Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2408/1108 Дата решения 23.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Алимов Акмал Улуғбекович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 356147 Claim ID 2666705 PDF Hash 5f2aaa71a5e9dc70... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
улар ЖПКнинг 11-моддаси улар ЖПК 11 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
судлар Конституциянинг 20-моддаси судлар Конституция 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
исми билан ЖКнинг 45-моддаси исми билан ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси збекистон Республикаси ЖК 61 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 23 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг, очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи, судья - А.Алимов, судья ёрдамчиси Ҳ.Абдубоқиевнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд шаҳар прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқов, судланувчи Ф.Файзиллоев ва унинг ҳимоячиси, адвокат А.Сатторовларнинг иштирокида, Файзиллоев Фирдавс Фазлиддиновичга нисбатан 1-1401-2408/1108-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Файзиллоев Фирдавс Фазлиддинович (Fayzilloyev Firdavs Fazliddinovich), 31.08.2001 йил Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, ҳайдовчи, муқаддам судланмаган, бўйдоқ, Самарқанд шаҳар, “Мотрид” м.ф.й., Азизон кўчаси, 114-уйда истиқомат қилувчи, “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 29.10.2024 йилда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқлари, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Файзиллоев Фирдавс Фазлиддинович, 2024 йил 03 сентябрь куни соат 11:50ларда бошқарувида бўлган техник соз ҳолдаги, “Lacetti” русумли, 30 J 179 CB давлат белгили автомашинаси билан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари бўлгани ҳолда, Самарқанд шаҳар “Девори кўндаланг” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи, У.Юсупов кўчасидан “Университет хиёбони – 11-сонли Ўт ўчириш қисми” йўналиши бўйлаб, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3-банди, яъни: “йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари, йўл чизиқларининг талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек, уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт”лиги, 4-банди, яъни: “йўл ҳаракати қатнашчилари йўлдаги бошқа ҳаракат қатнашчиларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги ва хавф туғдирмасликлари керак...”лиги, 11-банд, “г” кичик бандидаги “транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларга мажбурдир - ҳаракатланиш жараёнида бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига, айниқса, пиёдалар, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриш”лиги, Қоидаларнинг 77-банди, яъни: “Ҳайдовчи ҳаракатланишнинг 1 серқатновлигини, транспорт воситасининг ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олиб транспорт воситасини белгиланган тезликдан оширмаган ҳолда хавфсизликни таъминловчи тезлик билан бошқариши керак;.. Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида аниқлай олиши мумкин бўлган хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”лиги деб белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузиб, ўз ҳаракат йўналиши бўйича қатнов қисмини чапдан ўнгга кесиб ўтаётган пиёда - 1944 йилда туғилган Ибрагимов Юрий Атаджановични кўрганидан сўнг, автомашинасининг олд чап қисми билан уриб юбориб, йўл-улов ҳодисаси содир этиши натижасида пиёда Ю.Ибрагимов РШТЁИМСФга мурожаат қилган. Суд тиббий экспертизанинг 2024 йил 02 октябрдаги № 3291-сонли хулосасига кўра, Ибрагимов Юрийнинг танасида, яъни кўкрак қафаси, қорин олд девори соҳалаида юмшоқ тўқималари лати, бошнинг чап чакка, иккала кўз қовоқлари, бурун юқори ва пастки лаблар, чап елка, чап ёнбош, иккала тизза юқори девори синиши, бош мия пардалари орасига ва тўқимасига қон қуйилиши, бош миянинг оғир даражали лат ейиши – каби жароҳатлар аниқланган бўлиб, улар ҳаракатда бўлган автомашинанинг ташқи буртиб чиққан қисмларини танага урилишидан етказилганлиги, оғирлик даражасига кўра, “оғир ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳатлари” гуруҳига мансублиги, етказилган вақти 2024 йил 03 сентябрь кунига тўғри келиши аниқланган. Судланувчи Файзиллоев Фирдавс Фазлиддинович суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йилнинг сентябрь ойларида мен “Ласетти” русумли, 30 J 179 CB давлат белгили автомашинаси билан мижозларга озиқ овқат, айнан “Fast Food” етказиб бериш билан шуғулланиб келганлиги, 2024 йилнинг 03 сентябрь куни ҳар доимгидек озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланиб, соат тахминан 14:00 лар атрофида Самарқанд тумани ҳудудидан буюртма келиб тушганлиги сабабли Самарқанд шаҳар О.Махмудов кўчасидан ўзининг автомашинасида манзилга бориш учун йўлга чиққанлиги, Усмон Юсупов кўчаси билан “Университет хиёбони – Самарқанд тумани” йўналиши бўйлаб 50 км/с тезликда бир ўзи ҳаракатланиб келаётганида, тахминан 15-20 метр олдинда қатнов қисмининг ўртасида бир пиёданинг қатнов қисмини чапдан ўнгга кесиб ўтмоқчи бўлаётганлигини кўрганлиги, пиёда қатнов қисмини кесиб ўтмаслиги учун автомашина сигналини босганлиги, пиёда йўлнинг ўртасида ҳаракатсиз турганлиги, у йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтмайди деб ўйлаб, ҳаракат тезлигини пасайтирмасдан ҳаракатланганлиги, пиёдага яқинлашиб келаётган вақтида пиёда қатнов қисмини кесиб ўтиш учун ҳаракатини бошлаб юборганлиги, пиёдани ҳаракатини бошлаганлигини тахминан 5-6 метр масофа қолганда кўриб қолганлиги, ўша пайтда автомашинанинг ҳаракат тезлиги юқори бўлганлиги боис зудлик билан тормозни босиб тўхташнинг имкони йўқлиги сабабли автомашинасини ҳаракатини ўнгга бурганлиги, лекин шу вақтда пиёда ҳам йўлни кесиб ўтмоқчи бўлиб югуриб кетганлиги, натижада пиёдани автомашинасининг олд чап қисми 2 билан уриб юборганлиги, пиёда зарба қабул қилиб сирпаниб кетганлиги, автомашинасини четга олиб тўхтатиб, уни ўз автомашинасида шифохонага олиб борганлиги, шифохонада ўша пиёда, яъни Ибрагимов Юрийга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганлиги, унга қўлидан келганича қарашиб турганлиги, йўл транспорт ҳодисаси эҳтиётсизлиги туфайли содир бўлганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, моддий томондан қийин аҳволда эканлиги, жабрланувчи ва унинг қариндошларидан кечирим сўраганлиги ҳақида баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради. Гарчанд, судланувчи Ф.Файзиллоев ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдирган бўлсада, унинг айби қуйидаги объектив далиллар билан ўз исботини топган. Яъни, жиноят ишидаги 2024 йил 03 сентябрь кунги воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш ҳақида баённома, унга илова қилинган воқеа жойи чизмаси ва фотожадвали, тушунтириш хатлари, суд-тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 02 октябрь кунги 3291-сонли, сўроқ қилиш баённомалари, суд-автотехника экспертизасининг 2024 йил 16 октябрь кунги 4282-сонли хулосаси ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланган деб ҳисоблайди. Суд, юқорида қайд этилган далилларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, улар ЖПКнинг 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда олинган бўлиб, уларни ишончга сазовор объектив далиллар деб топиб, судланувчи Ф.Файзиллоевнинг айбини исботловчи мақбул далиллар деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ф.Файзиллоевнинг “транспорт воситасини йўл ҳаракати қоидаларининг талабларининг қўпол равишда бузиб бошқариши натижасида жабрланувчига оғир ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Судланувчи Ф.Файзиллоев жабрланувчи билан ихтиёрий ярашмаганлиги, етказилган зарар тўлиқ бартараф қилинмаганлиги, жабрланувчи Ю.Ибрагимовнинг даъвоси борлиги сабабли, судланувчи Ф.Файзиллоевга нисбатан бўлган жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатиб бўлмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги 27-сонли “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида “Ярашув тўғрисида ариза ҳар доим ёзма шаклда тақдим этилиб, унда жиноят натижасида етказилган зарар бартараф этилганлиги (ёки жабрланувчининг зарардан воз кечганлиги) ва ярашилганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида илтимос кўрсатилган бўлиши лозим” деб раҳбарий тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига мувофиқ, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. 3 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июнь кунги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 16-сонли қарорининг 6-бандига биноан, судлар Конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарур. Бунда ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Суд, судланувчи Ф.Файзиллоевга нисбатан жазо тайинлашда судланувчининг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига кўра жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини эътироф этади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги “Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 10-сонли қарорининг 25-бандидаги “Судлар йўл-транспорт ҳодисасида айбдор деб топилган шахсга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда инсонпарварлик, одиллик тамойилларидан келиб чиқиб, ҳар бир иш бўйича алоҳида ёндашув тўғрисидаги қонун талабларига қатъий риоя қилишлари, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига, ҳодиса содир бўлгандан кейин шахснинг хатти-ҳаракатларига (унинг жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатиш учун қилган ҳаракатлари, жабрланувчи ва унинг оиласига моддий ва бошқа тарзда ёрдам берганлиги, жиноят натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаганлиги ва ҳ.к.) ва жазони енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларга алоҳида эътибор беришлари шарт” деб қайд этилган. Бироқ, жиноят иши материаллари ҳамда суд процесси доирасида аниқланган ҳолатлардан кўринишича, судланувчи Ф.Файзиллоев томонидан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганидан сўнг, жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарларни қопламаган. Суд, судланувчи Ф.Файзиллоевга нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 10-сонли “Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори ва 2006 йил 3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, судланувчининг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси борлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми санкциясида 4 назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазо турини тайинлашни лозим топади. Шу билан биргаликда, судланувчи Ф.Файзиллоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасини татбиқ қилиб, қўшимча жазо тариқасида уни муайян ҳуқуқдан, яъни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишни лозим деб топади. Суд, жабрланувчи Ю.Ибрагимовга бошқа сарф ҳаражатлар ва моддиймаънавий даъволари бўйича тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тўплаган ҳолда фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Суд, жиноят иши юзасидан ашёвий ва ёзма далил мавжуд эмаслигини эътироф этади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига амал қилиб, суд Судланувчи Файзиллоев Фирдавс Фазлиддинович (Fayzilloyev Firdavs Fazliddinovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга маҳрум этиб, иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўталсин ва жазони ўташ муддати Ф.Файзиллоев жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ижросини таъминлаш маҳкумнинг яшаш жойидаги Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Қўшимча жазони ўташ муддати ҳукм қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазолари алоҳидаалоҳида ижро қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргач Ф.Файзиллоевга нисбатан қўлланилган гаров эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва гаровга қўйилган “Ласетти” русумли 30 J 179 СВ давлат белгили автомашина гаровга қуювчи Файзиллоев Фаридун Фазлиддиновичга қайтарилсин. Жабрланувчи Ю.Ибрагимовга бошқа сарф ҳаражатлар ва моддиймаънавий даъ волари бўйича тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тўплаган ҳолда фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан 5 ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки прокурор протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Ҳукм нусхаси аслига тўғри, судья________ 6 А.Алимов