← Назад
Решение #99065 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 1852 | 4 | law | |
| банди ва | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| ат ЖПК | 81 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖПКнинг | 5099 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи судья: Ф.Саматов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: Ў.Хайдаров
САМАРҚАНД ВИЛОЯТ СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
№ 1-1401-2407/558
2024 йил декабрь ойининг 19 куни Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида раислик қилувчи судья:
И.Карабаев, ҳайъат судьялари: Т.Алмаматов ва Ф.Саматовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Т.Шодмоновнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд вилоят прокуратураси
бўлим прокурорлари Ж.Авазхонов ва Б.Султоновлар, судланган А.Мнинг ҳимоячисиадвокат Ф.Темировнинг иштирокида, А.Мга оид жиноят ишини унинг ҳимоячиси-адвокат
Ф.Темиров томонидан келтирилган шикоятига асосан кассация тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 20 августдаги ҳукмига
кўра
1975 йил 23 август куни Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати
ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 3 нафар фарзанди бор,
муқаддам; жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг
2024 йил 7 майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖК 1852-моддасининг 4-қисми, 169-моддаси 4-қисмининг “а”
банди ва 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан айбли
деб топилиб, ЖК 59,61-моддалари тартибида 4 йил 6 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2024 йил 4 июлдаги ажримига
кўра, суднинг ҳукми ўзгартирилиб жазо 4 йил 1 ойга
келтирилган, “...” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган,
Самарқанд шаҳри, “...” МФЙ, ... кўчаси, 103-уйда яшаган, иш
бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган А.Мга
А.Мга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖК 57моддасини қўллаб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 59-моддасининг
8-қисмига асосан 4 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Суднинг ҳукмига кўра, А.М “...” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, Самарқанд
шаҳри, Даҳбет кўчасида жойлашган “...” МЧЖга тегишли бўлган нотурур жой майдонини
келгусида турли тўй ва базмгохлар ўтказиш учун мўлжалланган тўйхонани қилиш учун
оғзаки келишув асосида 2021 йилда ижарага олиб, ушбу бинони ўзини ҳисобидан тўй ва
турли базмлар ўтказиладиган тўйхонага мослаштириб таъмирлаб, назорат қилинмайдиган
даромад олиш ва ноқонуний йўллар билан бойлик ортиришлик учун умумий
фойдаланишдаги водопровод тармоғига “Самарқандсувтаъминот” АЖнинг рухсатисиз
Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” қоидаларининг
49-бандидаги сув таъминоти ва канализация тизимларига зарур ҳужжатлар
расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан уланиб олиш тақиқланади ва ушбу тизимлардан
ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади, 63-бандидаги сув ўлчаш узели ИСКХ
ташкилоти томонидан пломбаланиши лозим, пломбаланмаган хисоблаш асбобларини
ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади каби талабларига амал қилмасдан, яъни
сувдан фойдаланиш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирмасдан тижорат яъни турли тўй ва
базмгохлар ўтказиш мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, сув тармоғидан 2024 йилнинг
29 февраль кунига қадар ноқонуний фойдаланиб келиб, ўзганинг мол-мулкини жуда кўп
миқдорда яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган жиноий фаолиятини амалга
ошириб келган.
Шундан сўнг, 2024 йил 29 февраль куни “Самарқандсувтаъминот” АЖ ходимлари
томонидан ўтказилган ўрганишда “...” МЧЖ фойдаланувидаги “...” номли тўйхона умумий
фойдаланишдаги водопровод тармоғига қонунга хилоф равишда фойдаланиб келаётганлиги
аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан 29.02.2024 йилда 00046558-сонли қоидабузарлик
далолатномаси расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Самарқандсувтаъминот” АЖнинг 01.03.2024 йилдаги ҳисобкитоб хулосаси ва алоқа хатида “...” МЧЖ раҳбари А.М “...” номли тўйхонада тижорат
мақсадида умумий фойдаланишдаги водопровод тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний
равишда уланиб олиб, сувдан фойдаланиб келганлиги оқибатида “Самарқандсувтаъминот”
АЖга 883 млн. 801 минг 671 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги қайд этилган.
Судланган А.Мнинг ҳимоячиси-адвокат Ф.Темиров кассация шикоятида, биринчи
инстанция суди томонидан иш бир ёқлама олиб борилгани, А.М ўзбошимчалик билан
водопровод тармоғига 2021 йилда эмас балки 2022 йил август ойида улангани, чунки ўша
вақтда тўйхона тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, ишга туширилгани, бу ҳолат улар ўртасида
ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракатида ҳам аниқлангани, бундай ҳолатда зарар миқдори
465.711.018 сўмни ташкил этишлиги сабабли суд ҳукмини ўзгартириб, ортиқча тўланган
сўммани қайтариб берган ҳолда унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо
тайинлашни сўраган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича вилоят судининг судьяси Ф.Саматовнинг маърузасини,
прокурор Ж.Авазхоновнинг келтирилган кассация шикоятини қисман қаноатлантириш
ҳақидаги, судланган А.Мнинг ҳимоячиси-адвокат Ф.Темировнинг кассация шикоятини
қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни жиноят
иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра суднинг ҳукмини
ўзгаришсиз, келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Судланган А.Мнинг суд ҳукмида баён қилинган жиноятни содир этганликдаги айби,
ўзининг биринчи инстанция судида айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари,
фуқаровий даъвогар Х.А, гувоҳ Т.Ҳ ва К.Рларнинг кўрсатувлари, шунингдек
“Самарқандсувтаъминот” МЧЖдан “...” МЧЖга нисбатан 29.02.2024 йилда
расмийлаштирилган 00046558-сонли далолатнома ва ҳисоб-китоб жадвали, тушунтириш
хатлари, юзлаштириш баённомалари каби ишда тўпланган объектив далиллар йиғиндиси
билан тўлиқ ўз исботини топган.
Биринчи инстанция суди томонидан судланган А.Мнинг жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан тўғри
квалификация қилинган.
Шикоятдаги, биринчи инстанция суди томонидан иш бир ёқлама олиб борилгани
ҳақидаги важлар билан келишиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги
“Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” ги Қарорининг 2-бандида, далил тегишли субъект томонидан, яъни
далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор
шахс томонидан олинган бўлиши, фактга оид маълумотлар фақат ЖПК 81-моддасининг
иккинчи қисмида қайд этилган манбалардан олинган бўлиши, далил уни олиш билан боғлиқ
процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган
бўлиши, далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд
этилишига доир қонуннинг барча талабларига амал қилинган бўлиши далиллар
мақбуллигининг шартлари сифатида қайд этилган.
Биринчи инстанция суди жиноят ишини кўришда юқоридаги қоидаларга амал қилган
ҳолда, тўпланган далилларга ишончлилик, қонунийлик принциплари асосида баҳо бериб,
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талабига асосан иш бўйича исботланиши
лозим бўлган барча ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона
текшириб, А.Мни айбли деб топиб, қонуний ва асосли тўхтамга келган.
Шунингдек, шикоятдаги А.М ўзбошимчалик билан водопровод тармоғига 2021 йилда
эмас балки 2022 йил август ойида улангани, чунки ўша вақтда тўйхона тўлиқ таъмирдан
чиқарилиб, ишга туширилгани, бу ҳолат улар ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов
ҳаракатида ҳам аниқлангани, бундай ҳолатда зарар миқдори 465.711.018 сўмни ташкил
этишлиги сабабли суд ҳукмини ўзгартириб, ортиқча тўланган суммани қайтариб беришлик
ҳақидаги важлар билан келишиб бўлмайди.
Шикоятдаги, ушбу важлар кассация инстанциясида мутахассис сифатида жалб
қилиниб, гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Э.Хнинг, ҳақиқатдан ҳам Самарқанд вилоят
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида мутахассис
лавозимида ишлаши, А.Мга оид жиноят иши бўйича “Самарқандсувтаъминот” МЧЖдан “...”
МЧЖга нисбатан 29.02.2024 йилда расмийлаштирилган 00046558-сонли далолатнома ва
ҳисоб-китоб жадвали билан танишиб чиққани, “...” МЧЖ раҳбари А.М “...” номли тўйхонада
тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги водопровод тармоғига ўзбошимчалик билан
ноқонуний равишда уланиб олиб, сувдан фойдаланиб келганлиги оқибатида
“Самарқандсувтаъминот” АЖга 883 млн. 801 минг 671 сўм миқдорида моддий зарар
етказилганлиги ҳолатини тўғри деб баҳолаши, чунки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорининг 2-иловасида “Истеъмолчиларга
сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари” тасдиқлангани,
Мазкур қоидалар ичимлик сув таъминоти ва оқова судни чиқариш чиқариш
марказлаштирилган тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари – канализация
хўжалиги ташкилотлари билан истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни
белгилаши, Қоидаларнинг 49-бандига асосан, фаолият кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти
ва канализация тизимларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек ушбу
тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланиши, Қоидаларнинг 94-бандига
асосан ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан
уланиб олганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар
миқдори мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича
қуйидаги кундан бошлаб, яъни ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги
текшириш далолатномаси тузилган кундан, агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ
ташкилотига тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан
уланиш кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда
ҳисобланиши, агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан тасдиқлашнинг
имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиш даври даъво муддатига
тенг бўлиши, Қоидаларнинг 101-бандида, истеъмолчи ичимлик сув таъминоти ва оқова
сувни чиқариб юбориш тармоқларига уланиш санаси ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган
ҳолларда ИСКХ ташкилоти томонидан ҳоким қарори, кадастр ҳужжатлари ва шу кабилар
асосида, ҳужжат билан тасдиқланган уланиш санаси бўйича ҳисоб-китоб қилишга ҳақли
эканлиги, шу сабабли “...” МЧЖ раҳбари А.М “...” номли тўйхонада тижорат мақсадида
умумий фойдаланишдаги водопровод тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда
уланиб олиб, сувдан фойдаланиб келганлиги оқибатида “Самарқандсувтаъминот” АЖга 883
млн. 801 минг 671 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги ҳолатини тўғри амалга
оширилгани ҳақидаги кўрсатувлари;
Бундан ташқари, Самарқанд вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида
назорат қилиш инспекциясининг 2024 йил 12 декабрдаги А.М “...” номли тўйхонада тижорат
мақсадида умумий фойдаланишдаги водопровод тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний
равишда уланиб олиб, сувдан фойдаланиб келганлиги оқибатида “Самарқандсувтаъминот”
АЖга 883 млн. 801 минг 671 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги ҳолати Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорининг 2-иловасида “Истеъмолчиларга
сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари” га мувофиқ
ҳисоблангани ҳақидаги 24/3682-сонли хати билан тўлиқ инкор этилади.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати, гарчанд К.Р билан А.Млар ўртасида ўтказилган
юзлаштириш тергов ҳаракати давомида К.Р А.М унга тегишли бинода 2022 йилнинг
бошларига қадар таъмирлаш ишларини амалга оширганини, уни билишича А.М 2022
йилнинг июль-август ойларига қадар сув тармоғига уланмасдан сувни ташиб ушбу
базмгоҳни ишлатиб келганини баён қилган бўлса-да, ушбу ҳолатни тасдиқловчи аниқ
асослар келтирилмагани сабабли уларнинг ушбу кўрсатувларини ишончга сазовор эмас деб
эътироф этади.
Чунки, К.Р ўзининг дастлабки терговдаги кўрсатувида, А.Мга Самарқанд шаҳри,
Даҳбет кўчасида жойлашган “...” МЧЖга тегишли бўлган нотурур жой майдонини 2021 йил
октябрь ойларида оғзаки равишда ижарага берганини, ўша вақтлари ижара пулларини олиб
келганини, ундан олинган бино сув, газ тармоқларига уланмаган ҳолда бўлганини, А.М
қачон сув тармоқларига уланганини билмаслигини баён қилган.
Шу сабабли, шикоятдаги А.М томонидан етказилган зарар миқдори нотўғри ҳисобкитоб қилингани ҳақидаги важлар асоссиз ҳисобланади.
Биринчи инстанция суди, судланган А.Мга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 3бандига ва Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши,
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисидаги тушунтиришларига риоя қилиб, уни
айбига иқрорлигини, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, оилалик бўлиб, қарамоғида
3 нафар фарзанди борлигини уни айбини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб,
унга нисбатан ЖК 57-моддасини қўллаб, у айбланаётган модда санкциясида назарда
тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроғини тайинлаб,
қонуний, асосли ва адолатли тўхтамга келган.
ЖПКнинг 5099-моддасида кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
ҳукмини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги
кўрсатилган.
Шунга кўра, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар
мавжуд эмаслиги сабабли, суднинг ҳукмини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099 ва 50910-моддаларини қўллаб, кассация
инстанцияси суди
АЖРИМ ҚИЛАД И:
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 20 августдаги судланган
А.Мга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
(имзо)
И.Карабаев
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
Т.Алмаматов
(имзо)
Ф.Саматов