Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2407/1222 Дата решения 24.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Турсунов Дилмурод Нормуротович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 357619 Claim ID 2678768 PDF Hash 2ecf3e3893112fb1... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 27
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси ЖК 164 law
бандлари ва 118-моддаси бандлари ва 118 law
бандлари билан ЖКнинг 59-моддаси бандлари билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
исми билан ЖКнинг 59-моддаси исми билан ЖК 59 law
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси збекистон Республикаси ЖК 226 law
ЖКнинг 481-моддаси ЖКнинг 481 law
исми билан ЖКнинг 62-моддаси исми билан ЖК 62 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
ЖКнинг 46-моддаси ЖКнинг 46 law
октябрда ЖПКнинг 224-моддаси октябрда ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
исми ва 226-моддаси исми ва 226 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 194 law
исми ва 206-моддаси исми ва 206 law
арорига асосан МЖтКнинг 194-моддаси арорига асосан МЖтК 194 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 226-моддаси збекистон Республикаси ЖК 226 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 226-моддаси ЖКнинг 226 law
исми ва 226-моддаси исми ва 226 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2024 йил декабрь ойининг 24 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Д.Турсунов, судья ёрдамчиси Э.Хайриддиновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Тавкиев ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик бюроси адвокати А.Юлдашев, жабрланувчи У.Баракаевнинг иштирокида, Тавкиев Алишер Хайруллаевичга нисбатан 1-1006-2407/1222-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Тавкиев Алишер Хайруллаевич (TAVKIYEV ALISHER XAYRULLAYEVICH), 1978 йил 1 августда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам судланган: 1) Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 31.03.1994 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 125моддаси 3-қисми билан 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 22.09.1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.08.1994 йилдаги “...амнистия тўғрисида”ги Фармонига асосан жазодан озод қилинган; 2) Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 05.06.1996 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан ЖКнинг 59,86моддаларига асосан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 3) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 07.07.2004 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “б,в” бандлари ва 118-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан ЖКнинг 59-моддасига асосан 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 4) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 02.10.2012 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 60,61моддаларига асосан 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 5) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 25.12.2012 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан 3 йил 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Косон туман судининг 08.05.2015 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 11 ой 12 кун жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган; 6) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 23.12.2016 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 12.09.2017 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 481-моддасига асосан ўталмай қолган 4 ой 12 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган, 24.01.2018 йилда жазони тўлиқ ўтаб чиққан; 7) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 11.10.2018 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 62-моддаси тартибида 5 ой 29 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жазо ўталган; 8) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 03.06.2020 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 06.11.2020 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 481-моддасига асосан ўталмай қолган 8 ой 23 кун жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 20.02.2021 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 5 ой 10 кун жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган; 9) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 03.12.2021 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 26.08.2022 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 14.11.2022 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган жазоси 1 йил 4 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган, Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 06.02.2023 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 1 ой 8 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 03.10.2023 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 481-моддасига асосан ўталмай қолган жазоси 6 ой 19 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг 29.12.2023 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган жазоси 3 ой 23 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 05.02.2024 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган жазоси 3 ой 23 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган, 28.05.2024 йилда жазо муддати тугаши муносабати билан озод қилинган, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 5-мавзеси, 25-уй, 52хонадонда яшовчи, 2024 йил 11 октябрда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, 2024 йил 12 октябрда озод қилинган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 226-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи А.Тавкиев алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 2024 йил 08 октябрь куни соат 14:30ларда юридик манзили Чилонзор тумани, Оқтепа МФЙ, 7-мавзе, 1-уй, 13-хонадонда жойлашган “Неофарм” номли дорихонада бўла туриб, У.Баракаевга тегишли бўлган баҳоси 1.000.000 сўмлик “Iphone 5SE” русумли телефон аппаратини ушбу дорихона ишчисига қувватини тўлдириб бериши учун ташлаб кетганлигидан фойдаланиб, ўзини гўёки У.Баракаевнинг акаси сифатида таништириб, дорихона ишчиси М.Жўраевани алдаб, телефон аппаратини қўлга киритиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Бундан ташқари, А.Тавкиев 2024 йил 05 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани суди томонидан унга нисбатан 6 (олти) ой муддатга тўртта чеклаш билан маъмурий назорат ўрнатилган бўлиб, маъмурий назорат қоидаларига кўра, ҳар ойнинг 10 санасида туман ИИО ФМБга рўйхатдан ўтиш учун келиши, яшаш жойидан ҳар куни кечки соат 22:00дан эрталаб соат 06:00га қадар чиқиши, Тошкент шаҳридан ИИБ ходимларининг рухсатисиз чиқиши ва жамоат жойларида спиртли ичимликлар сентябрь санасида туман ИИО ФМБга рўйхатдан ўтиш учун келмаганлиги учун уни ИИО ФМБ ходимлари рўйхатдан ўтказиш учун ИИО маъмурий биносига олиб келишмоқчи бўлганида фаол қаршилик қилганлиги, ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларини бажаришдан бош торганлиги учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 27 сентябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси 2-қисми ва 206-моддаси билан унга нисбатан 7 (етти) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бироқ, 2024 йил 09 октябрь куни соат тахминан 16:50да Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида аниқланишича, А.Тавкиев Чилонзор тумани, 5-мавзе, 25-уйнинг 7-йўлагида спиртли ичимлик ичаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳақида холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган. Судланувчи А.Тавкиев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан 05.09.2024 йилда унга нисбатан 6 ой муддатга тўртта чеклаш билан маъмурий назорат ўрнатилган бўлиб, маъмурий назорат қоидаларига кўра, ҳар ойнинг 10 санасида туман ИИО ФМБга рўйхатдан ўтиш учун келиши, яшаш жойидан ҳар куни кечки соат 22:00 дан эрталаб соат 06:00га қадар чиқмаслиги, жамоат жойларида алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиши тақиқланиши ва жамоат жойларида маст ҳолатда юрмаслиги, Тошкент шаҳридан туман ИИО ФМБ бошлиғининг рухсатисиз чиқиб кетмаслиги лозим бўлганлиги, лекин, 2024 йил 27 сентябрь куни рўйхатдан ўтиш учун ИИО ФМБга келмаганлиги ва ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганлиги учун туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига юборилганлиги, туман судининг 2024 йил 27 сентябрдаги қарорига асосан МЖтКнинг 194-моддаси 2-қисми ва 206-моддасида билан етти сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилганлиги, бундан ташқари, 2024 йил 09 октябрь куни соат 16:50ларда ўзи яшайдиган кўп қаватли бинонинг еттинчи йўлагида чиқиш эшиги олдида пиво спиртли ичимлигини истеъмол қилиб ўтирганида ёнига ИИО ходимлари келишганлиги ва далолатнома расмийлаштиришганлиги, 2024 йил 08 октябрь куни ўз яшаш уйидан чиқиб, тушлик вақтида Чилонзор тумани “Оқтепа” маҳалласи ҳудудида жойлашган спиртли ичимликлар дўконига кириб, бу ерда ароқ спиртли ичимлигини истеъмол қилганлиги ва маст бўлиб қолганлиги, у ердан чиқиб, ўз уйига келиб, қуввати тугаб қолган “Samsung” маҳаллада жойлашган дорихоналарнинг бирига кириб, дорихона сотувчисига ушбу телефон аппаратини қувватлагичга қўйиш учун топшириб кетганлиги, сўнг, яна спиртли ичимликлар дўконига бориб, ароқ истеъмол қилганлиги, сўнг, ўзининг телефон аппаратини қайтариб олиш мақсадида йўлнинг бўйидаги дорихоналарга келганлиги, аммо ўзининг телефон аппаратини қайси дорихонага қўйганлигини эслай олмаганлиги, бу ердаги дорихоналарга бирма-бир кириб, ўзининг телефон аппаратини қидирганлиги ва 13-сонли дорихонага келиб, дорихона ишчисидан телефон аппаратини ушбу дорихонага токка қувватлагичга қўйгани ёки қўймаганлигини сўраганида, дорихона ишчиси унга оқ рангли “Iphone” русумли телефон аппаратини олиб берганлиги, у ушбу телефон аппаратини олиб, уйга қайтганида онаси ушбу телефон аппарати унга тегишли эмаслигини ва уни қаердан олганлигини айтганлиги, у онасига телефон аппаратини маҳаллада жойлашган дорихоналарнинг бирига қайтиб олиб бориб беришларини айтганлиги, сўнгра, онаси телефон аппаратини олиб, дорихона ишчисига қайтариб берганлиги, ўша пайт маст бўлиб қолганлиги сабабли телефон аппарати бошқа кишига тегишли эканлигини билмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Видеоконференцалоқа режимида сўроқ қилинган жабрланувчи У.Баракаев суд мажлисида, 2024 йил 08 октябрь куни соат тахминан 13:00ларда кийим-кечак сотиб олиш мақсадида Чилонзор тумани “Оқтепа” маҳалласида жойлашган бозорга келганлиги, бозорга келганида ўзига тегишли “Iphone 5SE” русумли телефон аппаратининг қуввати тугаб қолганлиги учун телефонини қувватлагичга қўйиш мақсадида ушбу бозорнинг олдида жойлашган 13-сонли дорихонага кириб, дорихона ишчисига ушбу телефон аппаратини қувватлагичга қўйиб қўйишини ва у бозорлик қилиб бўлгач, телефонини олиб кетишини айтганлиги, дорихона ишчиси бунга рози бўлганлиги ва у дорихона ишчиси бўлган аёлга ўзининг “Iphone 5SE” русумли телефон аппаратини берганлиги, аёл эса телефон аппаратини олиб, шу ерда бўлган қувватлагичга қўйиб қўйганлиги, сўнгра, у бозорнинг ичига кириб кетиб, орадан бир соат ўтгач, ушбу дорихонага қайтиб келганлиги ва дорихона ишчисидан ўзининг телефон аппаратини беришини сўраганида дорихона ишчиси унга у дорихонага телефонини қўйиб чиқиб кетганидан сўнг, бу ерга нотаниш бир эркак келганлигини ва у ўзини унинг акаси деб таништирганлигини ва у қувватлагичга қўйиб кетган телефон аппаратини олиб кетмоқчи эканлигини ушбу номаълум шахсга унга тегишли бўлган “Iphone 5SE” русумли телефон аппаратини берганлигини айтганлиги, сўнгра, у ушбу ҳолат тўғрисида ИИОга ариза билан мурожаат қилганлиги, ҳозирда “Iphone 5SE” русумли телефон аппарати унга қайтарилганлиги ва унинг судланувчи А.Тавкиевга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатув бериб, судланувчи А.Тавкиевга енгиллик беришни сўради. Суд, судланувчи А.Тавкиевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг берган кўрсатувларидан ташқари, тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида кўрсатувлари ўқиб эшитттирилиб текширилган гувоҳлар М.Жўраева, И.Адҳамов ва Ж.Содиржоновнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, далолатнома, суд қарори нусхаси, огоҳлантириш хати, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, нарсани олиш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Тавкиевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг алдаш ва ишончни суиистемол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида У.Баракаевга тегишли бўлган баҳоси 1.000.000 сўмлик “Iphone 5SE” русумли телефон аппаратини ушбу дорихона ишчисига қувватини тўлдириб бериши учун ташлаб кетганлигидан фойдаланиб, ўзини гўёки У.Баракаевнинг акаси сифатида таништириб, дорихона ишчиси М.Жўраевани алдаб, телефон аппаратини қўлга киритишда ифодаланган қилмиши фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан; унинг устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахс бўла туриб, маъмурий назорат қоидаларини бузиши, мазкур шахсга шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этишда ифодаланган қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖК 226-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, А.Тавкиевга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, жиноятни маст ҳолатда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, шунингдек, айбига тўлиқ жабрланувчига етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги ва унинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга ЖКнинг 168моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59,61моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖК 62-моддасига асосан А.Тавкиевни ушлаб турилган (2024 йил 11 октябрь) бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан чегириб ташлаб, узилкесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Iphone 5SE” русумли телефон аппарати жабрланувчи У.Баракаевга тилхат орқали қайтарилганлигини инобатга олишни ҳамда унинг судланувчи А.Тавкиевга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга олишни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеоёзувлар ёзилган бир дона ДВД дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Алишер Хайруллаевич (TAVKIYEV ALISHER XAYRULLAYEVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 1-қисми ва 226-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Тавкиев Алишер Хайруллаевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг ўн фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тавкиев Алишер Хайруллаевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан А.Тавкиевга Тавкиев қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан А.Тавкиевни ушлаб турилган (2024 йил 11 октябрь) бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва узил-кесил ўташ учун А.Тавкиевга 3 (уч) ой 29 (йигирма тўққиз) кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 24 декабрдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи А.Тавкиевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва у суд мажлиси залида дарҳол қамоққа олинсин. А.Тавкиев сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Iphone 5SE” русумли телефон аппарати жабрланувчи У.Баракаевга тилхат орқали қайтарилганлиги ҳамда унинг судланувчи А.Тавкиевга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеоёзувлар ёзилган бир дона ДВД диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: Д.Турсунов (имзо) Аслига тўғри: Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович