Решение #97965 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
21
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| унга ЖК | 168 | — | law | |
| унга ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| у ЖК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| Убайдуллаевнинг у ЖК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| бандида ЖК | 57 | — | law | |
| унга ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| амда ЖК | 62 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья М.Абидов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: С.Мамадиев
АЖРИМИ
2024 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, судья М.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат судьялари:
Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья ёрдамчиси
Д.Олимовнинг котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси
бўлим прокурори У.Файзиев, судланган С.Убайдуллаев ва унинг ҳимоячиси
адвокат Б.Зиятов, судланган А.Махаров ва унинг ҳимоячиси адвокат
Д.Сабировнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2024 йил 8 ноябрдаги ҳукмига кўра судланган:
Убайдуллаев Самандархон Акмалхон ўғли,
(UBAYDULLAYEV SAMANDARXON AKMALXON
O’G’LI), 1998 йил 15 майда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланмаган,
бўйдоқ, Хитой давлати Нанкин шаҳри, Жансу савдо
технологиялари институти талабаси, Тошкент шаҳри,
Олмазор тумани, Форобий омонат 2-берк, 24-уйда
рўйхатда туриб, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-2
даҳаси, 3-уй, 58-хонадонда яшайди, 2024 йил 8 август
куни
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
221-моддаси тартибида ушланган, иш бўйича
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини муддатида олган,
Махаров Азамат Абдимурат улы (MAXAROV
AZAMAT ABDIMURAT ULI), 2000 йил 31 августда
Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, миллати
қорақалпоқ,
Ўзбекистон
фуқароси,
муқаддам
судланмаган, маълумоти ўрта-махсус, Ўзбекистон
Санъат ва маданият институти талабаси, бўйдоқ,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри, Мирзо
Улуғбек тумани, Қорасув 2 даҳаси, 12-уй,
13-хонадонда яшайди, 2024 йил 15 июль куни
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида ушланган, 2024 йил 16 июлда озод
қилинган, 2024 йил 8 август куни Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида
ушланган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги
2
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини муддатида олганга
нисбатан чиқарилган ҳукм устидан адвокати Д.Сабиров, судланган
С.Убайдуллаев ва А.Махаровлар томонидан келтирилган апелляция
шикоятларини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
8 ноябрдаги ҳукмига кўра, Убайдуллаев Самандархон Акмалхон ўғли
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди,
25,168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” бандида
назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга
ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан иш ҳақининг 15 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси, ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан иш ҳақининг
15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан
5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59, 61-моддалари
тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил
ўташ учун 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
жазони умумий тартибли колонияларда ўташ ва жазони ўташ муддати
2024 йил 8 августдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган.
Махаров Азамат Абдимурат улы Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 2-қисми “б” банди, 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди ва
28,211-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир
этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б”
банди билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 25,168-моддаси
3-қисми “б” банди билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг
28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси, ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни
қисман қўшиш йўли билан 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, ЖКнинг 62-моддасига асосан ушлаб турилган бир кунини
озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб,
тайинланган жазодан чегириб, унга узил-кесил ўташ учун 5 йил 29 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли
колонияларда ўташ ва жазони ўташ муддати 2024 йил 8 августдан бошлаб
ҳисоблаш белгиланган.
Иш бўйича И.Жиенбаев томонидан тақдим қилинган ва Тошкент
шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган
6.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари пора предмети сифатида давлат
фойдасига ундирилиши белгиланган.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган А.Махаровнинг ўнг ва чап қўл
бармоқларидан олинган суртмалар ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг
тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона ишлов берилган
50.000 сўм пул маблағи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг
депозит ҳисоб-рақамига қайтарилганлиги инобатга олинган.
Иш бўйича ёзма далил деб топилган А.Махаров, С.Убайдуллаев ва
аризачи Л.Норқулованинг суҳбатлари ёзилган диск, стенограммалар ҳамда
А.Махаровга тегишли 8600 1402 1871 1639 рақамли банк пластик
картасидаги банк сирини ташкил этувчи пул маблағлари айланмаси жиноят
иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилиб, ашёвий далил
сифатида олинган А.Махаров ва С.Убайдуллаевларга тегишли бўлган
2(икки) дона Iphone русумли уяли телефон қурилмалари судланувчиларнинг
яқин қариндошларига қайтарилиши белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчилар А.Махаров ва С.Убайдуллаев
бир гуруҳга бирлашган ҳолда жиноий тил бириктириб, Л.Норқуловага
нисбатан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноят
иши ҳақида хабар топиб, 900 АҚШ доллари эвазига ўзларининг юқори
лавозимларда ишловчи танишларини моддий манфаатдор қилиш йўли
билан унга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тергов жараёнида ижобий
ҳал қилиб беришларини айтиб алдашиб, уни пора беришга далолат
қилишиб, 2024 йил июнь ойи охирларида Л.Норқуловадан А.Махаровга
тегишли бўлган 8600 1402 1871 1639 банк пластик картасига бўлиб-бўлиб,
жами 6.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ташлатиб олишган.
Бундан ташқари, А.Махаров ва С.Убайдуллаевлар ўзларининг
жиноий ҳаркатларини давом эттиришиб, такроран, бир гуруҳга бирлашган
ҳолда жиноий тил бириктириб, Л.Норқуловага нисбатан қўзғатилган
жиноят иши тергов жараёнида ҳал бўлмаганлиги, жиноят ишини суд
мажлиси жараёнида ўзларининг юқори лавозимларда ишловчи
танишларини моддий манфаатдор қилиш йўли билан 2.800.000 сўм эвазига
жиноят ишини ижобий томонга ҳал қилиб беришликларини айтиб алдашиб,
уни пора беришга далолат қилишиб, Л.Норқулованинг аризасига асосан
ИЖҚК Департаментининг Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан
15.07.2024 йилда Миробод тумани Фидокор кўчасида жойлашган
“Корзинка” савдо дўкони қаршисида ўтказилган тезкор тадбирда
А.Махаров Л.Норқуловадан 2.800.000 сўм миқдордаги пул маблағларини
олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлиги натижасида жиноий
ҳаракатларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа
олишмаган.
Жиноят иши бўйича тайинланган судга кимёвий экспертизасининг
26.07.2024 йилдаги 29/18(6811)38.1Z11559 ва 29/18(6811)38.1Z11560-сонли
хулосасига кўра, текшириш учун тақдим этилган серия ва рақами
СВ1168356 бўлган 1 дона 50 (эллик) минг сўм купюрасида сариқ рангли
нурланишга эга бўлган “Пора” ёзуви мавжуд ва улар ва улар тақдим
қилинган махсус қаламнинг қоҳоздаги ёзуви намунаси билан ўзаро турдош
эканлиги, А.Махаровнинг ўнг ва чап қўлларидан олинган суртмаларда
кукун излари мавжудлиги ва улар намуна сифатида тақдим этилган махсус
кукун намунаси билан турдош эканлиги, А.Махаровнинг ўнг ва чап
қўлларидан олинган суртмалардаги ва пулдаги махсус кукун излари
ўзларининг хусусиятларига кўра ўзаро турдош эканлигини, А.Махаровнинг
ўнг ва чап қўлларидан олинган суртмаларда серия ва рақами
СВ1168356 бўлган бир дона 50 (эллик) минг сўм купюрасида аниқланган
кукун излари ўзларининг хусусиятларига кўра ўзаро турдош эканлиги
аниқланган.
Адвокат Д.Сабиров апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди
томонидан судланган А.Махаровнинг ҳаракати нотўғри квалификация
қилинганлигини, у пулни қарзга олганлигини, унга адолатсиз жазо
тайинланганлигини кўрсатиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни
сўраган.
Судланган А.Махаров апелляция шикоятида, у пулни қарзга
олганлигини, оилавий шароити оғирлигини инобатга олиб, ишни қайта
кўриб адолатли қарор қабул қилишни сўраган.
Судланган С.Убайдуллаев апелляция шикоятида, у ЖКнинг
211-моддаси билан қўйилган айбловга норози эканлигини кўрсатиб, ишдаги
енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг
57, 72-моддаларини қўллаб, енгиллик беришни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини,
прокурор У.Файзиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, апелляция
шикоятларини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини,
судланган С.Убайдуллаев ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Зиятов, судланган
А.Махаров ва унинг ҳимоячиси адвокат Д.Сабировнинг апелляция
шикоятларини
қаноатлантириш
ҳақидаги
фикрларини
тинглаб,
шикоятлардаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил
қилиб, суд ҳукмини қуйидагиларга асосан ўзгартиришни лозим топади.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судланган С.Убайдуллаев ва
А.Махаровнинг жиноят содир этишдаги айби гувоҳларнинг кўрсатувлари,
Л.Норқулованинг аризаси, тушунтириш хатлари, пул маблағларига кимёвий
ишлов бериш ва овоз ёзиш мосламасини тақдим этиш, ҳодиса жойини
кўздан кечириш ва ашёвий далилларни олиш, автомашинани кўздан
кечириш ва ашёвий далилларни олиш, овоз ёзиш мосламасини қайтариб
олиш, аудиоёзувларни олиб қўйиш, нарсани кўздан кечириш ва ундаги
маълумотларни эшитиб кўриб стенограмма қилиш, юзлаштириш
баённомалари, судга оид кимёвий экспертизасининг хулосаси, ашёвий
далиллар, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда
жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар
мажмуи билан тўлиқ ўз исботини топган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
95-моддасига
кўра,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни
синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга
асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички
ишончлари бўйича далилларга баҳо бериши назарда тутилган.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчилар
А.Махаров ва С.Убайдуллаевлар бир гуруҳ бўлиб, тил бириктириб,
Л.Норқуловани пора беришга далолат қилиб, унга нисбатан Чилонзор
тумани прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноят ишини 900 АҚШ
доллари эвазига ўзларининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари
орқали тергов жараёнида ижобий ҳал қилиб беришларини айтиб, ундан
6.000.000 сўм пулларни олишган, бундан ташқари, жиноий ҳаркатларини
давом эттиришиб, Л.Норқуловага нисбатан қўзғатилган жиноят иши тергов
жараёнида ҳал бўлмаганлиги сабабли, жиноят ишини суд мажлиси
жараёнида ўзларининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали
2.800.000 сўм эвазига ижобий томонга ҳал қилиб беришликларини айтиб,
уни пора беришга далолат қилиб, ундан 2.800.000 сўм олган вақтда ашёвий
далиллар билан ушланганлар.
Жиноят ишида мавжуд стенограммага кўра, қайд этилган
сўзлашувларда А.Махаров Л.Норқуловага унинг ишини ҳал қилиб бериш
учун сўраган пулни қарз деб олиши, иш ҳал бўлмай қолган тақдирда
уларнинг устидан ёзмаслиги, пулларни уч кун ичида тахлаб беришлари,
шунингдек Л.Норқулова А.Махаровга пулни қарз деб ўраб гапирмаслиги
каби сўзлашувлар баён қилинган.
Бундай ҳолатда, судланувчилар А.Махаров ва С.Убайдуллаевлар
Л.Норқуловадан пулларни унинг ишини ижобий ҳал этиб беришларини
айтиб алдаб, пора беришга далолат қилиб, унинг пулларини фирибгарлик
йўли билан қўлга киритишганлиги ўз исботини тўлиқ топган.
Шу сабабли, апелляция инстанцияси, адвокат Д.Сабировнинг
биринчи инстанция суди томонидан судланган А.Махаровнинг ҳаракати
нотўғри квалификация қилинганлиги, у пулни қарзга олганлиги, судланган
А.Махаровнинг у пулни қарзга олганлиги, судланган С.Убайдуллаевнинг у
ЖКнинг 211-моддаси билан қўйилган айбловга норози эканлиги ҳақидаги
суддаги ва апелляция шикоятларидаги важларига Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаби асосида баҳо бериб, иш
материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича
синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб,
келтирган важларни тўла ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди, қонун ва
ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч бўйича далилларга таяниб танқидий
баҳолаб, судланувчилар айбини яшириш ва жавобгарликдан қутулиш
мақсадида келтирилган деган хулосага келади ҳамда ушбу важлар ишдаги
далиллар ва объектив аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ рад қилинади.
Биринчи босқич суди томонидан судланган С.Убайдуллаев ва
А.Махаровларнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди
ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди, С.Убайдуллаевга жазо тайинлашда, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини,
унинг шахсини, етказилган зарар қопланиб, муқаддам судланмаганлигини,
жиноятни ғаразли мақсадларда содир этганлигини ҳамда жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб,
унга ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми ва 25,168-моддаси 3-қисми билан ушбу
моддалар санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини, ЖКнинг
28,211-моддаси 2-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида
озодликдан маҳрум қилиш жазосини, ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган.
Биринчи инстанция суди, А.Махаровга жазо тайинлашда, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини,
унинг шахсини, етказилган зарар қопланиб, муқаддам судланмаганлигини,
жиноятни ғаразли мақсадларда содир этганлигини ҳамда жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб,
унга ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми ва 25,168-моддаси 3-қисми билан ушбу
моддалар санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини, ЖКнинг
28,211-моддаси 2-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида
озодликдан маҳрум қилиш жазосини, ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган.
Бироқ биринчи босқич суди судланган С.Убайдуллаев ва
А.Махаровларга жазо миқдорини белгилашда содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, қўлга киритилган пул
миқдорини, шунингдек уларнинг шахсини, талаба эканликларини, оилавий
аҳволини, муқаддам судланмаганликларини, етказилган зарарнинг
қопланганлигини инобатга олган бир вақтда уларга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаш масаласини муҳокама
қилмасдан, оғирроқ жазо тайинлаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 37-бандида ЖК 57-моддасига мувофиқ,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус
қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ
ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши
мумкинлиги;
бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш
вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки,
айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир
этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни
содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга
олишлари лозимлиги;
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд
қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони
енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай
ҳолат сифатида тан олиши мумкин (масалан, моддий зарарнинг тўлиқ
қопланганлиги, судланувчи ёки ота-онасининг оғир касаллиги, уларнинг
меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор ота-онасининг ёки боласининг бошқа
боқувчиси йўқлиги, судланувчининг кекса ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ
шахслар томонидан содир этилган жиноятни очишда фаол иштирок
этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилишига туртки берган
ҳуқуққа хилоф хулқ-атвори, жабрланувчининг судланувчи билан
ярашганлиги ва ҳ.к.)лиги тушунтирилган.
Апелляция
инстанцияси
судлов
ҳайъати
судланган
С.Убайдуллаевнинг оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини,
етказилган зарар қопланганлигини, талаба эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг инсонпарварлик ва одиллик
принципларидан келиб чиқиб, унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унинг
ҳаракатлари талқин қилинаётган ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди
санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг
камидан ҳам камроқ муддатга тайинлашни, ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми
“б” банди ва ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тайинланган
жазоларни аслича қолдиришни ҳамда ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил озодликдан
маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судланган А.Махаровнинг
оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарар
қопланганлигини талаба эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг инсонпарварлик ва одиллик принципларидан келиб
чиқиб, унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унинг ҳаракатлари талқин
қилинаётган ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди санкциясида
назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг камидан ҳам
камроқ муддатга тайинлашни, ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва
ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тайинланган жазоларни
аслича қолдиришни ва ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган
жазоларни қисман қўшиш йўли билан озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлаш ҳамда ЖКнинг 62-моддасига асосан уни ушлаб турилган ҳар бир
кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб
ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, унга узил-кесил ўташ учун
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
8
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
8 ноябрдаги Убайдуллаев Самандархон Акмалхон ўғли ва Махаров
Азамат Абдимурат улыга нисбатан чиқарган ҳукми ўзгартирилсин.
Убайдуллаев
Самандархон
Акмалхон
ўғлига
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Убайдуллаев
Самандархон
Акмалхон
ўғлига
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 25,168-моддаси
3-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар аслича қолдирилсин.
Убайдуллаев
Самандархон
Акмалхон
ўғлига
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни
қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 (йил) йил 7 (етти) ой озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Махаров Азамат Абдимурат улыга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
2 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Махаров Азамат Абдимурат улыга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
тайинланган жазолар аслича қолдирилсин.
Махаров Азамат Абдимурат улыга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли
билан 2 (йил) йил 7 (етти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Махаров Азамат Абдимурат улыга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
62-моддасига асосан ушлаб турилган бир кунини озодликдан маҳрум қилиш
жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан
чегириб, узил-кесил ўташ учун 2 (йил) йил 6 (олти) ой 29 (йигирма тўққиз)
кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
/имзо/
М.Юсупов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Ф.Халилов
/имзо/
М.Абидов
Аслига тўғри, судья:
Қ И Л Д И: