Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/1147 Дата решения 23.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 351529 Claim ID 2670710 PDF Hash ab2258db11f7a8ab... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1147-сонли 2024 йил декабрь ойининг “23” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ZOOM иловаси орқали, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи М.Носирова ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Эгамбердиев, жабрланувчи Н.Чориеваларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан айбланган: Носирова Мафтуна Улуғбек қизи (Nosirova Maftuna Ulug‘bek qizi) 2003 йил 26 июнь куни Фарғона вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти олий, талаба, турмушга чиқмаган, судланмаган, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Бахмал МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 47-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган. нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, Носирова Мафтуна Улуғбек қизи ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 10 сентябрь куни соат тахминан 17:00да, Чилонзор тумани “Наққошлик” махалласи худудида жойлашган “Art Plaza Hostel” номли мехмонхонанинг иккинчи қавати 27-хонасида вақтинчалик яшаб, бу ерда бўла туриб, ушбу хонадан фуқаро Чориева Насиба Тўраевнанинг сумкаси ичидан унга тегишли бўлган 300 АҚШ доллари ва 5.000.000 сўм миқдордаги пулларни яширин равишда қўлга киритиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Айбланувчи М.Носирова суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Н.Чориева суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, айбланувчи М.Носировага нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб 1 чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи Н.Чориева ҳамда айбланувчи М.Носирова томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, айбланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув айбланувчива жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, М.Носировага нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи Н.Чориевага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Носирова Мафтуна Улуғбек қизи (Nosirova Maftuna Ulug‘bek qizi)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Н.Чориевага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов 2