Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/978 Дата решения 20.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 352038 Claim ID 2640505 PDF Hash e870444d1fd4be3f... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
атилган жиноят иши юзасидан у ЖК 167-моддаси атилган жиноят иши юзасидан у ЖК 167 law
лган жиноят ишини ЖПКнинг 83-моддаси лган жиноят ишини ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖК 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
шахсга нисбатан жиноят иши ЖПК 84-моддаси шахсга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 184 3 law
Акбаров ЖК 64-моддаси Акбаров ЖК 64 law
лган жиноят иши ЖПК 84-моддаси лган жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2024 йил декабрь ойининг 20 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда: раислик қилувчи судья Ф.Эргашев; судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Ўзбекистон Республика Ҳарбий прокуратураси, 12-бўлим прокурори А.Болтаев ва Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Акбаров ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Миркамилов иштирокида Ўзбекистон Республикаси ЖК 184моддасининг 3-қисми билан айбланган Акбаров Ботирбек Баходир ўғли (Akbarov Botirbek Baxodir o`g`li) 1991 йил 26 октябрда Андижон вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 4 нафар фарзанди бор, “Muslimbek Med Pharm” МЧЖ раҳбари, судланган, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2024 йил 15 январдаги ҳукмига кўра, ЖК 167-моддаси 3қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари, яъни 66.900.000 сўм жарима жазоси тайинланган; Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Эскиқўрғон МФЙ, Эскиқўрғон кўчаси, 2-уйда доимий рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Нафосат кўчаси, 27-уй, 3-хонадонда истиқомат қилувчи, иш бўйича 2024 йил 26 апрель куни қидирув эълон қилинган бўлиб, Тошкент шаҳар Ҳарбий судининг 2024 йил 26 апрелдаги ажримига кўра, “сиртдан қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 30 май куни қидирувдан ушланган ва 2024 йил 31 май куни унга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан 1-1006-2401/978-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи, фуқаровий даъвогар вакилини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: 1 Судланувчи Б.Акбаров “Muslimbek Med Pharm” МЧЖ раҳбари бўлгани ҳолда жамиятнинг фойда ва солиқ солинадиган бошқа объектларини қасддан яшириш йўли билан солиқ органларига нотўғри ҳисоботларни топшириб, 2020 йил 27 январь куни “Tashkent Business Capital” МЧЖ билан тузилган 1/ОС-сонли шартномага асосан олинган 10,0 млрд сўмлик пул маблағларини қабул қилиб олиб, ушбу пул маблағлари эвазига “Tashkent Business Capital” МЧЖга товар моддий бойликларни етказиб бермасдан, кейинчалик ушбу пул маблағларини жамият фойдасига қаратиши оқибатида ҳисобланган 325,0 млн. сўм фойда солиғини тўлашдан бўйин товлаган. Бундан ташқари, судланувчи Б.Акбаров “Muslimbek Med Pharm” МЧЖ раҳбари бўлгани ҳолда давлат томонидан белгиланган солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб, 2020 йил 29 январ куни ўзининг раҳбарлигидаги жамият билан ўзи жисмоний шахс сифатида З-1-сонли фоизсиз займ шартномасини расмийлаштириб, жамият балансида бўлган 10,0 млрд. сўмни ўзининг пластик картасига ўтказиб, 739.631.470 сўмлик жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан бўйин товлаган. Судланувчи Б.Акбаров унга эълон қилинган айбловга умуман иқрор эмаслигини билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у “Muslimbek Med Pharm” МЧЖ раҳбари эканини, 2020 йил 27 январь куни акаси Акбаров Дониёрбекнинг раҳбарлигида бўлган “Tashkent Business Capital” МЧЖ билан товар етказиб бериш ҳақида шартнома тузганини, мазкур шартнома асосида унинг раҳбарлигида бўлган жамиятга 10,0 млрд. сўм пул маблағи ўтганини, сўнг мазкур маблағни 2020 йил 29 январь куни молиявий займ шартномаси асосида ўзининг пластик картасига кўчириб олганини, аммо “Tashkent Business Capital” МЧЖдан унга ўтган пул маблағи аслида “Савдогар банк” томонидан ажратилган 10,0 млрд. сўм кредит маблағи бўлгани ҳамда “Tashkent Business Capital” МЧЖ амалда у томонидан бошқарилганини инобатга олиб, “Tashkent Business Capital” МЧЖ мансабдорр шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан у ЖК 167-моддаси 3қисмининг “а” банди билан айбланганини, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2024 йил 15 январдаги ҳукмига кўра, у ЖК 167моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари, яъни 66.900.000 сўм жарима жазосига ҳукм қилинганини, мазкур ҳолатда у ўзлаштирган пул маблағини тўлиқ қоплаб банкка пулларни қайтариб ўрнига қўйганини, унинг ҳаракатлари ўзганинг ишониб топширилган мулкини ўзлаштириш сифатида баҳоланган бўлса-да, тергов органи томонидан ўзлаштириш ҳаракати учун солиқ тўламагани баҳонаси билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан чора кўриш учун жиноят иши судга қадар олиб келинганини, тергов органи томонидан солиқ идорасига тайинланган ҳужжатли тафтишда ўзлаштириш “Muslimbek Med Pharm” МЧЖнинг 20222024 йиллардаги молия хўжалик фаолияти тафтиш қилиш кўрсатилган бўлса-да, тафтишчилар томонидан 2020 йилдаги молия хўжалик фаолияти 2 қонунга хилоф равишда текширилганини ва унга нисбатан дастлаб “Muslimbek Med Pharm” МЧЖ томонидан 2020 йил 27 январдаги шартнома асосида товар учун келиб тушган ва унинг 6,2 млрд. сўми “Tashkent Business Capital” МЧЖга қайтарилган пул маблағига даромад солиғи сифатида 325,0 млн. сўм солиқ ҳисобланганини, бундан ташқари “Muslimbek Med Pharm” МЧЖ томонидан 2020 йил 29 январдаги молиявий займ сифатида унинг пластик картасига чиқиб кетган ва унинг 1,6 млрд. сўм қисми Савдогар банкка “Tashkent Business Capital” МЧЖ томонидан олинган кредит маблағини қоплаш учун қайтарилган бўлишига қарамасдан 739,6 млн. сўм солиқ ҳисобланганини, мазкур ҳолатда тафтиш органи МЧЖнинг 2020 йилдаги фаолиятига қонунга хилоф равишда солиқ ҳисоблаганини, шунингдек, тафтишда унинг пластик картаси текширилиши кўрсатилмаган бўлса-да, унинг пластик картасига чиққан пулга ҳам солиқ ҳисобланганини, бундан ташқари у томонидан суд ҳукмига кўра жиноий йўл билан ўзлаштирилган пул миқдорига солиқ ҳисоблаш адолатсизлик эканини юқоридагиларни инобатга олиб, унга нисбатан бўлган жиноят ишини ЖПКнинг 83-моддаси асосида тугатишни ва уни оқлашни сўраб кўрсатув бериб ўтган. Гарчанд судланувчи Б.Акбаров ўзига эълон қилинган айбловга умуман иқрор бўлмаса-да, суд унинг айби қуйида келтирилган далиллар билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди: Жумладан фуқаровий даъвогар вакили А.Шабдиевнинг дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у Республика Ҳарбий Прокуратураси терговчиси томонидан берилган ҳужжатли тафтиш қарори асосида “Muslimbek Med Pharm” МЧЖда ҳужжатли тафтиш ўтказганини, ҳақиқатда ҳам тергов органи тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорда жамиятнинг 2022-2024 йиллардаги молиявий хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш кўрсатилган бўлса-да, жамиятнинг солиққа тортиладиган даври охирги 3 йилни ўз ичига олганини инобатга олиб 2020 йилга ҳам баҳо берилганини, бундан ташқари солиқ қонунчилигига кўра жамият томонидан жисмоний шахсга молиявий займ берилиб, уни кейинчалик жисмоний шахс даромадига қаратилганида, даромад солиғи жисмоний шахсдан эмас балки жамиятдан ундирилишини инобатга олиб Б.Акбаровнинг пластик картасига чиқарилган 9,9 млрд. сўмга ҳам ҳисобланган даромад солиғи жамиятни тафтиш далолатномасида кўрсатилганини, солиқ қонунчилигига кўра жамият томонидан ўтказилган ҳар қандай молиявий ҳаракатлар кейинги ойнинг 25 санасига қадар солиқ ҳисоботларида кўрсатилиши шартлиги кўрсатилган, аммо “Muslimbek Med Pharm” МЧЖ томонидан 2020 йил январь ойида қилинган молиявий ҳаракат учун 2020 йил 25 февраль ҳолатида ҳисоботлар топширилмаганини, аммо 2020 йил 31 декабрь ҳолатида солиқ органига жамият ўзининг Форма-1 ҳисоботини топширган бўлиб, юқорида айтилган молиявий амалиёт қайд этилганини айтиб берган кўрсатувлари билан; Судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳ Д.Акбаровнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари билан; 3 кўрсатувларидан ташқари, бирламчи иш ҳужжатлари, мутахассислар томонидан берилган хулоса, терговга қадар текширув ҳужжатлари, судга оид бухгалтерия экспертиза хулосаси ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Б.Акбаровни ўзига тегишли бўлган жамият учун солиқ тўламаганлик ҳолатини рад қилиб, аслида ўзлаштирилган суммадан солиқ тўланмаслигини айтиб келтирган важларини муҳокама қилар экан, суд тергови вақтида сўроқ қилинган А.Шабдиевнинг судда берган кўрсатувлари билан рад қилиш лозим деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Б.Акбаровнинг ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3қисми – “жуда кўп миқдорда солиқлар тўлашдан бўйин товлаш”да ифодаланган жиноят аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. ЖК 15-моддасининг 3-қисмида “Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради”-деб кўрсатиб ўтилган. ЖК 64-моддаси 1-қисмининг “б” бандида “Агар жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар: б) унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — тўрт йил ўтган бўлса шахс жавобгарликдан озод қилинади”-деб кўрсатилган. ЖК 184-моддасида кўрсатилган жиноят солиқ қонунчилигида ўрнатилган солиқ тўлашнинг тегишли муддатида солиқ тўланмаган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланишини инобатга олиш лозим бўшлади. Жиноят иши ҳужжатларида Б.Акбаров 2020 йил феврал ойининг 25 санасида солиқ ҳисоботларида молиявий амалиётни кўрсатмасдан тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашдан бўйин товлаган деб топиш учун асослар етарли бўлиб, орадан тўрт йилдан ортиқ вақт ўтиб кетгани муносабати билан уни жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани сабабли судланувчини жавобгарликка тортмасдан жиноят ишини тугатиш лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли қарорнинг 8-бандида, шахсга нисбатан жиноят иши ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг 1-8-бандлари, бешинчи қисмининг 1,3-бандларига мувофиқ тугатилган ҳолда унга нисбатан фуқаровий даъво кўрмай қолдирилади ва манфаатдор шахсларга уларнинг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқи тушунтирилиши ҳақида тушунча берилган. 4 Суд жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар масаласини муҳокама қилиб, юқоридаги Пленум қарорини раҳбарий кўрсатмалигини инобатга олиб, тўланмаган солиқни ундириш масаласида ҳар иккала томон юридик шахс бўлганини инобатга олиб иқтисодий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471, 473моддаларига амал қилиб, суд Акбаров Ботирбек Баходир ўғли (Akbarov Botirbek Baxodir o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин. Б.Акбаров ЖК 64-моддаси 1-қисмининг “б” бандига асосан жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод этилсин. Б.Акбаровга нисбатан бўлган жиноят иши ЖПК 84-моддаси 1қисмининг 1-бандига асосан айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилсин. Б.Акбаровга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси бекор қилиниб, ҳукм қонуний кучга киргунига кирганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси депозит ҳисоб рақамига қўйилган 10.000.000 сўм гаровга қўювчи Б.Миркомиловга қайтарилсин. Томонларга етказилган моддий зарар масаласида иқтисодий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ, апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Ҳукм нусхаси аслига тўғри: 5 Ф.Эргашев