Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2407/1136 Дата решения 23.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Турсунов Дилмурод Нормуротович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 358022 Claim ID 2667927 PDF Hash b0a68ffddd0cc08b... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
июлда ЖПКнинг 224-моддаси июлда ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
унга ЖКнинг ЖКнинг 169-моддаси унга ЖКнинг ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2024 йил декабрь ойининг 23 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, ВКА режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Д.Турсунов, судья ёрдамчиси Э.Хайриддиновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ж.Ҳасанов ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик бюроси адвокати А.Юлдашев, жабрланувчи Н.Казаковнинг иштирокида, Ҳасанов Жасурбек Тўйчи ўғлига нисбатан 1-1006-2407/1136-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ҳасанов Жасурбек Тўйчи ўғли (HASANOV JASURBEK TO’YCHI O’G’LI), 2005 йил 3 июнда Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Катта Қарши МФЙ, Тошлоқ кўчаси, 36-уйда яшовчи, 2024 йил 30 июлда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, 2024 йил 31 июлда озод қилинган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Ж.Ҳасанов 2024 йил 10 июль куни соат тахминан 16:20да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган “CAR WASH” автомобиль ювиш шахобчасининг ётоқхонасида бўла туриб, у ерда ишловчи Н.Казаковга тегишли бўлган нархи 200.000 сўмлик шим, 2 та 150.000 сўмлик футболкаси, 280.000 сўмлик крассовкаси, 300.000 сўмлик витровкаси, 100 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “cbu.uz” расмий сайтининг маълумотномасига кўра, 07.07.2024 йилда 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан 12600,05 сўмни, 100 АҚШ доллари 1.260.005 сўмни ташкил қилган) ҳамда 700.000 сўм пул маблағларини яширин равишда эгаллаб, воқеа жойидан яшриниб, пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Судланувчи Ж.Ҳасанов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, у 2024 йил 05 июнь куни у Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келганлиги, таниши орқали Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган “CAR WASH” автомобиллар ювиш шахобчасида ишлашни бошлаганлиги, ушбу жойда унга олдиндан таниш бўлмаган кейинчалик билишича Асилбек, Насимжон исмли шахслар билан ишлай бошлаганлиги, ишлаб юрганида шаръий никоҳидаги аёлини ота-онаси унга телефон қилганлиги ва Қашқадарё вилоятига тез етиб келишини айтишганлиги, унинг олдида ҳеч қандай пули йўқлиги сабабли нима қилишини билмаганлиги, шундан сўнг у билан “CAR WASH” автомобиль ювиш шахобчасида у билан бирга ишлайдиган Насимжоннинг ётоқхонага ўзининг кийимларини ечиб қўйганлигидан фойдаланиб, ўзига билдирмасдан унга тегишли бўлган кийимини, кийимини ичида мавжуд бўлган 100 АҚШ доллари, 500.000 сўм пул маблағларини яширин равишда олиб кетиб қолганлиги, шундан сўнг у Қашқадарё вилояти такси машиналарига ўтирганлиги ва йўлга чиққанлиги, Самарқанд вилоятига етиб келганда 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни Ўзбекистон сўмига алмаштирганлиги ва кейин эса у Қашқадарё вилоятига кетганлиги, Қашқадарё вилоятига бориб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги, ҳозирда етказилган зарарларни қоплашга шароити йўқлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи Н.Казаков суд мажлисида, у “CAR WASH” автоювиш шаҳобчасида ишлаганлиги, “СAR WASH” автоювиш шахобчасига 2024 йил 06 июнь куни Жасур ишлаш мақсадида келганлиги, у унга йўқ дея олмасдан хоп деб олиб қолганлиги, 2024 йил 10 июнь куни соат тахминан 16:45да у ердан чиқиб кетиб, 19:10да автоювиш шаҳобчасига қайтиб келганлиги, шунда унга тегишли бўлган 100 АҚШ доллари, 700.000 сўм пуллари, шим, 2 та футболка, крассовка, витровкаси йўқлигини сезиб қолганидан сўнг, ушбу жойда мавжуд бўлган видеокузатув камерасини очиб кўришга қарор қилганлиги ва Жасур видеокузатув камерасини ўчириб кетганлигини аниқлаганлиги, шундан сўнг у Жасурга телефон қилиб гаплашганида, у унга уйига кетганлигини маълум қилганлиги учун келиб етказилган зарарни ўрнини қоплаб беришини айтганлиги, орадан озгина вақт ўтганидан сўнг Жасурни телефон рақамига қўнғироқ қилиб кўрган вақтида унинг телефон номери ўчиқлигини билганлиги, шундан сўнг у 102 махсус рақамига қўнғироқ қилиб, бўлиб ўтган ҳолатни айтиб берганлиги ҳақида кўрсатув бериб, унга етказилган зарарларни ундириб беришни сўради. Суд, судланувчи Ж.Ҳасановнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг берган кўрсатувларидан ташқари, тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида кўрсатувлари ўқиб эшиттирилиб, текширилган гувоҳ Н.Турдимуратовнинг дастлабки тергов берган кўрсатувлари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, ашёвий далилни олиш, нарсани кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ж.Ҳасановнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг Н.Казаковга тегишли бўлган нархи 200.000 сўмлик шим, 2 та 150.000 сўмлик футболкаси, 280.000 сўмлик крассовкаси, 300.000 сўмлик витровкаси, 100 АҚШ доллари ҳамда 700.000 сўм пул маблағларини яширин равишда эгаллашда ифодаланган қилмиши ўғирлик, яъни ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, Ж.Ҳасановга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, жиноятни ғаразли мақсадларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, шунингдек, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга ЖКнинг ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖК 62-моддасига асосан Ж.Ҳасановни ушлаб турилган (2024 йил 30 июль) бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарларни ундириш масаласини муҳокама қилиб, ҳукм чиқариш кунида 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати (12.893 сўм)дан келиб чиқиб, судланувчи Ж.Ҳасановдан жабрланувчи Н.Казаковнинг фойдасига 1.289.307 сўм (100 АҚШ доллари) ва 700.000 сўм, жами 1.989.307 сўм моддий зарар ундиришни белгилашни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган судланувчи Ж.Ҳасановдан олинган бир жуфт крассовкани жабрланувчи Н.Казаковга қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳасанов Жасурбек Тўйчи ўғли (HASANOV JASURBEK TO’YCHI O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Ж.Ҳасановни ушлаб турилган (2024 йил 30 июль) бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва узилкесил ўташ учун Ж.Ҳасановга иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 5 (беш) ой 27 (йигирма етти) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттириш белгилансин. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ж.Ҳасановга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисми талаблари тушунтирилсин. Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Ж.Ҳасановга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Судланувчи Ж.Ҳасановдан жабрланувчи Н.Казаковнинг фойдасига 1.989.307 сўм моддий зарар ундирилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган судланувчи Ж.Ҳасановдан олинган бир жуфт крассовка жабрланувчи Н.Казаковга қайтарилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: Д.Турсунов (имзо) Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович