Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1010/2011 Дата решения 24.12.2024 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Қахаров Уктам Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 353284 Claim ID 2675951 PDF Hash 0c4e40d2f7826c58... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 210-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 210 1 law
илиш жазоси тайинланиб жазо ЖКнинг 72-моддаси илиш жазоси тайинланиб жазо ЖК 72 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 10-моддаси збекистон Республикаси ЖК 10 law
збекистон Республикаси ЖК 210-моддаси збекистон Республикаси ЖК 210 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
амда 8-моддаси амда 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ЖК 72 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи судья Н.Касимова Биринчи инстанция судида раислик қилган судья: Д.Сулейманов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья: М.Абидов АЖРИМИ 1-1010/2011 2024 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари: А.Абдулхаев ва Н.Касимовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Раҳимованинг котибалигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланган Р.Т.И ва унинг ҳимоячиси адвокат Ф.Умаровнинг иштирокида, жиноят ишини, адвокат Ф.Умаров томонидан келтирилган шикоят асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2011 йил 11 августдаги ҳукмига кўра, Т.И 1971 йил 19 апрель куни Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўртамахсус, оилали, қарамоғида уч нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИБ ХООБ профилактика инспектори бўлиб ишлаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор-9 мавзеси, 3-уй, 35-хонадонда истиқомат қилувчи Р.Т.И Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддасининг 1-қисми билан 1 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб жазо ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли ҳисобланиб 1 йил синов муддати белгиланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 5 ноябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, Р.Т.И бошқарув тартибига қарши жиноятлар туркумига кирувчи пора олиш, яъни мансабдор шахснинг таъмагирлик йўли билан ўз ҳизмат мавқендан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг 1-1010/2011 манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиш ёхуд мулкий наф кўриш жиноятини қўйидаги ҳолатларда қасддан содир этган. Хусусан, Р.Т.И Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИБ ХООБ профилактика инспектори вазифасида ишлаб келиб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, моддий манфаатдорлик кўриш мақсадида ўзининг иш юритувидаги фуқаро Г.Ходжаева томонидан А.Касимов жанжал тупалон қилиб, тинчлигини бузганлиги ҳолати бўйича Чилонзор туман ИИБ бошлиғига ёзган аризасини важ қилиб, ишни ҳал қилиш эвазига 2011 йил 09 июль куни соат 21.00 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Қизил Шарқ” маҳалласида жойлашган 324-сонли милиция таянч пунктида А.Касимовдан 100 АҚШ доллари ва 10.000 сўм миқдорида пул маблағларини 250.000 сўм ҳисобида қонунга хилоф равишда пора тариқасида олган вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ШТБМИ тезкор вакиллари томонидан холислар иштирокида далилий ашё билан ушланган. Адвокат Ф.Умаров кассация шикоятида, судланган Р.Т.И пул маблағини пора тариқасида олмаганлиги, пора предметига кимёвий ишлов берилмаганлиги, Р.Т.Идан пора предмети олинмаганлиги ҳақида важлар келтириб Р.Т.Ини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83моддаси 1-2-бандларига асосан реабилитация қилишни сўраган. Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья Н.Касимованинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаевнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган Р.Т.И ва унинг адвокати Ф.Умаровнинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд қарорларида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Тафтиш инстанциясида шикоятда келтирилиган важлар ва аниқланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан тўлиқ текширилиб, таҳлил қилинди. Судланган Р.Т.Ининг юқорида қайд этилган жиноятларни содир этганликдаги айби, ариза, пул маблағларини тақдим этиш баённомаси, Тошкент шаҳар ИИББ ШТБМИ ходимлари томонидан тузилган ашёвий далилни олиш ва тезкор тадбир ўтказиш баённомалари, хизмат 1-1010/2011 текшируви хулосаси, Г.Ходжаевани аризаси юзасидан тўпланган ҳужжатлар, билдиргилар, судланувчи Р.Т.И ва жабрланувчи А.Касимовлар ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси, далилий ашёни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал, гувоҳларнинг кўрсатувлари, тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган. Шунингдек, ҳукмининг тавсиф қисмида Р.Т.Ининг айби пул маблағларини тақдим этиш баённомаси, Тошкент шаҳар ИИББ ШТБМИ ходимлари томонидан тузилган далилий ашёни олиш ва тезкор тадбир ўтказиш хақида баённомаси билан ўз исботини тўлиқ топганлиги кўрсатиб ўтилган. Тезкор тадбир давомида аризачига пул маблағлари тақдим этилган ва Р.Т.Идан пул маблағлари ашёвий далил тариқасида олинган. Юқорида кўрсатиб ўтилган барча далиллар судланган Р.Т.Инининг айбини рад қилиб бўлмайдиган ва бир-бирини тасдиқловчи узвий боғлиқликда бўлиб, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо берилганда юқорида аниқланган фактларни рад этувчи ва инкор қилувчи далил ёки асос мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 10-моддасида жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи мавжуд бўлиб, бунда қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шартлигига қатъий амал қилиниши лозимлиги белгиланган. Суд Р.Т.Ининг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи инстанция суди, Р.Т.Ига жазо тайинлашда, уни яшаш жониди ижобий тавсифланишини, оилавий ва моддий шароитини, муқаддам судланмаганлигини, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланганлигини, жабрланувчини унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига мувофиқ жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, уни содир этган жиноятни ижтимоий хавфлилик даражасини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолаб, модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 31-банди талаблари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси “Инсонпарварлик принципи” ҳамда 8-моддаси “Одиллик принципи” талабларига риоя қилган холда судланувчи Р.М.Т.Ини жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин деган хулосага келиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасини қўллаган ҳолда синов муддати тайинлаб, тўғри хулосага келган. 4 Кассация инстанцияси суди иш ҳолатларини тўғри аниқлаб, адвокат Ф.Умаровнинг важларига тўлиқ баҳо бериб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5213, 5214, 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л Д И: 11 августдаги Т.И оид ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 5 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида хусусий шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. 1-1010/2011 Раислик қилувчи: Ҳайъат судьялари: Ажрим нусхаси аслига тўғри: (имзо) (имзо) (имзо) М.Мирзохидов А.Абдулхаев Н.Касимова