Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/1177 Дата решения 24.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 356169 Claim ID 2675900 PDF Hash 8bb89690ac438783... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва ЖКнинг 45-мо… да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва ЖК 45 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2024 йил декабрь ойининг 24 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья Ж.Курбанов, судья ёрдамчиси Х.Махмадиярованинг котиблигида, тарафлардан Чилонзор туман прокурорнинг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Э.Ж.Зиёвуддиновнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат А.Юлдашевларнинг иштирокида, судланувчи Зиёвуддинов Элмурод Жасур ўғлига нисбатан 1-1006-2409/1177-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кура: Зиёвуддинов Элмурод Жасур ўғли (Ziyovuddinov Elmurod Jasur o`g`li), 2004 йил 05 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, ТАТУнинг 2-курс талабаси, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Ўрикзор м.ф.й. 1-Боситхон кўчаси 7-уйда истиқомат қилувчи, «муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини 2024 йил 13 декабрь куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А ДИ: Судланувчи Э.Ж.Зиёвуддинов 2024 йил 01 июн куни соат 23:00 ларда, “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 814 CFA бўлган автомобилни, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган, Заргарлик кўчаси бўйлаб, Катта Хирмонтепа кўчаси томондан, Ал Хоразмий кўчаси томонга, Аҳоли пунктларида белгиланган ва чекланган 60 км/соат тезликдан ошириб, 100 км/соат тезликда бошқариб, “Универсам АТБ” қаршисига яқинлашганда, йўлда бўлган ҳолатга ва ўзгаришларга эътибор бермасдан, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди 1-кичик банди, 53-банди, 77-банди ва 78-банди талабларини бузиб, у билан бир йўналишда, олдинда, Заргарлик кўчаси бўйлаб, Катта Хирмонтепа кўчаси томондан, Ал Хоразмий кўчаси томонга ҳаракатланиб, ўнг четки қаторга ўтаётган ҳайдовчи, Қодиров Санжар Хакимжонович бошқарувидаги “НЕКСИЯ-3” русумли, давлат рақам белгиси 01 L 839 RC бўлган автомобилни орқани кўриш ўнг ён ойнасига, “СПАРК” русумли автомобилнинг орқани кўриш чап ён ойнаси билан уриб, автомобиль рулини ўнгга буриб юбориб, йўналишини ўнгга ўзгартириб ҳаракатланиши оқибатида, олди қисми билан, йўлнинг ўнг четида, ҳаракатсиз тўхтаб турган ҳайдовчи Исломов Фарҳод Рашидович бошқарувидаги “НЕКСИЯ-2” русумли, давлат рақам белгиси 01 E 983 DB бўлган автомобилни орқа қисмига уриб, тўқнашув содир қилган. “НЕКСИЯ-2” русумли автомобили олдига сурилиб кетиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи Шаҳаров Миржалол Илхом ўғли бошқарувидаги “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 70 V 950 BB бўлган автомобили орқасига урилиб, тўхтаган. Тўқнашув оқибатида “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 814 CFA бўлган автомобили йўловчиси Эшназаров Равшан Хаким ўғли тан жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат қилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 19 июнь кунги хулосасига кўра фуқаро Р.Х.Эшназаров мазкур йўлтранспорт ҳодисаси оқибатида “чап елка суяги пастки учлигидан ёпиқ майдаланиб синиб силжиши” каби тан жароҳатлари олган бўлиб, ушбу жароҳатлар оғирлик даражасига кўра оғир даражадаги тан жароҳатлари эканлиги аниқланди. Судга автотехник экспертизасининг 2024 йил 11 сентябрь кунги хулосасига кўра: 1) “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 814 CFA бўлган автомобили 28,0 метр масофани 100.8 км/соат тезликда ҳаракатланиб ўтганлиги; 2) Агар ҳайдовчи “НЕКСИЯ-3” русумли автомобили тўқнашув жойигача бўлган масофани 3,0 сония ичида босиб ўтган бўлса, ҳайдовчи “СПАРК” русумли автомашинасини ЙҲҚда белгиланган 60 км/соат тезликда ҳаракатланганида ўз вақтида тўхтатиб қолиш йўли билан тўқнашувни олдини олиб қолиш учун техник имкониятга эга бўлганлиги; 3) биринчи саволда аниқланган 100.8 км/соат тезликда ҳаракатланган, “СПАРК” русумли автомобилнинг тўқнашув жойидан 84,0 метр оралиқдаги узоқликда бўлганлиги; 4) 3-саволдаги узоқликда бўлган “СПАРК” автомобили 60 км/соат тезликда ҳаракатланиб тўқнашув жойига етиб келгунча “НЕКСИЯ-3” русумли автомобили 10-15 км/соат тезликда ҳаракатланиб тўқнашув жойидан 5.6-8.3 метр узоқлашиб ҳаракатланиб ўтиб кетган бўлар эди эканлиги; 5) ЙТҲдан олдин “СПАРК” русумли автомобилининг 1-саволда аниқланган 100.8 км/соат тезликда ҳаракатланганлиги техник жиҳатдан мазкур ЙТҲ билан сабабий боғлиқликда бўлганлиги аниқланди. Суд мажлисида судланувчи Зиёвуддинов Элмурод Жасур ўғли, айбига иқрор бўлиб, 2024 йил 01 июнь куни соат 23:00 ларда, “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 814 CFA бўлган автомобилни, уч нафар йўловчи яъни Эшназаров Равшан, Алиев Сирож ва Миркомилов Миролим билан бирга, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Заргарлик кўчаси бўйлаб, Катта Хирмонтепа кўчаси томондан, Ал Хоразмий кўчаси томонга, тахминан 80 км/соат тезликда бошқариб, ўнг қаторда ҳаракатланиб “Универсам АТБ” қаршисига етганида, у билан бир йўналишда, ундан сал олдинда, чап қаторда ҳаракатланган ҳайдовчи Қодиров Санжар Хакимжонович бошқарувидаги “НЕКСИЯ-3” русумли, давлат рақам белгиси 01 L 839 RC бўлган автомобили йўналишини ўнгга яъни унга нисбатан чапдан ўнгга қараб ўзгартириб ҳаракатланганлиги ва у автомобиль тормозини босмасдан, “ўтиб кетишга улгираман” деб ўйлаб, яқин қолганида олиб қочиб, автомобиль рулини ўнга буриб юборганлиги, натижада бошқарувидаги “СПАРК” русумли автомобили олди чап ён орқани кўриш ойна қисми билан, “НЕКСИЯ-3” русумли автомобиль олди ўнг ён орқани кўриш ойна қисмига тўқнашиб, рулни ўнга бурганлиги сабабли кейин йўналиши ўнгга ўзгарган холда, автомобиль олди қисми билан, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи Исломов Фарҳод Рашидович бошқарувидаги “НЕКСИЯ-2” русумли, давлат рақам белгиси 01 E 983 DB бўлган автомобили орқасига тўқнашганлиги, “НЕКСИЯ-2” русумли автомобили олдига сурилиб кетиб, йўлнинг ўнг четида, унинг олдида тўхтаган ҳайдовчи Шаҳаров Миржалол Илхом ўғли бошқарувидаги “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 70 V 950 BB бўлган автомобили орқасига тўқнашганлиги, ҳодиса оқибатида у тан жароҳатлари олмаганлиги, лекин уни бир нафар йўловчи яъни Эшназаров Равшан тан жароҳатлари олиб, тез тиббий ёрдам автомобилида шифохонага олиб кетилганлиги, кейин ҳодиса жойига ЙҲХБ ходимлари келишганлиги ва у билан қолган ҳайдовчиларнинг кўрсатмаларига кўра чизма чизиб, ҳужжатлар расмийлаштириш расмийлаштиришганлиги, ҳозирги кунда ТАТУ нинг 2 курс талабаси эканлиги, фуқаровий даъвогар Ф.Исмаиловга етказилган зарарни қоплаб беришга имкони йўқлигини эътиборга олиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўради. Суд мажлисида жабрланувчи Эшназаров Равшан Хаким ўғли, 2024 йил 01 июн куни соат 23:00 ларда, у йўловчи бўлиб, ҳайдовчи Зиёвуддинов Элмурод бошқарувидаги “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 814 CFA бўлган автомобилни орқа йўловчи ўриндиғида кетаётганида бўлганлиги, у билан бирга орқа йўловчи ўриндиқда Миркомилов Миролим хамда олди йўловчи ўриндиқда Алиев Сирож хам кетаётган бўлганлиги, улар юқоридаги автомобилда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Заргарлик кўчаси бўйлаб, Катта Хирмонтепа кўчаси томондан, Ал Хоразмий кўчаси томонга, ўрта тезликда ҳаракатланиб “Универсам АТБ” қаршисига етганларида, у билан бир йўналишда, ундан сал олдинда, чап қаторда ҳаракатланган ҳайдовчи Қодиров Санжар Хакимжонович бошқарувидаги “НЕКСИЯ-3” русумли, давлат рақам белгиси 01 L 839 RC бўлган автомобили йўналишини ўнгга ўзгартирганлиги сабабли ҳайдовчи Зиёвуддинов Элмурод бошқарувидаги “СПАРК” русумли автомобили рулини ўнга буриб юборганлиги, у бу ҳолатни кейин билганлиги, сабаби у автомобиль орқасида ўтирган бўлганлиги, Зиёвуддинов Элмурод бошқарувидаги “СПАРК” русумли автомобили рулини ўнга буриб юборган вақтда, автомобиль олди қисми билан, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган “НЕКСИЯ-2” русумли, давлат рақам белгиси 01 E 983 DB бўлган автомобили орқасига тўқнашганлиги, “НЕКСИЯ-2” русумли автомобили олдига сурилиб кетиб, йўлнинг ўнг четида, унинг олдида тўхтаган яна бир “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 70 V 950 BB бўлган автомобили орқасига тўқнашганлиги, ҳодиса оқибатида у тан жароҳатлари олганлиги ва уни тез тиббий ёрдам автомобилида шифохонага олиб боришганлиги, ҳозирги кунда судланувчига Э.Зиёвуддиновга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, у билан ярашувга рози эканлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида фуқаровий даъвогар Исломов Фарҳод Рашидович, 2024 йил 01 июн куни соат 23:00 ларда, у “НЕКСИЯ-2” русумли, давлат рақам белгиси 01 E 983 DB бўлган автомобилни, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Заргарлик кўчаси бўйлаб, Катта Хирмонтепа кўчаси томондан, Ал Хоразмий кўчаси томонга бошқариб, “Универсам АТБ” қаршисига етганида, чорраҳадан ўтиб йўлнинг ўнг четида тўхтаганлиги ва телефонда гаплашмоқчи бўлиб турганида, ҳайдовчи Қодиров Санжар Хакимжонович бошқарувидаги “НЕКСИЯ-3” русумли, давлат рақам белгиси 01 L 839 RC бўлган автомобили ва катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи Зиёвуддинов Элмурод Жасур ўғли бошқарувидаги “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 814 CFA бўлган автомобили тўқнашганлиги, хамда “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 814 CFA бўлган автомобили ҳаракат йўналишини ўнгга ўзгартирган холда, автомобилни олди қисми билан, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, уни бошқарувидаги “НЕКСИЯ-2” русумли, давлат рақам белгиси 01 E 983 DB бўлган автомобилни орқасига уриб тўқнашув содир қилганлиги, тўқнашув натижасида уни “НЕКСИЯ-2” русумли автомобили олдига сурилиб кетиб, йўлнинг ўнг четида, тўхтаб турган, ундан тахминан 15-20 метр олдиндаги, “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 70 V 950 BB бўлган автомобили орқасига урилиб тўхтаганлиги, ҳодиса оқибатида у тан жароҳатлари олмаганлиги, лекин қон босими кўтарилиб кетиб, ҳодиса жойига келган тез тиббий ёрдам автомобили уни шифохонага олиб кетганлигини, ҳодиса оқибатида унга тегишли бўлган “НЕКСИЯ-2” русумли, давлат рақам белгиси 01 E 983 DB бўлган автомобили техник шикастланиб унга моддий зарар етганлигини, мазкур йўл транспорт ходисаси оқибатида унга тан жароҳати етмаган бўлса-да лекин шундан кейин ўзини ёмон хис қилаётганлиги, доимий равишда қон босими кўтарилаётганлиги, шу сабабли судланувчидан унга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида гувоҳ Миркомилов Миролимжон Мирўткиржон ўғли суд мажлисида жабрланувчи Эшназаров Равшан Хаким ўғлининг кўрсатувларига ўхшаш кўрсатув берди. Суд тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига келмаган гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттирди. Дастлабки тергов вақтида гувоҳ Қодиров Санжар Хакимжонович, 2024 йил 01 июн куни соат 23:00 ларда, “НЕКСИЯ-3” русумли, давлат рақам белгиси 01 L 839 RC бўлган автомобилни юксиз ва бир нафар унга нотаниш бўлган йўловчи билан бирга, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Заргарлик кўчаси бўйлаб, Катта Қани кўчаси томондан, Ал Хоразмий кўчаси томонга ўрта қаторда бошқариб, 40 км/соат тезликда ҳаракатланиб “Универсам АТБ” қаршисига етганида, йўловчиси йўлнинг ўнг четида тўхтатиб юборишини сўраганлиги сабабли у секинлаб тахминан 10-15 км/соат тезликда йўналишини ўнгга ўзгартириб ҳаракатланиб 10 метрлар юрганида, у билан бир йўналишда уни ўнг томонидаги қаторда, катта тезликда ҳаракатланиб келган ҳайдовчи 2004 йил туғилган Зиёвуддинов Элмурод Жасур ўғли бошқарувидаги “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 814 CFA бўлган автомобилини олди чап қисмига, бошқарувидаги автомобиль олди ўнг ён қисмига тўнашганлиги ва “СПАРК” русумли автомобили йўналишини ўнгга ўзгартирган ҳолда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи 1967 йил туғилган Исломов Фарҳод Рашидович бошқарувидаги “НЕКСИЯ-2” русумли, давлат рақам белгиси 01 E 983 DB бўлган автомобилига тўқнашганлиги, “НЕКСИЯ-2” русумли автомобили олдига сурилиб кетиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаган ҳайдовчи Шаҳаров Миржалол Илхом ўғли бошқарувидаги “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 70 V 950 BB бўлган автомобилига тўқнашганлиги, тўқнашув оқибатида “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 814 CFA бўлган автомобили йўловчиси 2003 йил туғилган Эшназаров Равшан Хаким ўғли тан жароҳатлари олиб, тез тиббий ёрдам автомобилида шифохонага олиб кетишганлиги ҳақида кўрсатув берган. Дастлабки тергов вақтида гувоҳ Шаҳаров Миржалол Илхом ўғли, 2024 йил 01 июн куни соат 23:00 ларда, у “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 70 V 950 BB бўлган автомобилни юксиз, унга нотаниш бўлган бир нафар нафар йўловчи билан бирга, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Заргарлик кўчаси бўйлаб, Катта Хирмонтепа кўчаси томондан, Ал Хоразмий кўчаси томонга бошқариб, “Универсам АТБ” қаршисига етганида, чорраҳадан 20-25 метр ўтиб йўлнинг ўнг четида тўхтаганлиги ва йўловчисини туширганлиги, ундан тахминан 20 метрлар узоқликда йўлнинг ўнг четида “НЕКСИЯ- 2” русумли, давлат рақам белгиси 01 E 983 DB бўлган автомобили хам тўхтаб турган бўлганлиги, йўловчи тушиб кетгач, орадан бир дақиқалар ўтиб у билан бир йўналишда орқадан ҳаракатланиб келган, ҳайдовчи яъни Қодиров Санжар Хакимжонович бошқарувидаги “НЕКСИЯ-3” русумли, давлат рақам белгиси 01 L 839 RC бўлган автомобили ва катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи Зиёвуддинов Элмурод Жасур ўғли бошқарувидаги “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 814 CFA бўлган автомобили тўқнашганлиги, хамда “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 814 CFA бўлган автомобили йўналиши ўнгга ўзгарган холда, автомобиль олди қисми билан, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ундан 20 метрлар орқадаги “НЕКСИЯ-2” русумли, давлат рақам белгиси 01 E 983 DB бўлган автомобили орқасига уриб тўқнашганлиги, “НЕКСИЯ-2” русумли автомобили олдига сурилиб кетиб, йўлнинг ўнг четида, тўхтаб турган уни бошқарувидаги “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 70 V 950 BB бўлган автомобили орқасига салгина сурилиб тўхтаганлиги, ҳодиса оқибатида у тан жароҳатлари олмаганлигини ва автомобили салгина қирилганлиги, лекин техник шикастланмаганлиги ва унга моддий зарар етказилмаганлиги, лекин “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 814 CFA бўлган автомобилни бир нафар йўловчиси тан жароҳатлари олиб, тез тиббий ёрдам автомобилида шифохонага олиб кетилганлиги ҳақида кўрсатув берган. Булардан ташқари, судланувчи Э.Ж.Зиёвуддиновнинг жиноят содир этганликдаги айби, жиноят ишида мавжуд бўлган воқеа содир бўлган жой чизмаси, транспорт воситасини кўздан кечириш баённомаси, фотожадваллар, судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосаси, судга оид транспорт автотехника экспертизасининг хулосаси хамда бошқа ҳужжатлар билан ҳам тўлиқ исботланади. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Э.Ж.Зиёвуддиновнинг транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиши натижасида жабрланувчи Р.Эшназаровга оғир тан жароҳати олишига сабабчи бўлган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 266моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра суд, судланувчи Э.Ж.Зиёвуддиновга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, уни ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, Э.Ж.Зиёвуддиновни шахсини, уни талаба эканлигини инобатга олиб, унга нисбатан айб эълон қилинган модда санкцияси доирасида жарима жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Суд судланувчи Э.Ж.Зиёвуддиновни содир этган жинояти оқибатида жабрланувчига оғир турдаги тан жароҳати етказилганлиги, шунингдек фуқаровий даъвогарга етказилган зарар асосан қопланмаганлиги, қоплаш чорасини ҳам кўрмаганлиги, ҳайдовчилик ягона даромад манбаи эмаслигини инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо яъни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазосини тайинлашни лозим деб топади. Шунингдек, судланувчи Э.Ж.Зиёвуддиновни жиноий ҳаракати оқибатида етказилган зарарни муҳокама қилиб қуйидаги тўхтамга келади. Суд мажлисида жабрланувчи Р.Эшназаровни судланувчи Э.Зиёвуддиновга даъвоси йўқлигини инобатга олишни, шу билан бирга “Amir Avto Baholash” МЧЖнинг баҳолаш ҳисоботига кўра фуқаровий даъвогар Ф.Исломовнинг бошқарувидаги “НЕКСИЯ-2” русумли, давлат рақам белгиси 01 E 983 DB бўлган автомобилига 14.320.591 сўм зарар етказилганлиги ва баҳолатиш учун жамиятга 500.000 сўм тўланганлиги сабабли ушбу зарар миқдорини судланувчидан фуқаровий даъвогарнинг фойдасига ундиришни, шунингдек мазкур йўл транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаровий даъвогар Ф.Исломовнинг даволаниши учун сарф харажат қилганлигини маълум қилган бўлса-да лекин буни тасдиқловчи тўлов ҳужжатларини судга тақдим этмаганлиги ҳамда маънавий зарарни миқдорини ҳам кўрсатмаганлиги сабабли унга бу масалада фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилиши мумкинлигини тушунтиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Судланувчи Зиёвуддинов Элмурод Жасур ўғли (Ziyovuddinov Elmurod Jasur o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 2 (икки) йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 (ўттиз) баравари миқдорида 10.200.000 (ўн миллион икки юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Тайинланган жазолар алоҳида-алоҳида ижрога қаратилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Э.Ж.Зиёвуддиновга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Судланувчи Э.Зиёвуддиновдан фуқаровий даъвогар Фуқаровий даъвогар Ф.Исломовга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига мурожаат қилиши мумкинлигини тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: Ж.Курбанов Маъсул судья: Курбанов Жаъфар Хайруллаевич