Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/886 Дата решения 19.12.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 351023 Claim ID 2675954 PDF Hash 86d17ce9eaf49d24... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
биринчи инстанция судида прокурор томонидан ЖКнинг 72-моддаси биринчи инстанция судида прокурор томонидан ЖК 72 law
аракатларида ЖКнинг 251 -моддаси аракатларида ЖК 251 law
унга ЖКнинг 57-моддаси унга ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ЖК 72 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
синов муддати белгилашни ва унга ЖКнинг 72-моддаси синов муддати белгилашни ва унга ЖК 72 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ЖК 72 law
дирда ЖКнинг 72-моддаси дирда ЖК 72 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: М.Абидов Биринчи инстанция суди судьяси: Ф.Эргашев АЖРИМИ 2024 йил 19 декабрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья М.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат судьялари Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Сулаймоновнинг котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи Б.Холмуродов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Қаландарова, судланувчи А.Хабибуллаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашева, судланувчи О.Мамаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Нурматовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 13 ноябрь кунидаги ҳукмига кўра судланган Холмуродов Бекзод Кенжаевич (Xolmurodov Bekzod Kenjayevich) 1985 йил 15 сентябрда Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, ишламайди, оилали, 1 нафар фарзанди бор, судланмаган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Зарафшон МФЙ, Бешкал кўчаси, рақамсиз уйда доимий рўйхатда туриб, яшаган, иш бўйича 2024 йил 4 июлда “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 15 сентябрь куни олган, Хабибуллаев Акмал Бахриддинович (Xabibullayev Akmal Baxriddinovich) 1982 йил 18 ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, ишламайди, оилали, 4 нафар фарзанди бор, судланмаган, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 11 мавзе, 9 уй, 22-хонадонда туриб, яшаган, иш бўйича 2024 йил 4 июлда ушланган ва 2024 йил 5 июль куни ушлаб туриш жойидан озод этилган, 2024 йил 5 июль куни “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 26 сентябрь куни олган, Мамаев Олимжон Ғаниевич (Mamayev Olimjon G`aniyevich) 1990 йил 15 февралда Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, ишламайди, оилали, 3 нафар фарзанди бор, судланмаган, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19-мавзе, 52-уй, 62-хонадонда доимий рўйхатда туриб, яшаган, иш бўйича 2024 йил 4 июлда 2 “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 17 сентябрь куни олганга нисбатан 1-1006-2403/886-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга адвокатлар А.Юлдашева ва А.Нурматов ҳамда судланувчи Б.Холмуродов томонидан келтирилган апелляция шикоятларини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 13 ноябрь кунидаги ҳукмига кўра, Холмуродов Бекзод Кенжаевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 3-қисми билан 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган, жазони ўташ жойларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси тартибида мажбурий даволаш чоралари қўлланилган; Мамаев Олимжон Ғаниевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 3-қисми билан 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган; Хабибуллаев Акмал Бахриддиновичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 3-қисми билан 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 62-моддаси тартибида ўташ учун узил-кесил 6 йил 11 ой 28 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. А.Хабибуллаевга нисбатан тайинланган “гаров” эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залидан қамоққа олиниб, Тошкент шаҳар ИИББ ВСҲ орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Гаров тариқасида Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб рақамига 2024 йил 5 июль куни 24518-сонли квитанция билан кирим қилинган 20.000.000 сўм Рахматова Хилола Кобилжоновнага қайтариш белгиланган. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган: -Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ ашёвий далиллар хонасига 55/24-сонли квитанция билан топширилган 102 дона “Регопен 300 мг.” кучли тасир қилувчи дори воситаси белгиланган тартибда йўқ қилиниши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, Судланувчи Б.Холмуродов ўзининг жиноий шериклари А.Хабибуллаев ва О.Мамаев билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида ҳаракатланиб келиб, 2024 йил 22 июнь куни ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Хирмонтепа МФЙ ҳудудида жойлашган 50/50 автомашина ювиш шохобчаси олдида шартли харидор “СБК”га 5.000.000 сўм эвазига 84 дона “Regapen 300mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб беришга рози бўлиб, Б.Холмуродов шартли харидордан “СБК” дан 5.000.000 сўмни олиб, олинган пулларни А.Хабибуллаевга бериб, А.Хабибуллаев эса ўз навбатда ушбу пул маблағини О.Мамаевга бериб ундан 102 дона “Regapen 300mg” дори воситасини олиб, ундан 9 донасини ўзига 9 донасини Б.Холмуродовга истеъмоли учун олиб қолиб, 84 дона дори воситасини шартли харидор “СБК”га бериб, кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш жиноятини содир этишган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 24 июндаги 339-сонли хулосасига кўра, Б.Холмуродов ва А.Хабибуллаевлар ёнидан расмийлаштириб олинган жами 102 дона “Regapen 300mg” дори воситаларининг таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги, унинг соф вазни 30,6 граммни ташкил қилиши аниқланган. Адвокат А.Юлдашева апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан судланувчи А.Хабибуллаевга нисбатан оғир жазо тайинланганлигини, биринчи инстанция судида прокурор томонидан ЖКнинг 72-моддасини қўллаш сўралганлигини, А.Хабибуллаевнинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, вояга етмаган фарзанди борлигини, жигар циррози касали эканлигига эътибор қаратмаганлигини кўрсатиб, суд ҳукмини бекор қилиб, А.Хабибуллаевга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Адвокат А.Нурматов апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳукми қонун талаблари бузилган ҳолда қабул қилинганлигини, холислар А.Исламов ва Ж.Раимовларнинг кўрсатмалари бир-бирига умуман мос келмаганлигини, дастлабки тергов ҳужжатларида тадбир видеоси мавжуд бўлмаганлигини, судланувчи О.Мамаевнинг 1 ҳаракатларида ЖКнинг 251 -моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноий қилмишлар тегишли қонуний йўллар билан исботланмаганлигини кўрсатиб, тўпланган далиллар мақбул эмаслиги сабабли суд ҳукмини О.Мамаевга оид қисмини бекор қилиб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Судланувчи Б.Холмуродов апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳукмидан норозилигини, жиноят иши бўйича енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олинмаганлигини билдириб, унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, жазони енгиллаштириб беришни сўраган. Апелляция инстанцияси суди иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг судланувчи А.Хабибуллаевнинг касаллигини инобатга олиб унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш, ҳукмнинг судланувчи Б.Холмуродов ва О.Мамаевларга оид қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи Б.Холмуродов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Алимкулов, судланувчи А.Хабибуллаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашева, судланувчи О.Мамаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Нурматовнинг келтирилган шикоятларни қувватлаб берган фикрларини тинглаб, шикоятлардаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан ҳукмни Б.Холмуродов ва О.Мамаевларга оид қисмини ўзгаришсиз қолдириб, А.Хабибуллаевга оид қисмини ўзгартиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Хусусан, судланувчи Б.Холмуродов ва А.Хабибуллаевларнинг дастлабки тергов ва биринчи инстанция суди давомида айбига қисман иқрор, судланувчи О.Мамаевнинг дастлабки тергов ва биринчи инстанция суди давомида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, уларнинг айби, суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ О.Мамашарипов, А.Исламов, Ж.Райимовларнинг кўрсатувлари, махсус харидор аризаси, билдирги, пулларни назоратли харид тариқасида тақдим этиш тўғрисидаги баённома, ашёвий далилни олиб қўйиш ва кўздан кечириш баённомаси, тушунтириш хати, судга оид кимёвий экспертиза хулосаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор, судга оид наркология экспертиза хулосаси, юзлаштириш баённомаси ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган. Биринчи инстанция суди мажлисида гувоҳ О.Мамашарипов, О.Мамаев ундан 200 АҚШ доллари қарз сўраганини, у нимага пул кераклигини суриштирганида О.Мамаев қурилиш объектида бетон қориш мосламаси бузилиб қолгани, ушбу мосламани тузатиш учун унга пул кераклигини айтгани, сўнг у рози бўлиб қайтариш шарти билан 200 АҚШ долларини бергани, аммо у О.Мамаевнинг кучли таъсир қилувчи дори воситаларини савдоси билан шуғулланишини билмаслиги ва бу ишлардан умуман хабардор бўлмагани, сўнг О.Мамаев орадан вақт ўтиб қарзини қайтариш масаласида суриштирганида тез орада қайтаришини айтгани, сўнг 2024 йил тахминан 22 июнь куни унга қўнғироқ қилиб қарзини қайтаришини айтгани, сўнг улар ўзаро учрашиб олишни келишганидан сўнг О.Мамаев учрашувга ҳам келмагани ва телефон рақамларини ҳам кўтармагани, сўнг анча вақт ўтиб учрашувга келгани ва у автомашинасига ўтирган вақтида у ерда бошқа бегона одамлар ҳам бўлгани, шунда у О.Мамаев кучли таъмир қилувчи дори воситаларини сотиб тезкор тадбирда ушланганини билгани, аммо унинг ушбу ишларга умуман алоқаси бўлмагани ҳақида кўрсатув берган. Биринчи инстанция суди мажлисида гувоҳ А.Исламов, 2024 йил 22 июнь куни у таниши билан кафеда ўтиргани, унинг олдига бир неча шахслар келиб ўзларини ДХХ ва прокуратура ходимлари сифатида таништириб, ҳозирда тезкор тадбир бўлаётгани ва ушбу тадбирда у холис сифатида иштирок этишини айтишгани, у рози бўлгани, аммо тадбир иштирокчиларининг бир қисми унга шу кафе олдида кутишни айтишгани, орадан озгина вақт ўтиб улар бир неча бошқа ходимлар билан бир Матиз русумли автомашина ортидан боришгани, шу ерда Матиз русумли автомашинадан Б.Холмуродов тушиб бориб А.Хабибуллаев бошқарувидаги автомашинага бориб ўтиргани, у ердан тушиб келганини тезкор ходимлари Б.Холмуродовни ушлаш вақтида у қочиб кетишга ҳаракат қилгани, шу вақтнинг ўзида А.Хабибуллаев ўзи ўтирган автомашинадан дори сотилган пакетни ташлаб юборгани, улар А.Хабибуллаевни ҳам ушлаб олишгани, А.Хабибуллаевнинг ёнидан бошқа нарса чиқмагани, аммо у автомашина деразасидан дорини ташлаб юборганини аниқ кўргани, Б.Холмуродов эгнидаги кийимдан дори аниқлангани, аммо ушбу дорини миқдорини ҳозирда аниқ эслай олмаслиги, дорини миқдори ва доналари саноқдан ўтказилганини аммо орадан жуда узоқ вақт ўтгани сабабли аниқ миқдорларини эслай олмаслиги, сўнг А.Хабибуллаев О.Мамаевни ҳам чақиртиргани, О.Мамаевдан пуллар ҳужжатлаштириб олингани, сўнг барча тадбир иштирокчилари прокуратура биносига боришгани, шу ерда барча тегишли ҳужжатларга имзо чекиб бергани, терговга уни чақиришмаганлиги сабабли ҳам у бормагани ҳақида кўрсатув берган. Биринчи инстанция суди мажлисида гувоҳ Ж.Райимов, 2024 йил 22 июнь куни у ўзига тегишли автомашинани ювиш мақсадида автомашиналар ювиладиган шаҳобчага боргани, шу ерда ўтирган вақтида унинг олдига бир неча фуқаролик кийимидаги ходимлар келиб ўзларини таништиришиб, ҳозирда тезкор тадбир бўлаётгани, ушбу тезкор тадбирда у холис бўлишини айтиб холисликка уни таклиф қилишгани, унинг вақти бўлгани сабабли рози бўлгани, ходимлар уни автомашинасига таклиф қилгани, автомашина салонида ходимлар томонидан бир фуқаро аризачи деб таништирилгани, ушбу фуқарони олдин кўрмаганини ва танимаслиги, ходимлар ушбу фуқарога кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиб олиш учун пул беришгани ва бунга шуни маълум қилишгани, шу вақтда тезкор ходимлардан бири йўлни нариги бетида сигарета чекиб турган А.Исламовга кўрсатиб иккинчи холис у эканини айтгани, сўнг улар бир неча автомашиналарда кетишгани, кейинчалик уларни автомашинасидаги аризачи Б.Холмуродовнинг автомашинасига бориб ўтиргани, ўзи билан ходимлар томонидан берилган пулларни ҳам олиб кетгани, сўнг уларни барчаси Б.Холмуродов автомашинаси ортидан боришгани, улар А.Хабибуллаевни бошқарувидаги автомашина олдига бориб тўхташгани, сўнг Б.Холмуродов автомашинасидан тушиб А.Хабибуллаевни автомашинасига бориб ўтиргани, сўнг қайтиб келиб ўзининг автомашинасига ўтиргани, сўнг А.Хабибуллаев ўзининг автомашинасида олдиндан унинг ортидан Б.Холмуродов ўзининг автомашинасида ва тезкор тадбир иштирокчилари уларнинг ортидан бир неча автомашинада кузатиб боришгани, А.Хабибуллаев кимдир билан учрашгани, сўнг Б.Холмуродов олдига келиб автомашинасида тўхтагани, Б.Холмуродов автомашинасидан тушиб А.Хабибуллаевнинг автомашинасига бориб ўтиргани, сўнг А.Хабибуллаев автомашинасидан Б.Холмуродов тушиб келиб ўзининг автомашинаси томонга борган вақтида ходимлар Б.Холмуродовни ушлаб олишмоқчи бўлгани, Б.Холмуродов қочишга ҳаракат қилгани, аммо уни ушлаб олишгани, шу вақтда А.Хабибуллаев ўзининг автомашинасини деразасидан қандайдир пакетни ерга отиб юборгани, кейинчалик барча дорилар ходимлар томонидан олингани, аммо ҳозирда орадан узоқ вақт ўтгани сабабли айнан кимдан қанча дори олинганини эслай олмаслиги, билгани дориларни жами миқдори 100 донадан кўп бўлгани, шундан сўнг А.Хабибуллаев пулни О.Мамаевга бериб юборганини айтгани, сўнг шу ерда О.Мамаев чақирилгани, у ҳам ўзининг автомашинасида келганида ходимлар уни ҳам ушлаб олишгани ва ундан 5.000.000 сўмни тегишли тартибда расмийлаштириб олишгани, шундан сўнг яна бир нафар киши О.Мамаевга тинмай қўнғироқ қилгани сабабли ушлаб олингани, сўнг барча тадбир иштирокчилари прокуратура биносига боришгани, шу ерда барча берилган ҳужжатларни имзолаб бергани ҳақида кўрсатув берган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати адвокат А.Нурматовнинг шикоятда келтирган судланган О.Мамаевнинг айбсизлиги ҳақидаги важлари юқорида қайд этилган гувоҳларнинг ишончга сазовор кўрсатувлари билан инкор этилади деган хулосага келади. Биринчи инстанция суди томонидан судланганлар Б.Холмуродов, А.Хабибуллаев ва О.Мамаевнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди, Б.Холмуродовга жазо тайинлашда, унинг айбига қисман иқрорлигини, ёшини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Биринчи инстанция суди, А.Хабибуллаевга жазо тайинлашда, унинг айбига қисман иқрорлигини, ёшини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, унинг соғлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Биринчи инстанция суди, О.Мамаевга жазо тайинлашда, унинг айбига қисман иқрорлигини, ёшини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати ҳозирда мазкур тоифадаги жиноятлар сони ошиб, кескин кураш кетаётганлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини, Б.Холмуродовнинг жиноятни содир этишдаги роли ва иштирок даражасини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас деган қатъий хулосага келиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, жазони енгилаштиришни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди. Аммо биринчи босқич суди судланувчи А.Хабибуллаевга жазо тайинлашда унинг жиноятни содир этишдаги роли, шунингдек қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлиги, сурункали вирусли гепатат В жигар касаллиги билан оғриши ҳолатларига эътибор қаратмаган кўринади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасида: “Агар суд озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини тайинлаш вақтида содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг шахси ва ишдаги бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, айбдор тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келса, шартли ҳукм қўллаши мумкин. Бундай ҳолда суд, башарти, белгиланган синов муддати давомида жазонинг шартлилигини бекор қилиш асослари келиб чиқмаса, тайинланган жазони ижро этмаслик тўғрисида қарор чиқаради” деб кўрсатилган. Судлов ҳайъати, судланувчи А.Хабибуллаевнинг шахсини, ёшини, айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, сурункали вирусли гепатат В жигар касаллиги билан оғришини, жиноятни содир этишдаги роли ва иштирок даражасини ҳамда жазони енгиллаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми билан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини аслича қолдириб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7, 8 моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, судланувчи А.Хабибуллаевни жамиятдан ажратмаган ҳолда жазони ўтамасдан туриб ҳам тарбиялаш ва ахлоқан тузатиш мумкин деган қатъий хулосага келиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган жазони шартли ҳисоблаб, синов муддати белгилашни ва унга ЖКнинг 72-моддаси 6, 8-қисмларида белгиланган оқибатларни тушунтиришни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати судланган А.Хабибуллаевнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан 2024 йил 4 июлдан 2024 йил 5 июлга қадар, 2024 йил 13 ноябрдан 2024 йил 19 декабрга қадар қамоқда сақланган жами 38 кунни ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан чегириб ташлашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 13 ноябрь кунидаги ҳукмининг Холмуродов Бекзод Кенжаевич ва Мамаев Олимжон Ғаниевичларга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилиб, Хабибуллаев Акмал Бахриддиновичга оид қисми ўзгартирилсин. Хабибуллаев Акмал Бахриддиновичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 3-қисми билан тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси аслича қолдирилсин. Хабибуллаев Акмал Бахриддиновичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида 2024 йил 4 июлдан 2024 йил 5 июлга қадар, 2024 йил 13 ноябрдан 2024 йил 19 декабрга қадар қамоқда сақланган, жами 38 кунни ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосини бир кунига тенглаштириб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан чегириб, ўташ учун узил-кесил 6 йил 10 ой 22 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Хабибуллаев Акмал Бахриддиновичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 2 (икки) йил синов муддати белгилансин. Синов муддати ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисоблансин ва ижроси Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИО ФМБга юклатилсин. А.Хабибуллаевга синов даврида яшаш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақида ўзи яшайдиган ИИО ФМБга хабар бериш, вақти-вақти билан келиб бу органларда рўйхатдан ўтиб туриш, муайян жойларда бўлмаслик, муайян вақтда яшаш жойида бўлиш каби мажбуриятлар юклатилсин. А.Хабибуллаевга шартли ҳукмнинг талаблари бузилган тақдирда ЖКнинг 72-моддаси 6, 8-қисмларида юзага келадиган оқибатлар тушунтирилсин. Хабибуллаев Акмал Бахриддиновичга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва у суд залида дарҳол қамоқдан озод қилинсин. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Судланувчи Б.Холмуродов томонидан келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Судланувчи О.Мамаевнинг адвокати А.Нурматов томонидан келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Судланувчи А.Хабибуллаевнинг адвокати А.Юлдашева томонидан келтирилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида протест билдиришга ёки шикоят беришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья /имзо/ М.Юсупов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Ф.Халилов /имзо/ М.Абидов Аслига тўғри, судья: