← Назад
Решение #99082 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| улар ЖПК | 11 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 19 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар суди, очиқ сайёр суд мажлиси, Самарқанд шаҳар “Боғи Сафед” МФЙ
биносида бўлиб, раислик қилувчи судья З.Ахмедова, судья ёрдамчиси
Т.Собировнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд шаҳар прокурорининг
ёрдамчиси А.Мустафакулов, судланувчи Д.З.Абдурашидов ва унинг ҳимоячиси
адвокат А.Негматов, жабрланувчи И.Муродова, У.Дустов, М.Мусинов ва
А.Бойназаровларнинг иштирокида, Абдурашидов Диёржон Зафар ўғлига
нисбатан 1-1401-2402/1219-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужатларига кўра:
Абдурашидов Диёржон Зафар ўғли (Abdurashidov Diyorjon Zafar
o`g`li), 2000 йил 26 март кунида Жиззах вилоятида туғилган, ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 2 нафар фарзанди
бор, муқаддам ЖИБ Янгиҳаёт туман судининг 17.05.2024 йилдаги
ажримига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан юритилган
жиноят иши, ЖКнинг 661-моддасига асосан ҳаракатдан
тугатилган, судланмаган шахс ҳисобланади, ишсиз, Тошкент
шаҳри, “От чопар” МФЙга қарашли, 60-уй, 21-хонада яшайди, иш
бўйича “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини 14.12.2024 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг
музокара нутқларини, судланувчининг ҳимоя ва охирги сўзларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Абдурашидов Диёржон Зафар ўғли, ўзганинг анча
миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга
киритиш мақсадида, 2024 йил апрель ойида фуқаро Мусинов Мунис
Музаффарович билан телефон орқали танишиб, жабрланувчи М.Мусиновга
ўзини Туркия Республикасиинг Ўзбекистондаги элчихонасида ишлаши ҳақида
айтиб, унга Жанубий Корея Республикасига ўқишга кетиши учун Виза
тўғирлаб беришини ёлғондан ваъда қилиб, унинг жами 35.350.010 сўмга тенг
бўлган 2.800 АҚШ доллари миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли
билан қўлга киритиб, жабрланувчига берган вадасини бажармасдан олган
пулларини ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, судланувчи Д.З.Абдурашидов ўзининг жиноий
ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан такроран қўлга киритиш мақсадида,
2024 йил апрель ойида фуқаро Дўстов Умид Юсупович билан телефон орқали
танишиб, унга ўзини Туркия Республикасиинг Ўзбекистондаги элчихонасида
ишлаши ҳақида айтиб, унга Жанубий Корея Республикасига ўқишга кетиши
учун Виза тўғирлаб беришини ёлғондан ваъда қилиб, унинг жами 38.253.750
сшмга тенг бўлган 3.030 АҚШ доллари миқдордаги пул маблағларини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, жабрланувчига берган вадасини
бажармасдан олган пулларини ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, судланувчи Д.З.Абдурашидов ўзининг жиноий
ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан такроран қўлга киритиш мақсадида,
2024 йил апрель ойида фуқаро Бойназаров Аминжон Ражаббой ўғли билан
телефон орқали танишиб, унга ўзини Туркия Республикасиинг Ўзбекистондаги
элчихонасида ишлаши ҳақида айтиб, унга Жанубий Корея Республикасига
ўқишга кетиши учун Виза тўғирлаб беришини ёлғондан ваъда қилиб,
35.350.500 сўмга тенг бўлган 2.800 АҚШ доллари миқдордаги
пул
маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, жабрланувчига берган
вадасини бажармасдан олган пулларини ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб
юборган.
Бундан ташқари, судланувчи Д.З.Абдурашидов ўзининг жиноий
ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан такроран қўлга киритиш мақсадида,
2024 йил апрель ойида фуқаро Муродова Ирода Бекмухаммад қизи билан
телефон орқали танишиб, унга ўзини Туркия Республикасиинг Ўзбекистондаги
элчихонасида ишлаши ҳақида айтиб, унга Жанубий Корея Республикасига
ўқишга кетиши учун Виза тўғирлаб беришини ёлғондан ваъда қилиб,
28.280.000 сўмга тенг бўлган 2.240 АҚШ доллари миқдордаги пул
маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, жабрланувчига берган
вадасини бажармасдан олган пулларини ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб
юборган.
Судланувчи Д.З.Абдурашидов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб ўзининг кўрсатувида, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил апрель ойида
Самарқанд вилоятида яшовчи Мусинов Мунис, Бойназаров Аминжон, Дўстов
Умид ва Қашқадарё вилоятида яшовчи Муродова Ирода билан телефон орқали
танишиб қолганлигини, улар билан маҳалласида яшовчи “Рахим” исмли йигит
орқали танишиб қолганлигини, маҳалладоши Рахим эса Мусинов Мунис,
Бойназаров Аминжон, Дўстов Умид ва Муродова Иродалар билан биргаликда
Самарқанд шаҳрида Корея Республикасига кетиш учун тил курсида
ўқиганлигини, улар ундан Корея Республикасига кетишлари учун Виза
ҳужжатларини тўғирлашда ёрдам сўраганлигини, уларга ёрдам беришини
айтганлигини, сўнг 2024 йил апрель ойидан 2024 йилг июнь ойига қадар,
Дўстов Умиддан 3030 АҚШ доллари, Муродова Иродадан 2030 АҚШ доллари,
Мусинов Мунисдан 2.800 АҚШ доллари, Бойназаров Аминжондан 2.800 АҚШ
доллари пулларни олганлигини, олинган пулларни ўзининг шаҳсий эҳтиёжлари
учун ишлатиб юборганлигини, бироқ чет элга кетишлари учун ҳеч қандай Виза
ҳужжатларини тайёрлаб бермаганлигини, ҳозирги вақтда етказилган зарарни
қоплаш учун 134 млн. сўмдан зиёдроқ пулларни депозит рақамига
тўланганлигини ва зарар мавжуд эмаслигини, жабрланувчиларнинг унга
2
нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлигини, қилмишидан пушаймон эканлигини,
шу сабабли унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашликни билдириб баёнот
берди.
Судланувчи Д.З.Абдурашидов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб берган кўрсатувидан ташқари, унинг айби судда сўроқ қилинган
жабрланувчи Дустов Умид Юсуф ўғлининг, ҳақиқатдан ҳам 2023 йилдан
бошлаб Корея Республикасига ўқишга кетиш учун Самарқанд шаҳридаги касбҳунарга ўқитиш марказида ўқиб тайёргарлик кўрганлигини, 2024 йил март
ойида 10 нафар курсдошларидан 7 нафарига Корея Республикасига ўқишга
кетиш учун визалар чиққанлиги, у ва 2 нафар курсдошларига номаълум
сабабларга кўра визалар чиқмаганлигини, 2024 йил 20 март куни ўзини
Ўзбекистондаги Туркия элчихонасида ишловчи Диёрбек деб таништирган киши
телефон қилиб, унинг рақамини қўшниси Рахимдан олганлигини, Рахим эса
ўзининг курсдоши бўлганлигини, шунда шу киши ўзини Диёрбек деб
таништириб Корея Республикасига кетиши учун Виза тайёрлаб беришини,
Ўзбекистондаги Корея Республикасининг элчихонасида танишлари борлигини
айтиб ишонтирганлигини, Корея Республикасига кетиши учун 6 кишилик гуруҳ
тузиши кераклиги, иложи бўлса одам топишни сўраганлигини, унга танишлари
йўқлигини айтганлигини, Диёрдбек эса Рахимдан Ирода, Мунис ва Амин
курсдошларининг телефон рақамларини олиб, уларни ҳам Корея
Республикасига кетиши учун Виза тайёрлаб беришга ишонтирганлигини, Рахим
билан гаплашганида ҳақиқатдан ҳам Диёрбек қўшниси эканлигини, ўзининг
акаси ҳам Диёрбек орқали Корея Республикасига кетиш учун ҳужжат тўғирлаб
юрганлигини айтганлигини, ишониб қолинганлиги сабабли Диёрбекга жами
бўлиб 3.030 АҚШ доллари пулларни Клик орқали унинг банк пластик картасига
ташлаб берганлигини, Диёрбек бу пулларни турли ҳил муаммоларни ҳал этиш
учун, яъни суғурта, билет, банкга пул қўйиш учун олганлигини, бироқ Виза
тайёрлатиб бера олмаганлигини, суриштириб кўрганида у ҳеч қайерда
ишламасдан келганлигини, 2024 йил октябрь ойида пулларини қайтариб олиш
учун ИИБга ариза билан мурожаат қилганлигини, ҳозирги вақтда Диёрбек унга
етказилган зарарни депозитга қўйганлиги сабабли, ушбу пулларни унинг
фойдасига ўтказиб беришликни ва унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлигини билдириб баёнот берди.
Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи Мусинов Мунис
Музафарович ўзининг кўрсатувида, судда сўроқ қилинган жабрланувчи
У.Ю.Дустовнинг кўрсатувларини тўлигача тасдиқлаб, унга ўхшаш кўрсатув
бериб, ҳақиқатдан ҳам Диёрбек қўнғироқ қилиб Корея Республикасига кетиши
учун Виза тайёрлаб беришини, Ўзбекистондаги Корея Республикасининг
элчихонасида танишлари борлигини айтиб ишонтирганлигини, шунда
Диёрбекга жами бўлиб 2.800 АҚШ доллари пулларни Клик орқали унинг банк
пластик картасига ташлаб берганлигини, бироқ ваъдасини бажармаганлигини,
пулларини қайтариб олиш учун ИИБга ариза билан мурожаат қилганлигини,
ҳозирги вақтда Диёрбек унга етказилган зарарни депозитга қўйганлиги сабабли,
ушбу пулларни унинг фойдасига ўтказиб беришликни ва унга нисбатан ҳеч
қандай даъвоси йўқлигини билдириб баёнот берди.
3
Бекмухаммад қизи ўзининг кўрсатувида, судда сўроқ қилинган жабрланувчи
У.Ю.Дустов ва М.М.Муситновларнинг кўрсатувларини тўлигача тасдиқлаб,
уларга ўхшаш кўрсатув бериб, ҳақиқатдан ҳам Диёрбек қўнғироқ қилиб Корея
Республикасига кетиши учун Виза тайёрлаб беришини, Ўзбекистондаги Корея
Республикасининг
элчихонасида
танишлари
борлигини
айтиб
ишонтирганлигини, шунда Диёрбекга жами бўлиб 2.240 АҚШ доллари
пулларни банк пластик картасига ташлаб берганлигини, бироқ ваъдасини
бажармаганлигини, пулларини қайтариб олиш учун ИИБга ариза билан
мурожаат қилганлигини, ҳозирги вақтда Диёрбек унга етказилган зарарни
депозитга қўйганлиги сабабли, ушбу пулларни унинг фойдасига ўтказиб
беришликни ва унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб баёнот
берди.
Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи Бойназаров Аминжон
Ражжабой ўғли ўзининг кўрсатувида, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил март ойида
Мусинов Мунисжон телефон қилиб, Жиззах вилоятида яшовчи Диёрбек Корея
Республикасига юбориш билан шуғулланишини, Виза тайёрлаб бериши
мумкинлигини айтиб, Диёрбекнинг телефон рақамини бериб гаплашиб кўриши
мумкинлигини айтганлигини, Диёрбекга 2024 йил 9 апрель куни телефон
қилганида, у киши ўзини Жахон тилла банкида ишлашини, Корея
Республикасига кетиши учун Виза тайёрлаб беришини, Ўзбекистондаги Корея
Республикасининг
элчихонасида
танишлари
борлигини
айтиб
ишонтирганлигини, Диёрбек қўшниси Рахимдан танишлари Ирода ва
Умиднинг телефон рақамларини олиб, уларни ҳам Корея Республикасига
кетиши учун Виза тайёрлаб беришга ишонтирганлигини, унга ишониб жами
бўлиб 2.800 АҚШ доллари пулларни Клик орқали унинг банк пластик картасига
ташлаб берганлигини, бироқ ваъдасини бажармаганлигини, пулларини
қайтариб олиш учун ИИБга ариза билан мурожаат қилганлигини, ҳозирги
вақтда Диёрбек унга етказилган зарарни депозитга қўйганлиги сабабли, ушбу
пулларни унинг фойдасига ўтказиб беришликни ва унга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлигини билдириб баёнот берди.
Шунингдек, судланувчи Д.З.Абдурашидовнинг айби жиноят ишида
мавжуд жабрланувчиларнинг аризалари ва ариза юзасидан тўпланган
тушунтириш хатлари, тўлов патталари ва телеграмм ёзишмалари, сўроқ
баённомалари, жиноят ишининг қисмини ҳаракатдан тугатиш тўзғрисидаги
қарори, ҳужжатларни ашёвий далил деб эътироф этиш ва уларни жиноят иш
ҳужжатларига қўшиб қўйиш ҳақидаги қарори ҳамда жиноят ишида мавжуд
бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланган деб
ҳисоблайди.
Суд, юқорида қайд этилган далилларга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, улар ЖПКнинг 11-моддасида
мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, жиноят-процессуал
қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда олинган бўлиб,
4
уларни ишончга сазовор объектив далиллар деб топиб, судланувчи
Д.З.Абдурашидовнинг айбини исботловчи мақбул далиллар деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Д.З.Абдурашидовнинг фирибгарлик, яъни алдаш ёки
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги мулкини
ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни такроран қўлга киритишда ифодаланган
жиноий ҳаракатлари тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Д.З.Абдурашидовга жазо тайинлашда айбига тўлиқ
иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, етказилган
зарарни бартараф этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига
асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб, унинг Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар
аниқланмаганлигини эътироф этади.
Суд, судланувчи Д.З.Абдурашидовга нисбатан жазо тури ва меъёрини
белгилашда, унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб қилмишидан пушаймон
эканлигини, ёшини, етказилган зарарни қоплаб берганлиги ва зарар мавжуд
эмаслигини инобатга олиш билан биргаликда, содир этган жиноятларининг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 май кунидаги
“Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги
жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги № 4-сонли
Қарорининг 9-бандидаги “Судлар шунга эътибор беришлари керакки, Жиноят
кодекси Махсус қисмининг қатор моддалари нормаларида муайян шарт мавжуд
бўлиб, унга кўра: ЖК 167, 168, 170, 184-моддаларида назарда тутилган
жиноятлар учун-жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган
тақдирда, маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги
жазонинг қўлланилиши истисно этилади деган ва Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунидаги “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг
15-бандидаги “Судларга жарима тариқасидаги жазо турини нафақат ижтимоий
хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар, балки оғир жиноятлар
содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун
санкциясида назарда тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилсин” деб қайд
этилган раҳбарий тушунтиришларига риоя қилиб, у содир этган жинояти учун
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмида “етказилган моддий
зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум
қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди” деб кўрсатилган талаблардан келиб
чиқиб, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини
ҳуқуқий
баҳолаб,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
7-моддасидаги “Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва
янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган
жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак”лиги
ҳақидаги инсонпарварлик принципига риоя этиб, уни хулқини назорат қилиш
орқали ахлоқан тузатиш мумкин деган қатъий хулосага келиб, унга нисбатан
5
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини тадбиқ қилиб, ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган жарима жазосинингн энг
кам қисмидан енгилрок жазо тайинлашликни ва жарима миқдорини жиноят
содир этилган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқишликни
лозим деб топади.
Суд, жиноят иши юзасидан судланувчи Д.З.Абдурашидов томонидан
етказилган зарарни қоплаб бериш мақсадида, Самарқанд вилоят ИИБ депозит
рақамига 134.387.595 сўм мииқдордаги пулларни топширганлигини эътироф
этади.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
27.12.2016 йилдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга
оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли қарори
10-бандидаги “жиноят натижасида етказилган моддий зарарни ундириш
масаласини ҳал этишда мол-мулкнинг ҳукм чиқарилган кундаги қийматидан
келиб чиқиш лозим. Бунда валюта қимматликлари қиймати Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки томонидан ҳукм чиқарилган кунда белгиланган
курс бўйича аниқланади” деб кўрсатилган.
Шундан келиб чиқиб, суд ҳукми чиқарилган кунда 1 АҚШ долларининг
сўмга нисбатан қиймати 12.861 сўмни ташкил қилишлигини, етказилган
зарарнинг умумий миқдори жами 10.870 АҚШ доллари ташкил қилишлиги ва
ҳозирги вақтда 10.870 АҚШ долларининг миқдори эса 139.808.092 сўмни
ташкил қилишлигини, шунга кўра депозитда сақланиб келинаётган ва зарарни
қоплаш учун топширилган 134.387.595 сўм ҳамда “гаров” эҳтиёт чораси
сифатида топширилган 8.000.000 сўм миқдордаги пуллардан, 36.013.124 сўм
миқдордаги пулларни жабрланувчи М.Мусиновнинг фойдасига, 38.971.344,9
сўм миқдордаги пулларни жабрланувчи У.Дустовнинг фойдасига, 36.013.124
сўм миқдордаги пулларни жабрланувчи А.Бойназаровнинг фойдасига ва
28.810.499,2 сўм миқдордаги пулларни жабрланувчи И.Муродованинг
фойдасига ўтказишликни, қолган 2.579.503 сўм миқдордаги “гаров” пулларни
судланувчи Д.Абдурашидовнинг ўзига қайтариб беришликни лозим деб топади.
Шунингдек жиноят иши юзасидан ашёвий далил сифатида эътироф
этилган жабрланувчилар томонидан тақдим қилинган тўлов патталари ва
телеграмм ёзишмаларини жиноят иш материалларида сақлаб келишликни
лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211, 454457, 463, 465-468, 471-473, 476 -моддаларига амал қилиб, суд ҳукм қилади,
ҲУКМ:
Судланувчи Абдурашидов Диёржон Зафар ўғли (Abdurashidov Diyorjon
Zafar o`g`li)ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин.
Унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди
билан, ЖКнинг 57-моддасини тадбиқ қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
60 (олтмиш) баравари миқдорида, яъни 20.400.000 (йигирма миллион тўрт юз
минг) сўм жарима жазоси тайинлансин.
6
Абдурашидов Диёржон Зафар ўғлига нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт
чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Зарарни қоплаш учун топширилган ва Самарқанд вилооят ИИБ депозит
ҳисоб рақамида сақланиб келинаётган 134.387.595 сўм ҳамда “гаров” эҳтиёт
чораси сифатида топширилган 8.000.000 сўм миқдордаги пуллардан, 36.013.124
сўм миқдордаги пуллар жабрланувчи М.Мусиновнинг фойдасига, 38.971.344,9
сўм миқдордаги пуллар жабрланувчи У.Дустовнинг фойдасига, 36.013.124 сўм
миқдордаги пуллар жабрланувчи А.Бойназаровнинг фойдасига ва 28.810.499,2
сўм миқдордаги пуллар жабрланувчи И.Муродованинг фойдасига ўтказиб
ьберилсин,
қолган
2.579.503
сўм
миқдордаги
“гаров”
пуллар
Д.Абдурашидовнинг ўзига қайтариб берилсин.
Ашёвий далил сифатида эътироф этилган жабрланувчилар томонидан
тақдим қилинган тўлов патталари ва телеграмм ёзишмалари жиноят иш
материалларида сақлаб келинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд
ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан
ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи, жабрланувчи ва
жабрланувчилар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида
апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
шикоят бериши ёки прокурор протест билдиришга ҳақли эканлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
“аслига тўғри”
(имзо/имзо/
Ҳукм нусхаси аслига тўғри, судья________
7
З.Ахмедова