← Назад
Решение #99298 Уголовные
Тафтиш инстанцияси ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исми билан ЖК | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 1863 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 1863 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья: А.Абдулхаев
Биринчи инстанцияси судида
судья: Д.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья: Э.Тургунбоев
АЖРИМИ
2024 йил декабрь ойининг 19 куни Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья М.Мирзохидов, ҳайъат
судьялари Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси З.Иброхимованинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, маҳкум А.Ўразовнинг
ҳимоячиси – адвокат Б.Файзиевларнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 2022 йил 31 майдаги ҳукмига кўра судланган
Ўразов
Асқар
Таштемирович
(O‘razov
Asqar
Tashtemirovich), 1987 йил 22 май куни Самарқанд
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, оилали, бир нафар фарзанди бор,
маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, муқаддам жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2020 йил 19
ноябрь кунидаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 25,28,1863-моддаси 5-қисми ва 25,1863-моддаси 5қисми билан ЖКнинг 59-моддасига асосан 3 йил 6 ой
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Пскент туман судининг 2021 йил 25
январдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан
ўталмай қолган 2 йил 7 ой 14 кун озодликдан маҳрум
қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазосига алмаштирилган, Булунғур туман ИИБ пробация
гуруҳининг 2021 йил 5 ноябрдаги 43/39-сонли
маълумотномасига кўра, 2 йил 7 ой 14 кун ахлоқ тузатиш
ишлари жазосининг 6 ойи ўталган бўлиб, ўталмаган жазо
муддати 2 йил 1 ойни ташкил қилади, Самарқанд вилояти,
Булунғур тумани, Сохибкор маҳалласи, Даштковул
қишлоғи, рақамсиз уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб,
2021 йил 8 августдан қамоқда сақланаётган, айблов хулоса
нусхасини муддатида олганга
нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими устидан
маҳкум А.Ўразов томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида 1-10062102/863-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Суднинг ҳукмига кўра, Ўразов Асқар Таштемировичга Ўзбекистон
Республикаси ЖК 1863-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан 9 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 60,61-моддалари
тартибида 9 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 13 сентябрдаги ажримига кўра, ҳукмнинг
А.Ўразовга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Макур иш бўйича Ё.Эшмаматов, А.Бозоров, Ғ.Мамаражабов,
В.Топволдиев, Ж.Менгкулов, Ж.Хакимов, Ж.Юсупов, С.Нуруллаев,
Ж.Элчиев ва С.Худойбердиевлар ҳам судланган бўлиб, ишнинг уларга оид
қисми муҳокама қилинмайди.
Иш ҳужжатларига кўра, Эшмаматов Ёрқин Қаршибой ўғли таркибида
кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини Тошкент
шаҳри ҳудудида кенг кўламли сотилишини таъминлаш ва шу йўл билан
қисқа муддатларда бойлик орттиришга қаратилган ғаразли ва бошқа паст
ниятлар билан йўғрилган жиноий режаларини амалга ошириш мақсадида
уюшган жиноий гуруҳ ташкил қилган.
Ё.Эшмаматов ўзи томонидан ташкил қилинган уюшган жиноий
гуруҳнинг фаол аъзоларига, бажариладиган жиноий хатти-ҳаракатлари
юзасидан вазифаларини тақсимлаб, барқарор ишлашини таъминлаган.
Жумладан, Ё.Эшмаматов таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар
мавжуд бўлган дори воситаларини Ўзбекистонга Республикасига
контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб божхона чегарасидан ўтказиш
вазифасини уюшган гуруҳ аъзолари Топволдиев Восиджон Носиржон ўғли ва
терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “Исроил” исмли шахсларнинг
зиммасига юклаган.
Уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзолари Бозоров Ахроржон
Анваржонович, Мамаражабов Ғанишер Ғулом ўғли, шунингдек жиноят
ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган
Уракбаев Достон Худойберди ўғли ва Собиржонов Ферузбек Фахриддин
ўғлиларининг вазифаси Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган таркибида
кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини, Фарғона
водийсидан Тошкент шаҳрига олиб келинишини ва дори воситаларини
махсус хуфёна жойларига яширилишини таъминлаб, уюшган гуруҳнинг
раҳбари Ё.Эшмаматовнинг кўрсатмасига кўра дори воситаларини Тошкент
шаҳри ичида ушбу турдаги дори воситаларини сотиш иши билан
шуғулланувчи шахсларга етказишдан иборат бўлган.
Уюшган жиноий гуруҳнинг аъзолари Менгкулов Жахонгир
Абдугаппарович, Ўразов Асқар Таштемирович, Хакимов Жасур Халилович,
Нуруллаев Санжар Махмудович, Худойбердиев Сардор Мухиддин ўғли,
Элчиев Жавоҳир Абдумурод ўғли, Юсупов Жавлонбек Давронбек ўғли,
шунингдек жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига
ажратилган Бекназаров Бекзод, Мамиров Азамат, Абиров Улуғбек, Муродов
Акрам, Муродов Аллаёр, Муродов Камол, Абдуллаев Мухсин, Ўразов
Зухриддин ва терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “Илёс” исмли
шахслар шахслар ўзларининг қарамоғидаги дорихоналар орқали уюшган
гуруҳ аъзолари томонидан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори
воситаларини сотиш иши билан шуғулланиб келишган.
2021 йил 16 июнь куни уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси В.Топволдиев
олдиндан келишувга кўра, Фарғона вилояти Қувасой шаҳри ҳудудидаги
Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош
бўлган қисмида, терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган Қирғизистон
Республикаси фуқароси “Исроил” исмли шахс билан учрашиб, 10 дона
қопларга қўлбола усулда қадоқланган 6076 дона таркибида кучли таъсир
қилувчи моддалар мавжуд бўлган “Тропикамид” дори воситаларини
Ўзбекистон ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирган.
В.Топволдиев контрабанда йўли билан давлат ҳудудига олиб кирилган
6076 дона “Тропикамид” дори воситаларини, шу куннинг ўзида соат 22:00да
Ё.Эшмаматовнинг кўрсатмасига кўра Тошкент шаҳрига олиб борилишини
таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудида уюшган
жиноий гуруҳ аъзоси А.Бозоровга топширган.
2021 йил 17 июнь куни соат 12:40да Тошкент шаҳар божхона
бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ДХХ тезкор ходимлари
томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Бозоров Ахроржон
Анваржонович ўзининг бошқарувидаги “Mersedes-benz sprinter” русумли 40
М 572 RA давлат рақамли транспорт воситасида Фарғона-Тошкент йўналиши
бўйича ҳаракатланиб келаётган вақтида, Тошкент шаҳар ИИББга қарашли
“Шарқ” ЙПХ масканида тўхтатилиб, автомашина кўздан кечирилганида,
транспорт воситасининг юкхонасидаги полиэтилен қопларга солинган
бодринг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари остида 9 дона кўкимтир рангли
полиэтилен қопларга жойланган, ёрлиғида “Тропикамид, капли глазные 1,0
% 10 мл, 2105271” ёзуви бўлган оқ рангли пластик флаконларда ҳамда
автомашинанинг олд йўловчи ўриндиғи остидаги бир дона қопда ҳам худди
шундай турдаги дори воситаларига ўхшаш ашёлар борлиги аниқланган.
Мазкур тезкор тадбир давом эттирилганида, Тошкент шаҳри “Қўйлиқ”
буюм бозори олдидаги автотураргоҳ ҳудудида уюшган жиноий гуруҳ аъзоси
Ғ.Мамаражабов ўз бошқарувидаги “Жентра” русумли 30 Q 002 RA давлат
рақами транспорт воситасини бошқариб келиб, А.Бозоровдан юқоридаги
дори воситаларини қабул қилиб олаётган вақтида ушланган ва улардан жами
6.076 дона ёрлиғида “Тропикамид, капли глазные 1,0 % 10 мл, 2105271”
ёзуви бўлган елим флаконлардаги рангсиз суюқ ҳолдаги дори воситаларига
ўхшаш ашёлар, ашёвий далил сифатида олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2021 йил 18 июндаги 618сонли экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган
6.076 дона дори воситалари таркибида “Тропикамид” моддаси мавжуд
эканлиги, “Тропикамид” моддасининг умумий миқдори 607,6 граммни
ташкил этиши, ушбу модда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикасида
кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги
818-сонли қарорининг 1-иловасида 67-тартиб рақами билан кўрсатиб ўтилган
кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилганлиги маълум қилинган.
2021 йил 8 август куни Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ДХХ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда
ўтказилган тезкор тадбир натижасида, олдиндан кузатувга олинган уюшган
жиноий гуруҳнинг аъзолари Менгкулов Жахонгир Абдугаппарович ва
Ўразов Асқар Таштемировичлар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб,
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 20-уйнинг 1-қаватида
жойлашган хўжалик моллари дўкони ёнида уюшган жиноий гуруҳнинг яна
бир аъзоси Хакимов Жасур Халилович билан олдиндан тузилган келишувга
кўра учрашиб, Ж.Менгқулов ўзини таниши Ж.Хакимовга қўлида бўлган қора
рангли пакетни берган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланганлар.
Уларнинг ёнида бўлган ашёлар кўздан кечирилганида, Ж.Хакимовнинг
қўлида бўлган бир дона қора рангли пакет ичида 36 дона конвалютада
ёрлиғида “Регапен 300 мг” ёзуви бўлган жами 503 дона капсулалар борлиги
аниқланиб, ушбу капсулалар ҳужжатлаштириб олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2021 йил 9 август кунидаги
804-сонли экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олиб
қўйилган, фольгаланган ва юзасида “lilko Regapen 300 mg Capsule Pregabalin
200114001105.2023”
ёзувли,
завод
қадоғида
бўлган
36
дона
конвалюталардаги 503 дона капсулаларнинг таркибида “Прегабалин”
моддаси мавжудлиги, “Прегабалин” моддасининг умумий вазни 150,9
граммни ташкил қилиши, ушбу модда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикасида
кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги
818-сонли қарорининг 1-иловасида 55-тартиб рақами билан кўрсатиб ўтилган
кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилганлиги маълум қилинган.
Тергов ҳаракатларини ўтказиш давомида Чилонзор тумани, 17-даҳа, 46уй, 50-хонадонда жойлашган “Farm LUX”, “Евро Мед Фарм”, “Кошер фуд”
МЧЖларга қарашли дорихоналарда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари
томонидан контрабанда йўли билан олиб келинган психофаол дори
воситалари ўтказиш мақсадида сақлаб келинаётганлиги аниқланган.
2021 йил 29 сентябрь куни уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси Нуруллаев
Санжар Махмудович фаолият олиб борган Чилонзор тумани, 17-даҳа, 46-уй,
50-хонадонда жойлашган “Farm LUX” МЧЖга қарашли дорихонада
ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида “ZARDEX ЗАРДЕКС
Гебапентин 300 mg Каждая твердая желатиновая капсула содержит: Лиц
произв RAJ/2354 Kusum Healthcare Pvt. Ltd., India 823000269 08.23” ёзувли,
завод қадоғида бўлган 78 дона оқ-қизил рангли капсулалар, 1 дона
“ТРОПИКАМИД капили глазные 1,0 % 10 мл Действующее вещество:
Тропикамид 10 мг/мл 2107641 06 2021 06 2024” ёзувли завод қадоғида бўлган
елим флакондаги дори воситаси, 6 дона “Селофен Залеплон капсулы 10 мг
капсула 10 мг 03.2024” ёзувли дори воситалари ва 4 дона “iIko REGAPEN 300
mg Capsule Pregabalin” дори воситалари холислар иштирокида
расмийлаштириб олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2021 йил 30 сентябрь
кунидаги 1073-сонли хулосасига кўра, тақдим қилинган “ZARDEX ЗАРДЕКС
Гебапентин 300 mg Каждая твердая желатиновая капсула содержит: Лиц
произв RAJ/2354 Kusum Healthcare Pvt. Ltd., India 823000269 08.23” ёзувли,
завод қадоғида бўлган 78 дона конвалюта бўлакларидаги жами 78 дона оққизил рангли капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги,
ушбу дори воситасида номланишига асосан фақат габапентин моддасидан
иборат бўлиши кўрсатиб ўтилганлиги, шунинг учун номланишига мос
бўлмаган дори воситаси эканлиги, тақдим қилинган фольгаланган юзасида
“Селофен Залеплон капсулы 10 мг капсула 10 мг 03.2024” ёзувли завод
қадоғида бўлган 6 дона конвалюта бўлакларидаги жами 6 дона оч кўк-пушти
рангли капсулаларнинг таркибида зелеплон моддаси мавжуд эканлиги, ушбу
модданинг соф оғирлиги 0.06 граммни ташкил этиши, тақдим этилган “iIko
REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin” ёзувли завод қадоғида бўлган 4 дона
конвалюта бўлакларидаги жами 4 дона оқ-қизил рангли капсулаларнинг
таркибида прегабалин моддаси мавжуд эканлиги, ушбу прегабалин
моддасининг соф оғирлиги 1,2 граммни ташкил этиши, тақдим этилган,
этикеткаси юзасида “ТРОПИКАМИД капили глазные 1,0 % 10 мл
Действующее вещество: Тропикамид 10 мг/мл 2107641 06 2021 06 2024”
ёзувли завод қадоғида бўлган 1 дона елим флаконнинг ичидан ҳажми 10 мл
бўлган рангсиз суюқликларнинг таркибида Тропикамид моддаси мавжуд
эканлиги ва унинг соф оғирлиги 0,1 граммни ташкил этиши, шунингдек
Залеплон, Прегабалин ва Тропикамид моддалари Ўзбекистон республикаси
Вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон республикасида кучли таъсир қилувчи
моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 2019 йил 27 сентябрь
кунидаги № 818-сонли қарорининг 1-иловасини № 22, 55 ва 67 тартиб
рақамда кўрсатиб ўтилган кучли таъсир қилувчи моддаларга кириши
белгиланган.
2021 йил 29 сентябрь куни уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси
Худойбердиев Сардор Мухиддин ўғли фаолият олиб борган Чилонзор
тумани, 8-мавзе, 20-уй, 13-хонадонда жойлашган “Евро Мед Фарм” МЧЖга
қарашли дорихонада ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида “ZARDEX
ЗАРДЕКС Гебапентин 300 mg Каждая твердая желатиновая капсула
содержит: Лиц произв RAJ/2354 Kusum Healthcare Pvt. Ltd., India” ёзувли,
завод қадоғида бўлган жами 45 дона оқ-қизил рангли капсулалар,
“ТРОПИКАМИД капли глазные 1,0 % 10 мл Действующее вещество:
Тропикамид 10 мг/мл 2107441 06 2021 062024” ёзувли суюқлик солинган бир
дона флакон, “Селофен Залеплон капсулы 10 мг капсула 10 мг” ёзувли завод
қадоғида бўлган 5 дона конвалюта бўлакларидаги жами 5 дона оч кўкпушти
рангли капсулалар ва “iIko REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin 2001140009
01.2024” ёзувли завод қадоғида бўлган 2 дона конвалюта бўлакларидаги
жами 14 дона оқ-қизил рангли капсулалар холислар иштирокида
расмийлаштириб олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2021 йил 30 сентябрь
кунидаги 1072-сонли хулосасига кўра, тақдим қилинган “ZARDEX ЗАРДЕКС
Гебапентин 300 mg Каждая твердая желатиновая капсула содержит: Лиц
произв RAJ/2354 Kusum Healthcare Pvt. Ltd., India” ёзувли, завод қадоғида
бўлган 4 дона бутун конвалюталардаги жами 40 дона оқ-қизил рангли
капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги, ушбу дори
воситасида номланишига асосан фақат габапентин моддасидан иборат
бўлиши кўрсатиб ўтилганлиги, шунинг учун номланишига мос бўлмаган
дори воситаси эканлиги, тақдим этилган “iIko REGAPEN 300 mg Capsule
Pregabalin 2001140009 01.2024” ёзувли завод қадоғида бўлган 2 дона
конвалюта бўлакларидаги жами 14 дона оқ-қизил рангли капсулаларнинг
таркибида прегабалин моддаси мавжуд эканлиги, ушбу прегабалин
моддасининг соф оғирлиги 4,2 граммни ташкил этиши, тақдим этилган
“ZARDEX ЗАРДЕКС Гебапентин 300 mg Каждая твердая желатиновая
капсула содержит: Лиц произв RAJ/2354 Kusum Healthcare Pvt. Ltd., India”
ёзувли, завод қадоғида бўлган 2 дона бутун конвалюта бўлакларидаги жами 5
дона оқ-қизил рангли капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси мавжуд
эканлиги, номланишига асосан ушбу дори воситаси фақат габапентин
моддасидан иборат бўлиши кўрсатиб ўтилганлиги, шунга кўра ушбу дори
воситаси номланишига мос бўлмаган дори воситаси эканлиги, тақдим
қилинган фольгаланган юзасида “Селофен Залеплон капсулы 10 мг капсула
10 мг” завод қадоғида бўлган 5 дона конвалюта бўлакларидаги жами 5 дона
оч кўк-пушти рангли капсулаларнинг таркибида зелеплон моддаси мавжуд
эканлиги, ушбу модданинг соф оғирлиги 0.05 граммни ташкил этиши, тақдим
қилинган, этикеткаси юзасида “ТРОПИКАМИД капли глазные 1,0 % 10 мл
Действующее вещество: Тропикамид 10 мг/мл 2107441 06 2021 062024”
ёзувли суюқликларнинг таркибида Тропикамид моддаси мавжуд эканлиги ва
унинг соф оғирлиги 0,1 граммни ташкил этиши, шунингдек Залеплон,
Прегабалин ва Тропикамид моддалари Ўзбекистон республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи
моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 2019 йил 27 сентябрь
кунидаги № 818-сонли қарорининг 1-иловасини № 22, 55 ва 67 тартиб
рақамда кўрсатиб ўтилган кучли таъсир қилувчи моддаларга кириши
белгиланган.
Бундан ташқари, С.Худойбердиев 2021 йил 1 октябрь кунидан Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, 8-мавзе, 20-уй, 13-хонадонда жойлашган “Evro-Med
Farm” МЧЖга қарашли дорихонани дорихона эгаси Абиров Каршибай
Эшмаматовичдан 2021 йил 1 октябрь куни ўрталарида тузилган 01-сонли
ижара шартномасига асосан ижарага олиб, дорихонада сотувчилик фаолияти
билан шуғулланиб келиб, сотувчилик фаолияти давомида олдига келган,
тергов ҳаракатлари даврида шахсига аниқлик киритишнинг имкони бўлмаган
“Ориф” исмли номаълум шахсдан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 100 дона
“Зардекс” дорисини 85 АҚШ долларига, 56 (эллик олти) дона “Регопен”
дорисини 45 АҚШ долларига ва 1 (бир) дона “Тропикамид” дорисини 80.000
сўмга ушбу дори воситаларини дорихонада келгусида сотиш мақсадида дори
воситаларини кирим қилмасдан сотиб олиб, 2021 йил 7 октябрь куни соат
19:20ларда Тошкент шаҳар ИИББ ва Департаментнинг Тошкент шаҳар
Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-текширув
тадбири давомида Тиллаев Нурилло Нуриддиновичга 1 (бир) дона
“Тропикамид” ва 56 (эллик олти) дона “Регопен 300 мг” дориларини жами
1.120.000 сўмга сотган вақтида, ходимлар томонидан ушланган ва
Н.Тиллаевдан 1 (бир) дона “Тропикамид” ва 56 (эллик олти) дона “Регопен
300 мг” дорилари ҳамда С.Худойбердиевдан Тезкор-текширув тадбири
давомида Н.Тиллаевга тақдим қилинган жами 1.120.000 сўм пул аниқланиб,
ушбу ашёлар холислар иштирокида баённома билан расмийлаштириб
олинган.
Шунингдек, тезкор-тадбир давомида дорихона кўздан кечирилганда,
сотиш учун мўлжалланган тегишли кирим ва сифатини тасдиқловчи
ҳужжатлари бўлмаган жами 4 дона “Селофен 10 мг” ва 23 дона “Регопен 300
мг” дорилари ҳамда дорилар сотилиши давомида тушган 3.480.000 сўм
пуллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб
олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 09.10.2021 йилдаги 1124сонли хулосасига кўра, С.Худойбердиевдан ва у ишлаб келган “Evro-Med
Farm” МЧЖга қарашли дорихонадан олинган жами 79 дона “Регопен 300 мг”
дори воситасида прегабалин моддаси мавжудлиги, прегобалин моддасининг
умумий оғирлиги 23.7 граммни, 1 дона “Тропикамид” дори воситаси
таркибида тропикамид моддаси мавжуд бўлиб, тропикамид моддасининг
умумий оғирлиги 0,1 граммни ва 4 дона “Селофен” дори воситаси таркибида
залеплон моддаси мавжуд бўлиб, залеплон моддасининг умумий оғирлиги
0.04 граммни ташкил қилишлиги ҳамда ушбу моддалар Вазирлар
Маҳкамасининг 27.09.2021 йилдаги 818-сонли қарорига кўра кучли таъсир
қилувчи моддалар рўйхатига киритилганлиги кўрсатиб ўтилган.
2021 йил 29 сентябрь куни уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси Элчиев
Жавоҳир Абдумурод ўғли фаолият олиб борган Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, 18-даҳа, 1-уйда жойлашган “Кошер ФУД” МЧЖга қарашли
дорихонада ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида 917 дона “Зардекс”,
“ZARDEX ЗАРДЕКС Каждая твердая желатиновая капсула содержит
Габапентин 300 мг 8S3C0039 08/23” ёзувли, завод қадоғида бўлган 4 дона
бутун конвалюталарда жами бўлиб, 40 дона оқ-қизил рангли капсулалар,
“iIko REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin 2001140011 05.2023” ёзувли завод
қадоғида бўлган 2 дона конвалюта бўлакларидаги жами 28 дона оқ-қизил
рангли капсулалар холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2021 йил 30 сентябрь
кунидаги 1074-сонли хулосасига кўра, тақдим қилинган юзасида “ZARDEX
ЗАРДЕКС Каждая твердая желатиновая капсула содержит Габапентин 300 мг
8S3C0039 08/23” ёзувли, завод қадоғида бўлган 4 дона бутун конвалюталарда
жами бўлиб, 40 дона оқ-қизил рангли капсулаларнинг таркибида прегабалин
моддаси мавжудлиги, ушбу дори воситасида номланишига асосан фақат
габапентин моддасидан иборат бўлиши кўрсатиб ўтилганлиги, шунинг учун
номланишига мос бўлмаган дори воситаси эканлиги, тақдим этилган “iIko
REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin 2001140011 05.2023” ёзувли завод
қадоғида бўлган 2 дона конвалюта бўлакларидаги жами 28 дона оқ-қизил
рангли капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси мавжуд эканлиги,
ушбу прегабалин моддасининг соф оғирлиги 8,4 граммни ташкил этиши,
шунингдек Залеплон, Прегабалин ва Тропикамид моддалари Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли
таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 2019
йил 27 сентябрь кунидаги № 818-сонли қарорининг 1-иловасини № 22, 55 ва
67 тартиб рақамда кўрсатиб ўтилган кучли таъсир қилувчи моддаларга
кириши белгиланган.
2021 йил 29 сентябрь куни уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси Юсупов
Жавлон Давронбек ўғли фаолият олиб борган Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, 18-даҳа, 5-уй, 83-хонадонда жойлашган “Евро мед фарм” МЧЖга
қарашли дорихонада ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида
“ТРОПИКАМИД капили глазные 1,0 % 10 мл Действующее вещество:
Тропикамид 10 мг/мл 2107661 06 2021 06 2024 ва 2107681 06.2021 06.2024”
ёзувли завод қадоғида бўлган жами 3 дона елим флаконларнинг ичидаги
ҳажми 10 мл.дан бўлган рангсиз суюқликлар, “ZARDEX ЗАРДЕКС
Гебапентин 300 mg Каждая твердая желатиновая капсула содержит: Лиц
произв RAJ/2354 Kusum Healthcare Pvt. Ltd., India” ёзувли, завод қадоғида
бўлган 2 дона бутун конвалюта ва 1 дона конвалюта бўлагидаги жами 28
дона оқ-қизил рангли капсулалар, “iIko REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin
2001140025 03.2024” ёзувли завод қадоғида бўлган 1 дона конвалюта
бўлагидаги жами 7 дона оқ-қизил рангли капсулалар ва “Селофен Залеплон
капсулы 10 мг 12239740 03.2024” ёзувли завод қадоғида бўлган 5 дона
конвалюта бўлакларидаги жами 5 дона оч кўк-пушти рангли капсулалар
холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2021 йил 30 сентябрь
кунидаги 1076-сонли хулосасига кўра, тақдим қилинган этикеткаси юзасида
“ТРОПИКАМИД капили глазные 1,0 % 10 мл Действующее вещество:
Тропикамид 10 мг/мл 2107661 06 2021 06 2024 ва 2107681 06.2021 06.2024”
ёзувли завод қадоғида бўлган жами 3 дона елим флаконларнинг ичидаги
ҳажми 10 мл. Дан бўлган рангсиз суюқликларнинг таркибида Тропикамид
моддаси мавжуд эканлиги ва унинг соф оғирлиги 0,3 граммни ташкил этиши,
“ZARDEX ЗАРДЕКС Гебапентин 300 mg Каждая твердая желатиновая
капсула содержит: Лиц произв RAJ/2354 Kusum Healthcare Pvt. Ltd., India”
ёзувли, завод қадоғида бўлган 2 дона бутун конвалюта ва 1 дона конвалюта
бўлагидаги жами 28 дона оқ-қизил рангли капсулаларнинг таркибида
прегабалин моддаси мавжудлиги, ушбу дори воситасида номланишига асосан
фақат габапентин моддасидан иборат бўлиши кўрсатиб ўтилганлиги, шунинг
учун номланишига мос бўлмаган дори воситаси эканлиги, тақдим этилган
“iIko REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin 2001140025 03.2024” ёзувли завод
қадоғида бўлган 1 дона конвалюта бўлагидаги жами 7 дона оқ-қизил рангли
капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси мавжуд эканлиги, ушбу
прегабалин моддасининг соф оғирлиги 2,1 граммни ташкил этиши, тақдим
этилган фольгаланган юзасида “Селофен Залеплон капсулы 10 мг 12239740
03.2024” ёзувли завод қадоғида бўлган 5 дона конвалюта бўлакларидаги
жами 5 дона оч кўк-пушти рангли капсулаларнинг таркибида зелеплон
моддаси мавжуд эканлиги, ушбу модданинг соф оғирлиги 0.05 граммни
ташкил этиши, тақдим қилинган, шунингдек Залеплон, Прегабалин ва
Тропикамид моддалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Ўзбекистон республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини
тартибга солиш тўғрисида”ги 2019 йил 27 сентябрь кунидаги № 818-сонли
қарорининг 1-иловасини № 22, 55 ва 67 тартиб рақамда кўрсатиб ўтилган
кучли таъсир қилувчи моддаларга кириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги
“Дори воситаларини ноқонуний айланишини олдини олиш чораларини
кучайтириш тўғрисида”ги ПҚ-4438-сон қарорининг 1-бандида, 2019 йил 1
декабрдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган кучли
таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситалари
буюм-миқдор жиҳатдан ҳисобга олиниши лозим ва уларнинг чакана
реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек,
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация
қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар
томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Бундан ташқари, жиноят иши юзасидан 2021 йил 21 август куни
Фарғона вилоят Қувасой шаҳри ҳудудида В.Топволдиев тўхтатилиб шахсий
тинтув қилинганида, унинг ёнидан қоғоз бўлагига қадоқланган яшил рангли
қуритилган ҳолатдаги ўзига хос ҳидга эга бўлган модда борлиги аниқланиб,
ушбу модда тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Фарғона вилоят ИИБ ЭКБнинг 2021 йил 21 августдаги 788-сонли
хулосасига кўра, В.Топволдиевнинг ёнидан шахсий тинтув вақтида
аниқланган қоғоз бўлагига қадоқланган яшил рангли қуритилган ҳолатдаги
ўзига хос ҳидга эга бўлган модда таркибида фаол гиёҳванд модда
тетрагидроканнабинол мавжуд эканлиги ва “Марихуана” деб аталиши,
қуритилган ҳолатдаги марихуаннанинг соф вазни 2,19 граммни ташкил
қилиши аниқланган.
Маҳкум А.Ўразов шикоятида унинг ҳаракатларига етарлича баҳо
берилмаганлигини, унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш жараёнида,
тазйиқлар остида ҳужжатларни имзолатишганлигини ва кўрсатувлар
олишганлигини, унга нисбатан мақбул бўлмаган далиллар асосида айб эълон
қилинганлигини инобатга олиб, унга нисбатан адолатли ҳукми чиқаришни
сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья А.Абдулхаевнинг маърузасини,
тарафлардан – прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум А.Ўразовнинг ҳимоячиси – адвокат
Б.Файзиевинг шикоят важларини қувватлаб, уни қаноатлантириш ҳақидаги
фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари
билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22
ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар
томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд қарорида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланган А.Ўразовнинг юқорида қайд этилган жиноятни содир
этганликдаги айби, ёзма ва ашёвий далиллар сифатида қўшилган телефон
сўзлашувларини эшитиб туриш баённомалари, ушбу сўзлашувларнинг
стенограммасида Ё.Эшмаматовнинг кучли таъсир қилувчи дори
воситаларини “сув” деб номлаганлиги, ушбу дори воситаларига буюртма
бериб, уларни ўтказганлиги ҳолатлари, кейинчалик ушбу ҳолатлар тарафлар
ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомалари, ҳимоячилари иштирокида
ўтказилган сўроқ баённомаларида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган
кўрсатувлари, гувоҳ Ф.Ёқубжонов, З.Зуннунова, Л.Турдиева, М.Умаров,
А.Мирзахмедовларнинг кўрсатувлари билан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ
ЭКБМнинг 2021 йил 18 июндаги 618-сонли экспертиза хулосасига кўра,
ашёвий далил сифатида олиб қўйилган 6.076 дона дори воситалари
таркибида “Тропикамид” моддаси мавжуд эканлиги, “Тропикамид”
моддасининг умумий миқдори 607,6 граммни ташкил этиши, ушбу модда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрь
кунидаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар
муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сонли қарорининг 1иловасида 67-тартиб рақами билан кўрсатиб ўтилган кучли таъсир қилувчи
моддалар рўйхатига киритилганлиги маълум қилинганлиги, Ўзбекистон
Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2021 йил 9 август кунидаги 804-сонли
экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган,
фольгаланган ва юзасида “lilko Regapen 300 mg Capsule Pregabalin
200114001105.2023”
ёзувли,
завод
қадоғида
бўлган
36
дона
конвалюталардаги 503 дона капсулаларнинг таркибида “Прегабалин”
моддаси мавжудлиги, “Прегабалин” моддасининг умумий вазни 150,9
граммни ташкил қилиши, ушбу модда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикасида
кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги
818-сонли қарорининг 1-иловасида 55-тартиб рақами билан кўрсатиб ўтилган
кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилганлиги маълум
қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2021 йил 30
сентябрь кунидаги 1073-сонли хулосасига кўра, тақдим қилинган “ZARDEX
ЗАРДЕКС Гебапентин 300 mg Каждая твердая желатиновая капсула
содержит: Лиц произв RAJ/2354 Kusum Healthcare Pvt. Ltd., India 823000269
08.23” ёзувли, завод қадоғида бўлган 78 дона конвалюта бўлакларидаги жами
78 дона оқ-қизил рангли капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси
мавжудлиги, ушбу дори воситасида номланишига асосан фақат габапентин
моддасидан иборат бўлиши кўрсатиб ўтилганлиги, шунинг учун
номланишига мос бўлмаган дори воситаси эканлиги, тақдим қилинган
фольгаланган юзасида “Селофен Залеплон капсулы 10 мг капсула 10 мг
03.2024” ёзувли завод қадоғида бўлган 6 дона конвалюта бўлакларидаги
жами 6 дона оч кўк-пушти рангли капсулаларнинг таркибида зелеплон
моддаси мавжуд эканлиги, ушбу модданинг соф оғирлиги 0.06 граммни
ташкил этиши, тақдим этилган “iIko REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin”
ёзувли завод қадоғида бўлган 4 дона конвалюта бўлакларидаги жами 4 дона
оқ-қизил рангли капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси мавжуд
эканлиги, ушбу прегабалин моддасининг соф оғирлиги 1,2 граммни ташкил
этиши, тақдим этилган, этикеткаси юзасида “ТРОПИКАМИД капили глазные
1,0 % 10 мл Действующее вещество: Тропикамид 10 мг/мл 2107641 06 2021
06 2024” ёзувли завод қадоғида бўлган 1 дона елим флаконнинг ичидан
ҳажми 10 мл бўлган рангсиз суюқликларнинг таркибида Тропикамид
моддаси мавжуд эканлиги ва унинг соф оғирлиги 0,1 граммни ташкил этиши,
шунингдек Залеплон, Прегабалин ва Тропикамид моддалари Ўзбекистон
республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон республикасида кучли
таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 2019
йил 27 сентябрь кунидаги № 818-сонли қарорининг 1-иловасини № 22, 55 ва
67 тартиб рақамда кўрсатиб ўтилган кучли таъсир қилувчи моддаларга
кириши белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2021
йил 30 сентябрь кунидаги 1072-сонли хулосасига кўра, тақдим қилинган
“ZARDEX ЗАРДЕКС Гебапентин 300 mg Каждая твердая желатиновая
капсула содержит: Лиц произв RAJ/2354 Kusum Healthcare Pvt. Ltd., India”
ёзувли, завод қадоғида бўлган 4 дона бутун конвалюталардаги жами 40 дона
оқ-қизил рангли капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги,
ушбу дори воситасида номланишига асосан фақат габапентин моддасидан
иборат бўлиши кўрсатиб ўтилганлиги, шунинг учун номланишига мос
бўлмаган дори воситаси эканлиги, тақдим этилган “iIko REGAPEN 300 mg
Capsule Pregabalin 2001140009 01.2024” ёзувли завод қадоғида бўлган 2 дона
конвалюта бўлакларидаги жами 14 дона оқ-қизил рангли капсулаларнинг
таркибида прегабалин моддаси мавжуд эканлиги, ушбу прегабалин
моддасининг соф оғирлиги 4,2 граммни ташкил этиши, тақдим этилган
“ZARDEX ЗАРДЕКС Гебапентин 300 mg Каждая твердая желатиновая
капсула содержит: Лиц произв RAJ/2354 Kusum Healthcare Pvt. Ltd., India”
ёзувли, завод қадоғида бўлган 2 дона бутун конвалюта бўлакларидаги жами 5
дона оқ-қизил рангли капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси мавжуд
эканлиги, номланишига асосан ушбу дори воситаси фақат габапентин
моддасидан иборат бўлиши кўрсатиб ўтилганлиги, шунга кўра ушбу дори
воситаси номланишига мос бўлмаган дори воситаси эканлиги, тақдим
қилинган фольгаланган юзасида “Селофен Залеплон капсулы 10 мг капсула
10 мг” завод қадоғида бўлган 5 дона конвалюта бўлакларидаги жами 5 дона
оч кўк-пушти рангли капсулаларнинг таркибида зелеплон моддаси мавжуд
эканлиги, ушбу модданинг соф оғирлиги 0.05 граммни ташкил этиши, тақдим
қилинган, этикеткаси юзасида “ТРОПИКАМИД капли глазные 1,0 % 10 мл
Действующее вещество: Тропикамид 10 мг/мл 2107441 06 2021 062024”
ёзувли суюқликларнинг таркибида Тропикамид моддаси мавжуд эканлиги ва
унинг соф оғирлиги 0,1 граммни ташкил этиши, шунингдек Залеплон,
Прегабалин ва Тропикамид моддалари Ўзбекистон республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи
моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 2019 йил 27 сентябрь
кунидаги № 818-сонли қарорининг 1-иловасини № 22, 55 ва 67 тартиб
рақамда кўрсатиб ўтилган кучли таъсир қилувчи моддаларга кириши
белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 09.10.2021
йилдаги 1124-сонли хулосасига кўра, С.Худойбердиевдан ва у ишлаб келган
“Evro-Med Farm” МЧЖга қарашли дорихонадан олинган жами 79 дона
“Регопен 300 мг” дори воситасида прегабалин моддаси мавжудлиги,
прегобалин моддасининг умумий оғирлиги 23.7 граммни, 1 дона
“Тропикамид” дори воситаси таркибида тропикамид моддаси мавжуд бўлиб,
тропикамид моддасининг умумий оғирлиги 0,1 граммни ва 4 дона “Селофен”
дори воситаси таркибида залеплон моддаси мавжуд бўлиб, залеплон
моддасининг умумий оғирлиги 0.04 граммни ташкил қилишлиги ҳамда ушбу
моддалар Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2021 йилдаги 818-сонли қарорига
кўра кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилганлиги кўрсатиб
ўтилганлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2021 йил 30
сентябрь кунидаги 1074-сонли хулосасига кўра, тақдим қилинган юзасида
“ZARDEX ЗАРДЕКС Каждая твердая желатиновая капсула содержит
Габапентин 300 мг 8S3C0039 08/23” ёзувли, завод қадоғида бўлган 4 дона
бутун конвалюталарда жами бўлиб, 40 дона оқ-қизил рангли капсулаларнинг
таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги, ушбу дори воситасида
номланишига асосан фақат габапентин моддасидан иборат бўлиши кўрсатиб
ўтилганлиги, шунинг учун номланишига мос бўлмаган дори воситаси
эканлиги, тақдим этилган “iIko REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin
2001140011 05.2023” ёзувли завод қадоғида бўлган 2 дона конвалюта
бўлакларидаги жами 28 дона оқ-қизил рангли капсулаларнинг таркибида
прегабалин моддаси мавжуд эканлиги, ушбу прегабалин моддасининг соф
оғирлиги 8,4 граммни ташкил этиши, шунингдек Залеплон, Прегабалин ва
Тропикамид моддалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини
тартибга солиш тўғрисида”ги 2019 йил 27 сентябрь кунидаги № 818-сонли
қарорининг 1-иловасини № 22, 55 ва 67 тартиб рақамда кўрсатиб ўтилган
кучли таъсир қилувчи моддаларга кириши белгиланганлиги, Ўзбекистон
Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2021 йил 30 сентябрь кунидаги 1076-сонли
хулосасига кўра, тақдим қилинган этикеткаси юзасида “ТРОПИКАМИД
капили глазные 1,0 % 10 мл Действующее вещество: Тропикамид 10 мг/мл
2107661 06 2021 06 2024 ва 2107681 06.2021 06.2024” ёзувли завод қадоғида
бўлган жами 3 дона елим флаконларнинг ичидаги ҳажми 10 мл. Дан бўлган
рангсиз суюқликларнинг таркибида Тропикамид моддаси мавжуд эканлиги
ва унинг соф оғирлиги 0,3 граммни ташкил этиши, “ZARDEX ЗАРДЕКС
Гебапентин 300 mg Каждая твердая желатиновая капсула содержит: Лиц
произв RAJ/2354 Kusum Healthcare Pvt. Ltd., India” ёзувли, завод қадоғида
бўлган 2 дона бутун конвалюта ва 1 дона конвалюта бўлагидаги жами 28
дона оқ-қизил рангли капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси
мавжудлиги, ушбу дори воситасида номланишига асосан фақат габапентин
моддасидан иборат бўлиши кўрсатиб ўтилганлиги, шунинг учун
номланишига мос бўлмаган дори воситаси эканлиги, тақдим этилган “iIko
REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin 2001140025 03.2024” ёзувли завод
қадоғида бўлган 1 дона конвалюта бўлагидаги жами 7 дона оқ-қизил рангли
капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси мавжуд эканлиги, ушбу
прегабалин моддасининг соф оғирлиги 2,1 граммни ташкил этиши, тақдим
этилган фольгаланган юзасида “Селофен Залеплон капсулы 10 мг 12239740
03.2024” ёзувли завод қадоғида бўлган 5 дона конвалюта бўлакларидаги
жами 5 дона оч кўк-пушти рангли капсулаларнинг таркибида зелеплон
моддаси мавжуд эканлиги, ушбу модданинг соф оғирлиги 0.05 граммни
ташкил этиши, тақдим қилинган, шунингдек Залеплон, Прегабалин ва
Тропикамид моддалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Ўзбекистон республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини
тартибга солиш тўғрисида”ги 2019 йил 27 сентябрь кунидаги № 818-сонли
қарорининг 1-иловасини № 22, 55 ва 67 тартиб рақамда кўрсатиб ўтилган
кучли таъсир қилувчи моддаларга кириши белгиланганлиги ҳамда жиноят
ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини
тўлиқ топган.
Биринчи босқич суди томонидан маҳкум А.Ўразовнинг жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 1863-моддаси 3-қисмининг “б” банди
билан тўғри квалификация қилинган.
Биринчи босқич суди А.Ўразовга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006
йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, иш бўйича
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб, у
айбли деб топилган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш
жазо тайинлаб, сўнг ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил-кесил жазо
тайинлаб тўғри хулосага келган.
Шунингдек, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати иш ҳолатларини
тўғри аниқлаб, А.Ўразов ва адвокатнинг важларига қонуний баҳо бериб, суд
ҳукмини унга нисбатан қисмини ўзгаришсиз қолдириб, асосли хулосага
келган.
Жиноят иши ҳужжатларида, маҳкум А.Ўразовга нисбатан қабул
қилинган суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд
эмас.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
3
521 , 5214, 5216-моддаларига риоя қилиб, тафтиш инстанцияси судлов
ҳайъати
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 31 майдаги
ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
14
апелляция инстанциясининг 2022 йил 13 сентябрдаги ажримининг Ўразов
Асқар Таштемирович (O‘razov Asqar Tashtemirovich)га оид қисми
ўзгаришсиз қолдирилиб, келтирилган шикоят қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки
протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи
М.Мирзохидов
Ҳайъати судьялари:
Н.Касимова
А.Абдулхаев
Ажрим нусхаси аслига тўғри: