← Назад
Решение #99170 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| исмида назарда тутилган жиноят ЖК | 661 | — | law | |
| Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
(Ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2024 йил декабрь ойининг 19 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлиси, Самарқанд шаҳар “Боғи Темур”
маҳалла фуқаролар йиғини
биносида бўлиб, раислик қилувчи судья
О.Пардаев, судья ёрдамчиси О.Боймухамедовнинг котиблигида, Самарқанд
шаҳар прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқов, судланувчи Ж.Намозовнинг
ҳимоячиси адвокат С.Фозилов ҳамда жабрланувчи А.Ташликовнинг
иштирокида,
Судланувчи:
Намозов Жавохир Хайруллаевич (Namozov
Javoxir Xayrullayevich) 2003 йил 11 ноябрь куни
Самарқанд шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, ишсиз,
бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Самарқанд шаҳар
“Боғи Темур” маҳалласи Фирдавсий кўчаси 22-уйда
яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида”ги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов далолатномаси нусхасини 25.11.2024 йилда
олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
судланувчи Намозов Жавохир Хайруллаевичга оид 1-1401-2401/1185-сонли
жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Намозов Жавохир Хайруллаевич,
2024 йил 19 октябрь куни соат 18-00да, Самарқанд шаҳри Боғичинор
маҳалласидан ўтувчи “М.Улуғбек” кўчаси ҳудудидан ўтувчи автомобиль
йўлида, соз холдаги “Нексия-2” русумли давлат рақами 30L943EB
автомашинасини тегишли ҳужжатлар билан ҳушёр ҳолатда бошқариб бориб,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2023
йил
13 апрель кунидаги 172-сонли қарори билан тасдиқланган амалдаги “Йўл
ҳаракат қоидалари”нинг 11-бандининг г-кичик бандида кўрсатилган яъни
“Транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларга мажбурдир, яъни
ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, болалар ва айниқса қариялар ва
велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши шарт” ва 109бандидаги “Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган
транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмини кесиб ўтаётган
пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи
шарт”лиги хамда ушбу қоиданинг 77-бандидаги “Ҳайдовчи ҳаракатнинг
серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини,
йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги
кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини
белгилангандан оширмасдан бошқариши керак, тезлик ҳайдовчига ушбу
Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини
доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак, ҳаракатланиш
вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у
транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада
камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф
туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши шарт” деб кўрсатилган
қоидаларини қўпол равишда бузиб, пиёдалар йўлакчасидан автомобиль
йўлининг ҳайдовчига нисбатан ўнг томондан чап томонига пиёда
ҳаракатланиб ўтаётган Ташликов Анатолий Сергейевични бошқарувидаги
автомашинасини олд ўрта қисми билан уриб юбориб, йўл улов ҳодисасини
содир қилиши А.Ташликовни ўртача оғирликдаги шикаст олишига сабабчи
бўлган.
Суд мажлисида судланувчи Ж.Х.Намозов ва жабрланувчи
А.Ташликовлар ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини
ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашди.
Судланувчи Намозов Жавохир Хайруллаевич суд мажлисида ярашув
тўғрисидаги ариза тақдим этиб, унда айбига тўлиқ иқрор эканлиги,
қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини
англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарларни тўлиқ қоплаганлиги,
ҳозирда жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ўз ихтиёри билан ярашиб
олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Ташликов Анатолий Сергейевич суд мажлисида ярашув
тўғрисидаги ариза тақдим этиб, судланувчи Ж.Намозовга нисбатан ҳеч
қандай даъвоси йўқлиги, унга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги,
аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги, унга бирон бир тазйиқ бўлмаганлиги,
ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган оқибатларни
тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишликни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у
ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни
бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод
этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи А.Ташликов ҳамда судланувчи Ж.Намозовнинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб,
Самарқанд шаҳар прокурори ёрдамчиси И.Қувондиқов ҳамда адвокат
С.Фозиловларнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш
ҳақидаги фикрларини эшитиб, судланувчи Ж.Намозовнинг
муқаддам
судланмаганлигини, айбига тўлиқ иқрорлиги ва етказилган зарар тўлиқ
бартараф қилинганлиги, жабрланувчи ва судланувчига бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлиги, ярашув судланувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан
бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси
1-қисмида назарда тутилган
жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ
ярашувга тушишлигини инобатга олиб, судланувчи Ж.Намозовга нисбатан
юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда
унга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида” ги
эҳтиёт чорасини бекор қилишликни лозим топади.
Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқланганидан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишликларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларини қўллаб, суд,А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Судланувчи Намозов Жавохир Хайруллаевич (Namozov Javoxir
Xayrullayevich)ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми
билан айблашга оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
661-моддасига мувофиқ тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан
тугатилсин.
Судланувчи
Намозов
Жавохир
Хайруллаевичга
нисбатан
қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида” ги тилхат эҳтиёт
чораси бекор қилинсин.
Жабрланувчи А.Ташликовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Самарқанд вилоят
судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида,
ажрим қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида хусусий шикоят
бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья
О.Пардаев
“Нусхаси аслига тўғри”
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар суди раиси
О.Пардаев