Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1170 Дата решения 20.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 355180 Claim ID 2675837 PDF Hash 6fa29ebf6fe32aed... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
исми билан ЖКнинг 45-моддаси исми билан ЖК 45 law
ал этишда суд ЖПК 467-моддаси ал этишда суд ЖПК 467 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
йича ЖКнинг 45-моддаси йича ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖК 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2024 йил декабрь ойининг 20 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби - судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Юсуфжонов ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик бюросининг адвокати А.Юлдашев, жабрланувчи Б.Ражбованинг иштирокида, судланувчи Юсуфжонов Аброрбек Бахтиёр ўғлига нисбатан 1-1006-2402/1170-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Юсуфжонов Аброрбек Бахтиёр ўғли (Yusufjonov Abrorbek Baxtiyor o’g’li), 2004 йил 16 сентябрда Наманган шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти тугаланмаган олий, талаба, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Янгихаёт МФЙ, Уйчи кўчаси, 97-уйда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи А.Юсуфжонов 2024 йил 13 сентябрь куни, соат тахминан 16:30 ларда, ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01|610JHA бўлган “ЛАСЕТТИ” русумли автоуловида, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги Бунёткор шоҳ кўчаси бўйлаб, Гавхар кўчаси томондан, Мевазор кўчаси томонга харакатланиб бориб, ушбу кўчада жойлашган “Совпластитал” биноси қаршисига етган вақтида, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди, 11-банди “г” қисми, 109-банди ва 110-банди яъни «Йўл ҳаркати қатнашчилари бошқа йўл ҳаркати қатнашчиларининг ҳаркатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «ҳаракатланиш жараёнида, айниқса болалар, ногиронлар, қариялар ва велосипедчиларга нисбатан эътиёткорлик чораларини кўриши», «тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт» ва «агар тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи олдида транспорт воситаси ҳаракатини секинлаштирса ёки тўхтаса, қўшни бўлакларда ҳаракатланаётган бошқа ҳайдовчилар бу транспорт воситаси олдида пиёда(лар) йўқлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина ҳаракатланишни давом эттиришлари мумкин» деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан, унинг харакат йўналишига нисбатан чапдан ўнг томонга тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 2002 й.т Ражабова Барно Раъмат қизини уриб юборган. Содир этилган ЙТХ натижасида пиёда Б.Р.Ражабова тан жарохати олиб, олган тан жарохатлари оқибатида шифохонага мурожаат қилган. Ўтказилган Судга оид тиббий экспертизасининг 2024 йи 19 сентябрь кунидаги №6611-Х-Йўл-сонли хулосасига кўра, пиёда Ф.Б.Равшанова оғирлик даражасига кўра “ОҒИР” турдаги тан жароҳати олганлиги аниқланган. Судланувчи А.Юсуфжонов суд мажлисида айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 13 сентябрь куни соат тахминан 12:30 ларда, ўз ишлари билан ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01|610JHA бўлган “ЛАСЕТТИ” русумли автоуловида юксиз ва йўловчисиз, Тошкент шахар Чилонзор туманидаги Бунёткор шоҳ кўчаси бўйлаб, Гавхар кўчаси томондан, Мевазор кўчаси томонга тахминан 40-50 км|соат тезликда, йўл қатнов қисмининг чапдан биринчи йўл бўлагидан, бу вақтда кундузги кўриниш, об ҳаво шароити очиқ, ер қоплами асфалть-бетон, текис, нуқсонсиз ва қуруқ ҳолатда бўлиб харакатланиб кетаётган эканлигини, сўнг у ҳаракатланиб келаётган кўчада жойлашган “Совпластитал” қаршисига етай деган вақтида, қаршисидаги тартибга солинмаган пиёдлар ўтиш жоига етмасдан ўнг томонимдаги йўл бўлакларида машиналар тохтаб туришган эканлигини, шу вақт у атрофга қараса пиёдалар ўтаётганлиги кўринмаганлиги сабабли пиёдалар ўтиб кетган бўлса керак деб ўйлаб ҳаракатимни тохтатмасдан пиёдалар ўтиш жойига кириб келган вақтида, уни ҳаракатига нисбатан чапдан ўнг томонга қараб аввалига унга нотаниш бўлган кейинчалик исм шарифи маьлум бўлган, пиёда Ражабова Барно харакатланиб ўтаётганлигини кўрганлигини, шу вақт у Барно опани уриб юбормаслик мақсадида тормозланган бўлшига қарамасдан автоуловини тохтатиб қола олмай уларни автоуловини олд қисми билан уриб юборганлигини, сўнг автоуловини тўхтатиб Барно опани ёнига келса уларни ахволи яхши эмас эканлигини, кейин ўша ердаги йўловчи машинада Барно опани шифохонага олиб бориб биринчи тиббий ёрдам кўрсатганлигини, шифохонада шифокорлар Барно опани текшириб кўришиб, ЙТҲ натижасида ўнг оёғидан синган жарохат олганлигини айтишганлигини, шу билан шифохонада бўлган вақтида ИИБ ходимлари қўнғироқ қилишиб, ЙТХ жойига келиши кераклигни айтишганлигини, сўнг у ходиса жойига бориб бўлган холат юзасидан тушунтириш бериб ўтганлигини, ИИБ ходимлари эса уни иштирокида ЙТҲ хужжатларини расмийлаштиришганлигини, жабрланувчининг холидан хабар олиб келганлиги, ушбу мақсадларда 30 млндан ортиқ маблағ сарфлаганлиги, хозирда жабрланувчи талаб қилаётган маблағ унда йўқлиги, лекин жабрланувчига келгусида кетадиган харажатларга қарашиб туришлигини билдириб, қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Видеоконференцалоқа режимида сўроқ қилинган жабрланувчи Б. Ражабова суд мажлисида, 2024 йил 13 сентябрь куни соат тахминан 16:30 ларда ўз ишлари билан Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Бунёткор шох кўчасида жойлашган Совпластитал биноси қаршисидан, йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтмоқчи бўлганлигини, шу вақт чап томонидан келаётган автоуловлар тохтаб унга ва бошқа пиёдаларга йўл берганлигини, бу вақт ундан бошқа пиёдалар хам пиёдалар ўтиш жойидан ўтишаётган бўлганлигини, сўнг у йўлни кесиб ўтишни бошлаб йўлни ўрта қисмига келган вақтида, йўлни қарама қарши тосонидаги ўнгдан биринчи ва иккинчи йўл бўлакларидан келаётган автоуловлар тохтаб туришган эканлигини, лекин чапдан биринчи йўл бўлагида хеч қандай автоулов бўлмаганлигини, сўнг одамлар йўлни кесиб ўтаётганлиги сабабли у хам йўлни кесиб ўтишни бошлаган вақтида, ўнг томонидан хайдовчи Юсуфжонов Аброрбек ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01|610JHA бўлган “ЛАСЕТТИ” русумли автоуловида ҳаракатланиб келиб уни уриб юборганлигини, сўнг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борганлигини, шифохонада шифокорлар уни текшириб кўришиб, ўнг болдир суягидан синган жарохат орлганлигини айтишганлигини, хозирда уни хайдовчига нисбатан даьво эьтирозлари борлигини, сабаби хали у тўлиқ соғайиб кетмаганлигини, унга 30 млн сўм етказилган зарарларни ундириб беришни сўраб кўрсатув берди. Суд, судланувчи А.Юсуфжонов нинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчиларнинг берган кўрсатувларидан ташқари, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумотнома, судга оид тиббий, транспорт изшунослик ва автотехника экспертизалари хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Юсуфжоновнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг транспорт воситасини бошқарувчи шахс бўла туриб, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиши натижасида баданга ўртача оғир шикаст етказишига сабабчи бўлишда ифодаланган қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Юсуфжоновга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖК 266- моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисида фуқаровий даъвога оид масаласини ҳал этишда суд ЖПК 467-моддасига мувофиқ айблов ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони тўла ёки қисман қаноатлантириш ёхуд рад этиш асосларини, жиноят натижасида етказилган мулкий зиён хусусияти ва миқдорини кўрсатиши, шунингдек, мулкий зиён миқдорига тегишли ҳисоблаш якунларини келтириши ҳамда фуқаровий даъвони ҳал қилиш учун асос қилиб олинган қонун нормасини қайд этиши лозимлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, иш бўйича етказилган зарарларни ундириш масаласини муҳокама қилиб, жабрланувчи судга моддий зарарга оид хужжатлар тақдим қилмаганлигини эътиборга олиб, иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Юсуфжонов Аброрбек Бахтиёр ўғли (Yusufjonov Abrorbek Baxtiyor o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттириш белгилансин. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. А.Юсуфжоновга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисми талаблари тушунтирилсин. Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. А.Юсуфжоновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья С.Мамадиев