Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1058 Дата решения 19.12.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 353653 Claim ID 2687966 PDF Hash 175d806ef29eff91... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
укми билан ЖКнинг 167-моддаси укми билан ЖК 167 law
ЖКнинг 78-моддаси ЖКнинг 78 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси збекистон Республикаси ЖК 140 law
окамасида ЖПКнинг 95-моддаси окамасида ЖПК 95 law
арори билан ЖПКнинг 325-моддаси арори билан ЖПК 325 law
исми ЖПКнинг 83-моддаси исми ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 414-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 414 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи судья: М.Юсупов Биринчи босқичда раислик қилган судья: С.Мамадиев 2421-сонли А Ж Р И М И 2024 йил 19 декабрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Юсупов, судлов ҳайъати судьялари: М.Абидов ва Ф.Халиловлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи Д.К.О. ва унинг адвокати А.Алимкулов, жабрланувчи Ф.Ф.Э.Б., унинг вакили М.Аъзамовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига кўра: Д.К.О. 1984 йил 5 ноябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали 5 нафар фарзанди бор, “Муруват Барака Сервис” МЧЖ директори, муқаддам: жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2016 йил 17 ноябрьдаги ҳукми билан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57,59,62-моддалари тартибида 15.484.975 сўм жарима жазоси тайинланган, ЖКнинг 78-моддасига асосан судланганлик ҳолати тугалланган, Чирчиқ шаҳри Гулистон МФЙ Б.Ҳайдаров кўчаси 19-уй 56-хонадонда яшаганга нисбатан 2024 йил 30 октябрь куни “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 07.11.2024 йилда олганга нисбатан чиқарилган ҳукми устидан судланувчи Д.К.О. томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 2 Суд ҳукмига кўра, Д.К.О. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга шу модда билан 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Иш бўйича манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ёзишмалар ва скриншотлар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақланиши белгиланган. Апелляция инстанциясида аниқланишича, Д.К.О. 2024 йил 8 май куни ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О.” номли профилида “ММТ Вазир ўринбосари, сенатдан тепилган Ф.Э.Б.”, “Ўзи бу сомсахўр сенаторларни халқ сайласа-да кўпчилигини халққа, халқ у ёқда турсин таълим ва ўқитувчига тупуриб қўйганини кўпчилик билади”, “Бу девоналарни топгани дўхтирлар билан ўқитувчилар. Бу ҳурматсиз вазир ўринбосари Ф.Э.Б. ўта сотқин, икки юзлама-чи одам”, “Одам бунчалик пасткаш бўлмайди”, “Ўл бу кунингдан сенатор ва вазирга ўринбосар бўлмай эркак - дейман-да” каби Ф.Э.Б.га нисбатан унинг фаолиятига нотўғри ва асоссиз баҳо берувчи, унинг ишчанлик обрўси ҳамда мавқеига путур етказувчи сўзлар билан ҳақорат қилган. Бундан ташқари, Д.К.О. 2024 йил 5 июль куни соат 00:27да “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О./RASMIY KANAL/” номли каналда Ф.Э.Б.га нисбатан “Далбоёблар султони ММТБ ўринбосари Ф.Э.Б., ҳақиқий далбоёб сенатор экан” мазмунидаги ва бошқа қўпол ҳақоратли жумлаларни жойлаштириб, “ман Ф.Э.Б. деган сўтақўзини қўллаб қувватлайман. Ф.Э.Б., бос газини...” мазмунидаги постни жойлаштириб, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимида ўз хизмат бурчини бажараётган Ф.Э.Б.ни шаъни ва қадрқимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаб ҳақорат қилган. Шунингдек, у 2024 йил 17 август куни соат 22:20да ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О.” номли профилида “Ҳ.У.? Келганингиздан бери расмга тушишдан бошқа бир иш қилмадингиз. Ҳеч бўлмаса ишдан олиш ва бўшатишни, дарс тақсимотларини ҳам тартибга солишни ҳам эплай олмаяпсиз. Баъзи аҳмоқ ўринбосарларингиз эса хотин қизларга қандай иштон кийиб, қанақа рўмол ўрашни ўргатиб юрибди йиғилишларда. Камига давлатни ишлари қолиб фалончи мени сўкди, шаъним ва обрўйимни тўкди деб одамларни устидан вазирликларга ёзиб юрибди” каби постни жойлаштириб, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимида ўз хизмат бурчини бажараётган Ф.Э.Б.ни шаъни ва қадрқимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаб ҳақорат қилган. Бундан ташқари, у 2024 йил 18 август куни соат 09:09да ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О.” номли профилида “Ҳурматли таълим ходимлари, сизларни хўрлаётган вазир Умарова ва ўринбосари Ф.Э.Б. ҳақида чекланмаган даражада маълумотларни сизлардан қабул қиламан” деб бошланган постда, “Ўринбосари Ф.Э.Б. деган девона эса, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг иштон кўйлагига ёпишиб олган. Камига вилоятларда йиғилиш қилиб мендан ҳам бир қамчи олиб, маҳалламиздаги ўрис момолар каби ғийбатимни ҳам қилади. Бу болани аёлларнинг иштонидан бошқаям иши борми ўзи?”, “Саводсиз ва таълимни тушунмаган масхарабозларга бир миллионлик катта тизимни топширсак, аҳвол шунақа бўлади. Сенатдан бемаъниликлари билан машҳур бўлган Ф.Э.Б.га вазирликда бало бормиди?”, “Мен бу нусхаларни биронтасини танимайман, кўришмаганман ҳам. Шахсий адоватим ҳам йўқ. Бу бангиларни таълимда олиб бораётган сиёсати, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг хўрланаётгани, таълимни охири йўқ тажрибалар майдонига айлантириб юборгани ва давлатимиз тарафидан миллиардлаб маблағни ҳавога соврилиб кетаётгани мен тинч қўймаяпти”, “Бу порахўр каламушлар бошқа бир билимлироқ, сиёсий ва ҳуқуқий билими бор жамиятда яшаганида, қачонлар дорга тортилиб кетиши керак эди.” каби постни жойлаштириб, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимида ўз хизмат бурчини бажараётган Ф.Э.Б.ни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи фикрлар билан ҳақорат қилган. Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2024 йил 29 июль кунидаги 29/23(6932)46.1Z/11620-сонли судлингвистика экспертизасининг хулосасига кўра, “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О./RASMIY KANAL/” номли каналда 2024 йил 5 июль куни жойлаштирилган постда, фикр ёки эътибор қаратилаётган адресатга нисбатан ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр қимматини беодоблик билан таҳқирлаш аломатлари мавжуд. Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2024 йил 12 сентябрь кунидаги 29/23(8432)46.1Z/13964-сонли судлингвистика экспертизаси хулосасига кўра, “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О.” номли каналдаги тадқиқот учун тақдим этилган материаллардаги маълумотларда, адресати аниқ кўрсатилмаган ўринбосарга нисбатан “аҳмоқ” сўзини қўллаш ёрдамида ҳақорат қилиш ҳолати мавжуд, шунингдек Ф.Э.Б.ни шаъни ва қадр қимматини камситувчи фикрлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2024 йил 18 сентябрь кунидаги 13-02-1605-сонли экспертизаси хулосасида, “Telegram” ва “Facebook” ижтимоий тармоғига жойлаштирилган “Далбоёблар султони ММТБ ўринбосари Ф.Э.Б., ҳақиқий далбоёб сенатор экан” мазмунидаги ва бошқа ҳақоратли сўзлар ҳамда “Баъзи аҳмоқ ўринбосарларингиз эса хотин қизларга қандай иштон кийиб, қанақа рўмол ўрашни ўргатиб юрибди йиғилишларда” каби маълумотларда инсон шаъни ва қадр қимматини камситувчи, ҳақоратловчи ёзма нутқлар мавжуд. Бундан ташқари, судланувчи Д.К.О. 2024 йил 23 сентябрь куни соат 18:47да ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О.” номли профилида ва ўзининг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О./RASMIY KANAL/” номли каналида “Беруний туманида уч ўқитувчи, ўқувчи қизни юбкасини ечириб турсигини текширди. Қиз изза бўлганидан уйидан чиқиб кетган. Онаси йиғлаб мендан ёрдам сўраяпти...Ёмонам сўкингим келаяпти, етти пушти билан номма ном санаб, жудаям. Вазир ёки бирон бир ўринбосарини сўкиб пост қўйсам мани маъзур тутинглар илтимос...” деб, шу куни соат 19:26 да “Агар мани қизимни юбкасига эмас, рўмолига қўлини теккизган одам .... ёки хотинчалиш, ебанотый, вазир ўринбосари Ф.Э.Б. бўлса ҳам қўлини чопар эдим мазмунидаги ва оғир ҳақоратли жумлаларни жойлаштириб, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимида ўз хизмат бурчини бажараётган Ф.Э.Б.ни шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаб ҳақорат қилган. Бундан ташқари, судланувчи Д.К.О. 2024 йил 24 сентябрь куни соат 05:43да ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О.” номли профилида ва ўзининг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О./RASMIY KANAL/” номли каналида “Мани кўтарган масалам қолиб, одамлар мани муҳокама қилаяпти. Ман онамни, хотинимни, қизимни юбкасини ечирадиган бўлган у вазир бўлсаям эннасини кўрсатаман дедим. Вот савол: ким шунақа қилмайди? Агар эркак бўлса... Ким мандек сўкмайди бу ифлосларни? Сўкиш бўлар учун кам. Аризангни ёзиб кетавер илтимосим. Бир миллатим қизи иштонини ечиб, шарманда қиладиган аҳмоқлар жамиятида яшашдан эркак бўлиб яшай олмайман. Отиб, қамаб, йўқ қилиб юборинглар мани....Хоҳласанг агар Д.К.О.” мазмунидаги постни жойлаштириб, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимида ўз хизмат бурчини бажараётган Ф.Э.Б.ларни шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаб ҳақорат қилган. Шунингдек, у 2024 йил 4 октябрь куни соат 13:51да ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О.” номли профилида ва ўзининг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О./RASMIY KANAL/” номли каналида “Битта мушук ўлди деб, ММТ Вазирлигидаги тупойлар, тизим ходимларига чора кўрмоқчи” деб номланган постда “Бутун бошли ММТ Вазирлигида глобал муаммо қолмаганидек, Вазирлик битта мушук ўлди деб, тизим ходимларига ҳайфсан бермоқчи. Айтаманку, бу вазирликни томи кетиб, бошқа иш қилишга ақли, салоҳияти, фаросати етмайди деб. Ҳ.У. бўлса тажрибали кадрларни ишдан олиб, Ф.Э.Б.га ўхшаган каллаварамларни ёнига тўплаганидан кейин, булардан нимани ҳам кутасиз? Навоийда, Самарқандда ўқувчилар ўлиб кетди, бирон бир муносабат берганини кўрмадим. Бировни ҳайфсан олиганини ҳам. Лекин кўчадаги дайди мушук ўлса югуриб елиб вазирлик муносабат берибди, шармандалар. У.Ҳ., сиз таълимни одами эмассиз. Ҳаммаёқни шармандаларча мусорини чиқариб бўлдингиз. Илтимос, кетинг энди. Агар тизимдаги биронта ходимга битта мушук деб зарарингиз тегса, ўзи фойдангиз тегмайди. Қолган шармандачиликни мен ташкиллаштириб беришни ўз зиммамга оламан. Хоҳланг таҳдид, хоҳласангиз огоҳлантириш деб қабул қилинг. Сиз Ш.дан кейин Ўзбекистоннинг энг шармандали вазирлиги вазири сифатида тарихда қолдингиз, ўзингизни саводсиз, аҳмоқ командангиз билан...Тупойлар...! Д.К.О.” мазмунидаги постни жойлаштириб, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимида ўз хизмат бурчини бажараётган Ф.Э.Б.ни шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаб ҳақорат қилган. 2024 йил 2 октябрь кунидаги 29/23(9131) 46.1Z/14731-сонли судлингвистика экспертизасининг хулосасига кўра, “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О./RASMIY KANAL/” номли каналда 2024 йил 23-24 сентябрь кунлари жойлаштирилган постларда, фикр ёки эътибор қаратилаётган шахсларга нисбатан шахснинг шаъни ва қадр қимматини беодоблик билан таҳқирлаш, ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2024 йил 24 октябрь кунидаги 13-02-1933-сонли экспертиза хулосасига кўра, , “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О./RASMIY KANAL/” номли каналда 2024 йилнинг 23-24 сентябрь кунлари ва 4 октябрь куни жойлаштирилган постларда, фикр ёки эътибор қаратилаётган шахсларга нисбатан шахснинг шаъни ва қадр қимматини беодоблик билан таҳқирлаш, ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд. Судланувчи Д.К.О. апелляция шикоятида интернетда чиққан лавҳалар унга тегишли эмаслигини, унинг номига очилган каналларга бошқа шахслар кириб, унинг номидан ҳар хил маълумотларни ёзганлигини, бу текширилмаганлигини, унга нисбатан иғво уюштирилганлигини билдириб, суд ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Апелляция инстанциясида судланувчи Д.К.О. айбига иқрорлик билдирмасдан, унинг номида очилган каналда интернет орқали чиққан матнлар унга тегишли эмаслигини билдириб, суд ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўради. Апелляция инстанцияси, иш бўйича судья М.Юсуповнинг маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни сўраб берган хулосасини, судланувчи Д.К.О. ва унинг адвокати А.Алимкуловнинг шикоятни қувватлаб, суд ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқариш ҳақидаги, жабрланувчи Ф.Э.Б. ва унинг вакили М.Аъзамовнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмининг тавсиф қисмига аниқлик киритган ҳолда, ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати, судланувчи Д.К.О.нинг айби жабрланувчининг кўрсатуви, тушунтириш хатлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, судга оид лингвистик экспертизалар хулосалари, ёзувлар скриншоти, “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О.” номли профилни ва “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Д.К.О./RASMIY KANAL/” номли канални кўздан кечириш баённомаси, Киберхавфсизлик марказидан олинган маълумотлар судга оид комплекс экспертиза хулосалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати Д.К.О.нинг айбига иқрорлик билдирмасдан, интернетда чиққан лавҳалар унга тегишли эмаслигини, унинг номига очилган каналларга бошқа шахслар кириб, унинг номидан ҳар хил маълумотларни ёзганлиги ҳақидаги важларига баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келди. Д.К.О. дастлабки терговда берган тушунтиришида ва адвокати иштирокида сўроқ қилинганда айбига иқрорлик билдириб, ҳиссиётга берилиб кетиши натижасида ушбу матнларни тайёрлаб, постни интернетга жойлаштирганлигини билдирган. Киберхавфсизлик марказидан олинган маълумотга кўра, “Д.К.О. RASMIY KANAL” Д.К.О. томонидан юритиб келинган. Бундан ташқари, гувоҳ Ж.Аллабергенова кўрсатмаларида “Telegram” ижтимоий тармоғида қизига нисбатан қилинган ноқонуний ишларни шахсан Д.К.О.га айтганлигини ва видеоларини ташлаб берганлигини тасдиқлаб, лекин кимнидир ёмонлаб чиқишни ёки ҳақоратлашни илтимос қилмаганлигини билдирган. Бу, “Telegram” ижтимоий тармоғида маълумотлар Д.К.О. томонидан жойлаштирилганлигини, судланувчининг дастлабки терговда айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари иш ҳолатига тўғри келишини билдиради. Шу боис судлов ҳайъати, Д.К.О.нинг судда айбига иқрорлик билдирмасдан берган кўрсатувларини танқидий баҳолаб, жавобгарликдан қочиш мақсадида берилган кўрсатмалар деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди Д.К.О.нинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилган. Бироқ, биринчи инстанция суди Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.У. фуқаро Д.К.О.нинг ҳаракатлари устидан ариза бермаганлиги сабабли терговчининг 2024 йил 30 октябрдаги қарори билан ЖПКнинг 325-моддасига асосан жиноятнинг У.Ҳ.га нисбатан содир этилган қисми ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилганлиги, жиноят иши юзасидан тасдиқланган айблов далолатномасида судланувчи Ҳ.У.ни ҳақорат қилганлиги ҳақида айблов мавжуд эмаслигини инобатга олмаган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 414-моддасига кўра, судда жиноят ишини муҳокама қилиш фақат айбланувчиларга нисбатан ва эълон қилинган айблов бўйича олиб борилади. Яъни, эълон қилинмаган айблов бўйича ишни муҳокама қилиш мумкин эмас. Шу боис судлов ҳайъати, суд ҳукмининг тавсиф қисмига аниқлик киритиб, судланувчи Д.К.О. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.У.ни ҳақорат қилганлиги ҳақидаги жумлаларни чиқариб ташлашни лозим топади. Шунингдек, суд ҳукмининг тавсиф қисмида судланувчи томонидан жабрланувчига ишлатилган шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳақоратли сўзлар кўрсатиб ўтилган. “Суд ҳукми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленум қарорининг 3-бандида ҳукмда фуқароларнинг шаъни ва қадрқимматини камситувчи иборалар ишлатмаслиги лозимлиги тушунтирилган. Шу боис судлов ҳайъати, ҳукмнинг тавсиф қисмидаги шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи уятли ибораларни чиқариб ташлашни лозим топади. Апелляция инстанцияси суди, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди жазо тури ва миқдорини тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, жиноятни ғараз ёки бошқача паст ниятларда содир этганлигини ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, қонун санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазоси тайинлаб, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. 8 Ўзбекистон Республикаси 49731-моддаларига амал қилиб, ҳайъати ЖПК 482, 483, 49726 ва апелляция инстанцияси судлов А Ж Р И М Қ И Л Д И: 22 ноябрдаги Д.К.О. га оид ҳукми ўзгаришсиз қолдирилиб, аниқлик киритилсин. Ҳукмнинг тавсиф қисмидаги судланувчи Д.К.О. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.У.ни ҳақорат қилганлиги ҳақидаги ҳамда шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи уятли иборалар чиқариб ташлансин. Апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи Ҳайъат судьялари: Аслига тўғри: (имзо) (имзо) (имзо) М.Юсупов М.Абидов Ф.Халилов