← Назад
Решение #98649 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 572 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 572 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 20 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар суди, очиқ сайёр суд мажлиси, Самарқанд шаҳар “Боғдод” МФЙ
биносида бўлиб, раислик қилувчи судья З.Ахмедова, судья ёрдамчиси
Т.Собировнинг котиблигида, томонлардан Самарқанд шаҳар прокурорининг
ёрдамчиси А.Мустафакулов, судланувчи Н.Н.Нормухамедов ва унинг
ҳимоячиси адвокат А.Усманов, фуқаровий даъвогар А.Рўзимуродовларнинг
иштирокида, судланувчи Нормухамедов Нодир Нематовичга нисбатан
1-1401-2402/1207-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кура:
Нормухамедов Нодир Нематович (Normuxamedov
Nodir Nematovich), 1986 йил 31 июль куни
Самарқанд шаҳарида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилалик,
3
нафар
фарзандлари
бор,
судланмаган,
“Нормухамедов Нодир Нематович” ЯТТ раҳбари,
Самарқанд шаҳри “Ибн-Сино” МФЙга қарашли,
Минск кўчаси, 51-уйда яшайди, унга нисбатан
муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
2024 йил 10 декабрь куни олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “д” банди
билан айбланган.
Суд, мазкур жиноят ишини очиқ суд мажлисида кўриб, судланувчи ва
фуқаровий даъвогарни сўроқ қилиб, жиноят иши ҳужжатларидаги
далилларни таҳлил қилиб, томонларнинг музокара сўзлари ва
судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И:
Самарқанд шаҳар прокурорининг 2024 йил 27 ноябрь кунидаги
қарорига кўра, мазкур жиноят иши бўйича судланувчи Нормухамедов Нодир
Нематовичнинг айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув тузиш ҳақидаги
илтимосномаси қаноатлантирилган ва жиноят иши айблов хулосаси
тасдиқланган ҳолда айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув билан бирга судга
юборилган.
Шунга кўра, судланувчи Нормухамедов Нодир Нематович, ўзганинг
мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Самарқанд шаҳри,
“Ибн Сино” МФЙга қарашли, Минск кўчаси, 50-уйда якка тартибдаги
тадбиркор сифатида нонвойхона фаолиятини юритиб келиб, назорат
қилинмайдиган даромад олиш ва ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018
йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли
Қарорининг 118-банди талабларига зид равишда ўзи ишлатиб келаётган
нонвойхонада миллий нон маҳсулотларини пишириш ва сотиш билан
1
шуғулланиб келиб, нонвойхонада бир дона ПГ-4х газ сарф қилувчи қурилма
ва икки дона нон тандирларини табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан
уланиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб,
07.08.2024 йилда №000134-сонли далолатнома расмийлаштирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали
томонидан 19.08.2024 йилдаги маълумотномасида Н.Нормухамедов
томонидан газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб,
ноқонуний фойдаланиб келганлиги натижасида жами 33.849.000 сўм зарар
етказилганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Нормухамедов Нодир
Нематович айбига тўлиқ иқрорлик билдириб ўзининг кўрсатмасида,
ҳақиқатдан ҳам 2024 йил апрель ойида нонвойхона очиш мақсадида уйига
яқин бўлган Самарқанд шаҳри, “Ибн Сино” МФЙга қарашли Минск кўчаси,
50-уйда жойлашган бинони маҳалла раиси билан ўзаро келишган ҳолда
бинони оғзаки келишувга асосан ижарага олиб нонвойхона очиб, ҳозиргача
фойдаланиб келишлигини, 2024 йил 17 апрель куни нонвойхонани қонуний
фаолият олиб бориши учун Самарқанд шаҳар давлат хизматлари марказидан
якка тартибдаги тадбиркор ўзининг номига “Нормухамедов Нодир
Нематович” ЯТТни очганлигини, ЯТТни фаолият юритадиган манзилини
ушбу Самарқанд шаҳри, Минск кўчаси, 50-уйни киритганлигини, чунки
нонвойхонани фаолиятини ушбу ЯТТ билан давом эттириши бўлганлигини,
2024 йил 7 август куни “Самарқандшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими
ходимлари Ш.Ахметов ва Д.Джабборовлар томонидан Самарқанд шаҳри,
Минск кўчаси, 50-уйда жойлашган у бошқараётган нонвойхонани газдан
фойдаланиш аҳволи ўрганилганлигини, ўрганишда газ ҳисоблагичдан
ташқари табиий газга ноқонуний уланиб, нонвойхонада ўрнатилган 1 дона
ПГ-4х газ жиҳози ҳамда 2 дона тандир нондан фойдаланиб келганлиги
ҳақида 000134-сонли далолатнома расмийлаштириб, далолатнома билан
танишиб чиқиб имзо қўйганлигини, ушбу ускуналарнинг газ истеъмол
қувватидан қелиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори талаблари асосан
335 кун муддатга 328.611.400 сўм зарар ҳисобланганлигини, Самарқанд
шаҳар, “Ибн Сино” МФЙ, Минск кўчаси 50-уйда жойлашган, яъни “Ибн
Сино” МФЙга қарашли бинони маҳалла раиси билан оғзаки келишувига
асосан
ишлатишга
олганлигини,
ижара
шартнома
ўрталарида
тузилмаганлигини, Самарқанд шаҳар, “Ибн Сино” МФЙ, Минск кўчаси 50уйда жойлашган, яъни “Ибн Сино” МФЙга қарашли нонвойхона бинноси
ижарага оган вақтида газ таъминотига уланмаганлигини, унинг ўзи табиий
газ таъминотига уланганлигини, Самарқанд шаҳар, “Ибн Сино” МФЙ, Минск
кўчаси 50-уйда жойлашган, яъни “Ибн Сино” МФЙга қарашли нонвойхони
юритиш учун давлат хизматлари марказидан 2024 йил 17 апрелда якка
тартибдаги тадбиркор ўзининг номига очганлигини, Самарқанд шаҳар, “Ибн
Сино” МФЙ, Минск кўчаси 50-уйда жойлашган, яъни “Ибн Сино” МФЙга
қарашли бинога газ ҳисоблагичидан ташқари газга ноқонуний уланганлигини
тан олишлигини, бу холат қайтарилмаслигини, қилган ишидан
пушаймонлиги-ни, ушбу бинони ижара тўловларини махаллада бўладиган
байрамларда нонларни текин бериш эвазига маҳалла раиси билан
2
келишганлигини, Самарқанд шаҳар, Минск кўчаси 50-уйда жойлашган у
фаолият олиб бораётган нонвойхона “Самарқандшаҳаргаз” газ таъминоти
бўлими ходимлари томонидан 07.08.2024 йилда тузилган 000134-сонли
далолатнома бўйича табиий газдан, газ хисоблагичидан ташқари табиий газга
ноқонуний уланиб, нонвойхонада ўрнатилган 1 дона ПГ-4х газ жиҳози ҳамда
2 дона тандир нондан фойдаланганлиги натижасида, “Самарқандшаҳаргаз”
газ таъминоти бўлими манфаатларига 328.611.400 сўм зарар етказилганлиги
ҳақида қайта хисоб-китоб қилинганлигини, аммо нонвойхона қайта-ҳисоб
китобда ёзилганидек, кунига 24 соат ишламаслигини, аксинча кунига 8 соат
фаолият юритишлигини, шу сабабли, Департаментнинг Самарқанд шаҳар
бўлими томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, зарар суммаси 33.8 млн сўмга
туширилганлигини, ҳозирги вақитда ушбу зарарни тўлиқ қоплаб
берганлигини ва зарар мавжуд эмаслигини, шу сабабли прокурор билан
тузилган ярашувни тасдиқлашини ва қилган ишидан чин кўнглидан
пушоймон эканлигини, унга нисбатан қонуний енгил жазо тайинлашни сўраб
баёнот берди.
Судланувчи Нормухамедов Нодир Нематович ўз айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби суд
мажлисида сўроқ қилинган фуқаровий даъвогар Рўзимуродов Азиз
Жабборқуловичнинг, ҳақиқатдан ҳам “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти
филиали юридик бўлим юристи лавозимида ишлаб келишлигини, “Ҳудудгаз
Самарқанд” ГТФ ходимлари томонидан 2024 йилнинг 7 август куни
Самарқанд шаҳри, “Ибн Сино” МФЙ, Минск кўчаси, 50-уйда жойлашган
якка тартибдаги тадбиркор Нормухаммедов Нодир Нематовичнинг фаолият
юритувчи жойида ўрганиш ишлари кўрик давомида ЯТТ Н.Нормухаммедов
томонидан газ кувуригага ўзбошимчалик билан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий
газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарорининг 118-банди талабларига зид
равишда ўзи ишлатиб келаётган нонвойхонада миллий нон маҳсулотларини
пишириш ва сотиш билан шуғулланиб келиб, нонвойхонада бир дона ПГ-4х
газ сарф қилувчи қурилма ва икки дона нон тандирларини табиий газ
тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний равишда фойдаланиб
келаётганлиги аниқланиб, шу куннинг ўзида №000134-сонли далолатнома
расмийлаштирилганлигини, шундан сўнг, мазкур тузилган далолатномага
асосан, “Самарқандшаҳаргаз” ГТФ маҳаллабай ҳудуд устаси А.Пулатов
томонидан қайта ҳисоб китоб далолатномаси расмийлаштирилганлигини,
мазкур қайта ҳисоб-китоб далолатномасига кўра ЯТТ Н.Нормухаммедов
томонидан "Самарқандшаҳаргаз” газ таъминоти манфаатларига 328.611.400
сўм зарар етказилганлиги аниқланганлигини, ушбу ҳолат юзасидан
далолатнома расмийлаштирилиб тегишли тартибда хужжатлар қонуний
қарор қабул қилиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига
юборилганлигини, шунингдек, ўтказилган терговга қадар текширув давомида
ЯТТ Н.Нормухаммедов томонидан 06.09.2023 йилдан бошлаб табиий газ
таъминотига уланиб, кунига фақатгина 8 соат давомида ишлаб келганлиги
аниқланиб, Н.Нормухаммедов нонвойхонада нон маҳсулотлари пишириш
учун табиий газдан фойдаланиб келганлиги, ушбу ошхона асосан куннинг
3
8 соатда ишлашини 1500 сўм нархни инобатга олиб, ЯТТ Н.Нормухаммедов
томонидан газ таъминоти корхонасига етказилган зарар 33.849.000 сўмни
ташкил этиши маълум бўлганлигини, ҳозирда Н.Нормухаммедов томонидан
33.849.000 пул маблағлари тергов органининг депозит ҳисоб рақамига
тўлигача тўлаб берилган бўлиб, пул маблағларини корхона фойдасига
ўтказиб беришликни ҳамда Н.Нормухаммедовга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлигини билдириб баёнот берди.
Бундан ташқари, судланувчи Нормухамедов Нодир Нематовичнинг
айби, иш ҳужжатларида, қуйидаги инкор қилиб бўлмайдиган далиллар
йиғиндиси билан, яъни 07.08.2024 йилда №000134-сонли далолатнома,
“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали томонидан 19.08.2024 йилдаги
маълумотномаси, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси ва унга илова
қилинган фото-жадвал, газ бўлими ходимларининг тушунтириш хатлари,
сўроқ баённомалари, келишув баённомаси ва қарори ҳамда бошқа жиноят
ишида тўпланган ҳужжатлар билан тўлиқ ўз исботини топди.
Суд, судланувчи Нормухамедов Нодир Нематовичнинг ўғирлик, яъни
ўзганинг мол-мулкини умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига тижорат
мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиб яширин равишда талон-тарож
қилишда ифодаланган жиноий ҳаракати дастлабки тергов органи томонидан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “д” банди билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Нормухамедов Нодир Нематовичнинг жиноят содир
этишдаги ҳолатларига баҳо бериб, унинг айбига иқрорлигини, қилмишидан
чин кўнгилдан пушаймонлигини, етказилган зарарни бартараф қилганлигини
ва зарар мавжуд эмаслигини, муқаддам судланмаганлигини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан
жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини эътироф этади.
Суд, судланувчи Нормухамедов Нодир Нематовичга нисбатан жазо
турини ва меъёрини белгилашда, судланувчи Нормухамедов Нодир
Нематовичнинг, прокурор ва ҳимоячининг фикрларини эшитиб, айбга
иқрорлик тўғрисидаги келишуви Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
5861-5865-моддалари тартибида тўғри расмийлаштирилган деб ҳисоблаб,
судланувчи Нормухамедов Нодир Нематович томонидан келишувни
ихтиёрий равишда тузилганлиги, ушбу келишувнинг моҳияти, унинг
шартларини тушунганлиги ва оқибатларини англаганлигини, келишувни
қувватлаётганлигини, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон
эканлигини, етказилган зарарни бартараф қилганлигини ва зарар мавжуд
эмаслигини, илгари судланмаганлигини, унинг содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб
баҳолаб, унинг жамиятдан ажратилмаган ҳолда тузалиш имконияти мавжуд
деб ҳисоблаб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
572-моддасини қўллаб, ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми санкциясида назарда
тутилган жарима жазосининг энг кўп жазосининг ярмидан камроқ жазоси
тайинлашликни, жарима миқдорини жиноят содир этилган вақтдаги базавий
ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқишликни ва айбга иқрорлик тўғрисидаги
келишувни тасдиқлашликни лозим топади.
4
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил сифатида эътироф
этилган 07.08.2024 йилдаги №000134-сонли далолатнома, “Ҳудудгаз
Самарқанд” газ таъминоти филиали томонидан 19.08.2024 йилдаги
маълумотномаси, воқеа жойида видетасвирга олинган бир дона CD-R дискни
жиноят иш материалларида сақлаб келишликни лозим топади.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан судланувчи Нормухамедов Нодир
Нематович томонидан етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида, бош
прокуратурасининг махсус ҳисоб рақамига 33.800.000 сўм миқдордаги
пулларни топширганлигини эътиборга олиб, шу пулларни “Ҳудудгаз
Самарқанд газ таъминоти” филиали фойдасига ўтказишликни лозим деб
топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
211, 454-457, 460, 463, 465, 468, 471-473, 476-моддаларини қўллаб, суд ҳукм
қилади,Ҳ У К М :
Судланувчи Нормухамедов Нодир Нематович (Normuxamedov Nodir
Nematovich) ва Самарқанд шаҳар прокурорининг 2024 йил 27 ноябрь
кунидаги мазкур жиноят иши юзасидан айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув
тасдиқлансин.
Судланувчи Нормухамедов Нодир Нематович (Normuxamedov Nodir
Nematovich)ни, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “д”
бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин.
Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “д”
банди билан, ЖКнинг 572-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
25 (йигирма беш) баравари, яъни 8.500.000 (саккиз миллион беш юз минг)
сўм жарима жазоси тайинлансин ва жарима давлат ҳисобига ўтказилсин.
Нормухамедов Нодир Нематовичга нисбатан қўлланилган муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга
кирганидан кейин бекор қилинсин.
Бош прокуратурасининг махсус ҳисоб рақамида сақланиб келинаётган
33.800.000 (ўттиз уч миллион саккиз юз минг) сўм миқдордаги пуллар
“Ҳудудгаз Самарқанд газ таъминоти” филиали фойдасига ўтказилсин.
Ашёвий далил сифатида эътироф этилган 07.08.2024 йилдаги №000134сонли далолатнома, “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали
томонидан 19.08.2024 йилдаги маълумотномаси, воқеа жойида видеотасвирга
олинган бир дона CD-R диск жиноят иш материалларида сақлаб келинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд
ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан
ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва фуқаровий даъвогар
ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят
бериши ёки прокурор протест билдириши мумкин.
Раислик этувчи судья;
З.Ахмедова
5