Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/1241 Дата решения 23.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 352340 Claim ID 2686530 PDF Hash b0de4dc59c1d430f... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
б» банди ва 228-моддаси б» банди ва 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
ЖКнинг 167-моддаси ЖКнинг 167 law
ЖКнинг 45-моддаси ЖКнинг 45 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2205/1241-сонли 2024 йил декабрь ойининг 23 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режими орқали, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ж.Эшкабилов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Эгамбердиев, фуқаровий даъвогар А.Алимбаевларнинг иштирокида, Эшкабилов Жамол Камоловичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Эшкабилов Жамол Камолович (Eshkabilov Jamol Kamolovich), 26.12.1987 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, уч нафар фарзанди бор, “Saidazimshoh” МЧЖ директори, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, “Батош” МФЙ, “Батош” кўчаси, 77-уйда яшаган, иш бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в” банди, 228-моддаси 2-қисми «а,б» банди ва 228-моддаси 3-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчилар, фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Эшкабилов Жамол Камолович “Saidazimshoh” МЧЖнинг таъсисчиси бўлган акаси А.К.Холмаматовнинг 23.02.2024 йилдаги №2-сонли буйруғига асосан директори лавозимига тайинланган бўлсада, лекин жамият таъчсисчисининг 06.01.2023 йилдаги №1-сонли буйруғига кўра, справка хисоб фактураси (Ф-3) далолатномаси бўйича имзолаш, ходимлар ишини назорат қилиш, пул тушумларини назорат қилиш зиммасига юклатилганидан фойдаланиб, жамиятнинг барча молиявий хўжалик фаолиятини якка тартибда бошқариб, “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК билан 2023 йил 09 февралдаги ПҚ - 50 - сонли Қарорига киритилган Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 192 та кўп қаватли турар-жой биноларини ертўла қисмидаги ички муҳандислик тармоқларини жорий таъмирлаш бўйича 15.03.2023 йилда 33 млрд. 432 млн. 667 минг сўмлик 3 та шартномани тузиб, қўшимча шартномалар билан умумий миқдорда 54.186.121.889 сўмга шартнома тузилганидан, хамда “Saidazimshoh” МЧЖда И.Х.Касимов 2021 йилдан ишлаб чиқариш бўлим мухандиси лавозимида фаолят юритиши, унга жамият таъсисчиси А.К.Холмаматовнинг 06.01.202 йилаги 1-сонл буйруғига асосан бажарилган ишлар (Ф-2) бўйича далоатномаларга имзо қўйиш, бажаришдан олдин ва кейин ишлатиладиган қурилиш махсулотларини ўлчаш, хисоблаш зиммаси юклатилганидан хамда, Ягона буюртмачи хизмати инженеринг компанияси, техник назорат бўлими бош мутахассиси Ш.С.Шералиевга юқоридаги шартномалар бўйича қурилиш монташ ишлари олиб борилаётган объектда мавжуд иш хажми ҳамда сифатини назорат қилиш, қурилиш ишлари лойиха смета ҳужжатларида кўрсатилган талаблар билан монанд тўғри келиши, объектда олиб борилган қурилиш ишлари бўйича тайёрланган ҳужжатларидаги маълумотларни тўғрилигини текшириш юклатилганлигини билиб, улар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, ўзларининг ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларини кўзлаб, ноқонуний йўллар билан назорат қилинмайдиган даромад олиш ва бюджет маблағларини ўзлаштириш мақсадида жиноий режа тузишган. Жумладан, расмий ҳужжат ҳисобланган 2023 йил 11 декабрдаги 277-23sh-сонли пудрат шартномага асосан Lot-14 белгиланган бажарилган ишлар учун жами бўлиб 23.165.252.618 сўмлик бажарилган ишлар далолатномаси топширган шундан объектга бориб танлов асосида ўрганилганда пудратчи томонидан ҳақиқатда 23.157.889.216 сўмлик ишлар бажарилганлиги ва – 18 486 556 сўмлик ишларнинг қурилиш материалларини қўшиб ёзишган. 2023 йил 14 июньдаги 27823sh-сонли пудрат шартномага асосан Lot-15 белгиланган бажарилган ишлар учун жами бўлиб 5.043.052.362 сўмлик бажарилган ишлар далолатномаси топширган шундан объектга бориб танлов асосида ўрганилганда пудратчи томонидан ҳақиқатда 5 039 166 807 сўмлик ишлар бажарилганлиги ва – 3 885 554 сўмлик ишларнинг қурилиш материалларини қўшиб ёзиш ишлари амалга оширилган, жаъми бўлиб, бажарилмаган қурилиш - монтаж қўшиб ёзган ҳолда, ҳужжатларни қалбакилаштириб, тўловга тақдим этиб, 38 332 616 сўмлик бажарилмаган қурилиш таъмирлаш ишлари ва қурилиш материаллари форма-2 далолатномаларида кўрсатишган ва ушбу пулларни ўзлаштиришган. Бундан ташқари, Ж.Эшкабилов ўз жиноятларини давом эттириб, содир этиш режалаштирилган ўзининг ихтиёрида ваунга ишониб топширилган ўзганинг мулкини талон-торож қилиш йўли билан 2 А.К.Холмаматовнинг 23.02.2024 йилдаги №2-сонли буйруғига асосан директори лавозимига тайинланган бўлсада, лекин жамият таъчсисчисининг0 6.01.2023 йилдаги №1-сонли буйруғига кўра, справка хисоб фактураси (Ф-3) далолатномаси бўйича имзолаш, ходимлар ишини назорат қилиш, пул тушумларини назорат қилиш зиммасига юклатилганидан фойдаланиб, жамиятнинг барча молиявий хўжалик фаолиятини якка тартибда бошқариб, “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК билан 2023 йил 09 февралдаги ПҚ - 50 - сонли Қарорига киритилган Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 192 та кўп қаватли турар-жой биноларини ертўла қисмидаги ички муҳандислик тармоқларини жорий таъмирлаш бўйича 15.03.2023 йилда 33 млрд. 432 млн. 667 минг сўмлик 3 та шартномани тузиб, қўшимча шартномалар билан умумий миқдорда 54.186.121.889 сўмга шартнома тузилганидан, хамда “Saidazimshoh” МЧЖда И.Х.Касимов 2021 йилдан ишлаб чиқариш бўлим мухандиси лавозимида фаолят юритиши, унга жамият таъсисчиси А.К.Холмаматовнинг 06.01.202 йилаги 1-сонл буйруғига асосан бажарилган ишлар (Ф-2) бўйича далоатномаларга имзо қўйиш, бажаришдан олдин ва кейин ишлатиладиган қурилиш махсулотларини ўлчаш, хисоблаш зиммаси юклатилганидан хамда, Ягона буюртмачи хизмати инженеринг компанияси, техник назорат бўлими бош мутахассиси Ш.С.Шералиевга юқоридаги шартномалар бўйича қурилиш монташ ишлари олиб борилаётган объектда мавжуд иш хажми ҳамда сифатини назорат қилиш, қурилиш ишлари лойиха смета ҳужжатларида кўрсатилган талаблар билан монанд тўғри келиши, объектда олиб борилган қурилиш ишлари бўйича тайёрланган ҳужжатларидаги маълумотларни тўғрилигини текшириш юклатилганлигини билиб, улар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, ўзларининг ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларини кўзлаб, ноқонуний йўллар билан назорат қилинмайдиган даромад олиш ва бюджет маблағларини ўзлаштириш мақсадида жиноий режа тузишган. Жумладан, жиноий режани амалга ошириш учун расмий ҳужжат ҳисобланган 2023 йил 11 декабрдаги 277-23sh-сонли пудрат шартномага асосан Lot-14 белгиланган бажарилган ишлар учун жами бўлиб 23.165.252.618 сўмлик бажарилган ишлар далолатномаси топширган шундан объектга бориб танлов асосида ўрганилганда пудратчи томонидан ҳақиқатда 23.157.889.216 сўмлик ишлар бажарилганлиги ва – 18 486 556 сўмлик ишларнинг қурилиш материалларини қўшиб ёзишган. 2023 йил 14 июньдаги 278-23sh-сонли пудрат шартномага асосан Lot-15 белгиланган бажарилган ишлар учун жами бўлиб 5.043.052.362 сўмлик бажарилган ишлар далолатномаси топширган шундан объектга бориб танлов асосида ўрганилганда 3 бажарилганлиги ва 3.885.554 сўмлик ишларнинг қурилиш материалларини қўшиб ёзиш ишлари амалга оширилган. Жаъми бўлиб, бажарилмаган қурилиш - монтаж қўшиб ёзган ҳолда, ҳужжатларни қалбакилаштириб, тўловга тақдим этиб, 38.332.616 сўмлик бажарилмаган қурилиш таъмирлаш ишлари ва қурилиш материаллари форма-2 далолатномаларида кўрсатишган. Судланувчи Ж.Эшкабилов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у “Saidazimshoh” МЧЖда директори бўлиб ишлаб келишлигини, жамиятнинг ягона таъсисчиси Холмаматов Абдижалил Камол ўғли этиб белгиланганлигини, 2017 йилдан буён “Saidazimshoh” МЧЖда бош ҳисобчи лавозимида Керемова Севара Хамитовна бугунги кунга қадар ишлаб келишлигини, жамият қурилиш-монтаж ишлари билан шуғулланишлигии, Чилонзор туманидаги 192 та кўп қаватли турар жой биноларининг ертўла қисмида ички муҳандислик тармоқлари бўйича қилиндиган ишлар юзасидан учта шартнома тузилган бўлиб: Биринчи шартнома, 15.03.2023 йилда 276-23Ш сонли асосий пудрат шартномаси бўйича дастлаб 1.492.125.000 сўм пул маблағи ҳисобрақамга ўтказиб берилганлигини, дастлабки тушган маблағга оъбектга керак бўладиган хомашё олишга хужжат асосида пул маблағларини йўналтирганлигини, юқоридаги шартнома бўйича бугунги кунга қадар жами 10.187.835.875 сўм пул маблағи тушганлигини, иккинчи шартнома, 15.03.2023 йилдаги 277-23Ш сонли шартнома бўйича дастлаб 2.670.100.000 сўм пул маблағи ҳисоб рақамга ўтказиб берилиб, бу шартнома бўйича бугунги кунга қадар жами 14.037.295.686 сўм пул маблағлар келиб тушганлигини, Учинчи шартнома, 15.03.2023 йилда тузилган 278-23Ш сонли шартнома бўйича дастлаб 852.675.000 сўм пул маблағи ҳисоб рақамга ўтказиб берилиб, ушбу шартнома бўйича бугунги кунга қадар жами 3.784.172.000 сўм пул маблағ келиб тушганлигини, ҳисобрақамга келиб тушган пул маблағларини шартномада бажарилши керак бўлган ишларга, яъни: шартнома бўйича қилинадиган ишга керак бўладиган хомашё сотиб олиш учун шартномага асосан пул маблағларини йўналтирлигини, бундан ташқари, ишчиларга ҳам ойлик иш ҳаққи чиқарганлигини, юқорида тузилган шартнома бўйича қанча пул маблағи ташлаб берилишига аралашмаганлигини, “Saidazimshoh” МЧЖ корхона мутахассисларининг оъбект бўйича кетадиган хомашёларга қараб контир агентлар билан шартнома тузиб шартнома бўйича пул маблағлари ўтказилганлигини, 192 та кўп қаватли турар жой биноларининг ертўла қисмида ички муҳандислик тармоқлари бўйича қилиндиган ишлар юзасидан учта шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартнома бўйича жами 28.009.303.561 сўм пул маблағлар келиб тушганлигини, бугунги кунда, 192 та кўп қаватли турар жой биноларининг ертўлаларида амалга оширилиши лозим бўлган 4 ишларнинг ишлар тугалланганлигини, ҳақиқатда, у раҳбарлик қилиб келаётган жамият томонидан бажарилган ишлар бўйича 2024 йилнинг январь ойида назорат ўлчови ўтказилиб, унда Тошкент шаҳар Чилинзор тумани: -Lot-13 даги Хирмонтепа, Катта Хирмонтепа, Шухрат, Бектўпи, Қизил шарқ, Шарқ тонги, Шараф, Шарқ, Гулистон, Бахористон, АлХоразмий, Катта Чилонзор; -Lot-14 даги Катта қозиробод, 3-катта Чилонзор, 3-Чархкомолон, 2-Чархкомолон, Чилонзор, Кўтарма, Дилобод, Навбохор, Лутфий, Диёр, Нафосат, Оқтепа, Боғзор, Қатортор, Наққошлик, Зарқўрғон; -Lot-15 даги Фидокор, Ботирма, Мехржон, Кичикхирмонтепа, Яккатут, Бўрижар МФЙларда жойлашган кўп қаватли уйларнинг ички мухандислик тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари учун ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши юзасидан назорат ўлчови ўтказилганлигини, мазкур таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи Тошкент шаҳар хокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компания давлат унитар корхонаси бўлганлигини, текшириш жараёнида, объектнинг ишчи лойиха ва смета хужжатлари ишлаб чиқилганлигини, объектга пудратчи ташкилот танлаш юзасидан 15.03.2023 йилдаги 13-23-сонли, 14-23-сонли, 15-23-сонли, тендер баённомаларига кўра, у раҳбарлик қилиб келаётган “Saidazimshoh” МЧЖ тендер ғолиб бўлганлигини, ишларини бажариш юзасидан буюртмачи Тошкент шаҳар хокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг ДУК билан жамият ўртасида: 2023 йил 15 мартда Тошкент шаҳар Чилинзор тумани Lot-13 даги Хирмонтепа, Катта Хирмонтепа, Шухрат, Бектўпи, Қизил шарқ, Шарқ тонги, Шараф, Шарқ, Гулистон, Бахористон, Алхоразмий, Катта Чилонзор МФЙларда жойлашган кўп қаватли уйларнинг ички мухандислик тармоқларини жорий таъмирлаш ишларига ҚҚС билан умумий қиймати 9.947.500.000 сўм бўлган 27623sh-сонли пудрат шартномаси тузилганлигини ва кейинчалик умумий қиймати 13.058.084.850 сўмга ўзгартирлиб, 2023 йил 30 ноябрь куни 4/1126-сонли қўшимча келишуви тузилганлигини; 2023 йил 15 мартда Тошкент шаҳар Чилинзор тумани Lot-14 даги Катта Қозиробод, 3-катта Чилонзор, 3-Чархкомолон, 2-Чархкомолон, Чилонзор, Кўтарма, Дилобод, Навбохор, Лутфий, Диёр, Нафосат, Оқтепа, Боғзор, Қатортор, Наққошлик, Зарқўрғон МФЙларда жойлашган кўп қаватли уйларнинг ички мухандислик тармоқларини жорий таъмирлаш ишларига ҚҚС билан умумий қиймати 17.800.667.941 сўмлик пудрат шартномаси тузилган бўлиб, умумий қиймати 17.800.667.941 сўмга ўзгартирлиб, 2023 йил 30 ноябрь куни 3/1124-сонли қўшимча келишуви тузилганлигини; 2023 йил 15 мартда Тошкент шаҳар Чилинзор тумани Lot-15 даги Фидокор, Ботирма, Мехржон, Кичикхирмонтепа, Яккатут, Бўрижар МФЙларда жойлашган кўп қаватли уйларнинг ички мухандислик тармоқларини жорий таъмирлаш ишларига ҚҚС билан умумий қиймати 5.684.500.000 сўмлик пудрат шартномаси тузилган бўлиб, кейинчалик 5 умумий қиймати 5.684.500.000 сўмга ўгартирлиб 2023 йил 23 апрель куни 1/366-сонли қўшимча келишуви тузилганлигини; Жами 3 та умумий қиймати 36.543.252.791 сўмга пудрат шартномалари тузилганлигини, шундан сўнг улар томонидан шартнома ва сметаларга асосан ишларни бажариб, 2023 йил 11 декабрь куни холатига 276-23shсонли пудрат шартномага асосан Lot-13 белгиланган бажарилган ишлар учун 76.5 фойизли қиймати 9.987.835.920 сўмлик 7-сонли форма-2, форма-3 “Хисоб варақ-фактура”сини; 2023 йил 11 декабрь куни холатига 277-23sh-сонли пудрат шартномага асосан Lot-14 белгиланган бажарилган ишлар учун 78.0 фоизли қиймати 13.881.318.790 сўмлик 6-сонли форма-2, форма-3 “Хисоб варақ-фактура”сини; 2023 йил 14 июнь куни холатига 278-23sh-сонли пудрат шартномага асосан Lot-15 белгиланган бажарилган ишлар учун 66.6 фойизли қиймати 3.784.172.650 сўмлик 3-сонли форма-2, форма-3 “Хисоб варақфактура”сини; Жами 3 та умумий қиймати 27.653.327.360 сўмга форма-2, форма-3 хисоботлари тузилганлиги кўрсатилганлигини, у 2024 йил ноябрь ойида текширувчилар томонидан аниқланган зазардан норози эмаслигини, ҳақиқатдан ҳам юқоридаги кўрсатилган камчиликларга иш ҳажми кўп бўлганлиги сабабли йўл қўйганлигини, етказилган зарарни тўлиқ қоплаб беришлигини ва камчиликларни тўлиқ бартараф қилишлигини, жамият томонидан бажарилган мазкур 192-та кўп қаватли уйлар бўйича Шакл-2 ҳисоботлари жамият бош мухандиси Касимов Иззатулла томонидан тузилганлигини ва улар томонидан имзоланганлигини, Шакл-3 ҳисоботларини ҳам Касимов Иззатуллалар томонидан тузилиши ва улар томонидан ҳисоботлар тузилганидан сўнг, у ва ҳисобчиси Керемова Севара Хамитовлар томонидан имзоланишлигини, у 2024 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган назорат ўлчовида қатнашганлигини ва назорат ўлчови вақтида ишга алоқадор барча ҳужжатларни тўлиқ қатди қилганлигини, у смета ҳужжатлари, Шакл-2 ҳужжатлари, пудратчи ва буюртмачи ўртасидаги шартномаларни тақдим қилганлигини, шунингдек, олдинги ўтказилган назорат ўлчовлари вақтида Чилонзор туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг мухандислик тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари ўтказиш учун тасдиқланган смета ҳужжатларининг экспертиза хулосалари мавжуд эмаслигини, бунинг сабаби, шартнома бўйича белгиланган манзилли дастурларда таъмирланадиган уйлар ўзгариб, бошқа уйларни таъмирлашга тўғри келганлигини, шу сабабли, ушбу уйларда жорий таъмирлаш ишлари ўтказиш учун тасдиқланган смета ҳужжатларининг экспертиза хулосалари мавжуд бўлмаганлигини, юқоридаги ҳолат юзасидан тузилган шартномаларда жорий таъмирлаш ишлари ўтказиш учун тасдиқланган смета ҳужжатларининг экспертиза хулосаларини параллел олиб бориш кўрсатилганлиги сабабли, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилганлигини, у бир неча маротаба 6 олдинги назорат ўлчовини ўтказган ходимларга жорий таъмирлаш ишлари ўтказиш учун тасдиқланган смета ҳужжатларининг экспертиза хулосаларини кутиш лозимлигини айтса-да, улар буни инобатга олишмаганликларини, охирги ўтказилган назорат ўлчовида жорий таъмирлаш ишлари ўтказиш учун тасдиқланган смета ҳужжатларининг экспертиза хулосаларининг барчасини тақдим қилганлигини, 2024 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган назорат ўлчовидан эътирози йўқлигини ва у 2024 йилнинг бошидан бошлаб, "Saidazimshoh" МЧЖда директор сифатида фаолият юритиб келганлигини, у жамият рахбари сифатида жамият номидан тўлиқ ишларни юритганлигини, "Saidazimshoh" МЧЖга у директор бўлишидан олдин укаси Холмаматов Абдужалил директор бўлиб ишлаганлигини, аммо барча ишларни ўзи бажарганлигини, МЧЖнинг электрон калити ва мухри ўзида турганлигини, укаси А.Холмаматов ўша вақтда рахбар бўлганлиги сабабли Saidazimshoh" МЧЖ томонидан Чилонзор туманида жойлашган 192 та кўп қаватли турар жой биноларининг ертўла қисмида ички муҳандислик тармоқлари бўйича қилинган ишлар юзасидан ўтказилган назорат ўлчови натижасида бажарилган қурилиш ишлари юзасидан шартномаларни у тузганлигини, Saidazimshoh" МЧЖ томонидан Чилонзор туманида жойлашган 192 та кўп қаватли турар жой биноларининг ертўла қисмида ички муҳандислик тармоқлари бўйича қилинган ишлар юзасидан ўтказилган назорат ўлчови натижасида бажарилган қурилиш ишлари юзасидан тузилган форма-3 ҳужжатларига укаси А.Холмаматовнинг имзосини ўзи қўйганлигини, сабаби ўша вақтларда укаси қаттиқ бетоб бўлиб, Қашқадарё вилоятида даволанганлигини, МЧЖнинг мухри ҳам унда бўлганлиги сабабли муҳрни ҳам ўзи босиб берганлигини, А.Холмаматов унинг укаси бўлганлиги сабабли, унинг барча топшриқларини бажарганлигини, “Saidazimshoh" МЧЖ юзасидан унга бажариладиган ишлар юзасидан топшириқлар бериб келганлигини ва укаси берган топшириқларини ҳаммасини бажарганлигини, улар ака ука бўлганлиги сабабли, укаси А.Холмаматовни 2023 йилда Saidazimshoh" МЧЖга директор бўлишига этироз қилмаганлигини, унинг соғлиги ёмонлашиб, Saidazimshoh" МЧЖнинг ишларига қатнашаолмаганлиги сабабли, 2024 йилда директорликни ўзини номига ўтказганлигини, қилмишидан пушаймонлиги, оилавий ва моддий шароити оғирлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Ж.Эшкабилов эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, фуқаровий даъвогар А.Алимбаев суд мажлисида, у 2023 йилнинг февраль ойидан буён Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи инжинеринг компанияси ДУКда етакчи 7 вазифаларига корхона вакили сифатида унинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд ва тергов органларида қатнашиш, шунингдек корхона манфаатида судларга даъво аризалар киритиш кабилар киришлигини, ҳақиқатдан, "Saidazimshoh" МЧЖ ва Ягона буюртмачи ДУК билан 2023 йил 11 декабрда 3 та шартнома имзоланганлигини, шунингдек ушбу шартномалар бўйича қўшимча келишувлар қилинган бўлиб, шартномаларнинг умумий қиймати 54.186.1 минг сўм ҳисобланганлигини, тергов органи томонидан 2024 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган назорат ўлчови хулосасига кўра, жаъми бўлиб 38.332.616 сўмлик бажарилмаган қурилиш таъмирлаш ишлари аниқланганлигини, "Saidazimshoh" МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб бориш жараёнида бажарилган ишлар бўйича топширилган ишлар ҳажмига қўшиб ёзилган 38 332 616 сўм бўлганлигини, хозирда етказилган зарар тўла қопланганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ И.Касимов суд мажлисида, у 2021 йил июнь ойидан шу кунга қадарлик “Saidazimshoh” МЧЖда ишлдаб чиқариш бўлим мухандиси лавозимида ишлаб келишлигини, жамиятнинг асосий фаолияти умумқурилиш ишларини амалга ошириш бўлиб, уни ушбу лавозимдаги хизмат вазифаларига, смета лойихаларини ўрганиш, қурилиш жараёнини лойиха смета хужжатларига мос равишда олиб борилаётганлигини назорат қилиш ва бажарилган ишлар бўйича далолатнома, яъни форма №2 ни тайёрлаб, буюртмачи ва жамият бухгалтериясига топшириш киришлигини, ушбу бажарилган ишлар далолатномасида кўрсатилган иш хажми буюртмачи томонидан тайинланган техник назорати ходими томонидан тўлиқ кўриб чиқилиб, у қайд этган ишларни текшириб, у хам ушбу далолатномага ўз имзоси билан тасдиқлаб, сўнг бу далолатнома жамият бухгалтериясига топширилишлигини, бухгалтерия ушбу далолатнома асосида бажарилган иш хажми, унга сарфланган барча қурилиш материалларини сумма кўринишида форма 3 хисоб фактура маълумотномасини расмийлаштириб, сўнг бюуртмачига пул маблғаларини хисобдан ечиш ёки олиш учун топширишлигини, у ушбу жамиятга ишга қабул қилинган вақтида, жамият директори Холмаматов Абдужалил Камол ўғли бўлиб, у ушбу лавозимда 2024 йил бахор ойларига қадар фаолят юритганлигини, ундан сўнг жамият директор этиб Холматов Абдужалилнинг акаси Эшкабилов Жамол Камолович тайинланганлигини ва шу кунга қадар жамият директори лавозимида фаолият юритишлигини, жамият билан буюртмачи ўртасида қурилиш таъмирлаш ишлари бўйича шартнома имзоланганда қуйидаги тартибга амал қилиниши лозимлигини, яъни буюртмачи томонидан лойиха сметасини тузувчи корхона томонидан тақдим этилган смета экспертиза корхонаси томонида текширилиб, бу смета ўз кучида 8 қолдирилади ёки ўзгартиришлар киритилишлигини, сўнг бу смета лойихаси пудратчи ташкилотга тақдим этилиб, пудратчи ташкилот ушбу смета асосида иш жараёнини бошлаб, иш хажми бажарилишига кўра форма №2 далолатномаси расмийлаштириб, пул маблағларини олиш учун буюртмачига тақдим этишлигини, лекин, “Saidazimshoh” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 09 февралдаги ПҚ-50-сонли Қарорига киритилган Тошкент шахари Чилонзор туманида жойлашган 192 та кўп қаватли турар-жой биноларини ертўла қисмидаги ички мухандислик тармоқларини жорий таъмирлаш хақидаги қарор талаби бажарилиши бўйича Тошкент шахар хокимлиги ҳузуридаги буюртмачи «Ягона буюртмачи хизмати» ДУК, 15.03.2023 йилда 33 млрд. 432 млн. 667 минг сўмлик шартномалар имзоланиб, хамда қўшимча келишув шартномалари оркали жами 36 млрд. 543 млн.252 минг сўмга оширилган шартномалар имзоланган. Ушбу шартномаларни жамият директори Холматов Абдужалил жамият директор сифатида имзолаганлигини, иш жараёни бошланган вақтда уларга хали смета лойихаси тақдим этилмаганлигини ва хар бир қурилиш объектида бажарилиши лозим бўлган ишлар, жамиятнинг мутахассислари томонидан аниқланиб, ишлар бажариб келинганлигини, бироқ, бу ишлар бажарилиш жараёнида лойихачи томонидан смета тақди этилганлигини, аммо бу смета шартномада кўрсатилган уйларнинг ертўласидаги иссиқлик тизими бўйича таъмирлаш ишлари бир уй мисолида хисобланиб, шартномадаги 192 кўп қаватли уйларга ушбу қиймат ва ишларни бажариш кўрсатиб кетилганлигини, бироқ, хар бир таъмирланган уй учун бир хилда смета ажратилиши хақиқатга тўғри келмаганлигини, чунки хар бир уйда турли хил ишлар ва турли хил қурилиш материаллари сарф қилиниб, сарф харажатлар хам турлича бўлганлигини, у томонидан бажарилган ишлар бўйича форма 2 хисоб фактураси расмийлаштирилганлигини, бироқ буюртмачи бу хисобот бўйича пул маблағларини ажратиб бермагач, бажарилган ишлар ва смета бўйича солиштирма далолатномасини тайёрлаб топширганлигини ва вахоланки бунда ўзаро фарқ вужудга келганлигини, шундан сўнг буюртмачи томонидан бошқа смета тақдим этилганлигини, ҳақиқатдан хам Чилонзор туманидаги 192 та кўп қаватли уйларнинг ертўласидаги иссиқлик тизими бўйича бажарилган ишларни шахсан унинг ўзи назорат қилиб, сўнг бу бажарилган ишлар ва унга сарфланган қурилиш матераллари бўйича форма 2-далолатномасини расмийлаштириб, буюртмачининг техник назоратчиси Шералиев Шухрат томонидан тасдиқлаб берилганлигини, аммо хақиқатдан хам, у бажарилган ишларни текшириб, форма-2 далолатномасини расмийлаштирмоқчи бўлган вақтида, хали смета лойихаси бўлмаганлигини, ва у қандай қилиб аниқ бажарилган ишлар ва ишлатилган қурилиш материалларини расмийлаштира 9 олмаганлигини ва бу масалани хал этиш бўйича ўша вақтда жамиятга раҳбарлик қилиб келаётган Эшкабилов Жамол Камоловичга мурожаат этган вақтида, у киши таъмирлаш ишлари олиб борилган уй ертўлаларининг барчасига бир хилда ишлар бажарилгани ва бир хилда қурилиш материаллари ишлатилган деб ёзишини, кейин смета лойихаси олинганидан сўнг солиштирма далолатномаси тузишини маслахат берганлигини ва у ушбу кўрсатма асосида форма 2далолатномасини расмийлаштирганлигини ва кейинчалик аниқланишича эса, хар бир уй ертўласида турли ишлар ва турли қурилиш материаллари сарфлангани аниқланиб, оқибатда 38 332 616 сўмлик ишлар форма 2 далолатномасига киритиб юборилганлигини, у бу ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, лекин бу қўшиб ёзилиш у томонидан қасдан ёки бирон бир ғараз мақсадларда амалга оширилмаганлигини, "Saidazimshoh" МЧЖ томонидан Чилонзор туманида жойлашган 192 та кўп қаватли турар жой биноларининг ертўла қисмида ички муҳандислик тармоқлари бўйича ишларни бажариш бўйича буюртмачи билан шартномани жамиятнинг расмий директори Холмаматов Абдужалил имзолаган бўлсада, лекин айнан шу 192 та кўп қаватли уйларнинг ертуласидаги иссиқлик тизими бўйича ишлар амалга оширилган вақтда жамият номидан рахбарликни унинг укаси Эшкабилов Жамол амалга оширганлигини ва у айнан Жамолга бажарилган ишлар бўйча маълумотларни ва керак бўлган қурилиш материалларини етказиб бериш ва умуман ушбу уйларлаги барча муаммолар бўйича унга хисобот бериб келганлигини, шунингдек Холмаматов Абдужалил билан унинг укаси Эшкабилов Жамол "Saidazimshoh" МЧЖнинг фаолтяини ака укалар бир бирини ўрнига ишлаб кетаверишларини, яъни бир укаси бўлмаганда унинг кейинги укаси ишларни юритиб келишганликларини, Чилонзор туманидаги 192та кўп қаватли уйлар бўйича эса фақат Эшкабилов Жамол рахбарлик вазифасини бажариб келганлигини, унинг катта акаси Холмаматов Абдужалил эса бу 192 улардаги таъмирлаш ишларига аралашмаганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ С.Керемова суд мажлисида, у 2017 йилдан буён “Saidazimshoh” МЧЖда бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келишлигини, бугунги кунга қадар бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келишлигини, жамият раҳбари Эшқобилов Жамол Камолович, жамиятнинг ягона таъсисчиси Холмаматов Абдижалил Камол ўғли этиб белгиланганлигини, жамият қурилиш монтаж ишлари билан шуғулланиб келишлигини, унинг хизмат вазифаларига “Saidazimshoh” МЧЖ хисоб рақамига келиб тушган пул маблағларини ишчиларга ойлик иш ҳақи, қилинадиган ишлар бўйича керак бўладиган қурилиш махсилотларин сотиб олиш учун, солиқ маблағлари ва бошқа барча хисоб китоб ишларини қилишлигини, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 10 кабентидан ф-3 асосан электирон хисобот фактураси юборганида Лот ва “ID” рақамларни ёзганида электирон хисобот фактураси суммаси, обектларини манзилини дастурнинг ўзи тўлдириб берилишини, у буни ф-3га таққослаб юборганлигини, Чилонзор туманидаги 192 та кўп қаватли турар жой биноларининг ертўла қисмида ички муҳандислик тармоқлари бўйича қилиндиган ишлар юзасидан учта шартнома тузиилган бўлиб: 15.03.2023 йилда тузилган 276-23Ш сонли асосий пудрат шартномаси бўйича дастлаб 1.492.125.000 сўм пул маблағи ҳисобрақамга ўтказиб берилган, дастлабги тушган маблағга оъбектга керак бўладиган хомашё олишга хужжат асосида пул маблағларини йўналтирганлигини, юқоридаги шартнома бўйича бугунги кунга қадар жами 10.187.835.875 сўм пул маблағи тушганлигини, 15.03.2023 йилда тузилган 277-23Ш сонли шартнома бўйича дастлаб 2.670.100.000 сўм пул маблағи ҳисобрақамга ўтказиб берилганлигини, бу шартнома бўйича бугунги кунга қадар жами 14 095 772 317 сўм пул маблағлар келиб тушганлигини, 15.03.2023 йилда тузилган 278-23Ш сонли шартнома бўйича дастлаб 852.675.000 сўм пул маблағи ҳисобрақамга ўтказиб берилганлигини, ушбу шартнома бўйича бугунги кунга қадар жами 3.784.172.000 сўм пул маблағ келиб тушганлигини, ҳисобрақамга келиб тушган пул маблағларини шартномада бажарилши керак бўлга ишларга, яъни: шартнома бўйича қилинадиган ишга керак бўладиган хомашё сотиб олиш учун шартномага асосан пул маблағларини йўналтирганлигини, бундан ташқари ишчиларга ҳам оилик иш ҳаққи чиқарганлигини, юқорида тузилган шартнома бўйича қанча пул маблағи ташлаб берилишига аралашмаганлигини, “Saidazimshoh” МЧЖ корхона мутахассисларининг оъбект бўйича кетадиган хомашёларга қараб контр агентлар билан шартнома тузиб шартнома бўйича пул маблағлари ўтказганлигини, 192 та кўп қаватли турар жой биноларининг ертўла қисмида ички муҳандислик тармоқлари бўйича қилиндиган ишлар юзасидан учта шартнома тузиилган бўлиб, ушбу шартнома бўйича жами 28 067 780 192 сўм пул маблағлар келиб тушганлигини, 192 та кўп қаватли турар жой биноларининг ертўла қисмида ички муҳандислик тармоқлари бўйича қилинган ишлар юзасидан ўтказилган назорат ўлчови натижасида бажарилган ишлар далолатномаларига 273 млн. 653 минг 327 сўмлик амалда бажарилмаган ишларнинг қўшиб ёзилганлиги ҳамда таъмирлаш бўйича лойиҳа смета ҳужжатларига жами 93 млн. 605 минг сўм миқдоридаги нархларни ошириб кўрсатганлиги холати юзасидан маълумотга эга эмаслигини, ушбу масалалар бўйича корхонадаги смета ўлчовлари бўйича мухандислар шуғулланиб келишганликларини, қўшиб ёзилган суммадан унинг хабари бўлмаганлигини, ҳисоботларни тақдим этиш бўйича 11 шалк-2, шакл-3 ҳисоботларини Касимов Иззатилло ва Хамза акалар томонидан юритилганлигини, уларнинг шакл-2 ҳисоботларига ўзлари ва шакл-3 ҳисоботларига жамият раҳбари Эшкабилов Жамол томонидан ва у томонидан имзолар қўйилганлигини ва у томонидан мазкур шакл-2 ва шакл-3 ҳисоботларига асосан электрон ҳисоб фактураси чиқарилганлигини, ушбу ишларни амалга оширганидан сўнг, пул маблағлари “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК томонидан пуллар жамиятга ўтказилганлигини ва у ушбу пулларни махсулотларни етказиб бериши корхоналарга шарномалар асосида ўтказиб берганлигини, ҳисоботлар тақдим қилганидан сўнг ДУК томонидан пуллар жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи Ж.Эшкабиловнинг айби, тушунтириш хатлари, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Чилонзор тумани бўлими томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳужжатлари билан, Saidazimshoh” МЧЖ нинг молиявий ва хужалик фаолиятига оид банк сирини ташкил этувчи ҳужжатлар билан, “Saidazimshoh” МЧЖ томонидан Чилонзор тумани худудидаги 192-кўп қаватли уйларда бажарилган таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган назорат ўлчови далолатномаси ва унга илова хужжатлар билан, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган. Суд, дастлабки тергов органи томонидан Ж.Эшкабиловнинг: - “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, айбдорга ишониб топширилган ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в” банди билан; - “бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, такроран, сохталаштирувчининг ўзи фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ва ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, уларндан фойдаланишда”да ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми «а,б» банди ва 228-моддаси 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз 12 айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Суд судланувчи Ж.Эшкабиловга нисбатан жазо тайинлашда содир этилган жиноятга чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ва етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф этганлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди. Суд, судланувчи Ж.Эшкабиловга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, оилавий шароити оғирлигини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлигини, шунингдек, жиноятни қасддан, ғараз ниятларда содир этганлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 228-моддаси 2-қисмида назарда тутилмаган жарима жазоси тайинлашни, ЖКнинг 167-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жарима жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ тайинлашни, сўнг тайинланган жазоларни ЖКнинг 59-моддалари тартибида қисман қўшиб, узил-кесил жазо тайинлашни, шунингдек, ЖКнинг 45-моддасига асосан Ж.Эшкабилов жамият раҳбари сифатида мазкур жиноятларни содир этишда одам ўлимига ёки оғир оқибатларга олиб келмаганлиги сабабли, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини тайинламасликни лозим топади. лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л Д И: Эшкабилов Жамол Камолович (Eshkabilov Jamol Kamolovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в” банди, 228-моддаси 2-қисми «а,б» банди ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Эшкабилов Жамол Камоловичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 13 базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 17.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Эшкабилов Жамол Камоловичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 17.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Эшкабилов Жамол Камоловичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари, яъни 13.600.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари, яъни 23.800.000 (йигирма уч миллион саккиз юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Ж.Эшкабиловга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Гаров суммаси сифатида 2024 йил 25 ноябрда 896579-сонли квитанция билан Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 7.500.000 сўм пул маблағлари гаров қўювчи Эшкабилов Жамол Камоловичга қайтарилсин. Ашёвий далил сифтида олинган, “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК ва “Saidazimshoh” МЧЖ ўртасидаги форма-2 ва форма-3 ҳужжатлари жиноят ишида қолдирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 14 А.А.Мухиддинов