← Назад
Решение #99362 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
21
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 104 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| улар ЖПК | 11 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 95 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| тказиш учун ЖК | 273 | — | law | |
| илмиш ЖК | 273 | — | law | |
| тказиш ЖК | 273 | — | law | |
| исмидан ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 19 куни жиноят ишлари буйича Самарқанд
шаҳар суди, очиқ сайёр суд мажлиси, Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХ ва ЖТСБ
ҳузуридаги ВҲС биносида бўлиб,
судья А.Алимовнинг раислигида,
халқ маслаҳатчилари А.Хусенов ва У.Раимовлардан иборат таркибда,
судья ёрдамчиси Ҳ.Абдубоқиевнинг котиблигида, Самарқанд шаҳар прокурори
ёрдамчиси И.Қувондиқов, судланувчи Р.Максудов ва унинг ҳимоячиси адвокат
С.Миргиясовнинг иштирокида, судланувчи Максудов Рамиз Гайбуллоевичга
нисбатан 1-1401-2408/1152-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Максудов Рамиз Гайбуллоевич (Maksudov Ramiz
Gaybullоyevich), 08.10.1985 йил Самарфанд
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали,
5 нафар фарзанди бор, якка тартибда ишчи,
муқаддам жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар
судининг 2018 йил 28 ноябрдаги ғукми билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1қисми, 109-моддаси 2-қисми билан 1 йил муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинланган, Самарқанд
шаҳри, “Шарқ” м.ф.й., Ғиждувон кўчаси 35-уйда
истиқомат қилувчи, эҳтиёт чораси сифатида
"қамоққа олиш" қўлланилган, 17.10.2024 йилдан
қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини
5.09.2024 йилги RZ 147832959 UZ рақамли
квитанция орқали олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан айбланган.
Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг
музокара нутқларини, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Максудов Рамиз Гайбуллоевич, Самарқанд шаҳри бўйича
ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан
қўзғатилган жиноят иши доирасида 2024 йил 23 август куни соат 07:00да,
Самарқанд шаҳри “Шарқ” маҳалласи Ғиждувон кўчаси 35-уйда яшаш уйида
ўтказилган тинтув давомида, яшаш уйининг ертўласида жойлашган ҳожатхона
девори орасига келгусида ўтказиш мақсадида яшириб сақлаб келаётган ўн икки
дона рангсиз целофан пакет бўлакчаларига қадоқланган соф оғирлиги 2,99
граммга тенг бўлган “героин” гиёҳвандлик воситаси сақлаб келаётганлиги
1
аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб
олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБнинг 2024 йил 30 август кунидаги 852-сонли
хулосасига кўра, фуқаро Р.Максудовнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик
хоналарида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида, ҳожатхона
деворининг ёриқ жойидан топилган, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб
олинган ўн икки дона ранглиз целофан пакет бўлакчаларига алоҳида-алоҳида
қадоқланган, оч-сарғиш рангли, ўткир ҳидли, тошчасимон-кукунсимон
кўринишдаги героин гиёвандлик моддасига ўхшаш бўлган моддалари
таркибида фаол гиёҳванд модда - диацелтилморфин мавжуд бўлиб, бу моддалар
“героин” гиёҳвандлик моддаси турига кириши, унинг соф оғирлиги 2,99
граммга тенглиги аниқланагн.
РСТЭИАМ Самарқанд филиалининг 2024 йил 30 октябрь кунидаги
453-сонли хулосасига кўра, фуқаро Максудов Рамиз Гайбуллоевичдан
18.10.2024 йил соат 10:48 дан 10:50 га қадар вақтда олинган сийдик ва қон
намунаси суд-кимёвий текширилганда, сийдик наъмунасидан опий гуруҳи
алкалоидлари ҳамда каннабиноид (наша компонентлари)лар топилганлиги
кўрсатилган.
Судланувчи Максудов Рамиз Гайбуллоевич суд мажлисида, айбига қисман
билдириб, юқоридаги манзилда оила аъзолари, яъни турмуш ўртоғи
Облакулова Мадина ва фарзандлари Максудов Азизжон, Максудова Мохинур,
Максудова Бибиойша ва Максудов Мухаммадаминлар билан бирга истиқомат
қилиши, 2024 йил май ойида ўз яшаш уйида вақтида ИИБ ходимлари яшаш
уйига келишиб тинтув тергов ҳаракати ўтказишганлиги, шу вақтда яшаш
уйидан ҳеч нарса чиқмаганлиги, шундан кейин ИИБ ходимлари уни Самарқанд
шаҳри бўйича ИИО ФМБга олиб кетишганлиги, лекин унга нисбатан 15 сутка
маъмурий қамоқ жазоси тайинланганлиги, ушбу жазони ўтаб чиққанлиги, 2024
йил август ойини бошларида кўчада вақтида олдидан оқ рангли “Жентра”
русумли автомашина келиб тўхтаб, унда бўлган фуқаролар исмини
сўраганлиги, уларга исмини айтганлиги, шунда улар “юр биз билан
автомашинага ўтир” деб айтганлиги, уларга “бораолмайман уйимда усталар
ишлаяпти” деб рад этганлиги, шундан кейин яшаш уйига кириб эшикни
қулфлаб, томга чиққанлиги, шунда ИИБ ходимларига “қаерга боришим керак,
бир марта мени олиб бориб 15 сутка қилдиларингиз” - деб айтганида, ИИБ
ходимлари у ердан кетишганлиги, шундан кейин 2024 йил 23 август куни
эрталаб соат тахминан 06:00 лар атрофида ўз яшаш уйида бир ўзи ухлаб ётган
вақтида эшик тақиллаганлиги, шунда эшикни тагидан қараган вақтида 4-5
кишининг оёғи кўринганлиги, аста томга чиқиб, уларнинг олдига борганлиги,
улар билан салом-алик қилганлиги, шу вақтда уларга “ака мени уйимга бунақа
қилиб келаверманглар, мени ўғлим ҳам ходим бўлмоқчи яқинда хавфсизликка
ҳужжатларини топширмоқчи” деганлиги, шу вақтда улар “эшикни оч
гаплашамиз” деганлиги, шу вақтда дадасига телефон қилмоқчи бўлган вақтида
ИИБ ходимлари томонга югуриб келишганлиги, сўнгра томдан пастга тушиб
қочиб кетганлиги, дадаси Максудов Гайбуллога телефон қилиб “уйни ИИБ
ходимлари босди, уйда ҳеч ким йўқ, тез келинг” деб айтганлиги, ўзи эса акаси
Максудов Жасурнинг яшаш уйига бориб яширинганлиги, шундан кейин дадаси
2
Г.Максудов уйига келганлиги, ИИБ ходимлари уйида тинтув тергов ҳаракати
ўтказишиб, ертўладаги хожатхонадан қандайдир модда аниқлашиб, конвертга
солиб олиб кетишганлигини дадаси айтганлиги, шундан кейин акаси
Ж.Максудовнинг яшаш уйидан чиқиб таксида Тошкент шаҳрига кетганлиги,
2024 йил 16 октябрь куни соат тахминан 01:40 лар атрофида Тошкент шаҳри
Қўйлиқ бозори томонда ижарага олган уйда бир ўзи дам олиб ётган вақтида
ИИБ ходимлари боришиб, уни Самарқанд шаҳрига олиб келишиб, ВСҲга
жойлаштиришганлиги, уйида аниқланган “героин” гиёҳвандлик воситаси унга
тегишли эмас эканлиги, у марҳум қайнонасига тегишли эканлиги, қайнонаси
оғир касалликка чалинган вақтида ушбу гиёҳвандлик воситасини истеъмол
қилиб турганлиги, ундан қолиб кетган гиёҳвандлик воситасини ўзи ҳам
истеъмол қилиб туриши, лекин гиёҳвандлик воситаси савдоси билан
шуғулланмаслиги, илгари умуман гиёҳвандлик воситалариин сотмаганлиги
ҳақида баён қилиб, суддан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Гарчанд судланувчи Р.Максудованинг ўз айбига қисман иқрорлик
билдирган бўлсада, унинг айби қуйидаги объектив далиллар билан ўз исботини
топган.
Жумладан, гувоҳ Маннонов Мамуржон Мансурович суд мажлисида
Самарқанд шаҳри Ғиждувон кўчаси 35-уйда яшовчи Максудов Рамиз
Гайбуллоевичнинг ўзгалар мол-мулкини талон-тарож қилиш билан
шуғулланиши ҳақида олинган тезкор маълумотлар асосида Самарқанд шаҳри
бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлимининг иш юритувида бўлган номаълум шахсга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан
номаълум шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида жиноят ишлари
бўйича Самарқанд шаҳар судининг тинтув ўтказиш ҳақидаги ажримига асосан
унинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналарида 2024 йил 23 август куни соат
тахминан 07:00ларда икки нафар холислар иштирокида тинтув тергов
ҳаракатини ўтказиш учун боришганлиги, ўша пайтда гумондор Р.Максудов
уйининг том қисмига чиқиб олиб, қонуний талабларини бажаришдан бош
тортиб, яшаш уйининг кириш эшигини очмаганлиги, ундан яшаш уйида
таъқиқланган нарса ва буюмлар бор ёки йўқлигини сўраб уй эшигини очиши
ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирган бўлсаларда, Р.Максудов яшаш
уйининг эшигини очишдан бош тортиб, уйининг том қисмидан тушмасдан
ўзининг телефон аппаратида видеотасвирга олишни давом эттирганлиги, унинг
яшаш уйига кириш эшигини бузиш орқали киришни айтган вақтида ҳодиса
жойидан қочиб яширинганлиги, сўнгра унинг отаси Максудов Гайбулло
иштирокида унинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналарида тинтув тергов
ҳаракати ўтказилганлиги, тергов ҳаракати видеотасвирга олинганлиги, тинтув
давомида Р.Максудовнинг яшаш уйи ертўласидаги ҳожатхона деворлари
орасидан ўн икки дона целофан пакетга алоҳида-алоҳида қадоқланган “героин”
гиёҳвандлик моддаси мавжудлиги аниқланганлиги, “героин” гиёҳвандлик
моддаси холислар иштирокида конвертга солиниб муҳрланганлиги, шундан
сўнг тергов органи томонидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув
эълон қилинганлиги, орадан бироз вақт ўтгандан сўнг у ушланганлиги, ИИБда
Р.Максудовнинг гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиши ва ўтказиш
ҳақида тезкор маълумотлар мавжудлиги ҳақида баён қилиб, унга нисбатан
3
Гувоҳ Аблокулова Мадина Рахимжоновна суд мажлисида, Гайбуллаев
Рамиз Гайбуллоеивч турмуш ўртоғи бўлиши, у билан 2002 йилда оила қуриб
биргаликда яшаб келаётганлиги, ўрталарида 5 нафар фарзандлари борлиги,
фарзандлари 2003 йилда туғилган Максудов Азиз, 2006 йилда туғилган
Максудова Райхона, 2008 йилда туғилган Максудова Мохинур, 2016 йилда
туғилган Максудова Ойшабиби, 2023 йилда туғилган Максудов Мухаммадамин
эканлиги, қизлари Райхона ва Мохинурларни турмушга берганлиги, 2024 йил
23 август куни уйда қизи Ойшабиби ва кичик ўғли Мухаммадаминлар
бўлганлиги, катта ўғли Азиз ўша куни Тошкент шаҳрига спорт мусобақасига
кетган бўлганлиги, ўша куни эрталаб яшаш уйларига ИИБ ходимлари
келишганлиги, бу ҳақида қизи Максудова Райхона телефон қилиб айтганлиги,
турмуш ўртоғи Р.Максудов ўша куни қочиб кетганлиги, ИИБ ходимлари яшаш
уйига кириб қайнотаси Максудов Гайбулла иштирокида тинтув ўтказишган
вақтларида ертўладаги хожатхона токчасидан ўн икки дона целофан пакетга
алоҳида қадоқланган “героин” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш бўлган модда
топилганлиги, ушбу “героин” гиёхвандлик моддаси марҳум онаси Темурова
Раиса Мамедовнага тегишли эканлиги, у 2024 йил 02 февраль куни онкологик
касаллиги туфайли вафот этганлиги, у вафот этганига қадар уларнинг яшаш
уйида яшаганлиги, онаси Р.Темурова оғир касаллик чалинганлиги сабабли ўша
“героин” гиёҳвандлик воситасини ўзи олиб келиб, уни истеъмол қилиб
турганлиги, лекин қаердан олиб келганлигини билмаслиги, турмуш ўртоғи
Р.Максудов ҳам гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб туриши, онасидан
қолиб кетган ўша гиёҳвандлик воситасини сотиш нияти бўлмаганлиги, биронмарта уларни сотганлигини билмаганлиги ва кўрмаганлиги, оила ёлғиз боқувчи
бўлганлиги сабабли турмуш ўртоғи Р.Максудовга қонуний ёрдам қилишни
сўради.
Гувоҳ Боймиров Санжар Лапасович суд мажлисида, Республика
ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказида шифокор
эксперт бўлиб ишлаши, Максудов Рамиз Гайбуллоевич терговчининг қарори
асосида 2024 йил 18 октябрь куни суд наркологик текширувдан
ўтказилганлиги, кўрик натижасига бўйича ихтисослаштирилган тиббий ҳайъат
унда гиёҳвандлик ва алкоголизм белгилари йўқлигини хулоса қилиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасида кўзда тутилган мажбурий
даволаш чораларига муҳтож эмаслиги ҳақида хулоса берганлиги, бунда
текширилувчи Р.Максудов томонидан қидирувда бўлганлиги анча вақтдан буён
гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилмасдан келаётганлиги ҳақидаги
тушунтириш инобатга олинганлиги, терговчининг қарори асосида ўтказилган
кимёвий текширув натижасига кўра, 18.10.2024 йил Р.Максудовдан олинган
сийдик наъмунасидан опий гуруҳи алкалоидлари ҳамда каннабиноидлар
топилганлиги, Р.Максудовнинг сийдик намунасида опий гуруҳи алкалоидлари
ҳамда каннабиноидлар топилганлиги унинг гиёҳвандлик воситаларини, хусусан
“героин” гиёхвандлик воситасини истеъмол қилиб келишидан далолат бериши
ҳақида баён қилди.
Суд ҳайъати, тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига келмаган гувоҳ
Кариягдиев Кобил Муратовичнинг дастлабки терговда берган кўрсатувларини
4
Юқоридагилардан ташқари, судланувчи Р.Максудовнинг айби жиноят
ишидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг билдиргиси, 2024 йил 23
август кунги тинтув баённомаси ва унга илова фотожадвал, тушунтириш хатлари,
сўроқ қилиш баённомалари, суд-кимёвий экспертизасининг 2024 йил 29 август
кунги 852-сонли хулосаси, 2024 йил 18 октябрь кунги № 707-сонли амбулатор
суд-наркологик экспертиза далолатномаси, РСТЭИАМ Самарқанд вилоят
филиалининг 2024 йил 30 октябрь кунги № 453-сонли далилий ашёлар
экспертизаси ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар
йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланган деб ҳисоблайди.
Суд ҳайъати, юқорида қайд этилган далилларга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, улар ЖПКнинг 11-моддасида
мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, жиноят-процессуал
қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда олинган бўлиб,
уларни ишончга сазовор объектив далиллар деб топиб, судланувчи
H.Максудовнинг айбини исботловчи мақбул далиллар деб ҳисоблайди.
Суд
ҳайъати,
судланувчининг
жиноий
ҳаракатлари
юридик
квалификациясига баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан, судланувчи
Р.Максудовнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,273-моддаси 5-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида,
айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари
тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки
маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги;
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини
исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан
фойдаланиши мумкинлиги кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг
содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча
ҳолатларни аниқлаши шартлиги;
иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ушбу Кодексда назарда
тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан
фойдаланиш мумкинлиги;
иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан,
ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага
келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини
ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам
енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга
олиниши лозимлиги;
23-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни
бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки
судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги;
463-моддасида, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин
5
эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд
муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов
ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган
ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камкўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам
бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши
лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 4-бандида, иш
бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар
тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги, иш бўйича исботланиши
лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва
холисона текшириб чиқилиши кераклиги, судланувчини жиноятни содир
қилганлигини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг
95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланиши лозимлиги;
16-бандида, ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга
асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир
этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина
чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча
мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб
қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама
қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина
асос қилиб олиниши лозимлиги, шундан келиб чиқиб, судланувчи томонидан
терговда ёки судда айбини бўйнига олиш ҳолати у иш бўйича тўпланган ҳамда
судда текширилган бошқа далиллар билан холисона исботланган тақдирдагина
айблов ҳукми чиқаришга асос бўла олишлиги деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрель
кунидаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 21-банди 3-хатбошида “Шахснинг
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
ўтказиш учун ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарлик
уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда келиб чиқади” деб,
4-хатбошисида “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сотиш
усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли
кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг
бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки
моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК
273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига
сабаб бўлади” деб кўрсатилган кўрсатилган.
Терговдаги айб эълон қилиш қарори ва айблов хулосасига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан номаълум
шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилган тинтув
жараёнида аниқланган жами 2,99 грамм “героин” гиёҳвандлик воситаси ашёвий
далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.
6
ўтказилган тинтув тергов ҳаракати натижасида Р.Максудов яшаш уйи ҳовлиси
ертуласидаги ҳожатхонадан аниқланган 2,99 грамм “героин” гиёҳвандлик
воситасини сотишга суиқасд қилганлиги исботлаб берилмасдан ва ишонарли
далиллар билан тасдиқланмасдан тахминларга таянганлиги кўринади.
Чунки, иш ҳужжатларида мавжуд РСТЭИАМ Самарқанд филиалининг
2024 ийил 30 октябрь кунги № 453-сонли хулосасига фуқаро Р.Максудовдан
18.10.2024 йилда олинган сийдик намунаси суд-кимёвий текширилганда,
сийдик наъмунасидан опий гуруҳи алкалоидлари ҳамда каннабиноид (наша
компонентлари)лар топилганлиги кўрсатилган, суд мажлисида мутахассис
сифатида сўроқ қилинган эксперт С.Боймиров судланувчи Р.Максудовнинг
сийдик намунасида опий гуруҳи алкалоидлари ҳамда каннабиноид (наша
компонентлари)лар топилганлиги унинг гиёҳвандлик воситаларини, хусусан
“героин” гиёхвандлик воситасини истеъмол қилиб келишидан далолат бериши
ҳақида баён қилган.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 7-сон ИИБ
томонидан судга тақдим этилган 07.11.2024 йилги № 63/766-сонли
маълумотида, судланувчи Р.Максудовнинг гиёҳвандлик воситаларини
мунтазам истеъмол қилиши ва уларни фуқароларга ўтказиши тўғрисида
олдиндан тезкор маълумот мавжудлиги маълум қилинган, бироқ унинг
гиёҳвандлик воситаларини сотганлиги бўйича маълумот борлиги тўғрисида
маълум қилинганмаган.
Бундай ҳолда, суд ҳайъати судланувчи Р.Максудовнинг ушбу эпизодидаги
айбловни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисмидан
ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади.
Суд ҳайъати, судланувчи Максудов Рамиз Гайбуллоевичга нисбатан жазо
тайинлашда, унинг айбига қисман иқрорлигини ва қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан
жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи ҳолат иш ҳолатларида
мавжуд эмас деб эътироф этади.
Шу билан бирга, судланувчи Р.Максудовга жазо тури ва меъёрини
белгилашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, судланувчининг
шахсини тавсифловчи объектив ва ижтимоий омилларни, оилавий шароитини,
жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатларни, содир этган қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймон эканлигини, муқаддам судланмаганлигини, гиёҳвандлик
воситаси тури ва миқдорини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасини ҳуқуқий баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 7-моддасидаги “Жиноят содир этган шахсга нисбатан, у ахлоқан
тузалиши ва янги жиноят содир этишнинг олдини олиш учун зарур ҳамда
етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши керак” деган инсонпарварлик принципига ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 8-моддасидаги “Жиноят содир этишда айбдор бўлган
шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
7
одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг
ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак” деган одиллик
приципига риоя қилиб, уни жамиятдан ажратилмаган ҳолда қайта тарбиялаш
имконияти мавжуд эмаслигини эътироф этиб, унга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 57-моддасини тадбиқ қилиб, ЖКнинг 273-моддаси
2-қисми билан ушбу модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум
қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлашликни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, суд ҳайъати ашёвий далил деб эътироф этилган 2,99 грамм
“героин” гиёҳвандлик воситасининг экспертиза тадқиқотидан қолган 2,87
граммини ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг тегишли тартибда йўқ қилишни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати
Gaybulloyevich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлансин.
Жазо, умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгилансин.
Жазони ўташ муддати 17.10.2024 йилдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Р.Максудовга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси аслича,
“қамоққа олиш” тарзида қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил деб эътироф этилган ва
экспертиза тадқиқотидан қолган 2,87 грамм героин гиёҳвандлик воситаси
тегишли тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд
ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан
ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан
бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач
кассация тартибида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки прокурор протест билдиришга
ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
(имзо)
Халқ маслаҳатчилари:
А.Алимов
А.Хусенов
У.Раимов
“Нусхаси аслига тўғри”
8
9