Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2408/1180 Дата решения 19.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Алимов Акмал Улуғбекович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 355102 Claim ID 2679172 PDF Hash 519031eef959c345... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
Хусанов МЖтКнинг 131-моддаси Хусанов МЖтК 131 law
исми ва 135-моддаси исми ва 135 law
арори билан МЖтКнинг 131-моддаси арори билан МЖтК 131 law
исми ва 135-моддаси исми ва 135 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
улар ЖПКнинг 11-моддаси улар ЖПК 11 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2784-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2784 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
судлар Конституциянинг 20-моддаси судлар Конституция 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
амда ЖКнинг 8-моддаси амда ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 19 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи, судья А.Алимов, судья ёрдамчиси Ҳ.Абдубоқиевнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд шаҳар прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқов, судланувчи О.Ибрагимов ва унинг ҳимоячиси адвокат Т.Болтаевларнинг иштирокида, Ибрагимов Ойбек Шодмоновичга нисбатан 1-1401-2408/1180-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ибрагимов Ойбек Шодмонович (Ibragimov Oybek Shodmonovich), 24.09.1987 йил Пастдарғом туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, 3 нафар фарзандли, муқаддам судланмаган, Пастдарғом тумани, “Тозқўлтон” м.ф.й.да истиқомат қилувчи, эҳтиёт чораси сифатида муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 15.11.2024 йилда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 4 278 -моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Ибрагимов Ойбек Шодмонович 2023 йил февраль ойидан 2024 йил май ойига қадар Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХБ ЙҲХБ 1-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмасига техник ходим сифатида ишга кириш ва иш ўрганиш учун келиб, бўлинма бошлиғи М.Тагаев бириктирилган хизмат ва ИИВ ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими” маълумотлардан фойдаланиши учун берилган “логин пароль”дан ўзининг ғараз мақсадларини рўёбга чиқаришда фойдаланиб, “Ягона автоматлашган ахборот тизими” маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмасада, ўзига таниш муқаддам транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман суди томонидан фуқаро Х.Хусанов 25.05.2022 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки Х.Хусанов ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 26.02.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга 1 ариза олиб, 13.04.2024 йилда AG2049466 серия рақамли қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб берган. Шунингдек, О.Ибрагимов ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттирган ҳолда такроран 1) суд томонидан фуқаро Ш.Юлдашев 03.11.2020 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки Ш.Юлдашев ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 02.04.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 02.04.2024 йилда AG7809566 серия рақамли, 2) суд томонидан фуқаро Ж.Шукуров 10.06.2022 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки Ж.Шукуров ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 26.02.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 29.03.2024 йилда AG2028397 серия рақамли, 3) суд томонидан фуқаро Ш.Равшанов 04.06.2021 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки Ш.Равшанов ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 18.02.2023 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 18.02.2023 йилда AG0574691 серия рақамли, 4) суд томонидан фуқаро Ш.Ташмурадов 12.11.2021 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки Ш.Ташмурадов ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 24.01.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 22.02.2024 йилда AG7349778 серия рақамли, 5) суд томонидан фуқаро А.Умаров 28.10.2020 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки А.Умаров ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 13.10.2023 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 27.03.2024 йилда AG2023970 серия рақамли, 6) суд томонидан фуқаро М.Зокиров 31.05.2022 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки М.Зокиров ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 25.04.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 25.04.2024 йилда AG2069712 серия рақамли, 7) суд томонидан фуқаро М.Хуррамов 05.05.2023 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот 2 тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки М.Хуррамов ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 20.04.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 20.04.2024 йилда AG2062626 серия рақамли, 8) суд томонидан фуқаро Ш.Ёқубов 25.11.2020 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки Ш.Ёқубов ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 23.12.2023 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 22.01.2024 йилда AG2023970 серия рақамли, 9) суд томонидан фуқаро У.Уйнаров 31.03.2021 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070”пароли билан кириб ўчириб, гўёки У.Уйнаров ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 09.04.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 09.04.2024 йилда AG8776839 серия рақамли, 10) суд томонидан фуқаро Ж.Файзиев 30.07.2021 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки Ж.Файзиев ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 20.02.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 20.02.2024 йилда AG1970761 серия рақамли, 11) суд томонидан фуқаро О.Тўхтаев 11.11.2021 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки О.Тўхтаев ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 22.02.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 29.02.2024 йилда AG7350132 серия рақамли, 12) суд томонидан фуқаро Ж.Худойқулов 26.07.2021 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки Ж.Худойқулов ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 20.12.2023 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 19.01.2024 йилда AG7192868 серия рақамли, 13) суд томонидан фуқаро И.Ахмедов 24.03.2021 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки И.Ахмедов ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 19.01.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 22.02.2024 йилда AG7349783 серия рақамли, 14) суд томонидан фуқаро А.Азимов 29.08.2022 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД 3 бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070”пароли билан кириб ўчириб, гўёки А.Азимов ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 10.03.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 07.04.2024 йилда AG2048482 серия рақамли, 15) суд томонидан фуқаро М.Рашидов 14.07.2021 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки М.Рашидов ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 20.02.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 26.04.2024 йилда AG2072041 серия рақамли, 16) суд томонидан фуқаро И.Уролов 30.08.2021 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки И.Уролов ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 30.03.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 01.05.2024 йилда AG2077699 серия рақамли, 17) суд томонидан фуқаро А.Қуватов 16.09.2021 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки А.Қуватов ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 19.02.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 18.03.2024 йилда AG2012042 серия рақамли, 18) суд томонидан фуқаро Б.Юнусов 09.12.2020 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки Б.Юнусов ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 09.01.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 10.02.2024 йилда AG7349259 серия рақамли, 19) суд томонидан фуқаро Ш.Қулдашев 01.08.2022 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки Ш.Қулдашев ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 27.02.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 30.03.2024 йилда AG2025640 серия рақамли, 20) суд томонидан фуқаро А.Хидиров 10.06.2022 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ЖХХД ЙҲXХнинг “Ягона автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки А.Хидиров ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 02.04.2024 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, шу куни AG2035427 серия рақамли, 21) суд томонидан фуқаро И.Итолмасов 22.09.2020 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум 4 автоматлашган ахборот тизими”дан М.Тагаевга бириктирилган «Tagaev Mizrob» логини ва “070” пароли билан кириб ўчириб, гўёки И.Итолмасов ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйганлиги ҳақида 18.02.2023 йилда Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга ариза олиб, 22.03.2023 йилда AG0744904 серия рақамли қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаларини такроран расмийлаштириб бериб, ҳокимият органларининг обрўсига путур етказишдаги давлат манфаатларига жиддий зиён етказган. Судланувчи Ибрагимов Ойбек Шодмонович суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2023 йил тахминан февраль ойларида Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХБ ЙҲХБ биринчи туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмасида паспортист вазифасида иш борлигини эшитиб ушбу вазифага ишга кириш мақсадида вилоят ИИБ ЖХХБ ЙҲХБга ҳужжатларини топшириб ишлаб келганлиги, 1-ТРЎ ва ИОБда фуқароларга расмийлаштириб бериладиган янги ёки янгисига алмаштирилаётган ҳайдовчилик гувоҳномаларини китобга ёзиш рўйхатга олиш, тегишли ҳужжатларни ва китобларни тўлдириш билан шуғулланиб келганлиги, 1-ТРЎ ва ИОБда ишловчи Чимурзаев Фаррух ишда бўлмаган вақтларида ҳафтасига тахминан 2-3 маротаба ишга бориб, уларнинг ишларига ёрдамлашиб келганлиги, 2024 йил тахминан апрел-май ойларига қадар вилоят ЙҲХБдан буйруғи чиқишини кутиб ишлаб келганлиги, бироқ буйруғи чиқмаганлиги сабабли кейинчалик ишга бормай қўйганлиги, Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХБ ЙҲХБ 1-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинма бошлиғи М.Тагаевнинг электрон калити ўзи ишлайдиган компьютерда турганлиги, ушбу электрон калитнинг коди М.Тагаевнинг исм шарифи ёзилиб, кейин “070” коди терилишини билганлиги, М.Тагаевнинг электрон калитини Чимурзаев Фаррух бермаганлиги, ушбу электрон калит компьютерда очиқ турган вақтида логин паролларини билиб ишлатиб келганлиги, ҳақиқатдан ҳам тергов органининг айбловида кўрсатилган бир неча фуқаролар исми фамилиясини ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар рўйхатидан М.Тагаевга бириктирилган электрон калит ёрдамида ечганлиги, М.Тагаевнинг электрон калитини асосан ариза билан мурожаат қилиб келган фуқароларнинг эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун ишлатганлиги, фуқаролардан ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолганлиги ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириб бериш тўғрисида ариза келиб тушганда М.Тагаевнинг электрон калитидан фойдаланиб уларга ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб берганлиги, М.Тагаев бу ҳақида умуман топшириқ бермаганлиги, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган фуқароларни М.Тагаевнинг хизмат хонасида турувчи сейфдан текширган вақтида картотекадан чиқмаганлиги учун ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар рўйхатидан ўзи ечганлиги, ушбу бажарган ишлари бўйича моддий манфаатдор бўлмаганлиги, айбига иқрорлиги, қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонда эканлиги ҳақида баён қилиб, қонуний енгиллик беришни сўради. 5 Гарчанд судланувчи О.Ибрагимов ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдирган бўлсада, унинг айби қуйидаги объектив далиллар билан ўз исботини топган. Жумладан, гувоҳ Тагаев Мизроб Зайирович суд мажлисида, 2022 йил 18 январь кунидан 2024 йил 19 август кунига қадар Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХБ ЙҲХБ биринчи туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаганлиги, фуқаро Х.Х.Хусанов ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар рўйхатидан ўзига бириктирилган электрон калит ёрдамида ечилганлиги бўйича яқинда билганлиги, ўзи бошлиқ сифатида йиғилишларга борган вақтларида электрон калитини қўл остида ишловчи ходим Чимурзаев Фаррухга берганлиги, Ф.Чимурзаев ИИБ ходими ҳисобланмаган фуқаро Ибрагимов Ойбекни ишлатиб келганлиги, фуқаро Х.Х.Хусанов ҳам ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар рўйхатидан бириктирилган электрон калит ёрдамида Ибрагимов Ойбек томонидан ечилганлиги, ушбу ҳолат тергов органи томонидан исботлаб берилганлиги, шу каби фуқаро Равшанов Шодмон Бердимуродович, Ташмурадов Шаҳбоз Ахмаджон ўғли, Умаров Акмал Бобонорович, Зокиров Меҳриддин Муйдин ўғли, Хуррамов Маъруфжон Хусниддин ўғли, Ёқубов Шохруз Умариддин ўғли, Уйнаров Уткир Тухтапулатович, Файзиев Жамшид Абдуллаевич, Тухтаев Отамурод Фармонович, Худайкулов Журабек Сидик ўғли, Ахмедов Илхом Мусаевич, Азимов Азиз Зиятович, Рашидов Маъмуржон Намозович, Уралов Исломбек Элмурод ўғли, Қуватов Аслиддин Шухратович, Юнусов Баходир Мамарахимович, Қулдашев Шокиржон Қучқарович, Хидиров Алпомиш Мухаммадиевич, Итолмасов Исмоил Абдуалим ўғиллари томонидан Самарқанд вилояти ЙХХБ ТРИБга “менинг ҳайдовчилик гувоҳномам йўқолганлиги сабабли алмаштириб беришингизни сўрайман” мазмунида йўллаган мурожаатлари, вақтинча бир ой муддатга берилган талон, тўлов патталари ҳам Ибрагимов Ойбек томонидан расмийлаштириб берилганлиги ҳақида баён қилди. Гувоҳ Қаюмов Сардор Бахриллоевич суд мажлисида, Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХБ ЙҲХБ бўлинмалари рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи лавозимида 2024 йил 20 апрель кунидан буён ишлаб келаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ томонидан ўтказилган хизмат текшируви давомида, ЖИБ Каттақўрғон туман судининг 25.05.2022 йилдаги қарори билан фуқаро Х.Х.Хусанов МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисми ва 135-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари 6.750.000 сўм жарима ҳамда 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси қўлланганлиги, бироқ Х.Х.Хусанов ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар рўйхатидан Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 1-ТРЎ ва ИОБ бошлиғи М.Тагаевга бириктирилган электрон калит ёрдамида ечилганлиги, шу каби ЖИБ Каттақўрғон шаҳар судининг 03.11.2020 йилдаги қарори билан фуқаро Ш.Р.Юлдашевга, ЖИБ Каттақўрғон шаҳар судининг 10.06.2022 йилдаги қарори билан фуқаро Ж.К.Шукуровга, 6 ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг 04.06.2021 йилдаги қарори билан фуқаро Ш.Б.Равшановга, ЖИБ Каттақўрғон шаҳар судининг 12.11.2021 йилдаги қарори билан фуқаро Ш.А.Ташмурадовга, ЖИБ Зарафшон шаҳар судининг 28.10.2020 йилдаги қарори билан фуқаро А.Б.Умаровга, ЖИБ Каттақўрғон туман судининг 31.05.2022 йилдаги қарори билан фуқаро М.М.Зокировга, ЖИБ Каттақўрғон туман судининг 05.05.2023 йилдаги қарори билан фуқаро М.Х.Хуррамовга, Каттақўрғон туман судининг 25.11.2020 йилдаги қарори билан фуқаро Ш.У.Ёқубовга, ЖИБ Каттақўрғон туман судининг 31.03.2021 йилдаги қарори билан фуқаро У.Т.Уйнаровга, ЖИБ Каттақўрғон шаҳар судининг 30.07.2021 йилдаги қарори билан фуқаро Ж.А.Файзиевга, ЖИБ Ургут туман судининг 11.11.2021 йилдаги қарори билан фуқаро О.Ф.Тухтаевга, суднинг 26.07.2021 йилдаги қарори билан фуқаро Ж.С.Худайкулов, ЖИБ Нарпай туман судининг 24.03.2021 йилдаги қарори билан фуқаро И.М.Ахмедовга, ЖИБ Пахтачи туман судининг 29.08.2022 йилдаги қарори билан фуқаро А.З.Азимовга, ЖИБ Кармана туман судининг 14.07.2021 йилдаги қарори билан фуқаро М.Н.Рашидовга, ЖИБ Тошкент шаҳар судининг 30.08.2021 йилдаги қарори билан фуқаро И.Э.Ўроловга, ЖИБ Оҳангарон шаҳар судининг 16.09.2021 йилдаги қарори билан фуқаро А.Ш.Куватовга, Иштихон туман маъмурий судининг 09.12.2020 йилдаги қарори билан фуқаро Б.М.Юнусовга, ЖИБ Нарпай туман судининг 01.08.2022 йилдаги қарори билан фуқаро Ш.Қ.Қулдашевга, Нуробод туман маъмурий судининг 22.09.2020 йилдаги қарори билан фуқаро И.А.Итолмасовга, ЖИБ Нарпай туман судининг 10.06.2022 йилдаги қарори билан А.М.Ҳидировга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан турли миқдордаги жарима ва ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси қўлланган бўлсада, бироқ уларни ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар рўйхатидан Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 1-ТРЎ ва ИОБ бошлиғи М.Тагаевга бириктирилган электрон калит ёрдамида ечилганлиги ҳолатлари аниқланганлиги, ушбу жиноий ҳаракатлар Ибрагимов Ойбек томонидан амалга оширилганлиги дастлабки тергов жараёнида ўз тасдиғини топганлиги ҳақида баён қилган. Гувоҳ Чимурзаев Фаррух Фозилович суд мажлисида 2022 йил 18 январь кунидан 2024 йил 29 июль кунига қадар Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХБ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими биринчи туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори лавозимида ишлаганлиги, фуқаро Ахмедов Илхом Мусаевич, Азимов Азиз Зиятович, Рашидов Маъмуржон Намозович, Ўролов Исломбек Элмурод ўғли, Куватов Аслиддин Шухратович, Юнусов Баходир Мамарахимович, Қулдашев Шокиржон Қучқоровичлар томонидан Самарқанд вилоят ЙХХБ РИБга “менинг ҳайдовчилик гувоҳномам (огоҳлантириш талоним) йўқолганлиги сабабли, нусхасини беришингизни сўрайман” мазмунида йўллаган мурожаатлари бўйича ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан текширган вақтида Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 1-ТРЎ ва ИОБ бошлиғи З.Тагаевга бириктирилган электрон калит ёрдамида ахборот тизимида ечилганлиги аниқланганлиги, 7 шундан сўнг уларга тегишли тўловларни тўланганидан сўнг вақтинча бир ой муддатга огоҳлантириш талонлари расмийлаштириб берганлиги, орадан бир ой вақт ўтганидан сўнг янги ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб берганлиги, ушбу фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони расмийлаштириб беришидан бирор-бир тарзда моддий манфатдор бўлмаганлиги ҳақида баён қилган. Гувоҳ Эгамбердиев Музаффар Рузибаевич суд мажлисида, 2022 йил июнь ойидан 2024 йил 29 июль кунига қадар Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлими тўртинчи туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш гуруҳи йўл ҳаракати хафвсизлиги хизмати катта инспектори лавозимида ишлаб келганлиги, фуқаро Ҳидиров Алпомиш Муҳаммадиевич томонидан Самарқанд вилояти ЙХХБ РИБга “менинг ҳайдовчилик гувоҳномам (огоҳлантириш талоним) йўқолганлиги сабабли, нусхасини беришингизни сўрайман” мазмунида йўллаган мурожаати, 10.06.2022 йилдаги суд қарори билан танишиб чиққанида, ушбу аризанинг пастки қисмидаги имзо унга тегишли эмаслиги, фуқаро А.М.Ҳидировни ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан текширган вақтида унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 1-ТРЎ ва ИОБ бошлиғи З.Тагаевга бириктирилган электрон калит ёрдамида ахборот тизимида ечилганлиги аниқланганлиги, шу сабабли фуқаро А.М.Ҳидировга янги ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб берганлиги, ушбу фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони расмийлаштириб беришидан бирор-бир тарзда моддий манфатдор бўлмаганлиги ҳақида баён қилди. Гувоҳ Холмуродов Жасур Бойдуллаевич суд мажлисида, 2022 йилдан 2024 йил 29 июль кунига қадар Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХБ ЙҲХБ бўлинмалари тўртинчи туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш гуруҳи йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори лавозимида ишлаганлиги, Нуробод туман маъмурий судининг 22.09.2020 йилдаги қарори билан МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисми ва 135-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари 5.575.000 сўм жарима ҳамда 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси қўлланганлиги, И.А.Итолмасов томонидан Самарқанд вилояти ЙХХБ РИБга “менинг ҳайдовчилик гувоҳномам (огоҳлантириш талони) йўқолганлиги сабабли, нусхасини беришингизни сўрайман” мазмунида йўллаган мурожаатининг орқа томонига Нуробод туман ИИБ ЙҲХГ маъмурий амалиёт бўлими томонидан “берилди ушбу маъмумотнома шу ҳақдаким Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи фуқаро (12.04.1995 й.т) Итолмасов Исмоил Абдуалим ўғлига тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони Нуробод тумани ИИБ ЙҲХГга келиб тушмаган, маълумотлар базасида қайд этилмаган” мазмунида маълумот берилганлиги, фуқаро И.А.Итолмасовни ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан текширган вақтида судининг 22.09.2020 йилдаги қарорига асосан 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси 8 бошлиғи З.Тагаевга бириктирилган электрон калит ёрдамида ахборот тизимида ечилганлиги аниқланганлиги, фуқаро И.А.Итолмасов томонидан тегишли тўловларни тўланганидан сўнг унга вақтинча бир ой муддатга 4476520 рақамли огоҳлантириш талони расмийлаштириб берганлиги, орадан бир ой вақт ўтганидан сўнг 22.03.2023 йилда фуқаро И.А.Итолмасовга AG0744904 рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб берганлиги ҳақида баён қилди. Бундан ташқари, судланувчи О.Ибрагимовнинг айби иш ҳужжатларида мавжуд хизмат текшируви хулосаси, тушунтириш хатлари, сўроқ қилиш баённомалари, алоқа хатлари ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланган деб ҳисоблайди. Суд, юқорида қайд этилган далилларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, улар ЖПКнинг 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда олинган бўлиб, уларни ишончга сазовор объектив далиллар деб топиб, судланувчи О.Ибрагимовнинг айбини исботловчи мақбул далиллар деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи О.Ибрагимовнинг жиноий ҳаракатларининг юридик квалификациясига тўхталиб, қуйидаги хулосага келади: Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи О.Ибрагимовнинг “такроран, сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш”да ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан, “компьютер ахборотини модификациялаштириш, яъни такроран компьютер тизимида сақлаётган ахборотни такроран қонунга хилоф равишда ўчириши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказиш”да ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2784-моддаси 2-қисми “в” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига мувофиқ, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июнь кунги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 16-сонли қарорининг 6-бандига биноан, судлар Конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарур. 9 Бунда ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Суд, судланувчи О.Ибрагимовга нисбатан жазо тайинлашда айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига кўра жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этилишини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига кўра жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этишни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, судланувчи О.Ибрагимовга жазо тури ва меъёрини белгилашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 37-бандида “ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми воситаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу воситада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин” деб кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасидаги “жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак” деган инсонпарварлик принципига ҳамда ЖКнинг 8-моддасидаги “жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак” деган одиллик приципига амал қилиб, судланувчи О.Ибрагимовнинг шахсини, ёшини, оилавий шароитини оғирлигини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, бу ҳолатларни у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, уни жамиятдан ажратмасдан туриб ҳам ахлоқан тарбиялаш имконияти мавжуд эканлигини эътироф этиб, содир этган жинояти учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазо турини, ЖКнинг 2784-модадси 2-қисмида санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазо турини тайинлашни, шунингдек О.Ибрагимовга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чорасини бекор қилишни лозим топади. Суд, жиноят иши юзасидан ашёвий ва ёзма далил мавжуд эмаслигини эътироф этади. 10 Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига амал қилиб, суд Судланувчи Ибрагимов Ойбек Шодмонович (Ibragimov Oybek Shodmonovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 4 2-қисми “а” банди, 278 -моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилсин. Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2784-моддаси 2-қисми «в» банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддасига асосан суд томонидан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун О.Ибрагимовга ойлик ҳар иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 2 (икки) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ҳукм қонуний кучга киргач, О.Ибрагимовга нисбатан дастлабки терговда қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки прокурор протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: (имзо) Нусхаси аслига тўғри, судья:_______ 11 А.Алимов