← Назад
Решение #98434 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди ва | 169 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 33 | — | code_article | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1256-сонли
2024 йил декабрь ойининг 23 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА
режими орқали,
раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи Г.Болиева
ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев,
жабрланувчи Г.Суярова ва Р.Хаитбаевларнинг иштирокида, Болиева
Гулноз Азимовнага нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Болиева Гулноз Азимовна (Boliyeva Gulnoz
Azimovna), 1976 йил 24 апрелда Навоий вилоятида
туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
ўзбек, маълумоти ўрта, турмушга чиқмаган,
муқаддам судланмаган, Жиззах вилояти, Жиззах
шаҳар, Сайилжой МФЙ, Сайилжой кўчаси 23-уй,
55-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди
ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларнинг
кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб
ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Болиева Гулноз Азимовна ўзганинг мол-мулкини
яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида жиноят ишининг бир
қисми тугатилган шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ
бўлиб, 2024 йил 12 июль куни соат 13:30ларда Чилонзор тумани, “Абусахий” савдо марказининг 1-қаватида жойлашган ўриндиқ устида турган
Суярова Гулшан Қурбоновнага тегишли бўлган қора рангли аёллар чарм
сумкаси ва ушбу сумка ичида бўлган, 1.600.000 сўм миқдоридаги пул
маблағлари, Г.Суярова номига расмийлаштирилган 1 дона “Алоқа банк”
томонидан берилган пластик карта, 1 дона баҳоси 45.000 сўмлик жигар
рангли аёллар ҳамёни, 1 дона баҳоси 100.000 сўмлик аёллар юзини
пардоз қилиш учун мўлжалланган упа, 1 дона баҳоси 100.000 сўмлик
аёллар атири, 1 дона баҳоси 90.000 сўмлик киприк буёғи, 1 дона баҳоси
20.000 сўмлик бўяниш шуткаси, 1 дона баҳоси 38.000 сўмлик тана
дезодаранти жами бўлиб 2.143.000 сўмлик нарса ва буюмларни яширин
равишда қўлга киритишганидан сўнг ўзаро тенг тақсимлаб олишиб,
воқеа содир бўлган жойдан яширинишган.
Бундан ташқари, судланувчи Г.Болиева такроран, ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил
19 июль куни соат 03:20ларда Чилонзор тумани, 10-мавзе, “Кўтарма”
МФЙ ҳудудида жойлашган “Номдор” номли сомсахона олдида бўла туриб,
шу ердан ҳаракатланиб кетаётган давлат рақам белгиси 90D529NA
бўлган кулрангли “Кобальт” русумли автомашина ҳайдовчиси Хайитбаев
Рустам
Қурбонбаевичга
гўёки
йўлни
кўрсатиш
баҳонасида
автомашинасининг олд йўловчи ўриндиғига ўтириб, Чилонзор тумани
9-мавзеда жойлашган “Афруз” тўйхонаси ёнида жойлашган
автомобилларни ювиш шаҳобчаси олдига келишганидан сўнг, Р.Хаитбаев
автомашинасининг орқа бамферини юваётганлигидан фойдаланиб,
автомашина салони узатмалар тирсаги ёнида жойлашган нарса ва
буюмлар солиш учун мўлжалланган “бар” ичидан Р.Хаитбаевга тегишли
бўлган 200 АҚШ доллари (2.520.000 сўм) ва 50.000 сўм миқдоридаги
пулларни ўғирлаб, воқеа жойдан яширинган.
Судланувчи Г.Болиева суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
ўзининг шахсий ишларим ҳамда оилавий муаммоларим сабабли Тошкент
шахрига тез-тез келиб кетишлигини, 2024 йил 10 июль соат 14:00 ларда
Тошкент шаҳар Сергели тумани, Янгихаёт мавзеси 29-уй, 51-хонадонда
яшовчи
қариндоши
“Руслан”
исмли
шахсни
яшаш
уйига
мехмондорчиликка келганлигини, 12 июль куни соат 10:00 ларда
Чилонзор туманида жойлашган Абу-сахий бозорига ўзи учун ички кийм
сотиб олиш мақсадида бораётган вақтида Ипподром бозори олдида унга
олдиндан таниш бўлган Қорабоева Мастурахон Собировнани кўриб
қолганлигини ва у билан Бек-барака бозорини томоша қилиш мақсадида
борганлигини ва бозор ичида бироз вақт айланиб юриб, биргаликда
овқатланганлигини, сўнг Абу-сахий сентер номли савдо мажмуаси
1-қаватига келиб, шу ерда бўлган ўриндиққа ўтирганлигини, ушбу
ўриндиқ устида бир дона қора рангли сумка бор бўлганлигини, ўриндиқ
ёнида унга нотаниш бўлган бир аёл уларга тескари қараб телефон
аппаратида ким биландир гаплашиб турганлигини, шунда М.Қорабоева
унга кўзи билан сумкани ишора қилиб кўрсатганлигини, М.Қорабоева
унга ушбу сумка ичида пул ва қимматбаҳо буюмлар борга
ўхшаётганлигини айтиб, шунда ушбу аёл телефон орқали гаплашиб
5-10 қадам олдинга юрганлигини, сўнг М.Қорабоева унга сумкани олиб
кетишлигини айтганлигини, у ушбу сумкани олиб ўрнидан турганлигини
ва хазил тариқасида М.Қорабоевага 500.000 сўм пул беришлигини
айтганлигини, М.Қорабоева беришлигини айтганлигини, у ушбу сумкани
2
олиб, Абу-сахий бозори ёнида жойлашган масжид олдига борганлигини,
у М.Қорабоеванинг +99877-329-79-29 телефон рақамига қўнғироқ қилиб,
Алгоритм дахасида жойлашган Зархал тўйхонаси олдига келишини, шу
ерда кўришиб олишларини айтганлигини ва сумка ичини очмасдан,
М.Қорабоева “Зархал” тўйхонаси олдига келганидан сўнг, ўғирлик йўли
билан қўлга киритган сумкани унга берганлигини, сўнг М.Қорабоева уни
Шайхонтохур туманида жойлашган “Хадра” номли миллий таомлар
ошхонасига олиб келганлигини, М.Қорабоева билан биргаликда
овқатланиб бўлганидан сўнг, М.Қорабоева сумкани олиб кетганлигини,
сўнг унга қайтиб қўнғироқ қилмаганлигини ва уни бошқа
кўрмаганлигини, Бундан ташқари, Чилонзор тумани, 10-мавзеда
жойлашган “Номдор” сомсахонага кириб овқатланиб чиққанлигини ва
ушбу овқатланиш шахобчаси олдида турган вақтида, унга олдиндан
таниш бўлмаган тўқ кўк рангли “Собалт” русумли автомашина олдига
келиб тухтаганлигини ва менга адашиб қолганлигини, “Афруз”
тўйхонаси
олдидаги
автомобилларни
ювиш
шахобчасини
топаолмаётганлигиини, у ерга қандай қилиб боришни ундан
сўраганлигини, Кейинчалик билса ушбу автомашинани бошқариб юрган
шахснинг исми Хаитбаев Рустам Қурбонбаевич эканлигини Мен
Р.Хаитбаевга ёрдам бериб йўлни кўрсатишини, эвазига уни Чилонзор
тумани Алгоритм дахасига олиб бориб қуйишини сўраганлигини, шунда
Р.Хаитбаев рози бўлганлигини, у ушбу автомашинанинг олд йўловчи
ўриндиғига ўтириб, “Афруз” тўйхонаси олдидаги автомобилларни ювиш
шахобчасига йўл кўрсатиб олиб борган вақтида, Р.Хаитбаев “бу бошқа
авмойка”-деб уни тахминан бир соатлар автомашинада айлантириб
юрганлигини, йўлда кетаётган вақтларида хар-ҳил бузуқ гаплар билан
унга шилқимлик қилмоқчи бўлганлигини, яъни унга Сергели туманидан
2-хонали уй сотиб олганлигини, ушбу уйни тозалаш ишлари учун одам
қидириб юрганлигини, Сергели туманидаги яшаш уйини тозалаб
юрадиган ҳамда у билан доимий равишда биргаликда яшайдиган аёл
қидириб юрганлигини унга маълум қилганлигини, сўнг айланибайланиб яна “Афруз” тўйхонаси олдида жойлашган автомойкага келган
вақтларида, Р.Хаитбаев автомойкадан нимадир олиб чиқишлигини айтиб
кириб кетганлигини, бу вақтда у автомашина ичида ёлғиз қолганлигини,
сўнг хайдовчи келиб автомашина бар қисмини очиб кўрганлигини ва
пулларни йўқлигини кўриб, унга пулларни қайтар деб айтганлигини,
унга пулларни олмаганлигимни айтган вақтида, у қўлидаги сумкани
олиб, автомашина ўриндиғи устига ағдарганлигини, сўнг сумка ичидан
пулларни топаолмаганидан сўнг қўллари билан кийимларимнинг
орасига қўлларини тиқиб текшириб кўрганлигини, Бунда унинг жахли
чиқиб қўлингни ол деб айтганлигини, сўнг уни текширтириш учун ИИБ
биносига олиб бормоқчи бўлганлигини, йўлдан кетаётган вақтларида
автомашинани йўл четида тўхтатганлигини ва пулларни яхшиликча
3
қайтариб беришини сўраганлигини, шунда у автомашинадан тушиб яна
бир-бор сумкани автомашина ўриндиғига ағдарганлигини, ва ўзи устки
кийимларимни ечиб кўрсатганлигини, Р.Хаитбаев автомашинаси олдида
қолганлигини у эса Ипподром бозорига бориб, шу ердан Сергели
туманида яшовчи қариндошларимнинг яшаш уйига борганлигини,
ҳозирда у қилган ишидан пушаймондалигини, жабрланувчига
етказилган зарарни қисман қоплаганлигини, ҳозирда қилмишидан
пушаймонлигини билдириб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи Г.Болиева эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб
кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва
тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
Жумладан, жабрланувчи Г.Суярова суд мажлисида, 2024 йил
12 июль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида
жойлашган “Абу-сахий” савдо марказига ўзининг ишлари билан
борганлигини, соат тахминан 13:30 ларда ўзига керакли бўлган нарса ва
буюмларни сотиб олиб бўлгач, ўша савдо марказининг 1-қаватида савдо
дўконлари рўпарасида жойлашган ўриндиқ олдига нарсаларини қуйиб
ўтирганлигини, орадан 15-20 дақиқа вақт ўтгач у ўтирган ўриндиққа
унга нотаниш бўлган 2 нафар аёллар келиб ўтиришганлигини, бироз вақт
ўтиб унинг телефон рақамига таниши телефон қилиб, қаерда
ўтирганлигини сўраганлигин ва у ўриндиқ устига сумкасини қуйиб, сал
нарироққа унга олдиндан таниш бўлган Ашуров Нурбекни яъни такси
хайдовчисини қидириш учун кетганлигини, Одам жуда кўп бўлганлиги
сабабли Нурбекга ўзини кўрсатиш учун ўриндиқдан сал нарироққа
силжиган вақтида, орадан тахминан 3 дақиқалар вақт ўтиб ўриндиқ
олдига нарсаларини олиб кетиш учун Нурбек билан келган вақтида
ўриндиқ устида турган қора рангли чармдан бўлган аёллар сумкаси
юқолганлигини кўрганлигини ва у ўриндиқ олдига келганида,
ўриндиқда ундан кейин келиб ўтирган 2 нафар аёлнинг бир нафари йўқ
эканлигини, ўша ерда ўтирган 1 нафар аёлдан унга тегишли бўлган қора
рангли чарм аёллар сумкасини ким олиб кетганлигини сўраган вақтида,
унга нотаниш бўлган ушбу аёл унга тегишли бўлган қора рангли аёллар
сумкасини бир нотаниш эркак киши олиб кетганлигини, унга маълум
қилганлигини, сўнг мен ушбу ён атрофларни яхшилаб кўздан кечириб
сумкасини қидирганлигини, натижа бўлмагач, Абу-сахий қўриқлаш
маркази хонасига борганлигини ва ушбу ҳолат юзасидан ёрдам сўраб 102
рақамига хабар берганлигини, ушбу қора рангли унга тегишлли бўлган
аёллар сумкаси ичида 1.600.000 сўм миқдоридаги пуллари, унинг номига
расмийлаштирилган 1 дона “Алоқа банк” томонидан берилган пластик
карта, 1 дона баҳоси 45.000 сўмлик жигар рангли аёллар ҳамёни, 1 дона
баҳоси 100.000 сўмлик аёллар юзини пардоз қилиш учун мўлжалланган
упа, 1 дона баҳоси 100.000 сўмлик аёллар атири, 1 дона баҳоси 90.000
сўмлик киприк буёғи, 1 дона баҳоси 20.000 сўмлик бўяниш шуткаси,
4
2.143.000 сўмлик нарса ва буюмлари борлигини, ҳозирда унга нисбатан
етказилган зарарнинг 1.800.000 сўми қопланганлигини, моддий зарарни
қолган қисмини ундириб, судланувчига нисбатан енгилроқ жазо
тайинлашни сўради.
Жумладан, жабрланувчи Р.Хаитбаев ВКА режими орқали суд
мажлисида, 2024 йил 19 июль куни соат 00:30 ларда Чилонзор тумани
9-мавзеда жойлашган “Афруз” тўйхонаси олдида жойлашган
автомашиналарни ювиш шаҳобчасига ўз бошқарувида бўлган укаси
О.Хайитбаевга тегишли бўлган кул рангли “Кобальт” русумли, давлат
рақам белгиси 90D529NA бўлган автомашинада борганлигини,
автомашинасини соат 02:00ларда ювдириб бўлиб, автомашинасини
бошқариб кетганлигини ва орадан бироз вақт ўтиб Чилонзор тумани
10-мавзеда жойлашган “Номдор сомсахона” оддига келиб қолган
вақтида, унга олдиндан нотаниш бўлган бир
аёл йўл четида
турганлигини кўрганлигини ва ушбу аёлдан Чўпонота
кўчасида
жойлашган автомобилларни ювиш шаҳобчасига қандай қилиб
борилишини, агарда ушбу йўлни биладиган бўлса, тушунтириб
юборишини илтимос қилганлигини, кейинчалик суриштирув ишлари
давомида унга маълум бўлишича, ушбу аёлнинг исми Болиева Гулноз
Азимовна экани, Г.Болиева унга йўлни билишини, ўзи такси кутиб
турганлигини, Чилонзор тумани ”Алгоритм” даҳасига ташлаб қуйса, уни
ушбу автомашиналарни ювиш шахобчаси олдига олиб боришлигини
айтганлигини ва автомашинамнинг олд йўловчи ўриндиғига ўтириб
олганлигини, уни автомашинасини ювдирган автомобилларни ювиш
шаҳобчаси олдига олиб келганлигини, ўша пайт у Г.Болиевага ўзига
тегишли бўлган нарса ва буюмлари шу ерда қолиб кетганлигини,
автомашинамдан тушиб туришини, сўнгра Алгоритм даҳасига олиб
бориб қуйишини айтган вақтида, автомашинасидан тушмасдан ўтириб
туришини маълум қилганлигини, у автомобилларни ювиш шахобчасида
қолдирган укасининг шахсий буюмларини, олиб чиққунига қадар
Г.Болиева
автомашинамдан
тушмасдан ўтираверганлигини, у
Г.Болиевага автомашинасидан тушиб туришини, автомашинасини
уриб олганлигини, уша ерини ювиб олиш учун, автомойкага кириб
чиқишини айтиб, ювиш учун нарса олиб чиққани ва автомашинасини
ювиб олганлигини, Г.Болиевага автомашинадан тушиб, телефон
аппаратининг фонарини ёқиб туришини айтганлигини, Г.Болиева
автомашиндан тушиб телефон аппаратининг фонарини ёқиб
турганлигини, сўнг у автомашинанинг орқа бамферини ювиб бўлганидан
сўнг автомашинага ўтириб автомашина узатмалар тирсаги ёнида
жойлашган “бар” қисмини очиб қараган вақтида, унга тегишли бўлган
200 АҚШ доллари ва 50.000 сўм миқдоридаги пуллари йўқлигини
билганлигини, сўнг Г.Болиевадан пулларини олган бўлса, қайтариб
5
Г.Болиева
унга
ушбу
пулларни
кўрмаганлигини ва олмаганлигини маълум қилганлигини, сўнг
Г.Болиева автомашинадан тушиб, кетиб қолганлигини, ҳозирда унга
нисбатан етказилган зарар қопланмаганлигини маълум қилиб, моддий
зарарни ундириб, судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни
сўради.
Бундан ташқари, судланувчи Г.Болиеванинг айби жиноят ишида
тўпланган жабрланувчининг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб
ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, Дактилоскопик экспертиза
хулосаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга
илова қилинган фотосуръатлар, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган
жойда текшириш баённомаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш
қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар
йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган.
Суд,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
судланувчи
Г.Болиеванинг:
“ўғирлик, яъни бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил
бириктириб, жабрланувчи Г.Суярованинг жами 2.143.000 сўм бўлган пул ва
ашёларини яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган
жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
2-қисми “в” банди билан;
“ўғирлик, яъни такроран, жабрланувчи Р.Хаитбаевга тегишли
бўлган 200 АҚШ доллари ва 50.000 сўм миқдоридаги пулларни яширин
равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар
Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид
барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз
деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз
айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар
билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла
олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси
талабига кўра, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан
қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига
асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун
етарли бўлиши керак.
Суд, судланувчи Г.Болиевага нисбатан жазо тайинлашда унинг
айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий
6
ахволи оғирлигини, жабрланувчига етгазилган моддий зарарни қисман
қопланганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас
деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак” деб тушунтирилган.
Шу сабабли, суд судланувчи Г.Болиевага нисбатан жазо тури ва
миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
33-моддаси талабига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга
нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида назарда тутилмаган бошқа турдаги,
яъни озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади.
Шунингдек суд, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни
судланувчи
Г.Болиевадан
жабрланувчи
Г.Суярова
фойдасига
343.000 сўм ҳамда жабрланувчи Р.Хаитбаев фойдасига 200 АҚШ доллари
ва 50.000 сўм моддий зарарни ундиришни ва лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
ҲУКМ
Болиева Гулноз Азимовна (Boliyeva Gulnoz Azimovna) Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва шу модда
билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, яшаш жойини сутканинг соат 22:00
дан соат 06:00га қадар тарк этишини чеклаш орқали 2 (икки) йил
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Г.Болиевага қуйидаги чеклашлар юклатилсин:
7
Қ И Л Д И:
кўчаси, 23-уй, 55-хонадонни сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00га қадар
тарк этмаслик;
- маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш
жойини тарк этмаслик;
- оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
- алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик.
Г.Болиевага озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига
юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар
юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Жазони ижро қилиш Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ИИО ФМБ
бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида
ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Г.Болиевага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач судланувчи Болиева Гулноз
Азимовнадан:
- жабрланувчи Суярова Гулшан Қурбоновна фойдасига 343.000 сўм
моддий зарар ундирилсин;
- жабрланувчи Хаитбаев Рустам Қурбонбаевич фойдасига 2.578.000
(200 АҚШ доллари) ва 50.000 сўм жами 2.628.000 сўм моддий зарар
ундирилсин.
Ашёвий далил, уч дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
8
А.А.Мухиддинов