← Назад
Решение #99142 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди ва | 227 | — | law | |
| лган жиноят иши ЖК | 661 | — | law | |
| банди билан ЖК | 85 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| га асосан ЖК | 59 | — | law | |
| илиш жазосидан ЖК | 89 | — | law | |
| октябрда ЖПК | 224 | — | law | |
| октябрда ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| унга ЖК | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил декабрь ойининг 19 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья Д.Турсунов,
судья
ёрдамчиси
Э.Хайриддиновнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи О.Ахмедов
ва унинг ҳимоячиси “MUSAFFO GARANT” адвокатлик бюроси
адвокати
Ю.Хасанов,
жабрланувчи
К.Мажидовнинг
иштирокида, Ахмедов Озодбек Тургун ўғлига нисбатан
1-1006-2407/1173-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Ахмедов Озодбек Тургун ўғли (AXMEDOV
OZODBEK TURGUN O‘G‘LI), 2006 йил 24 июлда
Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон
фуқароси,
маълумоти
тугалланмаган ўрта, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Муборак туман
судининг 2022 йил 21 июндаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
3-қисми “а” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а”
банди билан ЖКнинг 57,82,59-моддаларига
асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5
баравари миқдорида 1.350.000 сўм жарима
жазоси тайинланган, 2022 йил 23 июнь куни
жарима тўланган;
2) жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман
судининг 2023 йил 29 августдаги ажримига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддасининг 1-қисми билан бўлган жиноят
иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган;
3) жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 2024 йил 2 майдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3қисмининг “а” банди билан ЖК 85-моддасига
асосан 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган;
4) жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар
судининг
2024 йил 4 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а”
банди билан ЖК 85-моддасига асосан ЖКнинг
59-моддаси
8-қисми тартибида 1 йил 2 ой озодликдан
ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2024
йил 13 сентябрдаги ажримига кўра, ўталмаган
8 ой 20 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазосидан
ЖКнинг
89-моддасига
асосан
муддатидан илгари шартли озод қилинган,
бўйдоқ, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани,
Баркамол МФЙ, Қарлиқ қишлоғи, 702-уйда
яшайди,
2024
йил
07 октябрда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида,
2024 йил 08 октябрда ЖПКнинг 221-моддаси
тартибида ушланган, иш бўйича “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов
хулосаси
нусхасини
2024 йил 22 ноябрда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а”
банди билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги
мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи О.Ахмедов хавфли рецидивист бўла туриб,
2024
йил
24 сентябрь куни соат тахминан 05:40ларда ўзганинг мулкини
яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент
шаҳар Чилонзор тумани Қозиробод МФЙ ҳудудида жойлашган
“Қозиробод” жоме масжидида бўла туриб, шу ерда Мажидов
Камолиддин
Зайниддин
ўғлига
тегишли
қора
рангли
сумкасининг ичида бўлган 250 АҚШ доллари (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг “cbu.uz” расмий сайтининг
маълумотномасига
кўра,
24.09.2024
йилда
1
АҚШ
долларининг сўмга нисбатан қиймати 12747,29 сўмни, 250
АҚШ доллари 3.186.822,5 сўмни ташкил қилган) ва 1.000.000
сўм пул маблағларини яширин равишда талон-тарож қилиб,
ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Судланувчи О.Ахмедов суд мажлисида айбига тўлиқ
иқрорлигини билдириб, 2024 йил 24 сентябрь куни соат
тахминан 05:40лар атрофида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
Қозиробод МФЙ “Қозиробод” жоме масжидига келганлиги,
кейин эса у ушбу жоме масжидининг ичига кирганлиги,
“Қозиробод” жоме масжидида ҳамма намоз ўқиётганлигини
кўрганлиги, жоме масжидига намоз ўқиш мақсадида келган
шахслар ўзларига тегишли бўлган нарса ва буюмларини
масжиднинг ичкари тарафи, яъни намоз ўқиш учун
мўлжалланган жойининг дераза тарафига қўйиб қўйганлигини
намоз ўқиётгандек бўлиб турганлиги, сўнгра ушбу одамлар
намоз ўқиётган вақтида у масжиднинг ойна тарафида турган
қора рангли сумкани олганлиги ва уни ичини очганлиги,
сумканинг ичини очиб қўрган вақтида ушбу сумкада 200 АҚШ
доллари ва 900.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини
кўрганлиги,
кейин
эса
одамлар
намоз
ўқиш
билан
чалғиганлигидан фойдаланиб, пулни олиб, чўнтагига солиб,
“Қозиробод” жоме масжиди ҳудудидан ташқарига чиқиб
кетганлиги, сўнг у Қашқадарё вилоятига жўнаб кетганлиги
ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари
оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини
инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи К.Мажидов суд мажлисида, 2024 йил 24
сентябрь куни соат тахминан 05:40ларда у Тошкент шаҳар
Чилонзор тумани “Қозиробод” жоме масжидига эрталабки
бомдод намозини ўқиш мақсадида келганлиги, намоз ўқиш
мақсадида масжид ичкарисига кирганлиги, ўзига тегишли
бўлган қора рангли сумкани улар намоз ўқиётган жойни орқа
тарафига қўйиб, унинг устига эса ўзига тегишли бўлган спорт
кийимини қўйиб қўйганлиги, кейин у бомдод намозини ўқиб
бўлиб, ўзига тегишли сумкасини олиб яна ташқарига чиқиб
кетганлиги,
орадан
тахминан
2 соатлар вақт ўтганидан сўнг ўзига тегишли бўлган
сумкасидан пул олиш мақсадида қараганмида сумкада бўлган
250 АҚШ доллари ва 1.000.000 сўм миқдоридаги пул
маблағлари йўқлигини билганлиги, кейин эса бомдод намозини
ўқиган Қозиробод жоме масжидига қайтиб борганлиги, кейин
масжид ходимидан камерани кўриб беришини илтимос
қилганлиги,
масжидда
мавжуд
бўлган
видеокузатув
камерасини кўрганида унга тегишли бўлган қора рангли
сумкасини номаълум шахс очиб, сумкасида мавжуд бўлган
пулларни олиб, яна сумкани ёпиб кетиб қолганлиги ҳолатини
кўрганлиги, кейин у йўқолган пулларини топишда амалий
ёрдам сўраб 102 махсус рақамига қўнғироқ қилганлиги ҳақида
кўрсатув бериб, унга етказилган зарарларни судланувчи
О.Ахмедовдан ундириб беришни сўради.
Суд, судланувчи О.Ахмедовнинг жиноят содир этишдаги
айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва
жабрланувчининг
берган
кўрсатувларидан
ташқари,
жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир
бўлган жойни кўздан кечириш, ашёни олиш, нарсани кўздан
кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган текшириш
баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб
топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча
тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи
Суд, судланувчи О.Ахмедовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий
баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг хавфли
рецидивист бўла туриб, К.Мажидовга тегишли қора рангли
сумкаси
ҳамда
унинг
ичида
бўлган
250 АҚШ доллари ва 1.000.000 сўм пул маблағларини яширин
равишда қўлга киритишда ифодаланган қилмиши ўғирлик,
яъни хавфли рецидивист томонидан ўзганинг мол-мулкини
яширин равишда талон-торож қилиш жинояти аломатлари
бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми
“а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Шу
билан
бирга
суд,
судланувчи
О.Ахмедовнинг
ҳаракатларида такроран жиноят содир этиш белгиси мавжуд
эмаслигини инобатга олиб, унинг айбидан Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
169-моддаси
3-қисми
“а” бандидаги ўғирлик жиноятини такроран содир этиш
белгисини чиқаришни лозим топади.
Суд, О.Ахмедовга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда,
жиноятни
ғаразли
мақсадларда
содир
этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига
асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, айбига
тўлиқ
иқрор
бўлиб,
қилмишидан
чин
кўнгилдан
пушаймонлигини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
баҳолаб, унга ЖК 169-моддаси 3-қисми билан ушбу модда
санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни, ЖКнинг 60-моддаси тартибида, жиноят ишлари
бўйича
Қарши
шаҳар
судининг
2024
йил
4 июлдаги ҳукми юзасидан ўталмаган жазони қисман қўшиш
йўли билан узил-кесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарларни ундириш
масаласини муҳокама қилиб, ҳукм чиқариш кунида 1 АҚШ
долларининг сўмга нисбатан қиймати (12.861 сўм)дан келиб
чиқиб, судланувчи О.Ахмедовдан жабрланувчи К.Мажидовнинг
фойдасига 3.215.457 сўм (250 АҚШ доллари) ва 1.000.000 сўм
моддий зарарни ундиришни;
ашёвий далил деб эътироф этилган видеотасвирлар ёзилган
бир дона DVD-R дискини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга
сақлаш учун қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Ахмедов Озодбек Тургун ўғли (AXMEDOV OZODBEK TURGUN
O‘G‘LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми
айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича 5 (беш) йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида,
жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2024 йил 4
июлдаги ҳукми юзасидан ўталмаган жазони қисман қўшиш
йўли
билан
О.Ахмедовга
узил-кесил ўташ учун 5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларида
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 7 октябрдан бошлаб
ҳисоблансин.
Судланувчи О.Ахмедовга нисбатан қўлланилган “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг судланувчи
О.Ахмедовдан
жабрланувчи
К.Мажидовнинг
фойдасига
3.215.457 сўм (250 АҚШ доллари) ва 1.000.000 сўм моддий
зарар ундирилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган видеотасвирлар
ёзилган бир дона DVD-R диски жиноят иши ҳужжатлари билан
бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва
жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма
нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм
чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса
кассация
тартибида
қайта
кўрилиши
мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
Д.Турсунов
(имзо)
Аслига тўғри:
Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович