← Назад
Решение #98990 Уголовные
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исми ва | 273 | — | law | |
| исмидан ушбу Кодекс | 241 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 304 | — | law | |
| ЖПКнинг | 305 | — | law | |
| да ушбу Кодекс | 304 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| ЖПКнинг | 304 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 311 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(қисман реабилитация қилинган шахсга етказилган зарарни ундириш ҳақида)
2024 йил ноябрь ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг
котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси бош юристконсульти
И.Байкунусов, аризачи М.Ғафуровларнинг иштирокида, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2016 йил 9 ноябрь
кунидаги ҳукми билан қисман реабилитация қилинган Ғафуров Мирзохид
Рахмоналиевичнинг қисман реабилитация қилинганлиги натижасида
етказилган моддий зарарни ундириб бериш ҳақида ёзган аризасини кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
1-965/16
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2016 йил 09 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ғафуров Мирзохид Рахмоналиевичга
Ўзбскистон Рсспубликаси ЖКнинг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси
5-қисми билан ЖКнинг 59,60,61-моддалари тартибида 13 йил 6 ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2021 йил 7 декабрдаги ажрими билан жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2016 йил 9 ноябрдаги ҳукми
ўзгартирилиб, М.Ғафуровнинг жиноий қилмиши Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисмидан ушбу
Кодекснинг 241-моддаси 1-қисмига қайта квалификвация қилиниб,
ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 3 йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган ва 2016 йил 18 май кунидан озодликдан маҳрум
қилиш жазосини ўтаётганлиги инобатта олиниб, жазо тўлиқ ўталган деб
ҳисобланган ҳамда у дарҳол жазони ижро этиш муассасасидан озод
қилинган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг 2024 йил 13 июндаги ажрими билан суд ҳукми апелляция
инстанциясининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилиб, М.Ғафуровга мазкур
жиноят иши доирасида етказилган мулкий зиённи коплаш масаласида
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 303-312-моддаларида назарда
тутилган тартибда бартараф қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилган.
М.Ғафуров Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 303-312 моддалари
тартибида судга ариза билан мурожаат қилиб, у 31 ойда олиши мумкин
бўлган 35.805.000 сўм иш ҳақи, юридик хизмат учун сарфланган жами
40.000.000 сўм, оила аъзолари судга келиб-кетганлиги учун сарфланган
15.072.000 сўм, даволаниши учун сарфланган 11.500.000 сўм, жазони
ўтаётганида бандерол ва передачкалар учун сарфланган 24.500.000 сўм,
узоқ муддатли учрашувлар учун сарфланган 17.145.000 сўм, судга қатнашга
сарфланган 1.200.000 сўм, манзил колониясида сарфланган 36.000.000 сўм,
оила аъзолари ижара учун сарфлаган 39.215.000 сўм, 2 йилда олиши
мумкин бўлган 27.720.000 сўм иш ҳақи ва 933 кун қамоқда бўлган куни учун
174.937.500 сўм моддий зарарни ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-моддасида реабилитация
этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар
натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа
даромадлар қопланиши лозимлиги;
ЖПКнинг 305-моддасида ушбу Кодекс 304-моддасининг 1, 3, 4, 5 ва
6-бандларида кўрсатилган зиён молия органлари томонидан қопланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги "Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва
унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим
масалаларини тўғрисида"ги қарорининг 12-бандида, суд, прокурор,
терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган шахсга нисбатан содир
этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва
меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар, тўхтатиб қўйилган пенсия ва
нафақалар миқдорини аниқлашда, ушбу шахс қонунга хилоф равишда
ушлаб турилган, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф равишда қамоқда
ёки уй қамоғида сақланган, тиббий муассасага жойлаштирилган ёки
ноқонуний қарор (ҳукм, ажрим) чиқарилганлиги натижасида иш ҳақи ёки
пенсия ва нафақалар тўлаш тўхтатилган ёки қонуний даромадларидан
маҳрум бўлган пайтдан реабилитация қилиш ҳақида қарор чиқарилган
пайтга қадар бўлган даврни инобатга олиши лозимлиги ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Суд юқоридаги Қонун талаблари ва Олий суд Пленумининг
тушунтиришларига риоя қилиб, ариза ва унга илова қилинган
ҳужжатларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга атрофлича ўрганиб,
тарафларнинг фикрларини тинглаб, аризани қисман қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, М.Ғафуров қамоққа олингунига қадар расман
ишламаган бўлсаа, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.08.2024
йилдаги ПФ-108-сон Фармонига асосан 2024 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1.155.000 сўм этиб белгиланган.
М.Ғафуров меҳнат қилишидан маҳрум қилинган 31 ой муддат учун жами
35.805.000 сум ҳисобланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси 2-қисмида суд ушлаб
турилган, камоқда ёки уй қамоғида сақланган шахсга жарима тайинлашда
ушлаб туришнинг, қамоқда ёки уй камоғида сақлашнинг бир кунини
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб
ҳисобга олиши белгиланганлигини инобатга олиб, М.Ғафуров қамоқда
бўлган 933 кун учун ҳар бир кунга 187.500 сўмдан жами 174.937.500 сўм
ундириш лозим.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2016 йил 09 ноябрдаги ҳукмига кўра судланган М.Ғафуров қисман
реабилитация натижасида етказилган мулкий зиённи ундиришни, хусусан,
ЖПКнинг 304-моддасига асосан М.Ғафуровнинг меҳнат қилишидан маҳрум
қилинган 31 ой муддат учун жами 35.805.000 сум иш ҳақи ва қамоқда бўлган
933 кун учун 174.937.500 сўм, жами 210.742.500 сўм миқдоридаги пулларни
Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси орқали республика
давлат бюджети ҳисобидан М.Ғафуров фойдасига ундиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 311-моддасига кўра, шахснинг
меҳнат қилиш, пенсия олиш ва уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқларини
тиклаш, шунингдек мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш
тўғрисидаги талаби қаноатлантирилмаган бўлса ёхуд шахс қабул қилинган
қарорга рози бўлмаса, у тегишли талаб билан даъво ишини юритиш
тартибида судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Суд, М.Ғафуровнинг аризасида кўрсатилган қолган зарарларни
жиноят
ишлари
бўйича
судлар
томонидан
ундирилиши
белгиланмаганлигини инобатга олиб, М.Ғафуровга бошқа зарарларни
ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга
мурожаат қилишга ҳақли эканлигини тушунтиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 301, 303, 304-313моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ғафуров Мирзохид Рахмоналиевич томонидан келтирилган ариза
қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасидан Ғафуров
Мирзохид Рахмоналиевичнинг фойдасига етказилган жами 210.742.500 сўм
миқдорида мулкий зиён ундирилсин.
М.Ғафуровга бошқа зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд
ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози томон ўн сутка ичида ушбу суд орқали Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига хусусий шикоят
(хусусий протест) келтиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
Нусхаси аслига тўғри:
1-965/16
(имзо)
А.А.Мухиддинов
1-965/16