Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2305/241 Дата решения 19.12.2024 Инстанция Надзор Тип документа Назорат инстанцияси ажрими Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Жумабаев Бекзод Абдувахидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 351082 Claim ID 2688233 PDF Hash c245e8ef36f0d608... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси збекистон Республикаси ЖК 165 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
исми билан ЖКнинг 57-моддаси исми билан ЖК 57 law
ЖКнинг 60-моддаси ЖКнинг 60 law
октябрь кунги ажрими билан ЖКнинг 481-моддаси октябрь кунги ажрими билан ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
ЖИКнинг 444-моддаси ЖИКнинг 444 law
збекистон Республикаси ЖИКнинг 444-моддаси збекистон Республикаси ЖИК 444 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 5215-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5215 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида маърузачи судья: О.Набиев Биринчи инстанция судининг судьяси: Б.Жумабаев Кассация инстанциясида маърузачи судья А.Акрамов ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ № 1-3-1401-2305/241 2024 йил декабрь ойининг 19 куни Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи вилоят судининг судьяси О.Набиев, ҳайъат судьялари З.Тўраев ва Ҳ.Ярашовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Р.Ахмедовнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори У.Рахимов, маҳкум А.Муллаеванинг ҳимоячиси-адвокат Д.Нуралиевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 6 октябрдаги ажримига кўра, Муллаева Амина Дилшодовна (Mullayeva Amina Dilshodovna), 2004 йил 2 июлда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, турмушга чиқмаган, муқаддам жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 17 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан ЖКнинг 57, 841-моддалари қўлланиб, 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган, ишсиз, Самарқанд шаҳар, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 41-уй, 19-хонадонда доимий рўйхатда туриб, Самарқанд шаҳри, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 48-уй 34-хонадонда яшаганга нисбатан чиқарилган ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 14 октябрдаги ажрими устидан маҳкум А.Муллаева ва унинг ҳимоячиси Д.Нуралиевларнинг тафтиш тартибидаги хусусий шикоятига асосан ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 3 йил озодликни чеклаш жазоси, ЖКнинг 60-моддаси тартибда 3 йил 2 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 6 октябрь кунги ажрими билан ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмига асосан ўталмаган 2 йил 10 ой 29 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 14 октябрдаги ажрими билан биринчи инстанциясининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ажримига кўра, Маҳкум А.Муллаева ва унинг ҳимоячиси Д.Нуралиевлар тафтиш тартибидаги хусусий шикоятида, суднинг ҳукмидан интернет тармоғидан фойдаланишни тақиқлаш чеклови чиқарилганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, тақдимномани рад қилишни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича вилоят судининг судьяси О.Набиевнинг маърузасини, прокурор У.Рахимовнинг суд ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги, маҳкум А.Муллаеванинг ҳимоячиси-адвокат Д.Нуралиевнинг тафтиш тартибидаги хусусий шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини эшитиб, шикоятдаги важларни иш ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция суди ҳамда кассация инстанциясининг ажримларини бекор қилиб, иш материалини янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-бандида, агар маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги; ЖИКнинг 444-моддаси 3-қисми “а” бандида, ўзига нисбатан суд томонидан белгиланган тақиқларни (чеклашларни) бузишга йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантириш тарзида интизомий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида жазони ўташ тартиби ва шартларини бузишга йўл қўйган маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товловчилар деб эътироф этилиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, маҳкум А.Муллаевани Самарқанд шаҳар, Буюк Ипак йўли кўчаси, 48-уй 34-хонадондан кечқурун соат 23:00 дан эрталаб соат 06:00 га қадар чиқиши чекланган ҳамда унга назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Самарқанд вилояти ҳудудини тарк этмаслик, интернет ижтимоий тармоғидан фойдаланмаслик, муайян жойларга, яъни кафе, бар, ресторан ҳамда бошқа кўнгилочар жойларга бормасликдан иборат қўшимча чеклашлар юклатилган. Самарқанд шаҳри 5-сон ИИБ ФМБ ЖХХПБ Пробация гуруҳи томонидан А.Муллаевага нисбатан чиқарилган ҳукм ижро қилиш учун 2023 йил 16 июнь куни ҳисобга олинган ва А.Муллаевага жазони ўташ тартиби қоидалари таништирилиб, белгиланган чеклов ва мажбуриятларга амал қилиниши юзасидан суҳбат ўтказилиб, тилхат олинган. 2/4 тегишли бўлган “Iphonе” русумли уяли телефон аппарати текширилган вақтида, телефонда “Тik-tok”, “Instagram”, “Telegram” ва “Yоutubе” интернет ижтимоий тармоқлари юклаб олинганлиги ва А.Муллаева танишлари билан биргаликда тушган фотосуратларини номлари қайд этилган тармоқларда жойлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган, уяли телефон аппарати ундан олиб қўйилиб, онасига топширилган. Маҳкума А.Муллаева суд томонидан белгиланган чеклов, яъни “интернет тармоғидан фойдаланмаслик” мажбуриятини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 27 июлдаги 157-сонли буйруғининг 19-иловаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖИКнинг 444-моддасига асосан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи томонидан 2023 йил 22 июнь куни “Огоҳлантириш” интизомий жазоси қўлланилган. Шунингдек, 2023 йил 5 август куни соат 23:05 дан кейин ҳамда 2023 йил 31 август куни соат 02:10 да Пробация хизмати ходимлари маҳкума А.Муллаеванинг яшаш манзилида суд томонидан белгиланган чекловларга риоя этиши бўйича ўтказилган текширув вақтида яшаш манзилида бўлмаганлиги аниқланиб, ушбу ҳақида далолатнома тузилган. Бундан ташқари, 2023 йил 31 август куни Пробация хизмати ходимлари томонидан Интернет ижтимоий тармоғидаги айрим саҳифаларни ўрганиш жараёнида Инстаграмм сахифаларида “mul_ami_” номли фойдаланувчи 2023 йил август ойида бир нечта фотосуратларни шахсий сахифасига жойлаганлиги, фотосуратларга изоҳ қолдирган интернет фойдаланувчиларига коммент жавоблари ёзганлиги, бундан ташқари истироҳат боғида аттракцион ёнида тушган фотосурати бўйича қолдирилган коммент изоҳга, фотосурат Тошкент шаҳридаги Анҳор истироҳат боғида суратга олинганлиги ҳақида жавоб қайтарганлиги, ушбу “mul_ami_” тахаллусли профиль сохибининг бош сахифасидаги фотосурат ва умуман бошқа барча фотосуратлар айнан Муллаева Амина Дилшодовнага тегишли эканлиги аниқланган. Бироқ, Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 21 ноябрдаги ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳукмининг А.Муллаевага оид қисми ва шу ҳукмни ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 19 июндаги ажрими ўзгартирилиб, судланган А.Муллаева зиммасидаги интернетдан фойдаланмаслик ҳамда кафе, ресторан, бар ва бошқа кўнгилочар жойларга бормаслик каби қўшимча тақиқ (чеклов)лар чиқарилган. Маҳкума А.Муллаевага 2023 йил 20 июнь куни соат 18:00 ларда “интернет тармоғидан фойдаланмаслик” мажбуриятини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 27 июлдаги 157-сонли буйруғининг 19-иловаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖИКнинг 444-моддасига асосан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи 3/4 томонидан 2023 йил 22 июнь куни “Огоҳлантириш” интизомий жазоси қўлланилган. Ушбу ҳолатда, маҳкума А.Муллаевага интернетдан фойдаланмаслик тақиқи зиммасидан чиқарилганлиги сабабли, унга нисбатан қўлланилган “огоҳлантириш” интизомий жазоси, юридик кучини йўқотган ҳисобланади. ЖИКнинг 444-моддаси 3-қисми “а” бандига кўра, маҳкум огоҳлантириш тарзида интизомий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида жазони ўташ тартиби ва шартларини бузишга йўл қўйган тақдирда жазони ўташдан қасддан бўйин товловчи ҳисобланади. Мазкур ҳолатда, маҳкума А.Муллаевани жазони ўташ тартиби ва шартларини ўташдан қасддан бўйин товловчи деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5215-моддаси 2-қисми 2-бандига мувофиқ, тафтиш инстанциясининг суди ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриб чиқиш натижаларига кўра, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва ишни янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шу сабабли, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди ҳамда кассация инстанциясининг ажримларини бекор қилиб, ишни янгидан кўришлик учун биринчи инстанция судига юборишни, тафтиш тартибидаги хусусий шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш материалларини биринчи инстанция судида қайта кўришда, маҳкум Муллаеванинг 2023 йил 5 август куни соат 23:05 дан кейин ҳамда 2023 йил 31 август куни соат 02:10 да яшаш манзилида бўлмаганлиги бўлмаганлиги ҳолати юзасидан “огоҳлантириш” интизомий жазоси қўлланилганлиги ёки қўлланилмаганлигига аниқлик киритиб, шундан сўнг иш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5215-5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси а ж р и м қ и л а д и: Муллаева Амина Дилшодовна (Mullayeva Amina Dilshodovna)га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 6 октябрдаги ҳамда Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 14 октябрдаги ажрими бекор қилиниб, иш материаллари янгидан бошқа таркибда кўриш учун жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилсин. Кассация тартибидаги хусусий шикоят қисман қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи О.Набиев Ҳайъат судьялари З.Тўраев Ҳ.Ярашов 4/4