Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2402/1206 Дата решения 20.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Ахмедова Зарифа Хусановна Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 354934 Claim ID 2684376 PDF Hash ea6bc3486aeaf2d3... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖКнинг 105-моддаси ЖКнинг 105 law
исми ва 112-моддаси исми ва 112 law
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖПК 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
ЖКнинг 277-моддаси ЖКнинг 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 20 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлисида, Самарқанд шаҳар “Боғдод” МФЙ биносида бўлиб, раислик қилувчи судья З.Ахмедова, судья ёрдамчиси Т.Собировнинг котиблигида, томонлардан Самарқанд шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси А.Мустафакулов, судланувчи М.М.Муродов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Негматов, судланувчи Т.Ф.Ахмаджонов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Негматов, жабрланувчи Ж.Саматов ва А.Қобилжоновларнинг иштирокида, Ахмаджонов Темурбек Фарход ўғли ва Муродов Муҳаммад Мамашариф ўғлиларга оид 1-1401-2402/1206-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Судланувчи: Муродов Муҳаммад Мамашариф ўғли (Murodov Muhammad Mamasharif o`g`li), 1997 йил 11 август кунида Самарқанд шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 2-нафар фарзандлари бор, муқаддам, ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг 24.08.2020 йилдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми, 109-моддаси 2-қисми ва 112-моддаси 1-қисми билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг 12.05.2021 йилдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 1 йил 3 ой 26 кун ахлоқ тузатиш игшлари жазосидан, ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, судланганлик ҳолати тугалланган, “Отхона” МЧЖда муррабий бўлиб ишлайди, Самарқанд шаҳар, “Бек” МФЙга қарашли, Попова кўчаси, 1-йўлак, 3-уйда яшайди, унга нисбатан “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 11.12.2024 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланган. Судланувчи: Ахмаджонов Темурбек Фарход ўғли (Axmadjonov Temurbek Farxod o’g’li), 2002 йил 20 январь куни Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати эронли, ўзбек тилини мукаммал билади, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 1-нафар фарзанди бор, судланмаган, ишсиз, Самарқанд шаҳар, “Бек” МФЙга қарашли, Сулейманова кўчаси 23-уйда яшайди, унга нисбатан “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 11.12.2024 йилда олган. 1 Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчилар ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда бўлган далилларга баҳо бериб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчиларнинг охирги сўзини эшитиб, қуйидагиларни,- Судланувчи Муродов Муҳаммад Мамашариф ўғли, 02.10.2024 йилда Самарқанд шаҳри, “Ўрикзор” маҳалласи, Туркистон кўчаси, 60-уйда жойлашган “Hilton” тунги клубида таниши бўлган Ахмаджонов Темурбек Фарход ўғли билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзига нотаниш бўлган Саматов Жаҳонгир Худойберди ўғли ва Қобилжонов Абдулазиз Қобилжон ўғли билан тортишиб қолиб, уларни ҳақоратлаб, А.Қобилжоновни юзига тарсаки уриб, Т.Ахмеджонов билан бир гуруҳ бўлиб Ж.Саматовни қўл-оёқлари билан уриб-дўппослаган. Судланувчи Ахмаджонов Темурбек Фарход ўғли, 02.10.2024 йилда Самарқанд шаҳри, “Ўрикзор” маҳалласи, Туркистон кўчаси, 60-уйда жойлашган “Hilton” тунги клубида таниши бўлган Муродов Муҳаммад Мамашариф ўғли билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзига нотаниш бўлган Саматов Жаҳонгир Худойберди ўғли ва Қобилжонов Абдулазиз Қобилжон ўғли билан тортишиб қолиб, уларни ҳақоратлаб, Т.Ахмаджонов А.Қобилжоновнинг юз соҳасига оёғи билан тепиб йиқитиши натижасида А.Қобилжоновнинг жағи синишига ва ўртача оғир турдаги тан жароҳати олишига сабабчи бўлган. Республика СТЭ илмий амалий маркази Самарқанд филиалининг 3512-сонли хулосасида Қобилжонов Абдулазизнинг танасида, яьни юз соҳасида шилинмалар, пастки жағ суягининг синиши каби тан жароҳатлари мавжуд бўлиб, улар ўртача оғир тан жароҳати гуруҳига кириши кўрсатилган. Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Муродов Муҳаммад Мамашариф ўғли айбига тўлиқ иқрорлик билдириб ўзининг кўрсатувида, ҳақиқатдан ҳам шогирди Ахмеджонов Темурбек билан 2024 йил 2 октябрь куни соат 01:00ларда Самарқанд шаҳри, Саттепо масканидаги жойлашган “Отхона” МЧЖдан қайтиб келаётган вақтида, сигарет чекмоқчи бўлганлигини, бироқ шу вақтда кўп дўконлар ёпиқ бўлганлиги учун, очиқ бўладиган “Ҳилтон” тунги клубига йўл-йўлакай кириб ўтмоқчи бўлганлигини, Т.Ахмеджонов билан бирга машинадан тушиб, “Ҳилтон” клубига кириб, сигарет сотиладиган касса олдига Т.Ахмеджоновни юборганлигини, ўзи кассага етмасдан туриб клубдаги ўйинчи қизни кўриб, Т.Ахмеджонов келгунча ундан сигарет чекиб туриш учун сигарет сўраганлигини, қиз унга бир дона сигарет берганлигини, шу вақтда унинг олдига бир киши келиб, ташқарига чиқиб гаплашиб олайлик деганлигини, иккаласи клубдан ташқарига чиққанидан Саматов Жаҳонгир уни онасидан сўкканлигини ва ўйинчи қиз унинг хотини бўлишини тушунтирганлигини, 2 унга “хотинингни клубга ўйинчи қилиб қўясанми” деб айтганлигини, унинг олдига Қобилжонов Абдулазиз деган бола келиб, у ҳам уни сўкканлигини, уларни маст ҳолатда эканлигини сезиб, сўкканлигига жавоб беролмай қолишини айтганлигини, унинг орқасидан ҳам у танимаган болалар ўтиб олганлигини, шу вақтда Т.Ахмеджонов клубдан чиқиб, олдига келганлигини, Абдулазиз ва Жаҳонгир сўкишдан тўхтамаганлиги учун Қобилжонов Абдулазизнинг юзига қўли билан урганлигини, Т.Ахмеджонов ҳам Абдулазизни шериги Жаҳонгирни юзига мушт урганлигини, Жаҳонгир қочиб кетганлигини, Т.Ахмеджонов сўкингани учун Абдулазизни оёғи билан тепиб, ерга йиқитганлигини, юзи билан ерга йиқилганлигини, Жаҳонгир онадан сўкканлиги учун жаҳл билан орқасидан бориб, ушлаб келганлиги ва клуб эшиги олдида Т.Ахмеджонов билан бирга урганлигини, бошқа одамлар келиб, уларни ажратиб қўйганлигини, сўнг Т.Ахмеджонов билан автомашинага ўтириб қайтиб кетганликларини, эртаси куни ишхонага ИИБ ходимлари келиб, “Ҳилтон” клубидаги жанжал натижасида Абдулазиз касалхонага ётиб даволанаётганлигини айтганлигини, сўнг Абдулазизни олдига бориб, хабар олиб, доридармонига қарашиб юрганлигини, Жаҳонгирга эса унчалик ҳам жароҳат етмаганлигини, ҳозирги вақтда жабрланувчилар билан ярашиб олганлигини ва уларнинг унга нисбатан даъволари йўқлигини, шу сабабли қилмишидан пушаймон эканлигини, унга нисбатан енгилрок жазо тайинлашликни билдириб баёнот берди. Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Ахмаджонов Темурбек Фарход ўғли айбига тўлиқ иқрорлик билдириб ўзининг кўрсатувида, ҳақиқатдан ҳам устози Муродов Муҳаммад билан 2024 йил 2 октябрь куни соат 01:00ларда “Отхона” МЧЖдан қайтиб келаётган вақтида, М.Муродов сигарет чекмоқчи бўлганлигини, бироқ кўп дўконлар ёпиқ бўлганлиги учун, очиқ бўладиган “Ҳилтон” тунги клубига йўл-йўлакай кириб ўтмоқчи бўлганликларини, у ва М.Муродов автомашинадан тушиб, “Ҳилтон” клубига кирганликларини, ўзи кассадан сигарет олишга борганлигини, сигарет ололмасдан, орқада М.Муродовни бир киши билан чиқаётганлигини кўриб, у ҳам ташқарига чиққанлигини, М.Муродовни олдида бир одам сўкиб турганлигини кўрганлигини, у М.Муродовни олдига бориб турганлигини, шунда Жаҳонгир ва Абдулазиз М.Муродовни сўккан вақтида, М.Муродов Абдулазиз деган болани юзига урганлиги, у эса унинг шериги Жаҳонгирни юзига бир маротаба мушт урганлигини, шунда Жаҳонгир орқага қочиб кетганлигини, сўнг, М.Муродов у танимайдиган бир болани оёғига тепганлигини, ўзи эса Абдулазизни югуриб келиб оёғи билан тепганлигини, шунда Абдулазиз тепган зарбдан ерга юзи билан йиқилганлигини, шунда жағи синганлигини, кейин онадан сўкканлиги учун жаҳл билан Жаҳонгирни орқасидан бориб, ушлаб келганликлари ва клуб эшиги олдида М.Муродов билан бирга урганлигини, сўнг бошқа одамлар келиб, уларни ажратиб қўйганлигини, кейин у ва М.Муродов автомашинага ўтириб қайтиб кетганликларини, эртаси куни ИИО ходимлари М.Муродовни олдига келиб, калтак еган 3 Абдулазиз исмли бола касалхонада ётганлиги ва жағи синган эканлигини билганлигини, ҳозирги вақтда жабрланувчилар билан ярашиб олганлигини ва уларнинг унга нисбатан даъволари йўқлигини, шу сабабли қилмишидан пушаймон эканлигини, унга нисбатан енгилрок жазо тайинлашликни билдириб баёнот берди. Судланувчи М.М.Муродов ва Т.Ф.Ахмаджоновларнинг суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, уларнинг айби судда сўроқ қилинган жабрланувчи Саматов Жаҳонгир Худойберди ўғлининг, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 23 август куни Россия Федератсиясидан қайтиб келиб, ҳозирги кунга қадар Тайлоқ туманидаги ресторанларда ишлаб келаётганлигини, 2024 йилнинг 1 октябрь куни таниши Нумон, Фахриддин ва Абдулазизга ўтириш қилиб бериш учун Самарқанд шаҳри, Туркистон кўчасидаги “Ҳилтон” номли тунги клубга олиб келганлигини, соат тахминан 23:00 ларда стол буюртма қилиб, ҳаммалари еб-ичиб, ўйин-кулгу қилиб ўтирганликларини, 1 октабрдан 2 октабрга ўтар кечаси, соат тахминан 01:30 ларда клубда нотаниш бўлган ўйинчи қиз билан ўйнаб турган вақтида, қизнинг олдига кўчадан кириб келган М.Муродов келиб, унинг қўлидан тортиб, сигарет сўраганлигини, қиз унга бир дона сигарет берганлигини, у М.Муродовга сигарет олганидан кейин, қиз унга хизмат кўрсатаётганлиги учун уни нари кетишини сўраганлигини, М.Муродов унга ташқарига чиқиб гаплашиб олишни айтганлигини, рози бўлганлигини, М.Муродовнинг олдида унинг таниши бўлган Т.Ахмаджонов ҳам бўлиб, учаласи клубнинг ташқарисига чиққанларини, клубга кириш зинасидан чиққан жойида, М.Муродов унга таҳдид қилиб, қўлини паншаха қилиб гапириб, унга ақл ўргата бошлаганлигини, унга бундай гапирмаслиги, қўлини тушириб гапиришини айтганлигини, шунда унга рўпара бўлиб турган Т.Ахмаджонов кутилмаганда уни юзига мушт урганлиги, М.Муродов ҳам уни тинчлантириш учун ёнига келган Абдулазизни жағига урганлигини, у зарбадан гарангсиб ортга қочганлигини, Абдулазизни аҳволидан хабар олишга улгурмаганлигини, Т.Ахмаджонов уни ортидан келиб ушлаб олганлиги, кейин Муҳаммад ҳам келиб уни бир ерга йиқитиб, урганликларини, лекин ким қандай урганлигини кўрмай қолганлигини, уларнинг важоҳатидан қўрқиб қочиб кетганлигини, икки соат ўтиб, улардан беркинган жойидан чиққан вақтида, клуб ёпилган бўлганлигини, кейин Абдулазизни жағи жанжал натижасида синиб, касалхонага олиб кетишганлигини билганлигини, касалхонага бориб хабар олганлигини, эртаси куни М.Муродов касалхонага келиб, Абдулазиздан хабар олиб турганлигини, ҳозирги вақтда М.Муродов ва Т.Ахмаджонов билан ярашиб олганлигини, унга етказилган зарарни қоплаб берганликларини ва уларга нисбатан моддий ва маънавий томонидан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб баёнот берди. Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи Қобилжонов Абдулазиз Қобилжон ўғли ўзининг кўрсатувида, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 1 октябрь куни таниши Жаҳонгир, у ва бир нечта дўстларига ўтириш қилиб 4 беришини айтиб, ҳаммани Самарқанд шаҳри, Туркистон кўчасидаги “Ҳилтон” номли тунги клубга таклиф қилганлигини, клубга у, Жаҳонгир, Фахриддин ва Нумон келганликларини, 1 октябр куни кечки 23:00ларда клубга кириб, у ерда тахминан соат 01:30ларга қадар еб-ичиб, ўйин-кулгу қилиб ўтирганликларини, 2 октябр куни соат 01:30ларда клубда ўтирган вақтида Жаҳонгир даврада ўйнаётган вақтида, таниш бўлмаган М.Муродов ташқарида Жаҳонгир билан жанжаллашиб, бир-бирини тортқилаб чиқиб кетаётганлигини кўрганлигини, нима сабабдан бундай бўлаётганлигини билмай қолганлигини, бироқ ташқарида бир муаммо келиб чиқмасин деб уларнинг ортидан чиқмоқчи бўлиб, клубга кириш эшигига зина орқали чиққан вақтида, М.Муродов Жаҳонгир ва бошқаларни урганлигини, Жаҳонгир юзидан мушт еган ҳолда қочиб кетганлигини, уларни ажратмоқчи бўлиб, уларнинг олдига энди борган вақтида, қаттиқ зарбадан йиқилиб тушганлигини, ким қандай урганлигини аниқ кўролмай қолганлигини, чунки зарбдан йиқилиб ҳушимдан кетиб қолганлигини, шу куни уни касалхонага олиб кетишиб, тиббий муолажаадан ўтказишганлигини, жағи синганлиги учун операция муолажасини ўтказишганлигини, тергов вақтида тан жароҳатни Т.Ахмаджонов етказилганлиги аниқланган бўлсада, унинг номидан М.Муродов ёрдам бериб турганлигини, ҳозирги вақтда М.Муродов ва Т.Ахмаджонов билан ярашиб олганлигини, унга етказилган зарарни қоплаб берганликларини ва уларга нисбатан моддий ва маънавий томонидан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб баёнот берди. Шунингдек, судланувчи М.М.Муродов ва Т.Ф.Ахмаджоновларнинг айблари, жиноят иш ҳужжатларида мавжуд бўлган, жабрланувчиларнинг аризалари ва ушбу ариза юзасидан олинган тушунтириш хатлар ва бошқа ҳужжатлар билан, РСТЭИАМСФнинг 2024 йил 29 октябрь кунидаги №3642-сонли хулосаси ва унга илова қилинган касаллик тарихи ҳужжатлари билан, видеокамерадан олинган видеоёзувларни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фото-жадвал ҳамда DVD диск билан, ҳужжатларни ва нарсаларни ашёвий далил деб эътироф этиш ва уларни жиноят иш ҳужжатларига қўшиш тўғрисидаги қарорлари билан, сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади. Суд, судланувчи М.М.Муродовнинг безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жабрланувчининг ўриб-дўппослашда ифодаланган жиноий ҳаракатлари тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Т.Ф.Ахмаджоновнинг безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жабрланувчининг ўриб-дўппослашда ва жабрланувчига ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказишда ифодаланган жиноий 5 ҳаракатлари тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи М.М.Муродовга нисбатан жазо тайинлашда, унинг айбига иқрор бўлиб қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, етказилган зарарни бартараф қилганлиги ва жабрланувчиларнинг унга нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазосини енгилаштирувчи ҳолатлар деб, унинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмасалигини эътироф этади. Суд, судланувчи М.М.Муродовга нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 4-хатбошисида “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак” деб кўрсатилган бош қомус талабларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида, “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” ҳамда 3-бандида, “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб, 18-бандида “Ахлоқ тузатиш ишлари меҳнатга лаёқатли шахсга нисбатан у содир этган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда уни жамиятдан ажратиш зарурати бўлмаганда олти ойдан уч йилгача (вояга етмаганларга нисбатан-бир ойдан бир йилгача) бўлган муддатга тайинланади” деб, 37-бандида “ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми воситаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу воситада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларига, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасидаги “Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак”лиги ҳақидаги инсонпарварлик принципига риоя этиб, унинг айбига иқрор бўлиб қилмишидан пушаймон эканлигини, зарарни тўлиқ қопланганлигини ва жабрланувчиларнинг унга нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлигини, илгари судланмаганлигини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳуқуқий баҳолаб, уни жамиятдан ажратилмаган ҳолда қайта тарбиялаш имконияти 6 мавжуд эканлигини эътироф этиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини тадбиқ қилиб, ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми санкцияида назарда тутилмаган бошқа енгилрок жазо, яъни ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашликни лозим деб топади. Суд, судланувчи Т.Ф.Ахмаджоновга нисбатан жазо тайинлашда, унинг айбига иқрор бўлиб қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, етказилган зарарни бартараф қилганлиги ва жабрланувчиларнинг унга нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазосини енгилаштирувчи ҳолатлар деб, унинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмасалигини эътироф этади. Суд, судланувчи Т.Ф.Ахмаджоновга нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 4-хатбошисида “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак” деб кўрсатилган бош қомус талабларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида, “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” ҳамда 3-бандида, “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб, 18-бандида “Ахлоқ тузатиш ишлари меҳнатга лаёқатли шахсга нисбатан у содир этган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда уни жамиятдан ажратиш зарурати бўлмаганда олти ойдан уч йилгача (вояга етмаганларга нисбатан-бир ойдан бир йилгача) бўлган муддатга тайинланади” деб, 37-бандида “ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми воситаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу воситада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларига, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасидаги “Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак”лиги ҳақидаги инсонпарварлик принципига риоя этиб, унинг айбига иқрор бўлиб қилмишидан пушаймон эканлигини, зарарни тўлиқ қопланганлигини ва жабрланувчиларнинг унга нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлигини, илгари судланмаганлигини, содир этилган 7 жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳуқуқий баҳолаб, уни жамиятдан ажратилмаган ҳолда қайта тарбиялаш имконияти мавжуд эканлигини эътироф этиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини тадбиқ қилиб, ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми санкцияида назарда тутилмаган бошқа енгилрок жазо, яъни ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашликни лозим деб топади. Суд, жиноят иши юзасидан ашёвий далил сифатида эътироф этилган видеолавҳалари мавжуд бўлган DVD дискни ҳамда СТЭ илмий маркази Самарқанд филиалининг 3512-сонли хулосасини жиноят иш материаллари билан биргаликда сақлаб келишликни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211, 454-457, 460, 463, 465, 468, 471-473, 476-моддаларини қўллаб, суд ҳукм қилди,Ҳ У К М Судланувчи Муродов Муҳаммад Мамашариф ўғли (Murodov Muhammad Mamasharif o`g`li)ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан, ЖКнинг 57-моддасини тадбиқ қилиб, ҳар ойда ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизи давлат фойдасига ундириш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўталсин ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ муддати у жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ижросини таъминлаш Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлинмаси зимасига юклатилсин. Муродов Муҳаммад Мамашариф ўғлига нисбатан қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Судланувчи Ахмаджонов Темурбек Фарход ўғли (Axmadjonov Temurbek Farxod o’g’li)ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан, ЖКнинг 57-моддасини тадбиқ қилиб, ҳар ойда ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизи давлат фойдасига ундириш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўталсин ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ муддати у жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. 8 Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ижросини таъминлаш Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлинмаси зимасига юклатилсин. Ахмаджонов Темурбек Фарход ўғлига нисбатан қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Ашёвий далил сифатида эътироф этилган видеолавҳалари мавжуд бўлган DVD диск ҳамда СТЭ илмий маркази Самарқанд филиалининг 3512-сонли хулосаси жиноят иш материаллари билан биргаликда сақлаб келинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчилар ва жабрланувчилар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериши ёки прокурор протест билдириши мумкин. имзо: 9 З.Ахмедова