← Назад
Решение #98273 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| уловага нисбатан ЖК | 168 | — | law | |
| озирда унга нисбатан ЖК | 168 | — | law | |
| йилнинг июнь ойининг бошларида ЖК | 168 | — | law | |
| Норкуловага нисбатан ЖК | 168 | — | law | |
| йилнинг июнь ойининг бошларида ЖК | 168 | — | law | |
| уловага нисбатан ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 463 | — | law | |
| ЖПКнинг | 95 | — | law | |
| ЖПКнинг | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| амда ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 23 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи
судья Ж.Ибрагимов, судья ёрдамчиси З.Ҳазратқуловнинг котиблигида,
тарафлардан Самарқанд шаҳар прокурори ёрдамчиси И.Қувондиқов,
судланувчи Б.Давронов ҳамда унинг ҳимоячиси – “SAMARQAND QONUN
USTUVORLIGI” адвокатлар ҳайъати адвокати М.Шертайлоков, жабрланувчи
З.Аллаевнинг иштирокида, судланувчи Б.Давроновга оид 1-1401-2403/1211сонли жиноят ишини кўрди.
Иш ҳужжатларига кўра
Давронов Бахтиёр Салимович (Davronov Baxtiyor Salimovich)
1980 йил 17 ноябрда Самарқанд вилояти, Тайлоқ туманида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
олий, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ 9-сонли ИИБ ЖҚБ
тезкор вакили вазифасида ишлаган, оилали, 6 нафар фарзанди
бор, судланмаган, Самарқанд шаҳар, Буюк Ипак йўли кўчаси,
78а-уй, 12-хонадонда яшайди, иш бўйича “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 4 октябрдан
қамоқда сақланмоқда, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил
2 декабрь куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, тарафлар музокараларини ва судланувчининг охирги
сўзини эшитиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Б.Давронов 05.05.2023 йилдан 23.08.2024 йилга қадар
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 9-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакили
лавозимида ишлаб келиб, ўз мансаб мавқеидан ғаразли паст ниятларда
фойдаланиб, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси
У.Эргашевнинг иш юритувида бўлган Норқулова Азиза Ахроровнага
нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
168-моддаси
4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши мавжудлигидан хабар
топиб, ўзига олдиндан таниш бўлган фуқаро Аллаев Зохид Хуррамович ва
турмуш ўртоғи Норқулова Гулшода Ахроровналарнинг ишончига кириб,
фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини ўзлаштириш режасини тузган.
Б.Давронов ўз жиноий режасини амалга ошириш мақсадида фуқаро
З.Аллаев билан боғланиб, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги
ТБ терговчиси У.Эргашевни моддий манфаатдор қилиш эвазига
У.Эргашевнинг иш юритувида бўлган А.Норқуловага нисбатан бўлган
жиноят иши бўйича Г.Норқуловани жиноий жавобгарликка тортилмаслиги
ҳамда жиноят иши бўйича Г.Норқуловага нисбатан қўлланилган “қамоқ”
эҳтиёт чорасини танланмаслигини ваъда қилиб, ўзининг хизмат мавқеидан
фойдаланган ҳолда 2024 йил 10 июнь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО
ФМБнинг маъмурий биноси олдида Г.Норқулованинг турмуш ўртоғи
З.Аллаевдан 4.000 АҚШ доллари ва 2024 йил 11 июнь куни Самарқанд
шаҳар, Қорасув мавзеси ҳудудида 1.000 АҚШ доллари, жами бўлиб
Марказий банк томонидан белгиланган қиймат бўйича шу кундаги 63.234.350
сўмга тенг 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли
билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Судланувчи Б.Давронов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, ИИО тизимида 2002 йил 30 октябрь ойидан, сўнги хизмат олиб
борган лавозими Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 9-сон ИИБ ЖҚБ
тезкор вакили лавозимида 2019 йил 05 май кунидан 2024 йил 19 август
кунига қадар, яъни ички ишлар органлари хизматидан “Қуролли кучлар
резервига” бўшатилгунига қадар хизмат олиб борганлигини, Самарқанд
шаҳри бўйича ИИО ФМБ 9-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакили лавозимида
ишлаган вақтида унга Самарқанд шаҳар “Қорасув” мавзесидаги
“Б.Ялангтўш”, “Хумо”, “Шодиёна” ва “Хўжа Ғунжоий” маҳаллалари
бириктирилганлигини, у Самарқанд шаҳар “Қорасув” мавзесида уй олдисотди (риелторлик) фаолияти билан шуғулланувчи Норқулова Азизани
институтда ўқиш пайтида кўриб, 2024 йилдан буён у билан таниш
бўлганлигини, унинг ҳатти-ҳаракатларидан фуқаролар норози бўлиб
йўллаган мурожаатларини кўриб чиқиш давомида яқиндан танишгани,
А.Норқулованинг синглиси Гулшодани ҳам у билан биргаликда фаолият
юритиб келганлигини, Г.Норқулованинг турмуш ўртоғи З.Аллаев ҳам бирга
ишлаб келганлигини, уларнинг риелторлик фаолияти юзасидан 4-5 нафар
фуқаролар норози бўлиб мурожаат қилиб, унда А.Норқулова ёки
Г.Норқулова ёки З.Аллаевлар уларга уй олиб беришни ваъда қилиб,
пулларини ўзлаштирганликлари ҳолати юзасидан норози бўлиб, улардан
пулларни ундириб беришни сўраб мурожаат қилганликларини, у ушбу
мурожаатларни қонуний кўриб чиқиб, мурожаатлар юзасидан жиноят иши
қўзғатиш масаласини кўриб чиқишлик учун шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги
ТБга берилишини таъминлаганлигини, у Тергов бўлимига берган терговга
қадар текширув ҳужжатлари бўйича 20.05.2024 йил куни ТБ терговчиси
У.Эргашев томонидан А.Норқуловага нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилганлигини, шундан сўнг, у барча
ушбу ҳолат юзасидан тўпланган материалларни ТБ етказилишини
таъминлаганлигини, ушбу вақтда А.Норқуловага нисбатан жиноят иши
бўйича қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилганлигини, терговчи ундан одамларни
терговга келишини таъминлаб беришини сўраганлигини, у Г.Норқулова,
З.Аллаев ва бошқа мурожаатчиларни терговга боришини таъминлаб
берганлигини, 10.06.2024 йилда соат 19-20 ларда З.Аллаев унга қўнғироқ
қилганлигини, у ушбу вақтда ўз ишлари билан машғул бўлганлигини,
З.Аллаев унга турмуш ўртоғи Г.Норқулова Самарқанд шаҳри бўйича ИИО
ФМБнинг маъмурий биносига кириб кетганлигини, уни кириб кетганига анча
вақт бўлган бўлса-да, ҳалига қадар қайтиб чиқмаганлигини, шу сабабли,
тергов бўлимида ишловчи терговчиларни таниса улар билан гаплашиб
кўришини сўраганлигини, у унинг бу таклифига рози бўлиб, ўзи танийдиган
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБда ишловчи терговчиларга қўнғироқ
қилганлигини, аммо уларнинг ҳеч бири қўнғироқларига жавоб
беришмаганликларини, шундан сўнг, у З.Аллаевга қайтиб қўнғироқ қилиб,
терговчи У.Эргашев билан гаплашганлигини, Г.Норқуловани ҳам
қамашмоқчи эканликларини айтганлигини, кейинчалик А.Норқулова ва
Г.Норқуловаларнинг иши Ш.Махмадқуловнинг иш юритувида бўлганлигини,
у А.Норқулованинг иши бўйича ҳужжатларни У.Эргашевга олиб бориб
берганлиги сабабли, у жиноят иши У.Эрашевни иш юритувида деб
ўйлаганлигини, З.Аллаев бунга жавобан турмуш ўртоғининг юраги касал
эканини, тергов жараёнларини кўтара олмаслигини, қандай бўлмасин ёрдам
беришини, қанча харажати бўлса беришини айтганлигини, шу вақтда у
молиявий томондан қийналиб қолганлиги сабабли ҳамда З.Аллаев ҳар қанча
пул беришга тайёр эканлигини айтиб, таклиф қилиб турганлигини англаб,
З.Аллаевни пул маблағларини алдаб қўлга киритмоқчи бўлганлигини,
З.Аллаевга ИИО ФМБ биносини олдида кутиб туришини айтиб, у ерга
зудлик билан етиб борганлигини, З.Аллаев билан унга тегишли бўлган
“Треккер” русумли автомашинада ўтириб гаплашганликларини, ушбу вақтда
автомашина ичида Мирсаид исмли шахс ҳам ўтирганлигини, шунда З.Аллаев
унга 500 АҚШ долларини узатиб, Г.Норқуловани А.Норқулованинг ишига
аралаштирмаслик учун ёрдам беришини сўраганлигини, бунга жавобан бу ер
тергов эканлиги, бу ерда нарх-наво баланд эканлиги ҳақида айтиб, ундан
Г.Норқуловани алмаштирмаслик учун 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул
маблағларини беришини, ушбу пул маблағлари орқали терговчи
У.Эргашевни манфаатдор қилишини айтганлигини, шундан сўнг, ёнида
шунча пул йўқлигини айтиб, бир қанча АҚШ доллари ва сўм пул
маблағларини унга узатганлигини, у шунда бунча пулни қаерга солиб
ичкарига олиб кираман деб айтганлигини, шундан сўнг, З.Аллаевнинг
автомашинасида “Критийринок”га сўм пул бирликларини АҚШ долларига
айирбошлаш учун борганликларини, аммо аксига олиб, “долларчи”лар
кетишганлиги учун уларни топа олмаганликларини, шундан сўнг, ИИО ФМБ
биноси олдига қайтиб келиб, З.Аллаевдан 4.000 АҚШ доллари миқдоридаги
сўм ва АҚШ доллари кўринишда пул маблағларини чўнтаклари ва ўзи билан
бўлган қўл ҳамёнига солиб, ИИО ФМБ биносига кириб кетганлигини, ИИО
ФМБ биносига кириб, шу ерда сигарета чекиб, бошқа таниш ходимлар билан
гаплашиб ўтириб, З.Аллаевлар бу ердан кетганликларига ишонч ҳосил қилиб,
ИИО ФМБ биносидан чиқиб кетганлигини, шундан сўнг, эртаси куни яна
З.Аллаевга қўнғироқ қилиб, унга терговчи У.Эргашевга жами бўлиб, 5.000
АҚШ доллари беришлари лозимлигини, шу сабабли, яна 1.000 АҚШ
долларини беришини сўраганлигини, шундан сўнг, 11.06.2024 йил куни
Самарқанд шаҳри “Қорасув” даҳасида З.Аллаев билан кўришиб, ундан 1.000
АҚШ долларини ҳам олганлигини, З.Аллаевнинг ишончига кириб, алдов
йўли билан олган 5.000 АҚШ долларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб
юборганлигини, ҳозирда қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини, оилада ягона
боқувчи эканлиги, 6 нафар фарзандлари борлиги, у томонидан содир этилган
жиноят натижасида етказилган зарар тергов органи депозит ҳисоб рақамига
тўланганлигини инобатга олиб, унга нисбатан қонуний енгиллик беришни
сўрашлигини, З.Аллаевнинг ишончига кириб 10.06.2024 йилда 4.000 АҚШ
доллари, 11.06.2024 йилда 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул
маблағларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини, у фуқаро
З.Аллаевдан олган пул маблағларини ТБ терговчиси У.Эргашевга иш
юритувида бўлган жиноят иши бўйича З.Аллаев ва Г.Норқуловаларга ёрдам
қилиши, А.Норқуловага нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини
енгилроғига алмаштириши учун бермаганлигини, юқорида айтганидек, у
ушбу пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатганлигини, шунингдек,
А.Норқуловага нисбатан бўлган жиноят иши У.Эргашевнинг иш юритувида
бўлмаганлигини кейинчалик билганлигини, тергов органи томонидан
ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан ортиқча малакаланганлигини, чунки
пул бериш таклифи З.Аллаевнинг ўзидан чиққанлигини, қарамоғида вояга
етмаган
фарзандлари
борлигини,
қилмишидан
чин
кўнгилдан
пушаймонлигини инобатга олиб, қонуний енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи З.Аллаев суд мажлисида тахминан 4 йилдан буён
Норкулова Гулшода билан шаърий никоҳ асосида эр-хотин бўлиб яшаб
келишини, Г.Норкулова опаси Азиза Норкулова билан Самарқанд шаҳар
“Қорасув” мавзесида уй олди-сотдиси (риелторлик) фаолияти билан
шуғулланиб келишини, у ҳам улар билан бирга ишлаб келишини, бундан
ташқари машина олди-сотдиси билан шуғулланиб келишини, ҳозирда унга
нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан айблов эълон қилиниб, 7-сонли тергов
ҳибсхонасида сақланаётгани, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 9-ИИБда
тезкор вакил бўлиб ишловчи Давронов Бахтиёр билан икки ярим йилдан буён
таниш экани, Г.Норкулованинг опаси А.Норкулова 2024 йилнинг июнь
ойининг бошларида ЖКнинг 168-моддаси билан айбланиб, қамоққа олиш
эҳтиёт чораси танланганлигини, жиноят иши бўйича 215 млн. сўм зарар
мавжудлигини, ушбу зарарни Г.Норкулова тўлаб келиб, шаҳар ИИБ ТБ
терговчиси Шохимардонга тўлов топшириқномаси топшириш учун кириб
кетаётганлиги ҳақида унга қўнғироқ қилганлигини, у бунга жавобан у ҳам
бориб, уни олиб қайтишини айтганлигини, шундан сўнг, у ерга бориб
Г.Норкуловани кутганлигини, аммо у 2-3 соат қолиб кетганлиги сабабли, у
бундан хавотир олиб таниши Б.Давроновга қўнғироқ қилиб, бўлаётган вазият
ҳақида сўраганлигини, шунда у бироздан сўнг, қайта қўнғироқ қилиб,
терговчи Г.Норкуловани ҳам қўшиб қамашмоқчи эканликларини
айтганлигини, шунда турмуш ўртоғи Г.Норкулованинг соғлиги яхши
эмаслигини, юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилганлигини, у қамоққа
олинса юраги кўтара олмаслигини, қанча харажати бўлса беришга тайёр
эканлигини, қанча пул керак бўлса беришга рози эканини, нима қилиб бўлса
ҳам ёрдам беришини сўраб, унга ишни пул билан бўлса ҳам ҳал қилиб
беришни таклиф қилганлигини, Б.Давронов бунга жавобан олдига келишини
айтиб, тезда ТБ биноси олдига келганлигини, шунда у таниши Мирсаид ва
унга
тегишли
бўлган
Треккер
автомашинасига
ўтирганликларини, шунда унга 500 АҚШ долларини узатиб, ёрдам беришини
сўраганлигини, Б.Давронов 500 АҚШ долларини кўриб, кулиб, бу ер тергов
эканлигини, 5000 АҚШ доллари берса иши ҳал бўлиши мумкинлигини
айтганлигини, шунда олдига бунча пул йўқлигини, 2-3 минг бўлса бера
олиши мумкинлигини айтганлигини, шунда у ҳеч бўлмаса 4.000 АҚШ
доллари ҳозир берса, эртаси куни қолган 1.000 АҚШ долларини беришини
айтганлигини, шундан сўнг, у ёнида бўлган пулларнинг қолгани сўмдалигини
кўриб, 4.000 ҳисобида Б.Давроновга узатганлигини, Б.Давронов бу пулларни
қаерга қўйиши ҳақида гапириб, АҚШ долларига алмаштиришни
сўраганлигини, шунда у таниши Мирсаид ва Бахтиёр ака критринкага
долларчиларни олдига борганликларини, у ерда долларчилар йўқлиги
сабабли, қайтиб келганликларини, шунда Б.Давронов ўзига тегишли
барсеткани очиб ичига пулларни солиб, телефонида Умид исмли терговчини
рақамини билан гаплашганлигини кўрсатиб, ичкарига кириб кетганлигини,
орадан 2-3 дақиқа ўтмасидан туриб, турмуш ўртоғи Г.Норкулова ТБ
биносидан чиқиб келганлигини, шунда у Г.Норкуловадан нима бўлганлиги
ҳақида сўраганида, ҳеч нима бўлмаганлигини, терговчининг олдида одам
кўплиги сабабли, кўп қолиб кетганлигини айтганлигини, шунда у Б.Давронов
алдаётганлигини тушуниб, уни овозларини ёзишга қарор қилганлигини,
шундан сўнг, тўпланган далилларни Самарқанд вилоят ИИБнинг шахсий
хавфсизлик тармоғига топширганлигини, ҳозирда Б.Давронов ундан алдаб
олган пул маблағларини депозит ҳисоб рақамга тўлаб берганлиги сабабли
даъвоси йўқлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний енгиллик беришни
сўради.
Гувоҳ А.Норқулова суд мажлисида, тахминан 2 йилдан буён синглиси
Норқулова Гулшода билан биргаликда Самарқанд шаҳар Қорасув мавзесида
уй олди-сотди (риелторлик) фаолияти билан шуғулланиб келишини, ҳозирда
унга ва синглиси Г.Норкуловага нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан
айбланиб, ҳозирда 7-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётганлигини, у
Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ 9-ИИБда тезкор вакил бўлиб ишловчи
Давронов Бахтиёр билан олдиндан таниш эканлигини, Б.Давронов билан
курсдош эканлигини, шунингдек, Б.Давронов у ишлаб келаётган ҳудуд
Самарқанд шаҳар “Қорасув” мавзеси унга бириктирилганлигини, у ва
синглисининг иш фаолияти давомида унинг ҳатти-ҳаракатларидан норози
бўлиб, фуқаролар устидан шикоят қилиб мурожаат қилганликларини,
Бахтиёр эса унга пул маблағлари эвазига ушбу аризаларни босди-босди
қилиб, ёпиб берганлигини, унга нисбатан 2024 йилнинг июнь ойининг
бошларида ЖКнинг 168-моддаси билан айбланиб, қамоққа олиш тарзидаги
эҳтиёт чораси танланганлигини, жиноят иши бўйича 215 млн. сўм зарар
мавжуд бўлганлигини, ушбу зарарни синглиси Г.Норқулова тўлаб келиб,
Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ТБ терговчиси Шохимардонга тўлов
топшириқномасини топширганлигини, шундан сўнг, орадан 2 кун ўтгач
жиноят иши доирасида зарар қопланганлиги сабабли унга нисбатан
қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси енгилроғига алмаштирилганлигини, ўз
яшаш уйига бориб синглиси билан кўришганида Г.Норқулова унга нисбатан
бўлган жиноят иши бўйича зарарни тўлаб, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО
ТБда терговчи Шохимардонга квитанцияни бериш учун кирганлигини, у ерда
одам кўп бўлганлиги сабабли анча вақт қолиб кетганлигини, уни кўчада
кутиб турган синглисини турмуш ўртоғи З.Аллаев ушбу ҳолатдан хавотир
топиб, таниши Б.Давроновга қўнғироқ қилганлигини, Г.Норқулова 2 соат
қолиб кетганлигини айтганида Б.Давронов бунга жавобан Г.Норқуловани ҳам
қаматаётганлигини айтганлигини айтиб алдаб, ундан 3000 АҚШ доллар
пулларни олганлигини эшитганлигини баён қилди.
Гувоҳ М.Эргашев суд мажлисида, автомашиналар олди-сотдиси билан
шуғулланиб келишини, Қорасув мавзесида уй-жой сотиш билан шуғулланиб
келувчи Норқулова Азиза, Норқулова Гулшода ва унинг турмуш ўртоғи
Аллаев Зохидлар билан тахминан бир йилдан буён танишлигини, улар билан
уй олди-бердиси бўйича танишганлигини, 2024 йилнинг бошларида З.Аллаев
унга қўнғироқ қилиб, Самарқанд шаҳар ИИО ФМБнинг биносига келишини
сўрагани, бўш бўлганлиги сабабли, унинг олдига етиб борганида
З.Аллаевнинг унга Г.Норқулова ва А.Норқуловаларнинг устидан “Раис”
шаҳар ИИО ФМБга мурожаат қилганлигини, А.Норқулова қамоққа
олинганлигини, Г.Норқулова жиноят оқибатида етказилган зарар
қопланганлиги ҳақида тўлов паттасини терговга тақдим қилиш учун ИИБ
биносига кириб кетганлигини, уларга олдиндан таниш бўлган Самарқанд
шаҳар 9-сон ИИБда тезкор вакил бўлиб ишловчи Бахтиёр ака терговчи
томонидан Г.Норқулова ҳам қамалаётганлигини айтганлигини, шу орада
ИИБда ишловчи Бахтиёр ака ҳам олдиларига келиб қолганлигини, Бахтиёр
ака улар билан кўришиб, З.Аллаевнинг бошқарувида бўлган "Треккер"
русумли автомобилга ўтирганликларини, З.Аллаев ҳайдовчи томонга,
Бахттиёр ака олд йўловчи томонга ва у орқа ўриндиққа ўтирганлигини,
З.Аллаев автомашинада турган 500 АҚШ долларини олиб Бахтиёракага
узатганлигини, Бахтиёр ака З.Аллаев берган пулларни кўриб, бу пуллар кам
эканлигини, терговга кўпроқ кераклигини, 5000 АҚШ доллари бериш
кераклигини айтганлигини, З.Аллаев унда бунча пул йўқлигини, 2.000 AҚШ
доллари борлигини айтганида, Бахтиёр 3-4 минг камида бериш кераклигини,
қолган пулларни қачон беришини сўраганлигини, З.Аллаев ёнида бўлган
пулларни чиқариб, адашмаса 1.000 АҚШ долларини сўм валютасида берган
вақтда, Бахтиёр ака пулларни кўплигини кўриб, бу пулларни кўплигини,
чўнтагига солса, ишиб билиниб қолинишини, пулларни АҚШ долларига
алмаштириш кераклигини айтганлигини, шундан сўнг, улар ҳаммалари
Самарқанд шаҳридаги “Критринка” олдига келиб, З.Аллаевни Бахтиёр ака
бериши лозим бўлган пулларни АҚШ долларига алмаштирмоқчи
бўлганликларини, аммо бу ерда ишловчи валюта айирбошлаш билан
шуғулланувчи одамлар йўқлиги сабабли, пулларни АҚШ долларига
алмаштира олмаганликларини, шундан сўнг, улар яна шаҳар ИИО ФМБ
биносига қайтиб келганликларини, Бахтиёр ака пул маблағларини
автомашина ичида санаб, ўзига тегишли қора рангли барсетка ичига солиб,
шаҳар ИИО ФМБ биносига кириб кетганлигини, орадан 20 дақиқа ўтиб,
Г.Норқулова шаҳар ИИО ФМБ биносидан чиқиб келганлигини, шундан сўнг,
улар билан хайрлашиб, ўз ишлари билан кетганлигини, З.Аллаев ва
Самарқанд шаҳар 9-сон ИИБда тезкор вакил бўлиб ишловчи Бахтиёр акага
нима сабабдан пул маблағларини берганлигини билмаслигини, аммо Бахтиёр
ака пул маблағларини ўзи билан бирга шаҳар ИИО ФМБ биносига олиб
кириб кетганлигини, Самарқанд шаҳар 9-сон ИИБда тезкор вакил бўлиб
ишловчи Бахтиёр ака З.Аллаевдан 1000 АҚШ доллар пул маблағларини
айнан қайси мақсад учун олганлиги ҳақида унга айтмаганлигини, унинг
Бахтиёр ака ҳамда З.Алаевлар ўзаро гаплашганларида ушбу пулларни жиноят
иши бўйича етказилган зарарни қоплаш учун деб эшитганлигини, лекин
уларнинг ҳар иккаласи ҳам ушбу пул маблағларини нима мақсад учун
беришаётганлиги ёки олганлиги ҳақида айтишмаганликларини баён қилди.
Гувоҳ У.Эргашев суд мажлисида Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ
ҳузуридаги ТБ терговчиси лавозимида 2024 йил март ойидан буён хизмат
олиб боришлигини, И.Ўнгалов ва бошқаларнинг аризаси бўйича 20.05.2024
йилда А.Норқуловага нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди
билан жиноят иши қўзғатганлигини, унинг иш юритувида бўлган жиноят
ишлари ва терговга қадар текшириш материаллари кўп бўлганлиги учун
ушбу жиноят ишини тергов гуруҳи таркибида ҳамкасби суриштирувчи
Ш.Махматқулов
томонидан
тергов-суриштирув
ҳаракатлари
олиб
борилганлигини, у тергов гуруҳи раҳбари бўлганлигини, ушбу жиноят иши
материаллари бўйича терговга қадар текшириш ҳаракатларини Ислом
Жамолов исмли 9-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан амалга
оширилганлигини, бундан ташқари, И.Жамолов унга Бахтиёр Давронов 9-сон
ИИБ ЖҚБ тезкор вакилида ҳам А.Норқуловага нисбатан ариза ёзган
фуқароларнинг аризалари борлигини айтганлигини, И.Ўнгаловнинг аризаси
бўйича жиноят ишини қўзғатиш учун асослар бўлмаганлиги сабабли у
жиноят ишини қўзғатиш арафасида Б.Давронов ЖҚБ тезкор вакили билан
телефонда унинг қўлида бўлган А.Норқуловага нисбатан бўлган аризалар
бўйича терговга қадар текшириш материалларини терговга олиб келишини
айтганлигини,
бошқа
масалада
юзасидан
Б.Давронов
билан
гаплашмаганлигини, 9-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакили Б.Давронов унга
А.Норқулова ва бошқа шахсларга жиноят иши бўйича ёрдам бериш
масаласида мурожаат қилмаганлигини, ундан бирор маротаба пул ёки бошқа
моддий қимматликлар олмаганлигини,
жиноят иши бўйича тергов
ҳаракатларини ўтказмаганлигини, фақат жиноят иши тергов гуруҳида тергов
қилинганлиги сабабли ундаги қарорларга имзо қўйганлигини, Норқулова
Гулшода А.Норқулова учун гаров паттаси берган куни 9-сон ИИБ ЖҚБ
тезкор вакили Б.Давронов у билан келиб учрашмаганлигини, телефонда
гаплашмаганлигини, Норқулова Гулшода А.Норқулова учун гаров паттасини
берган куни у билан битта хонада ишловчи Ш.Махматқуловни олдига келган
бўлиши мумкинлигини, аммо билан гаплашмаганлигини, А.Норқуловага
нисбатан танланган “Қамоққа олиш”" тарзидаги эҳтиёт чораси билишича у
жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги, аёл
киши бўлганлиги учун прокурор розилиги билан “Гаров” эҳтиёт чорасига
ўзгартирилганлигини, бунда у фақат эҳтиёт чорасини ўзгартириш қарорига
имзо чекиб берганлигини, бу ҳолатдан манфаатдор бўлмаганлигини
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси
Ш.Махматқулов Б.Давронов орқали З.Аллаевдан Г.Норқулова жиноят иши
бўйича енгиллик қилиш учун пул маблағларини олганлигидан хабари
йўқлигини баён қилди.
Гувоҳ Ш.Маматқулов суд мажлисида Самарқанд шаҳри бўйича ИИО
ФМБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчи лавозимида хизмат олиб боришлигини,
И.Ўнгалов ва бошқаларнинг аризаси бўйича 20.05.2024 йилда А.Норқуловага
нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "а" банди билан Самарқанд шаҳри
бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси капитан У.Эргашов томонидан
қўзғатилган жиноят ишини тергов гуруҳи таркибида тергов ҳаракатларини
олиб боргани, ушбу жиноят иши материаллари бўйича терговга қадар
текшириш ҳаракатларини Ислом исмли 9-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакили
томонидан амалга оширилганлигини, бундан ташқари, Ислом исмли ЖҚБ
тезкор вакили У.Эргашовга Бахтиёр исмли 9-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакилида
ҳам А.Норқуловага нисбатан ариза ёзган фуқароларнинг аризалари
борлигини айтганидан сўнг, У.Эргашов И.Ўнгаловнинг аризаси бўйича
жиноят ишини қўзғатиш арафасида Б.Давронов ЖҚБ тезкор вакилидан
А.Норқуловага нисбатан бўлган аризалар қабул қилиб олганлигини, шундан
сўнг, У.Эргашов томонидан жиноят иши қўзғатилиб, унинг иш юритувидаги
жиноят ишлари кўп бўлганлиги сабабли А.Норқуловага нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан бўлган жиноят ишида
тергов гуруҳи таркибида тергов ҳаракатларини олиб борганлигини, у жиноят
иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб бориш мобайнида бирон маротаба
Б.Давронов исмли ЖҚБ ходими билан А.Норқуловага нисбатан қўзғатилган
жиноят иши юзасидан мулоқотга киришмаганлигини, Норқулова Гулшода
А.Норқулова учун гаров паттаси берган куни 9-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакили
Б.Давронов
у
билан
келиб
учрашмаганлигини,
телефонда
гаплашмаганлигини, Норқулова Гулшода А.Норқулова учун гаров паттасини
берган куни у олиб тегишли тартибда расмийлаштириб олиб қўйганлигини,
А.Норқуловага нисбатан танланган "Қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси
билишича у жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни тўлиқ
қоплаганлиги, аёл киши бўлганлиги учун прокурор розилиги билан “Гаров”
эҳтиёт чорасига ўзгартирилганлигини баён қилди.
Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячининг фикрини
эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи
Б.Давроновнинг жиноят содир этганликда айби унинг айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб берган кўрсатувлари, тушунтириш хатлари, жабрланувчи ва
гувоҳларнинг дастлабки ҳамда суд терговида берган кўрсатувлари,
Г.Норқулова томонидан тақдим этилган бир дона диск, ундаги аудиоёзув,
унинг стенограммаси билан исботланган деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленмумининг 2023 йил
23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти” тўғрисидаги
17-сонли Қарорининг 24-банди иккинчи хат бошида, “агар шахс (шу
жумладан мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана
олмаслиги туфайли муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни аслида амалга ошира
олмайдиган мансабдор шахс), гўёки мансабдор шахсга пора сифатида бериш
учун пул ёки бошқа қимматликларни олиб, бироқ аслида бундай нияти
бўлмасдан, уларни ўзлаштирса, қилмиш фирибгарлик сифатида
квалификация қилиниши лозим”-деб;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24
сентябрдаги “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
Қарорининг 15-бандида “Агар айбдор пора берувчидан мансабдор шахсга
бериш учун деб пора тариқасида пул ёки бошқа бойликларни олганида ва
бундай қилмишни хоҳламасдан, уларни ўзлаштириб юборганда, қилмиш
фирибгарлик деб тавсифланиши лозим. Бойликларни қўлга киритиш
мақсадида пора берувчи улар томонидан пора беришга оғдирилган тақдирда
айбдорнинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга
қизиқтирувчи тариқасида қўшимча тавсифланиши керак. Пора берувчининг
ҳаракати бундай ҳолларда пора беришга суиқасд деб тавсифланиши лозим
бўлади. Бу ўринда пора берилиши мўлжалланган муайян мансабдор шахс
айтилган-айтилмаганлигининг аҳамияти бўлмайди” деб тушунтириш
берилган.
Суд юқоридаги Пленум қарори талабидан келиб чиқиб, судланувчи
Ж.Джумаевнинг айбли ижтимоий хавфли қилмиши Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Давроновнинг
жиноий ҳаракатларини ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан айбли деб
топишда, барвақт ва асоссиз хулосага келган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 463-моддасида – “Айблов ҳукми
тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг
жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот
қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир
этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш,
иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш,
юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш
натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши
лозим”лиги қайд этилган.
Жиноят иши материаллари ҳамда суд процесси давомида аниқланган
ҳолатлардан кўринишича, судланувчи Б.Давронов 05.05.2023 йилдан
23.08.2024 йилга қадар Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 9-сон ИИБ ЖҚБ
тезкор вакили лавозимида ишлаб келиб, ўз мансаб мавқеидан ғаразли паст
ниятларда фойдаланиб, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ
терговчиси У.Эргашевнинг иш юритувида бўлган Норқулова Азиза
Ахроровнага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши мавжудлигидан хабар топиб,
У.Эргашевнинг иш юритувида бўлган А.Норқуловага нисбатан бўлган
жиноят иши бўйича Г.Норқуловани жиноий жавобгарликка тортилмаслиги
ҳамда жиноят иши бўйича Г.Норқуловага нисбатан қўлланилган “қамоқ”
эҳтиёт чорасини танланмаслигини ваъда қилиб, ўзининг хизмат мавқеидан
фойдаланган ҳолда 2024 йил 10 июнь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО
ФМБнинг маъмурий биноси олдида Г.Норқулованинг турмуш ўртоғи
З.Аллаевдан 4.000 АҚШ доллари ва 2024 йил 11 июнь куни Самарқанд
шаҳар, Қорасув мавзеси ҳудудида 1.000 АҚШ доллари, жами бўлиб
Марказий банк томонидан белгиланган қиймат бўйича шу кундаги 63.234.350
сўмга тенг 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли
билан қўлга киритгани ўз исботини топган бўлса-да, бироқ юқоридаги
ҳаракатларни амалга ошириш учун судланувчи Б.Давронов томонидан
мансабдор шахсга пора бериши кераклигини айтиб жабрланувчиларни пора
беришга далолат қилинганлиги ўз исботини топмаган. Аксинча жабрланувчи
З.Аллаевнинг ўзи Б.Давроновни моддий манфаатдор қилиш эвазига
Г.Норқуловага оид ишни ижобий ҳал этишликни таклиф қилган.
Иш ҳужжатларининг 46-48 варағларида дискдаги сўзлашувларни
эшитиб кўриш ва стенограмма қилиш баённомасида акс эттирилган
сўзлашувларда судланувчи Б.Давронов жабрланувчи З.Аллаевни пора
беришга қизиқтириб, далолат қилганлиги акс этмаганлиги, суд мажлисида
сўроқ қилинган З.Аллаев кўрсатувларида Б.Давронов пулларни бирор бир
мансабдор шахсга пора бериши кераклигини айтиб пора беришга далолат
қилмаганлиги ёки судланувчи Б.Давронов ҳам дастлабки ҳамда суд тергов
ҳақида айтмаганлигини маълум қилди. Аксинча, З.Аллаев “турмуш ўртоғи
Г.Норкулованинг соғлиги яхши эмаслигини, юрагида жарроҳлик амалиёти
ўтказилганлигини, у қамоққа олинса юраги кўтара олмаслигини, қанча
харажати бўлса беришга тайёр эканлигини, қанча пул керак бўлса беришга
рози эканини, нима қилиб бўлса ҳам ёрдам беришини сўраб, унга ишни пул
билан бўлса ҳам ҳал қилиб беришни таклиф қилганлигини” баён қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 13
майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 4-бандида “Иш бўйича ҳукм иш
материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар тўлдирилгандан
кейингина чиқарилиши мумкинлиги, иш бўйича исботланиши лозим бўлган
барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона
текшириб чиқилиши кераклиги, судланувчини жиноятни содир қилганлигини
ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига
мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозимлиги, судларнинг эътибори, ЖПКнинг 22-моддасига
биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган
тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан
фойдаланиш мумкинлигига қаратилиши, 5-бандида, судлар ҳукм ЖПКнинг
26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган
ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган
бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари кераклиги назарда тутилган.
Суд мажлиси давомида судланувчи Б.Давроновни муҳокама
қилинаётган айблов ҳолатлари бўйича бирор бир шахсга пора бериши
кераклиги, З.Аллаевни пора беришга қизиқтириб, далолат қилганлиги ўз
исботини топмаган.
Суд, судланувчи Б.Давронов жабрланувчидан сўраган масалаларни
ҳал қила олишлиги ҳолатларини фирибгарлик жиноятини содир этиш усули
деб баҳолайди.
Шу сабабли суд, Олий суд Пленуми Қарорлари талабларидан келиб
чиқиб, муҳокама қилинаётган айблов ҳолатлари бўйича судланувчи
Б.Давроновнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
3-қисми “в” банди билан қамраб олганлиги сабабли, ушбу айбловлар бўйича
унинг айбловидаги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1қисми билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисми билан
оқлашликни лозим топади.
Суд, судланувчи Б.Давроновнинг жиноят содир этишдаги ҳолатларига
баҳо бериб, унинг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини,
жабрланувчининг даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд
эмас деб эътироф этади.
Суд, судланувчи Б.Давроновга жазо тайинлашда, айбига иқрорлигини,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, етказилган моддий зарар
тўлиқ қопланганлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, унинг
шахсини, муқаддам судланмаганлигини, қарамоғида 6 нафар фарзанди
борлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб, жазони оғирлаштирувчи
ҳолат мавжуд эмас деб топиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг тегишли бандлари ҳамда
ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмидаги “етказилган моддий зарарнинг ўрни
қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш
тариқасидаги жазо қўлланилмайди” деб кўрсатилган талабларга амал қилиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми санкциясида
назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, шунингдек
унинг содир қилган жинояти иш фаолияти билан бевосита боғлиқ ҳолда
содир қилганлигини эътиборга олган ҳолда унга нисбатан қўшимча жазо
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ҳам тайинлашни ҳамда унга
нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилишликни, ЖКнинг
62-моддаси тартибда қамоқда ўтирган ҳар бир кунини, ахлоқ тузатиш
ишлари жазосини уч кунига тенглаштириб чегириб, унга нисбатан
қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиб, дарҳол суд залида озод
қилишни лозим топади.
Шунингдек, суд Самарқанд вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб
рақамида сақланаётган 63.235.000 сўм миқдоридаги пулларни жабрланувчи
З.Аллаевга қайтаришни;
Ашёвий далил - бир дона дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга
сақлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471473, 476-моддаларига амал қилиб, суд
Salimovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми
билан оқлансин.
Судланувчи Давронов Бахтиёр Салимович (Davronov Baxtiyor
Salimovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“в” банди билан айбли деб топилсин.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
3-қисми “в” банди билан 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга муайян ҳуқуқдан,
яъни мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан
маҳрум қилинган ҳолда ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан 2024 йил
4 октябрдан 2024 йил 23 декабрь кунига қадар қамоқда сақланган 2 (икки) ой
19 (ўн тўққиз) кунни, ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч куни (7 ой 27
кун) га тенглаштириб чегириб ташлаб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма)
фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 4 (тўрт) ой
3 (уч) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин.
Жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб
берадиган жойларда ўталсин ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ
муддати у жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса ва ташкилотда иш
бошлаган кундан ҳисоблансин.
Жазони ижросини назорат қилиш Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ
Пробация бўлими бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Унга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
бекор қилиниб, суд залида дарҳол ҳибсдан озод қилинсин.
Самарқанд вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамида
сақланаётган 63.235.000 сўм миқдоридаги пуллар жабрланувчи З.Аллаевга
қайтарилсин.
Далилий ашё сифатида эътироф этилган бир дона диск жиноят иши
ҳужжатлари билан бирга сақлансин.
Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд
ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан
ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм
нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериши
ёки прокурор протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья
имзо
Ж.Ибрагимов