Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2309/1247 Дата решения 24.12.2024 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 352297 Claim ID 2674133 PDF Hash a7c1060068e86283... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
унга ушбу модда билан ЖК 85-моддаси унга ушбу модда билан ЖК 85 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ЖК 72 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ЖК 72 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида маърузачи судья: М.Абидов Биринчи инстанция суди судьяси: Ж.Курбанов АЖРИМИ 2024 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья М.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат судьялари Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Олимовнинг котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи А.Турсуновнинг ҳимоячиси адвокат Т.Насрдиновнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 6 декабрь кунидаги ҳукмига кўра судланган Турсунов Абдумалик Қобилжон ўғли (Tursunov Abdumalik Qobiljon oʼgʼli), 26.10.2005 йилда Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланган, 1) жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг 2022 йил 20 июнь кунги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57,82-моддаларига асосан 4.050.000 сўм жарима жазоси тайинланган, жарима тўлиқ тўланган; 2) жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг 2023 йил 23 март кунидаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари билан ЖКнинг 57,82-моддаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорнинг 15 баравари миқдорида 4.500.000 сўм жарима жазоси тайинланган, жарима тўлиқ тўланган, Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, Ахшак м.ф.й., Севинч кўчаси, 18-уйда яшайди, шахсий кафиллик тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2023 йил 30 октябрь куни олганга нисбатан 1-1006-2309/1247-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга судланган А.Турсунов томонидан келтирилган кассация шикоятини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 6 декабрь кунидаги ҳукмига кўра, Турсунов Абдумалик Қобилжон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга ушбу модда билан ЖК 85-моддаси 3-қисмининг “б” бандига асосан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан А.Турсуновга уни 2023 йил 24 сентябрь кунидан 25 сентябрь кунига қадар ушлаб турилган 2 (икки) кунининг ҳар бир кунини тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаган ҳолда чегириб ташлаш йўли билан узил-кесил ўташ учун 2 (икки) йил 11 (ўн бир) ой 28 (йигирма саккиз) кун озодлик озодликдан маҳрум этиш жазоси қолдирилган. А.Турсуновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 (икки) йил синов муддати белгиланган. Синов муддати ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ҳисобланиши белгиланган. А.Турсуновга яшаш жойи ўзгарган тақдирда, бу ҳақида унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органга хабар бериш ва бир ойда икки маротаба келиб, бу органларда рўйхатдан ўтиб туриш мажбурияти юклатилсин, унга синов муддати давомида ҳукм шартларини бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖК 72-моддасининг 6 ва 8-бандларида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилган. Ҳукмни ижро этиш Фарғона вилояти Тошлоқ туман ички ишлар бошқармасига юклатилган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи А.Турсунов хавфли рецидивист бўла туриб, вояга етмаган даврида таниши Авазбеков Собиржон Ойбек ўғли билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, ўзларининг аввалдан тузган жиноий режасига кўра, 2023 йил 08 август куни соат 06:30да ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани, “Гулистон” маҳалласи 32-уй, 4-хонадонда бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро Эргашев Элчинбек Ваҳобжон ўғлига тегишли, баҳоси 3.000.000 сўмлик “Redmi not 12 pro” русумли телефон аппаратини ва бир дона 270.000 сўмлик оч кўк рангли эркаклар шимини ҳамда 50.000 сўмлик камарини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Мазкур ҳукм билан С.Авазбеков ҳам судланган бўлиб, ҳукмнинг унга оид қисмига шикоят ва протест келтирилмагани сабабли муҳокама қилинмайди. Судланувчи А.Турсунов кассация шикоятида, суд ҳукмининг жазо тайинлаш қисмидан норозилигини баён қилиб, ҳукмни ўзгартириб, унга нисбатан аҳлоқ тузатиш ишлари ёки жарима жазоси тайинлашни сўраган. Кассация инстанцияси иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, адвокат Т.Насрдиновнинг келтирилган шикоятни қувватлаб берган фикрини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Хусусан, судланувчи А.Турсуновнинг дастлабки тергов ва биринчи инстанция суди давомида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, нарсани кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорида белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган далиллар суд томонидан мақбул ва қонуний деб топилади. Биринчи инстанция суди томонидан А.Турсуновнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди А.Турсуновга жазо тайинлашда юқорида қайд этилган Пленум қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, унинг шахсини, ёшини, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтамасдан туриб ҳам уни хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли ҳукм қўллаб, тўғри хулосага келган. 4 Юқоридагиларга асосан кассация инстанцияси судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5097, 9, 10-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: 6 декабрь кунидаги Турсунов Абдумалик Қобилжон ўғлига нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида протест билдиришга ёки шикоят беришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья /имзо/ М.Юсупов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Ф.Халилов /имзо/ М.Абидов Аслига тўғри, судья: