← Назад
Решение #99505 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| улар ЖПК | 11 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| судлар Конституция | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| шунингдек ЖК | 7 | — | law | |
| амда ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 18 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар суди, очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи судья
М.Рузиев, судья ёрдамчиси Д.Давроновнинг котиблигида, тарафлардан
Самарқанд шаҳар прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқов, судланувчи
А.Ахмедов ва унинг ҳимоячиси адвокат Т.Кодиров, жабрланувчилар
А.Акрамов, Х.Илёсов, Ш.Мажидов, Ж.Джуракулов, О.Хайитов, Б.Убайдов ва
Б.Носировларнинг иштирокида, Ахмедов Акбар Акмаловичга нисбатан
№1-1401-2404/1160-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужатларига
кўра:
Ахмедов Акбар Акмалович (Axmedov Akbar Akmalovich),
04.11.1995 йил Самарқанд шаҳрида туғилган, ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, оилали, 1 нафар маълумоти олий,
якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланади,
муқаддам судланмаган, Самарқанд шаҳри, Боғи Темур
м.ф.й., Ўзбекистон кўчаси, 36-уйда истиқомат қилувчи, иш
бўйича эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилган,
09.08.2024 йилдан қамоқда сақланаётган, айблов хулоса
нусхасини 02.12.2024 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан
айбланган.
Суд судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг
музокара нутқларини, судланувчининг ҳимоя ва охирги сўзларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи А.Ахмедов, фирибгарлик, яъни ўзганинг жуда кўп
миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
талон-торож қилиш мақсадида, таниши Хайитов Отабек Нематулло ўғли
билан 2023 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчасида
жойлашган ошхонада кўришиб, ўзини АҚШ давлатида бир неча юк
автомашинаси борлиги, улардан ҳар ойда 2.500-3.000 АҚШ доллари фойда
олишлигини айтиб, уни бу гапларга ишонтириб, агар хоҳласа унга ҳам АҚШ
давлатидан 30.000 АҚШ долларига юк автомашинаси олиб беришлиги,
Ўзбекистонда туриб ҳам ҳар ойда бир дона юк автомашинасидан тахминан
2.500-3.000 АҚШ доллари миқдорида пул топишлигини айтиб, 2023 йил
ноябрь ойидан 2024 йил февраль ойига қадар Самарқанд шаҳрининг турли
жойларида Ўзбекистон Республикаси Миллий валютасида 766.800.000 сўм
қийматга тенг 60.000 АҚШ доллари пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга
киритиб, қўлга киритган пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб
юборган.
Бундан ташқари, судланувчи А.Ахмедов, такроран фирибгарлик, яъни
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, таниши Носиров
Бехрўзжон Зокирович билан 2023 йил декабрь ойида Самарқанд шаҳри,
М.Улуғбек кўчасида кўришиб, ўзини АҚШ давлатида бир неча юк
автомашинаси борлиги, улардан ҳар ойда 2.500-3.000 АҚШ доллари фойда
олишлигини айтиб, уни бу гапларга ишонтириб, агар хоҳласа унга ҳам АҚШ
давлатидан 25.000 АҚШ долларига юк автомашинаси олиб беришлиги,
Ўзбекистонда туриб ҳам ҳар ойда бир дона юк автомашинасидан тахминан
2.500-3.000 АҚШ доллари пул топишини айтиб, 2024 йил январь ойларида
Самарқанд шаҳри “Зафар” чойхонаси олдида Ўзбекистон Республикаси
Миллий валютасида 255.600.000 сўм қийматга тенг бўлган 20.000 АҚШ
доллари, 2024 йил январь ойларида Тайлоқ туманида жойлашган 10-сонли
умумий ўрта таълим мактабининг олдида Ўзбекистон Республикаси Миллий
валютасида 383.400.000 сўм қийматга тенг бўлган 30.000 АҚШ доллари,
Самарқанд шаҳри Ўзбекистон кўчасида жойлашган ҳарбийлар шифохонаси
олдида Ўзбекистон Республикаси Миллий валютасида 319.500.000 сўм
қийматга тенг бўлган 25.000 АҚШ доллари, жами 958.500.000 сўм қийматга
тенг бўлган 75.000 АҚШ доллари пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга
киритиб, қўлга киритган пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб
юборган.
Бундан ташқари, судланувчи А.Ахмедов, такроран фирибгарлик, яъни
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, таниши Хайитов Отабек
Нематулло ўғли билан 2024 йил апрель ойида Самарқанд шаҳри, “Зебо”
савдо мажмуаси олдида кўришиб, унга ўзини автомашина олди сотдиси
билан шуғулланиб келишлиги, икки дона “Кобальт” ва бир дона “Жентра”
русумли автомашиналари борлиги, унга ушбу автомашиналарни сотишини
айтиб, у билан ушбу автомашиналарни 39.500 АҚШ долларига савдолашиб,
ундан Ўзбекистон Республикаси Миллий валютасида 504.810.000 сўм
қийматга тенг бўлган 39.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга
киритиб, аммо икки дона “Кобальт” ва бир дона “Жентра” русумли
автомашиналарни унинг номига расмийлаштириб бермасдан, фирибгарлик
йўли билан қўлга киритган пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб
юборган.
Бундан ташқари, судланувчи А.Ахмедов, такроран фирибгарлик, яъни
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, таниши Акрамов
Абдулатиф Абдурахимович билан 2024 йил март ойида Самарқанд шаҳри,
“Талабалар хиёбони” олдида кўришиб, унга ўзини криптобиржада катта
даромад қилиб келаётганлиги, бунинг учун бошқа шаҳарга бориб ўқиб
келганлиги, бу иш ҳалол ва қонуний эканлигини айтиб, уни ушбу гапларга
ишонтириб, шу йўл билан унинг ишончига кириб, уни ҳам бу ишга жалб
қилиш мақсадида пул бериб туришни айтиб, кўрилган фойда пулидан унга
ҳам беришини ваъда қилиб, ундан 2024 йил март-апрель ойларида
Ўзбекистон Республикаси Миллий валютасида 920.160.000 сўм қийматга
тенг бўлган 72.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб,
2
аммо берган ваъдасини бажармасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга
киритган пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, судланувчи А.Ахмедов, такроран фирибгарлик, яъни
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, таниши Акрамов
Абдулатиф Абдурахимович билан 2024 йил 19 апрель куни Самарқанд
шаҳри, Шохрух Мирзо кўчасида кўришиб, унга ўзига тегишли бўлган “L9”
русумли 30 710 UZZ давлат рақам белгили ва “Малибу-2” русумли
30 E 538 LB давлат рақам белгили автомашиналарини сотишини айтиб, ушбу
автомашиналарни 90.000 АҚШ долларига савдолашиб, ундан Ўзбекистон
Республикаси Миллий валютасида 1.150.200.000 сўм қийматга тенг бўлган
90.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, аммо “L9” ва
“Малибу-2” русумли автомашиналарни унинг номига расмийлаштириб
бермасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўзининг
эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, судланувчи А.Ахмедов, такроран фирибгарлик, яъни
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, таниши Джуракулов
Жавидон Жавхарович билан 2024 йил апрель ойида Самарқанд шаҳри,
“Талабалар хиёбони” олдида кўришиб, унга ўзини автомашина олди-сотдиси
билан шуғулланаётганлигини айтиб, унинг 2 дона “Дамас” русумли
автомашинасини сотиб олишини айтиб, 2024 йил март ойларида Самарқанд
шаҳри ҳудудида ушбу 2 дона “Дамас” русумли автомашиналарни Ўзбекистон
Республикаси Миллий валютасида 230.040.000 сўм қийматга тенг бўлган
18.000 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 2.000 АҚШ долларни бериб,
қолган 16.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни 3-4 кунда беришини
айтиб, кейинчалик мазкур автомашиналарни бошқа шахсларга сотиб юбориб,
сотувдан тушган пулларни Ж.Джуракуловга бермасдан, пулларни ўзининг
эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, судланувчи А.Ахмедов, такроран фирибгарлик, яъни
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, таниши Джуракулов
Жавидон Жавхарович билан 2024 йил апрель ойида Самарқанд шаҳри, Мирзо
Улуғбек кўчасида кўришиб, унга “EQUINOX” русумли 30 А 700 ХА давлат
рақам белгили автомашинани кўрсатиб, ушбу автомашина ўзиники эканлиги,
уни сотмоқчи эканлигини маълум қилиб, уни ушбу гапларга ишонтириб, унга
ушбу автомашинани 25.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ундан
2024 йил апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Миллий валютасида
319.500.000 сўм қийматга тенг бўлган 25.000 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларни қўлга киритиб, автомашинани бир неча кунда унинг номига
расмийлаштириб беришга ишонтириб, автомашиналарни расмийлаштириб
бермасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўзининг
эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, судланувчи А.Ахмедов, такроран фирибгарлик, яъни
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол
3
Хусниддин Зайниддинович билан 2024 йил март ойида Самарқанд шаҳри,
Беруний кўчасида кўришиб, унга ўзини автомашина олди-сотдиси билан
шуғулланиб келаётганлигини айтиб, унга тегишли бўлган “Киа К-8” русумли
30 D 700 WА давлат рақам белгили автомашинани сотиб олишини маълум
қилиб, ушбу автомашинани 48.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб,
олдиндан 3.000 АҚШ долларини бериб, қолган 45.000 АҚШ долларини
40 кун ичида беришини ваъда бериб, “Киа К-8” русумли автомашинани
таниши Джуракулов Жавидон Жавхаровичга Ўзбекистон Республикаси
Миллий валютасида 421 млн 740 минг сўм қийматга тенг бўлган 33.000 АҚШ
долларига арзон нархга сотиб юбориб, қўлга киритган 33.000 АҚШ
долларини Х.Илёсовга бермасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган
пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, судланувчи А.Ахмедов, такроран фирибгарлик, яъни
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, таниши Мажидов
Шохрухмирзо Уктамович билан 2024 йил 20 июнь куни Самарқанд шаҳри,
Беруний кўчасида кўришиб, унга ўзини автомашина олди-сотдиси билан
шуғулланиб келаётганлигини айтиб, унга тегишли бўлган икки дона
“Жентра” русумли автомашиналарни сотиб олишини маълум қилиб, ушбу
автомашиналарни жами 30.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб,
30.000 АҚШ долларини 15 кун ичида беришини айтиб, “Жентра” русумли
автомашиналарни бошқа шахсларга сотиб юбориб, қўлга киритган пулнинг
15.500 АҚШ долларини Ш.Мажидовга бериб, қолган Ўзбекистон
Республикаси Миллий валютасида 185.310.000 сўм қийматга тенг бўлган
14.500 АҚШ долларини унга бермасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга
киритган пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, судланувчи А.Ахмедов, такроран фирибгарлик, яъни
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, таниши Убайдов Беҳзод
Шарофиддинович билан 2024 йил март ойида Самарқанд тумани, Қавчинони
боло м.ф.й. ҳудудида кўришиб, унга ўзини криптобиржада катта даромад
қилиб келаётганлиги, бунинг учун бошқа шаҳарга бориб ўқиб келганлиги,
унга мазкур иш ҳалол ва қонуний эканлигини айтиб, уни ушбу гапларга
ишонтириб, унинг ишончига кириб, уни ҳам ушбу ишга жалб қилиш
мақсадида пул бериб туришини айтиб, кўрилган фойда пулидан унга ҳам
беришини ваъда қилиб, 2024 йил март-апрель ойларида Ўзбекистон
Республикаси Миллий валютасида 619.830.000 сўм қийматга тенг бўлган
48.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, аммо берган
ваъдасини бажармасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни
ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Судланувчи А.Ахмедов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, 2024 йил март ойида автомашина олди-сотдиси билан
шуғулланганида Х.Илёсов билан танишганлиги, Х.Илёсов автомашина олдисотдиси билан шуғулланиб келганлиги, Х.Илёсов билан танишганида
4
танишларидан қарзи кўпайиб кетганлиги, улар ўзларининг пулларини сўраб
ҳоли жонига қўймасдан келганлиги учун қарзларини қайтариш учун пул
зарур бўлганлиги сабабли Х.Илёсовга тегишли бўлган “Киа К-8” русумли
30 D 700 WA давлат рақам белгили автомашинани сотаётганлиги тўғрисида
эшитиб, унга автомашинани сотишни айтиб, автомашинани 2024 йил март
ойида Наим аканинг Самарқанд шаҳри, Беруний кўчасида жойлашган
офисининг олдида автомашинани кўриб, автомашинани Х.Илёсов билан
51.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, олдиндан 3.000 АҚШ
доллари олиб, қолган 48.000 АҚШ долларини 40 кун ичида беришини айтиб
олганлиги, автомашинани олганидан сўнг Х.Илёсовга автомашинани сотиб
олганлиги тўғрисида тилхат ҳам ёзиб берганлиги, автомашинани сотиб
олганидан сўнг Саттор исмли таниши орқали пул керак бўлганлиги учун
арзон нархга, яъни 33.000 АҚШ долларига сотганлиги, автомашинани
сотганидан сўнг 33.000 АҚШ долларини ўзининг қарзлари учун берганлиги,
келишилган 40 кун ичида Х.Илёсовга 35.000 АҚШ долларга яқин пул
берганлиги, ҳозирга келиб Х.Илёсовга яна 13.500 АҚШ доллари миқдорда
пул бериши кераклиги, бундан ташқари 2024 йил март ойида А.Акрамов
билан танишганлиги, у ҳам автомашина олди-сотдиси билан шуғулланиб
келишлиги, А.Акрамов унга иши яхши бўлмаётганлиги, бирга ишлашни
таклиф қилганида 2024 йил март ойи охирларида Самарқанд шаҳри
“Талабалар хиёбони” охирида жойлашган “Зилол Бахт” меҳмонхонаси
олдида 40.000 АҚШ доллари пул берганлиги, ушбу пулдан биржага тикиб
ҳафтасига 4.700 АҚШ доллари фойда беришини айтганлиги, икки хафта
ичида А.Акрамовга 4.700 АҚШ долларидан жами 9.400 АҚШ доллари фойда
пулидан берганлиги, орадан вақт ўтиб 14.04.2024 йил соат 23:00ларда
А.Акрамовга қўнғироқ қилиб, 25.000 АҚШ доллари бериб туришлиги, иш
яхши бўлаётганлиги, кўпроқ пул тикиш лозимлигини айтганлиги, шунда
А.Акрамов айни вақтда 25.000 АҚШ доллар пули йўқлиги, 15.000 АҚШ
доллари пули борлигини айтганлиги, сўнг А.Акрамовга 15.000 АҚШ доллар
бўлса ҳам бериб туришлиги, пул жуда зарур бўлаётганлигини айтганлиги,
бир соатдан сўнг 15.000 АҚШ доллари пулни Самарқанд шаҳрида
жойлашган “Сириус” ресторани олдида А.Ахмедовдан олганлиги, ўша пайт
А.Акрамовга ушбу 15.000 АҚШ долларини уч кун ичида 18.000 АҚШ
доллари қилиб қайтариб беришини айтганлиги, А.Акрамовга 17.04.2024 йил
бериши керак бўлганлиги, бироқ 17.04.2024 йил А.Акрамов билан Самарқанд
шаҳрида жойлашган “Зарҳал” ресторани олдида ёлғиз учрашганида ўзида
бўлган 18.000 АҚШ долларини кўрсатиб, биржада иш яхши бўлаётганлиги,
агар хоҳласа пулни яна айлантиришни айтиб қўлидаги 18.000 АҚШ долларни
устига қўшиш учун яна 2.000 АҚШ доллари пулни А.Акрамовдан унинг
розилиги билан олганлиги, шунда А.Акрамовдан олган пули жами бўлиб
60.000 АҚШ долларни ташкил қилганлиги, А.Акрамовга 60.000 АҚШ
доллари пулдан ҳафтасига 12.000 АҚШ доллари пул беришлиги, биржа жуда
зўр кетаётганлиги, қанча катта миқдорда пул тикилса шунча кўп фойда
олишини айтиб А.Акрамовдан агар хоҳласа пули бўлса беришини
айтганлиги, шу вақтда унга пул бўлмаганлиги учун ўзида бўлган қора рангли
5
“Жентра” русумли автомашинани 15.000 АҚШ долларига сотиб, 15.000 АҚШ
долларини шу куни соат 21:00ларда Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчасида
жойлашган Самарқанд вилоят ИИБ М ва ФРБ биноси олдида берганлиги,
А.Акрамовдан ушбу 15.000 АҚШ доллари пулларни олиб, жами 75.000 АҚШ
доллари пул олганлиги, охирги олган 15.000 АҚШ долларини бир ҳафта
ичида 17.500 АҚШ доллари қилиб қайтариб беришини айтганлиги,
16.04.2024 йил Самарқанд тумани Кокандский сомсахона олдида А.Акрамов
билан кўришган вақтида унга пул кераклигини айтиб, 25.000 АҚШ доллари
пулни олиб, 10 кун ичида 30.000 АҚШ доллар қилиб қайтаришини айтиб,
гаров сифатида “Малибу-2” русумли 30 E 538 LB давлат рақам белгили
автомашинасини берганлиги, шундан сўнг 19.04.2024 йил А.Акрамов билан
Самарқанд шаҳри 3-сон ИИБ биносининг ёнида кўришганида унга пул керак
бўлаётганлиги, 50.000 АҚШ доллари бериб туришлиги, 10 кун ичида
тахминан 60.000 АҚШ доллари қилиб қайтариб беришини айтганлиги,
А.Акрамов рози бўлиб 50.000 АҚШ долларини бериб, ишончли бўлиши учун
ўзида бўлган “L9” ва “Малибу-2” русумли автомашиналарни 90.000 АҚШ
долларга сотганлиги тўғрисида тилхат ёздириб олганлиги, шу вақт
А.Акрамовдан олган пули жами 150.000 АҚШ долларини ташкил
қилганлиги, кейинчалик иши яхши бўлмаганлиги учун А.Акрамовга пул бера
олмаганлиги, А.Акрамов билан келишувга кўра уч маротаба 4.700 АҚШ
долларидан жами 14.100 АҚШ доллари ва отаси А.Султонов берган
30.000 АҚШ долларини 150.000 АҚШ долларидан айирганда, А.Акрамовга
106.000 АҚШ доллари бериши керак бўлганлиги, бундан ташқари,
Ж.Джуракулов билан 2024 йил март ойида танишганлиги, Ж.Джуракулов
икки дона “Дамас” русумли автомашиналарини сотмоқчи бўлиб юрганлиги,
уларни сотишини айтганида икки дона оқ рангли “Дамас” русумли
автомашиналарни 18.000 АҚШ долларига сотиб олишни келишганлиги,
бошига 2.000 АҚШ доллари бериб қолган қисмини 15 кун ичида тўғирлаб
беришини айтганлиги, Ж.Джуракуловга пулни аниқ беришлиги, унга
автомашиналарни расмийлаштириб беришини сўраганида автомашиналарни
пулини тўлиқ бермаган бўлсада расмийлаштириб олганлиги, орадан бир неча
кун вақт ўтганидан сўнг Ж.Джуракуловга Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек
кўчасида жойлашган “Платан” ресторани олдига келишини айтиб
чақирганлиги, келганидан сўнг унга “EQUINOX” русумли 30 А 700 ХА
давлат рақам белгили автомашинасини сотиб олишини таклиф қилганлиги,
Ж.Джуракулов автомашинани 25.000 АҚШ долларига сотиб олишга рози
бўлиб, шу жойни ўзида унга 25.000 АҚШ долларини нақд санаб берганлиги,
унга автомашинани бир ҳафтада ичида ҳужжатлаштириб беришни ваъда
берганлиги, сўнг Ж.Джуракулов “EQUINOX” русумли 30 А 700 ХА давлат
рақам белгили автомашинани олиб кетганлиги, ундан олган 25.000 АҚШ
доллари пулни қарзларига берганлиги, иши яхши бўлмаганлиги учун
автомашинани Ж.Джуракуловга расмийлаштириб бера олмаганлиги, сўнг
Шохрух ўзининг автомашинасини Ж.Джуракуловдан қайтариб олганлиги,
ҳозирда Ж.Джуракуловга 26.000 АҚШ доллари бериши кераклиги, бундан
ташқари, 2024 йил март ойида Ш.Мажидов билан танишганлиги, кейинчалик
6
20.06.2024 йил Ш.Мажидовда икки дона қора рангли “Жентра” русумли
автомашинаси борлигини эшитиб, олдига Х.Илёсов билан бирга бориб, икки
дона қора рангли “Жентра” русумли автомашинани унга сотишлиги, иккита
автомашина учун 30.000 АҚШ доллари пул беришлиги, пулларини 15 кун
ичида беришини айтганлиги, Ш.Мажидов рози бўлиб икки дона қора рангли
“Жентра” русумли автомашинасини унга берганлиги, автомашиналарни
29.500 АҚШ долларга сотиб юбориб, пулни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб
юборганлиги, орадан 10 кун ўтганидан сўнг Ш.Мажидовга Х.Илёсов орқали
8.500 АҚШ долларини бериб юборганлиги, шу орада ишлари ўхшамаганлиги
учун пулни вақтида бера олмаганлиги, сўнг Ш.Мажидов унинг ҳаракати
устидан ИИБга ариза билан мурожаат қилганлиги, шунда 16.07.2024 йил
Х.Илёсов орқали Ш.Мажидовга 7.000 АҚШ долларини бериб юборганлиги,
ҳозирда Ш.Мажидовга 14.500 АҚШ доллари бериши кераклиги, бундан
ташқари, Б.Носировни 2014 йилдан буён танишлиги, у билан Самарқанд
Иқтисодиёт ва сервис институтида бирга ўқиганлиги, 2023 йил декабрь
ойларида Б.Носиров билан Самарқанд шаҳрида учрашиб сухбатлашганида,
унга АҚШ давлатида юк автомашинаси бўлган “PRIME SAMARKAND”
МЧЖ номли фирмаси борлиги, ушбу фирмани раҳбари эканлиги, ишларни
онлайн Самарқанд шаҳрида туриб бошқаришлиги, АҚШ давлатида фирмани
ишларини акаси “Фаррух” олиб боришлигини айтиб, агар пули бўлса унга
АҚШ давлатида юк автомашинаси олиб бериб ижарага қўйиш мумкинлиги,
битта юк автомашинаси нархи 30.000 АҚШ доллари эканлиги, фойдасини
ўзи ойига 3.000 АҚШ доллар эканлиги, шу пулни олишлигини айтиб, уни
қизиқтирганлиги, сўнг 2024 йил январь ойида Б.Носиров билан Самарқанд
шаҳри, М.Улуғбек кўчасида жойлашган “Зафар” чойхонаси олдида
учрашганида, унга АҚШ давлатидаги акаси Фаррухга тезда 1 та юк
автомашинаси кераклигини айтганлиги, унга “Сиз 1 та юк автомашинаси
учун 25.000 АҚШ доллари берсангиз бўлади” деганлиги, шундан сўнг рози
бўлиб 20.000 АҚШ доллари бериб, қолган 5.000 АҚШ долларини кейинрок
беришини айтганлиги, юк автомашинани АҚШ давлатида акаси Фаррух
олгач ижара пулини ўзи ойига 3.000 АҚШ долларидан бериб туришига ваъда
берганлиги, сўнг 2024 йил январь ойини охирларида Тайлок тумани, Эски
Жума м.ф.й. 10-мактаб олдиди Б.Носиров билан учрашиб АҚШ давлатида
иккинчи юк автомашинаси олиш учун пул беришлиги ҳақида айтганида унга
30.000 АҚШ доллари берганлиги, 30.000 АҚШ долларидан 5.000 АҚШ
доллари эски биринчи юк автомашинасидан қолган қарзи учун берилганлиги,
кейинчалик 2024 йил январь ойи охирларида Б.Носиров билан Самарқанд
шаҳрида учрашганида унга яна пули бўлса юк автомашинаси олиб қўйиши
кераклиги, фойдасидан автомашинани пули чиқиб кетишини айтганлиги,
сўнгра Б.Носиров билан Самарқанд шаҳри Ўзбекистон кўчасида жойлашган
ҳарбийлар даволаниш шифохонаси олдида учрашиб учинчи юк автомашина
олиш учун 10.000 АҚШ доллари ва ўзига тегишли бўлган қора рангли
“Оникс” русумли 2023 йилда ишлаб чиқарилган автомашинани 15.000 АҚШ
долларига ҳисоблаб берганлиги, 2024 йил март ойида ўзига тегишли бўлган
оқ рангли 2021 йилда ишлаб чикарилган “Жентра” русумли 30 F 183 WA
7
давлат рақамли автомашинасини сотаётганлигини айтганлиги, шунда унга
автомашинани ўзи сотиб олишини айтганлиги, ушбу автомашинани
савдолашиб 15.000 АҚШ долларини 10 кунга қарзга келишиб, олдиндан пул
бермаганлиги, сўнг 10 кун ўтгач унга берган “Жентра” русумли 30 F 183 WA
давлат рақамли автомашинани пулини сўраганлиги, пули йўқлиги сабабли
ўрнига акасини Малибу русумли 2023 йилда ишлаб чиқарилган
автомашинасини 23.000 АҚШ долларига беришини айтиб, автомашинани
15.000 АҚШ долларига ҳисоблаб олишлиги, 8.000 АҚШ долларини бўлиб
бериши мумкинлигини айтганлиги, Б.Носиров рози бўлиб Малибу русумли
автомашинани олганлиги, келишув бўйича 2 ойдан сўнг Малибу русумли
автомашинани унинг номига расмийлаштириб бериши керак бўлганлиги,
ҳозирги кунгача Малибу русумли автомашинани расмийлаштириб
бермаганлиги, ҳозирги кунгача Б.Носировдан жами 75.000 АҚШ долларини
юк автомашинаси учун олганлиги, унга юк автомашиналарининг ойлик
фойдаси деб бўлиб-бўлиб жами 19.000 АҚШ доллари берганлиги, сўнг
2024 йил май ойларида отаси 20.000 АҚШ доллари берганлиги, қолган пул
35.000 АҚШ долларини ҳозирга қадар бера олмасдан келаётганлиги, бундан
ташқари О.Хайитов билан ҳам муқаддам Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис
институтида бирга ўқиганлиги, 2023 йил ноябрь ойларида О.Хайитов билан
Самарқанд шаҳридаги ошхонада ўтирганида унга ўзини АҚШ давлатида бир
нечта юк машинаси борлиги, шу ерда фирма очганлиги, шу ердан туриб
уларни бошқариб туришини айтганлиги, ҳозирги вақтда АҚШ давлатида 30га
яқин юк автомашинаси борлиги, уларни ишлатиб келаётганлиги, фойдаси
яхши эканлигини айтиб, агар хоҳласа унга ҳам АҚШ давлатида юк
автомашинаси сотиб олиб беришлиги, шу ердан туриб фойдасини олиб
туришлигини айтганлиги, О.Хайитов юк автомашинасининг нархи қанча
эканлигини сўраганида унга юк автомашинаси олиш учун 30.000 АҚШ
доллар пул керак бўлишлиги, бир ойлик фойдаси эса 2.500-4.000 АҚШ
долларини ташкил қилишини айтганлиги, О.Хайитов бу гапларга
ишонганлиги, сўнг 2023 йил ноябрь ойида 30.000 АҚШ доллари пулини олиб
Самарқанд шаҳри, Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган “Атлас” савдо
маркази олдида кўришиб 30.000 АҚШ долларини олганлиги, кейинчалик
О.Хайитов унинг гапларига ишониб бор пулини яна йиғиб 30.000 АҚШ
доллари топганлиги, 2024 йил февраль ойи бошларида Самарқанд шаҳридаги
Туркия давлати элчихонаси олдида О.Хайитов билан кўришиб пулларни
олганлиги, пулни олган вақтида О.Хайитовга юк автомашинаси олинганлиги,
юк автомашинаси ишни бошланганлигини айтиб, ўша вақтга қадар бўлиббўлиб жами 14.000 АҚШ доллари пулни фойда пули эканлигини айтиб
берганлиги, ушбу пулни юк автомашиналари топган пул эканлигини айтиб
берганлиги, бундан ташқари, О.Хайитовга ўзида 2 дона “Кобальт” ва 1 дона
“Жентра” русумли автомашинаси борлиги, ушбу автомашиналарни
сотишлигини айтганлиги, О.Хайитов автомашиналарни кўриб унга маъқул
келганлиги учун олишлигини айтиб, 2 дона “Кобальт” русумли автомашина
учун 24.000 АҚШ доллари ва 1 дона “Жентра” русумли автомашина учун
15.500 АҚШ доллари беришлигини айтиб, ушбу нархга сотишга келишиб,
8
автомашиналарни пулини Самарқанд шаҳри “Зебо” савдо мажмуаси олдида
олиб, автомашиналарни унга бериб юборганлиги, сўнг орадан вақт ўтиб иши
яхши бўлмасдан пулни ўз вақтида бера олмаганлиги учун ушбу 2 дона
“Кобальт” ва 1 дона “Жентра” русумли автомашинанинг асл эгалари келиб
автомашинани олиб кетишганлиги, уларга олдиндан ҳар бир автомашина
учун 3.000 АҚШ долларидан берганлиги, бироқ қолган қисмини бермасдан
келаётганлиги учун автомашинани қайтариб олишганлиги, автомашина
эгалари 9.000 АҚШ доллари ва учта автомашиналарни ҳам олиб
кетишганлиги, бугунги кунга келиб О.Хайитовдан қарзи 76.500 АҚШ
долларни ташкил қилаётганлиги, бундан ташқари 2024 йил март ойида
Б.Убайдов икки дона автомашиналарини сотаётганлигини танишларидан
эшитганганлиги, унинг “HYUNDAI SONATA” русумли автомашинасига
харидор топиб келганлиги, харидор автомашинани 20.500 АҚШ долларига
олишини айтганлиги, Б.Убайдов автомашинани 31.000 АҚШ долларига олган
бўлсада, автомашинани нархи тушиб кетганлиги учун уни арзонга сотишга
мажбур бўлганлиги, топиб келган харидорга автомашинани 20.500 АҚШ
долларига сотганлиги ва 20.500 АҚШ доллари пулларни санаб олганлиги, шу
вақт унга ўзи “Трединг” ўйинларини ўйнашлиги, бу ўйиндан ҳозирда яхши
фойда кўраётганлиги, унга бу ўйин ҳалол ва ишончли эканлигини айтиб,
хоҳласа автомашинанинг 20.000 АҚШ доллар пулини унга беришлиги, ўн
беш кунда пулни 23.000 АҚШ доллари қилиб фойдаси билан қайтариб
беришини айтганлиги, шунда Б.Убайдов унга 20.000 АҚШ доллари пулларни
берганлиги, орадан бир неча кун вақт ўтганидан сўнг Б.Убайдов Самарқанд
тумани Қавчинони боло м.ф.й. ҳудудида Б.Убайдовнинг офиси олдида
кўришганида, унга “трединг” ўйини зўр кетаётганлиги, бу ўйин ишончли ва
ҳалол эканлиги, агар пули бўлса яна беришлиги, пулни ушбу ўйинга
тикишлиги, кўрилган фойдадан унга беришини айтиб, уни ўзининг гапларига
ишонтириб, шу ерда “Нексия-3” русумли автомашина сотувидан олинган
10.000 АҚШ доллар пулларини ҳам олганлиги, унга 10.000 АҚШ доллари
пулларни ҳам ўн кун ичида 12.000 АҚШ доллар қилиб кўпайтириб беришини
айтганлиги, Б.Убайдовга ҳар 10.000 АҚШ доллар пуллар учун ҳар ўн кунда
2.000 АҚШ доллари фойда беришлиги, ўйин зўр бўлаётганлигини айтиб, уни
ўзининг ёлғонларига ишонтириб, ўзининг Самарқанд шаҳри М.Улуғбек
кўчасида жойлашган “Платан” ресторани олдига офисида бўлиб-бўлиб уч
маротаба 33.500 АҚШ доллар пулларни олганлиги, пулларни олганидан сўнг
унга ҳар ўн кунда фойда бериб туришини айтганлиги, бироқ унга ҳеч қандай
фойда бермасдан ундан ва юқоридаги номлари келтириб ўтилган
фуқаролардан қўлга киритган пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб
юборганлиги, бошқалар қатори Б.Убайдов яшаш уйига келганида отаси унга
10.000 АҚШ доллари пул берганлиги, бугунги кунда яқин қариндошлари
жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни қоплаб берганлиги,
жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлиги, айбига тўлиқ
иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, қилмишининг
оқибатларини тушуниб етганлиги ҳақида баён қилиб, суддан ўзига нисбатан
енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
9
Гарчанд, судланувчи А.Ахмедов ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдирган
бўлсада, унинг айби қуйидаги объектив далиллар билан ўз исботини топган.
Жумладан, жабрланувчи Акрамов Абдулатиф Абдурахимович суд
мажлисида, Самарқанд туманида жойлашган автомашина бозорида
фуқаролардан автомашина олиб бозорда бошқа фуқароларга сотиб
келишлиги, автомашина олди-сотдиси билан шуғулланиш фаолияти
давомида А.Ахмедов билан танишганлиги, А.Ахмедовни автомашиналарни
қиммат нархга қарзга сотиб олиб арзон нархга сотиб, ушбу пулларни
криптобиржага тикиб фойда кўраётганлиги, хаммани пулини ўз вақтида
бериб келаётганлиги, хеч ким ундан норози эмаслигини айтганлиги, сўнг
А.Ахмедов билан 2024 йил март ойи охирларида Самарқанд шаҳри
“Талабалар хиёбони”да жойлашган “Зилол Бахт” меҳмонхонаси олдида
кўришиб криптобиржа масаласида гаплашганда унга ўзининг телефон
аппаратини очиб кўрсатиб ундаги ўйинни ва ҳисоб рақамидаги пулларни
кўрсатиб, ушбу пулларни кўпайиш жараёнини кўрсатиб, бу иш ҳалол ва
қонуний эканлиги, ушбу иш билан шуғулланиш учун бошқа шаҳарга бориб
20.000 АҚШ доллари ҳаражат қилиб ўқиб келганлиги, ҳозирда ҳам
ўқиётганлиги, бу криптобиржада ўйнаш учун бераётган пулнинг аҳамияти
йўқлиги, ўйин шаффоф эканлигини айтиб, бир ҳафтада тиккан 50.000 АҚШ
доллар пули 130.000 АҚШ долларга кўпайганлигини телефонидаги сайтдан
шахсан кўрсатиб, уни ўйинга қизиқтирганлиги, сўнг унга ишониб ўзининг
ёнимда бўлган 40.000 АҚШ доллар пулларни А.Ахмедовнинг L9 русумли
автомашинаси ичида берганлиги, ундан 40.000 АҚШ доллар пулларни олиб,
пулнинг фойдасидан бир ҳафтада 4.700 АҚШ доллар бўлишлигини
айтганлиги, биргаликда шунга келишганлиги, А.Ахмедов билан келишиб
унга пулни берганидан сўнг уйга кетганлиги, сўнг икки хафта ичида
А.Ахмедов 4.700 АҚШ доллардан жами 9.400 АҚШ доллари фойда
берганлиги, унга фойда пулидан бераётганлиги учун унга буткул ишониб,
ҳақиқатдан бу иш ҳақиқий ва халол экан деб ўйлаб ишончи ортганлиги,
14.04.2024 йил соат 23.00ларда А.Ахмедов қўнғироқ қилиб 25.000 АҚШ
доллари бериб туришлиги, иш яхши бўлаётганлиги, кўпроқ пул тикиш
лозимлигини айтганлиги, унга айни вақтда 25.000 АҚШ доллари пули
йўқлиги, чиқса 15.000 АҚШ доллар пул чиқишини айтганида, А.Ахмедов
унга 15.000 АҚШ доллар бўлса ҳам бериб туришлиги, пул жуда зарур
бўлаётганлигини айтганлиги, бир соат ичида ўртоғи Амин билан бирга уйига
бориб 15.000 АҚШ доллари пулни олиб Самарқанд шаҳридаги “Сириус”
ресторани олдида А.Ахмедов билан кўришиб, унга 15.000 АҚШ долларини
берганлиги, 15.000 АҚШ долларни уч кун ичида 18.000 АҚШ доллар қилиб
қайтариб беришини айтганлиги, унга ишониб пулни берганлиги, А.Ахмедов
17.04.2024 йил пулни бериши керак бўлганлиги, бироқ 17.04.2024 йил
А.Ахмедов билан Самарқанд шаҳрида жойлашган “Зархал” ресторани олдида
ёлғиз учрашганида, қўлида бўлган 18.000 АҚШ долларини кўрсатиб ўйин
яхши бўлаётганлиги, агар хоҳласа яна айлантиришини айтиб, қўлидаги
18.000 АҚШ долларини устига қўшиш учун яна 2.000 АҚШ доллар пулларни
ундан олганлиги, А.Ахмедовнинг олган пули жами бўлиб 60.000 АҚШ
10
долларини ташкил қилганлиги, унга 60.000 АҚШ доллари пулдан ҳафтасига
энди 12.000 АҚШ доллар пул беришлиги, ўйин жуда зўр кетаётганлиги,
қанча катта миқдорда пул тикилса шунча кўп фойда олишини айтиб ундан
агар хоҳласа қўшимча пул беришни айтганлиги, шу вақтда пули
бўлмаганлиги учун ўзимда бўлган қора рангли “Жентра” русумли
автомашинани 15.000 АҚШ долларга сотиб, 15.000 АҚШ долларини кеч соат
21:00ларда Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчасида жойлашган Самарқанд
вилоят ИИБ М ва ФРБ биноси олдида берганлиги, охирги олган 15.000 АҚШ
долларни бир ҳафта ичида 17.500 АҚШ доллар қилиб қайтариб беришини
айтганлиги, шу тариқа А.Ахмедов ундан жами 75.000 АҚШ доллари пул
олганлиги, шундан сўнг 19.04.2024 йил А.Ахмедов билан Самарқанд шаҳар
3-сон ИИБ биноси ёнида кўришганида, унга ўзида L9 ва Малибу-2 русумли
автомашиналари борлиги, ушбу автомашиналарни сотаётганлигини айтиб,
унга L9 русумли 30 710 UZZ ва Малибу-2 русумли 30 E 538 LB давлат рақам
белгили автомашиналарни кўрсатганлиги, иккита автомашиналарни унга
90.000 АҚШ долларига сотишлигини айтганлиги, А.Ахмедов билан бирга
ишлаб келаётганлиги учун унга ишониб, автомашиналарни 90.000 АҚШ
долларга сотиб олишга рози бўлиб, Дамир исмли автомашина олди-сотдиси
билан шуғулланиб келувчи танишининг гувоҳлигида А.Ахмедовга L9
русумли 30 710 UZZ давлат рақам белгили автомашина ичида 90.000 АҚШ
долларини берганлиги, 90.000 АҚШ долларини олиб, унга Малибу-2 русумли
30 E 538 LB давлат рақам белгили автомашинани бериб, L9 русумли
30 710 UZZ давлат рақам белгили автомашинани фирманинг номидан
чиқариб келиб бирданига расмийлаштириб беришини айтиб, 90.000 АҚШ
долларига автомашина сотганлиги тўғрисида тилхат ёзиб берганлиги, унга
90.000 АҚШ долларини берган вақтида видео тасвирга ҳам олганлиги,
А.Ахмедовнинг гапларига ишониб Малибу-2 русумли 30 E 538 LB давлат
белгили бўлган автомашинани ўзи билан олиб кетганлиги, А.Ахмедов унга
L9 русумли 30 710 UZZ давлат рақам белгили автомашинани фирманинг
номидан чиқариб келиб бирданига расмийлаштириб беришини айтиб
кетганидан сўнг шу билан кўринмай кетганлиги, унга бир неча маротаба
телефон қилганида телефони ўчирилган ҳолатда бўлганлиги, шунда
А.Ахмедовни уйига излаб бориб уйидагиларга ҳолатни айтиб, отасидан
30.000 АҚШ доллари пулни олганлиги, бугунги кунда судланувчи
А.Ахмедовнинг яқин қариндошлари томонидан унга етказилган моддий
зарарни тўлиқ қоплаб берганлиги, шу сабабли судланувчига нисбатан
даъвоси йўқлиги ҳақида баён қилиб, суддан унга енгилроқ жазо тайинлашни
сўради.
Жабрланувчи Илёсов Хусниддин Зайниддинович суд мажлисида, бир
неча йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги,
тадбиркорлик фаолияти орқасидан 2023 йил декабрь ойида “Киа К-8”
русумли автомашина сотиб олганлиги, автомашинага 30 D 700 WA давлат
рақамини олиб бошқариб юрганлиги, 2024 йил февраль ойида А.Ахмедов
билан танишган вақтида, унга ўзини “Трединг” ўйиларини ўйнашлиги,
ўйиндан ҳозирда яхши фойда кўраётганлиги, ўйин ҳалол ва ишончли
11
эканлигини айтганлиги, орадан вақт ўтиб 2024 йил март ойида ўзига тегишли
“Киа К-8” русумли 30 D 700 WA давлат рақам белгили автомашинани сотиб,
ўрнига бошқа автомашина олмоқчи бўлганлиги, шу вақтда автомашинага
А.Ахмедов харидор бўлиб, “Киа К-8” русумли 30 D 700 WA давлат рақам
белгили автомашинани 2024 йил март ойида Наим аканинг Самарқанд шаҳри
Беруний кўчасида жойлашган офиси олдида А.Ахмедовга кўрсатганлиги,
А.Ахмедов автомашинасини кўриб ўзига маъқул келганлиги, автомашинани
48.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 3.000 АҚШ долларни
олганлиги, қолган пулни 40 кунда олиш шарти билан А.Ахмедовга
автомашинани берганлиги ва ундан 50.000 АҚШ доллари қарзи борлиги
тўғрисида тилхат ёзиб берганлиги, А.Ахмедов сотиб олган “Киа К-8”
русумли 30 D 700 WA давлат рақам белгили автомашинани бошқа бир
шахсга сотиб, унинг пулини олиб ушбу пулни “Трединг” номли ўйинга тикиб
унга пулларни бермасдан келганлиги, А.Ахмедовнинг отаси Акмал ака бу
тўғрисида эшитганидан сўнг пулини бўлиб-бўлиб бир қисмини берганлиги,
А.Ахмедов унга яна 13.500 АҚШ доллари пул бериши керак бўлганлиги, суд
тергови жараёнида судланувчининг отаси унга етказилган моддий зарарни
тўлиқ қоплаб берганлиги, шу сабабли судланувчига нисбатан даъвоси
йўқлиги ҳақида маълум қилиб, суддан судланувчига енгилроқ жазо
тайинлашни сўради.
Жабрланувчи Джуракулов Жовидон Джавхарович суд мажлисида, бир
неча йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келиб,
тадбиркорлик фаолияти орқасидан 2024 йил март ойида икки дона “Дамас”
русусмли автомашина сотиб олганлиги, 2024 йил март ойида А.Ахмедов
билан танишганлиги, у билан танишганида ўзини “Трединг” ўйинини
ўйнашлигир, ўйиндан ҳозирда яхши фойда кўраётганлиги, ўйин ҳалол ва
ишончли эканлигини айтганлиги, ўзига тегишли икки дона “Дамас” русумли
автомашинани сотмоқчи бўлиб юрганида А.Ахмедов ушбу икки дона оқ
рангли “Дамас” русумли автомашиналарини унга сотишлиги, автомашина
учун 18.000 АҚШ доллари беришлиги, пулларни 15 кун ичида беришлигини
айтганлиги, унга “Дамас” русумли автомашиналарини бериб юборганлиги,
А.Ахмедов ўша вақтда унга 2.000 АҚШ доллари бериб, автомашиналарни
бирданига расмийлаштириб беришни айтганлиги учун унга ишониб, “Дамас”
русумли автомашиналарни Заррух исмли автомашина олди-сотдиси билан
шуғулланувчи болага расмийлаштириб берганлиги, орадан бир неча кун
ўтганидан сўнг А.Ахмедов уни Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчасида
жойлашган “Платан” ресторани олдига чақириб, танишига тегишли бўлган
“EQUINOX” русумли 30 А 700 ХА давлат белгили автомашинани сотиб
олишни таклиф қилганлиги, автомашинани 25.000 АҚШ долларига сотиб
олишга рози бўлганлиги, шу жойни ўзида А.Ахмедовга 25.000 АҚШ
долларини нақд санаб берганлиги, А.Ахмедов унга автомашинани бир
ҳафтада ичида ҳужжатлаштириб беришни ваъда берганлиги, шундан сўнг
“EQUINOX” русумли 30 А 700 ХА давлат рақам белгили автомашинани олиб
кетиб анча вақт бошқариб юрганлиги, сўнгра А.Ахмедов ва “EQUINOX”
русумли 30 А 700 ХА давлат рақам белгили автомашина эгаси Шохрухга
12
телефон қилиб автомашинани расмийлаштириб беришни сўраганида Шохрух
унга автомашина пулини тўлиқ олмаганлиги, А.Ахмедов пулни тўлиқ
берганидан сўнг автомашинани расмийлаштириб беришини айтганлиги,
А.Ахмедов эса унга турли хил баҳоналарни қилиб алдаб қаергадир қочиб
кетганлиги, А.Ахмедов кетиб қолганидан автомашина эгаси Шохрух келиб
автомашинани олиб кетганлиги, кейинчалик билса А.Ахмедов қўлга
киритган пулларни “Трединг” деган ўйинига тикиб юборганлиги, сўнгра
А.Ахмедовнинг отаси Акмалнинг олдига бориб бўлган ҳолатни айтганида,
унга бу ишлардан хабарлари йўқлигини маълум қилиб, унга 11.000 АҚШ
долларни берганлиги, шунда 26.000 АҚШ доллари қолганлиги, суд мажлиси
давомида судланувчи А.Ахмедовнинг яқин қариндошлари унга етказилган
моддий зарарни тўлиқ қоплаб берганлиги, унга нисбатан даъвоси йўқлиги
ҳақида баён қилиб, суддан судланувчига енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Жабрланувчи Хайитов Отабек Нематулло ўғли суд мажлисида,
А.Ахмедов билан 2014-2018 йиллар Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис
институтида бирга ўқиганлиги, 2023 йил ноябрь ойида А.Ахмедов билан
Самарқанд шаҳридаги ошхонада ўтирганида, унга АҚШ давлатида бир нечта
юк автомашинаси борлиги, шу ерда фирма очганлиги, шу ердан туриб
уларни бошқариб туришини айтганлиги, АҚШ давлатида 30га яқин юк
автомашинаси борлиги, уларни ишлатиб келаётганлиги, фойдаси яхши
эканлигини айтиб, хоҳласа унга ҳам АҚШ давлатида юк автомашинаси сотиб
олиб беришлиги, шу ердан туриб унинг фойдасини олиб туришини
айтганлиги, пули бўлганлиги учун А.Ахмедовга автомашина нархини
сўраганида бир дона юк автомашинаси олиш учун 30.000 АҚШ доллари пул
керак бўлишлиги, бир ойлик фойдаси эса 2.500-4.000 АҚШ долларини
ташкил қилишлигини айтганлиги, А.Ахмедовнинг гапларига ишониб,
Самарқанд шаҳри Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган “Атлас” савдо
маркази олдида кўришиб унга 30.000 АҚШ долларини берганлиги,
А.Ахмедов пулни олганидан сўнг юк автомашинаси ишга чиққанлиги,
хоҳласа янаям яхши пул топиш учун яна бир дона юк автомашинаси олиб
беришини айтганлиги, унинг гапларига ишониб кейинчалик 2024 йил
февраль ойларида Самарқанд шаҳридаги Туркия давлати элчихонаси олдида
кўришиб яна 30.000 АҚШ доллари пуллларни берганлиги, А.Ахмедов пулни
олганидан сўнг унга юк автомашинасини олинганлиги, иш бошланганлиги
ҳақида маълум қилиб, бўлиб-бўлиб жами 14.000 АҚШ доллари пулни фойда
пули эканлиги, юк автомашиналари топган пул эканлигини айтиб
берганлиги, унинг гапларига ишониб, ҳақиқатдан ҳам юк автомашиналари
олган бўлса керак деб ўйлаб юрганлиги, шунингдек, А.Ахмедов автомашина
олди-сотдиси билан шуғулланиб келганлиги, А.Ахмедов унга ўзида 2 дона
“Кобальт” ва 1 дона “Жентра” русумли автомашиналари борлиги,
автомашиналарни сотишини айтганлиги, автомашиналарни кўриб унга
маъқул келганлиги учун 2 дона “Кобальт” автомашиналарини 24.000 АҚШ
долларига ва 1 жона “Жентра№ русумли автомашинани 15.500 АҚШ
долларига сотиб олишга келишиб, пулини Самарқанд шаҳри “Зебо” савдо
мажмуаси олдида бериб, автомашиналарни ўзи билан олиб кетганлиги,
13
орадан вақт ўтиб олдига автомашиналарнинг асл эгалари келиб, А.Ахмедов
автомашиналар учун олдиндан ҳар бир автомашина учун 3.000 АҚШ доллари
берганлиги, бироқ қолган қисмини бермасдан келаётганлиги учун
автомашинани қайтариб олишларини айтиб, унга 9.000 АҚШ долларини
бериб, учта автомашинани ҳам олиб кетишганлиги, шундан сўнг А.Ахмедов
унинг учун юк автомашинасини ҳам олмасдан алдаб юрганлигини
билганлиги, автомашиналарни ҳам алдаб сотганлиги, судланувчи А.Ахмедов
унга 76.500 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказганлиги, ушбу
зарарлар суд мажлиси давомида судланувчининг яқин қариндошлари
томонидан тўлиқ қоплаб берилганлиги, судланувчига нисбатан даъвоси
йўқлиги ҳақида баён қилиб, суддан судланувчига енгилроқ жазо тайинлашни
сўради.
Жабрланувчи Убайдов Беҳзод Шарофиддинович суд мажлисида, бир
неча йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келиб,
тадбиркорлик фаолияти орқасидан “Hyundai Sonata” ва “Нексия-3” русумли
автомашина сотиб олганлиги, 2024 йил март ойида автомашиналарини сотиб
ўрнига бошқа автомашина сотиб олишга қарор қилганлиги, шундан сўнг
унинг автомашиналарига судланувчи А.Ахмедов харидор топиб келганлиги,
харидор “Hyundai Sonata” русумли автомашинасини 20.500 АҚШ долларига
олишни айтганида, ушбу автомашинани 31.000 АҚШ долларига олган
бўлсада автомашиналарнинг нархи тушиб кетганлиги учун уни арзонга
сотишга мажбур бўлганлиги, судланувчи А.Ахмедов топиб келган харидорга
автомашинани 20.500 АҚШ долларига сотиб, 20.500 АҚШ доллари пулларни
санаб олганлиги, шу вақт А.Ахмедов унга ўзини “Трединг” ўйларини
ўйнашлиги, ўйиндан ҳозирда яхши фойда кўраётганлиги, ўйин ҳалол ва
ишончли эканлигини айтиб, хоҳласа автомашинанинг 20.000 АҚШ доллари
пулини берса, ўн-ўн беш кунда пулни 23.000 АҚШ доллари қилиб фойдаси
билан қайтариб беришини айтганлиги, унга ишониб ўзидаги 20.000 АҚШ
доллари пулларни берганлиги, бир неча кун ўтганидан сўнг А.Ахмедов билан
Самарқанд тумани Қавчинони бола м.ф.й. ҳудудида кўришганида А.Ахмедов
унга “трединг” ўйини зўр кетаётганлиги, пули бўлса яна бериши
мумкинлиги, ўйинга тикиб кўрилган фойдадан беришлигини айтганлиги,
унинг гапларига ишонтириб “Нексия-3” русумли автомашинасини сотувидан
олган 10.000 АҚШ доллари пулларини А.Ахмедовга берганлиги, унга олган
10.000 АҚШ доллар пулларини ҳам ўн кун ичида 12.000 АҚШ доллар қилиб
кўпайтириб беришини айтганлиги, сўнгра А.Ахмедов унга ҳар 10.000 АҚШ
доллари пуллар учун ҳар ўн кунда 2.000 АҚШ доллари фойда беришлиги,
ўйин зўр бўлаётганлигини айтиб, уни ўзининг ёлғонларига ишонтириб,
Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчасида жойлашган “Платан” ресторани
олдидаги офисида бўлиб-бўлиб уч маротаба 33.500 АҚШ доллар пулларни
олганлиги, пулларни олганидан сўнг унга ҳар ўн кунда фойда бериб
туришини айтганлиги, бироқ А.Ахмедов унга ҳеч қандай фойда бермасдан
телефонларини ўчириб ғойиб бўлганлиги, сўнг унинг яшаш уйига бориб
отаси билан кўришиб, бўлиб ўтган ҳолатни айтиб берганида А.Ахмедовнинг
отаси бу ишлардан хабари йўқлиги, пулларни ўзи беришини айтиб, ўша
14
вақтда унга 10.000 АҚШ доллари пул берганлиги, кейинчалик А.Ахмедов
уни алдаганлигини билиб, унинг ҳаракати устидан ИИБга ариза билан
мурожаат қилганлиги, бугунги кунда А.Ахмедов билан ўртасида 48.500 АҚШ
доллари пул қолганлиги, суд мажлиси давомида судланувчи А.Ахмедовнинг
яқин қариндошлари унга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб
берганлиги, судланувчи А.Ахмедовга нисбатан даъвоси йўқлиги ҳақида баён
қилиб, суддан судланувчига енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Жабрланувчи Носиров Бехрўзжон Зокирович суд мажлисида, А.Ахмедов
билан 2014-2018 йиллар Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институтида бирга
ўқиганлиги, 2023 йил декабрь ойларида А.Ахмедов билан Самарканд
шаҳрида учрашиб суҳбатлашганида, унга АҚШ давлатида юк автомашинаси
бўлган “Prime Samarkand” МЧЖ номли фирмаси борлиги, ушбу фирмани
раҳбари эканлиги, ишларни онлайн тарзда Самарқанд шаҳридан туриб
бошқаришлиги, АҚШ давлатида фирманинг ишларини акаси “Фаррух” олиб
боришлигини айтиб, пулим бўлса номига АҚШ давлатида юк автомашина
олиб бериб ижарага қўйиш мумкинлиги, битта юк автомашинаси нархи
30.000 АҚШ доллари эканлиги, ойига 3.000 АҚШ долларидан фойдасини
бериб туришлигини айтиб, ишончига кириб қизиқтирганлиги, сўнг 2024 йил
январь ойида А.Ахмедов билан Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчасида
жойлашган “Зафар” чойхонаси олдида учрашиб, унга 20.000 АҚШ доллари
бериб, қолган 5.000 АҚШ долларини кейинрок беришга келишганлиги, юк
автомашинасини АҚШ давлатида акаси Фаррух олгач ижара пулини ўзи
ойига 3.000 АҚШ доллари бериб туришга ваъда берганлиги, сўнг 2024 йил
январь ойини охирларида Тайлоқ тумани Эски Жума м.ф.й. ҳудудида
жойлашган 10-сонли умумтаълим мактаби олдида А.Ахмедов билан учрашиб
АҚШ давлатида иккинчи юк автомашинаси олиш учун 30.000 АҚШ доллари
берганлиги, 30.000 АҚШ долларидан 5.000 АҚШ доллари эски биринчи юк
автомашинасидан қолган қарзи учун берилганлиги, сўнг 2024 йнл январь ойи
охирларида А.Ахмедов билан Самарқанд шаҳри ҳудудада учрашганида, яна
пули бўлса юк автомашинаси олиб қўйинг фойдасидан автомашинани пули
чикиб кетади деб яна қизиқтирганлиги, сўнг А.Ахмедов билан Самарқанд
шаҳри Ўзбекистон кўчасида жойлашган ҳарбийлар даволаниш шифохонаси
олдида учрашиб, унга учинчи юк автомашинаси учун 10.000 АҚШ доллари
ва ўзига тегишли қора рангли “Оникс” русумли автомашинани 15.000 АҚШ
долларига ҳисоблаб берганлиги, шундан сўнг 2024 йил март ойларида ўзига
тегишли 2021 йилда ишлаб чикарилган “Жентра” русмли 30 F 183 WA давлат
рақам белгили автомашинасини сотаётганлигини А.Ахмедовга айтганида,
автомашинани ўзи сотиб олишлигини айтиб, савдолашиб 15.000 АҚШ
долларига 10 кунга насияга келишганлиги, орадан 10 кун ўтгач А.Ахмедовга
“Жентра” русмли 30 F 183 WA давлат рақам белгили автомашина пулини
сўраганида пули йўқлиги, ўрнига акасининг “Малибу” русумли 2023 йилда
ишлаб чиқарилган автомашинасини 23.000 АҚШ долларига беришини
айтганлиги, унга автомашинани 15.000 АҚШ долларига ҳисоблаб олишлиги,
қолган 8.000 АҚШ долларини бўлиб бериши мумкинлигини айтганлиги, сўнг
рози бўлиб “Малибу” русумли автомашинани олганлиги, келишув бўйича
15
А.Ахмедов 2 ойдан сўнг автомашинани номига расмийлаштириб бериши
керак бўлганлиги, бироқ ҳозирги кунга қадар расмийлаштириб бермаганлиги,
судланувчи А.Ахмедовга жами 75.000 АҚШ долларини юк автомашинаси
учун берганлиги, юк автомашиналарининг ойлик фойдаси деб бўлиб-бўлиб
жами 19.000 АҚШ доллари берганлиги, 2024 йил май ойларида судланувчи
А.Ахмедовнинг отаси Акмал акадан 20.000 АҚШ доллари олганганлиги,
қолган 35.000 АҚШ долларини бермасдан келганлиги сабабли унинг
ҳаракати устидан ИИБга ариза билан мурожаат қилганлиги, бугунги кунда
суд мажлиси давомида судланувчининг яқин қариндошлари томонидан унга
етказилган моддий зарар тўлиқ бартараф этилганлиги, судланувчи
А.Ахмедовга нисбатан даъвоси йўқлиги ҳақида баён қилиб, суддан
судланувчига енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Жабрланувчи Мажидов Шохрухмирзо Уктамович суд мажлисида, бир
неча йилдан буён автомашина олди-сотдиси билан шуғулланишлиги,
фуқаролардан автомашиналарни сотиб олиб, олинган автомашиналарни
бошқа фукароларга устига озроқ пул қўйиб сотиб келишлиги, 2024 йил март
ойида А.Ахмедов билан танишганлиги, А.Ахмедов билан танишганида ўзини
“Трединг” ўйинлари ўйнашлиги, ўйиндан яхши фойда кўраётганлиги, ўйин
ҳалол ва ишончли эканлигини айтганлиги, 20.06.2024 йил олдига А.Ахмедов
келиб ўзига тегишли икки дона “Жентра” русумли автомашиналарни унга
сотишлиги, иккита автомашина учун 30.000 АҚШ доллари пул беришлиги,
пулларни 15 кун ичида беришлигини айтганлиги, унга ишониб икки дона
қора рангли “Жентра” русумли автомашиналарни бериб юборганлиги, орадан
10 кун ўтганидан сўнг А.Ахмедов 8.500 АҚШ долларини берганлиги,
кейинчалик А.Ахмедов ундан сотиб олган икки дона “Жентра” русумли
автомашиналарни ўзининг танишларига нақд пулга сотиб, пулини ўзи ўйнаб
келадиган “Трединг” деган ўйинга тикиб юборганлиги, шундан сўнг
А.Ахмедовдан автомашиналарнинг қолган пулини беришлигини сўраганида,
турли хил баҳоналар қилиб, пулни бермасдан алдаб келганлиги, А.Ахмедов
уни алдаб келаётганлигини билиб унинг ҳаракатлари устидан ИИБга ариза
билан мурожаат қилганидан сўнг, 16.07.2024 йил А.Ахмедов синфдоши
Х.Илёсов орқали 7.000 АҚШ долларини бериб юборганлиги, берилмасдан
қолган 14.500 АҚШ долларни бугунги кунга қадар бермасдан келганлиги,
бугунги кунда суд мажлиси давомида судланувчининг яқин қариндошлари
томонидан унга етказилган моддий зарар тўлиқ бартараф этилганлиги,
судланувчи А.Ахмедовга нисбатан даъвоси йўқлиги ҳақида баён қилиб,
суддан судланувчига енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Шунингдек, судланувчи А.Ахмедовнинг айби Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 95-моддалари талабларидан келиб чиқиб текширилган ва
баҳоланган қуйидаги инкор қилиб бўлмас далиллар мажмуи, яъни
жабрланувчиларнинг аризалари, тушунтириш хатлари, сўроқ қилиш
баённомалари, юзлаштириш баённомалари, 2024 йил 25 октябрь кунги
жабрлануви О.Хайитов томонидан тақдим қилинган флешкани кўздан
кечириш ва ашёвий далил тариқасида олиш ҳақида баённома, 2024 йил 25
октябрь кунги ҳужжат ва флешкани олиб қўйиш, уларни кўздан кечириш
16
тўғрисида баённома ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив
далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланган деб ҳисоблайди.
Суд, юқорида қайд этилган далилларга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, улар ЖПКнинг 11-моддасида
мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, жиноят-процессуал
қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда олинган бўлиб,
уларни ишончга сазовор объектив далиллар деб топиб, судланувчи
А.Ахмедовнинг айбини исботловчи мақбул далиллар деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчиларнинг жиноий ҳаракатлари юридик квалификациясига
баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади:
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Ахмедовнинг
“фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни
қўлга киритиш”да ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига мувофиқ,
давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий
таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда
назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июнь
кунги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 16-сонли қарорининг 6-бандига биноан, судлар Конституциянинг
20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва
қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши
кераклигини инобатга олишлари зарур.
Бунда ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан
қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши,
яъни ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий
хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.
Суд, судланувчи А.Ахмедовга жазо тайинлашда судланувчининг айбига
тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
етказилган зарарни бартараф этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 56-моддасига асосан унинг жазосини оғирлаштирувчи
ҳолатлар мавжуд эмаслигини эътироф этади.
Шунингдек, суд, судланувчи А.Ахмедовга жазо тури ва меъёрини
белгилашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2014 йил 23 май кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг
28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо
тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай
17
риоя қилиш шартлигига, жиноят қонунининг асосий принципларидан бири
инсонпарварлик принципи эканлигига ва унинг мазмунига кўра жиноят
содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир
этишнинг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа
ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилсин” деган,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, “Жиноят Кодексининг
8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларига мувофиқ бўлиши керак”лиги,
мазкур Пленум қарорининг 37-бандидаги “ЖК 57-моддасига мувофиқ,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми
моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу
моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин”
деган раҳбарий тушунтиришларига, шунингдек ЖКнинг 7-моддасидаги
“Жиноят содир этган шахсга нисбатан, у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят
содир этишнинг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо
тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак” деган
инсонпарварлик ҳамда ЖКнинг 8-моддасидаги “Жиноят содир этишда
айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий
таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг
ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак” деган
одиллик приципларига риоя қилган ҳолда судланувчи Н.Сидиқовнинг
шахсини тавсифловчи объектив ва ижтимоий омилларни, оилавий
шароитини, жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларини, судланувчининг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда
қопланмаганлигини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини,
унинг ёшини, муқаддам судланмаганлигини, етказилган моддий зарарни
қоплаш натижасида моддий томондан қийналиб қолганлигини, содир этилган
жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳуқуқий
баҳолаб, уни жамиятдан ажратмасдан туриб ахлоқан тарбиялаш имконияти
мавжудлигини эътироф этиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми санкциясида
назарда тутилмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазо турини тайинлашни, унинг
дастлабки қамоқда сақланган муддатини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида жазо миқдоридан тегишлича
чегириб ташлаб, узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари, суд, жабрланувчилар А.Акрамов, Х.Илёсов,
Ш.Мажидов, Ж.Джуракулов, О.Хайитов, Б.Убайдов ва Б.Носировларнинг
судланувчи А.Ахмедов томонидан уларга етказилган моддий зарар
18
қопланганлиги ва унга нисбатан даъвоси йўқлиги ҳақидаги аризаларни
инобатга олишни лозим топади.
Шунингдек, суд манфаатдор томонларга етказилган бошқа моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга
мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади.
Суд, ашёвий ва ёзма далиллар масаласини муҳокама қилиб, ашёвий ва
ёзма далиллар деб топилган жиноят ишида мавжуд тилхатлар ва
видеотасвирлар бўлган бир дона флеш картани жиноят иши ҳужжатларида
сақлаш учун қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига амал қилиб, суд
1. Судланувчи Ахмедов Акбар Акмалович (Axmedov Akbar
Akmalovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”
бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб
топилсин.
Унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди
билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан, Ахмедов Акбар
Акмаловичнинг 09.08.2024 йилдан 18.12.2024 йилга қадар (4 ой 9 кун)
дастлабки қамоқда сақланган ҳар бир куни ахлоқ тузатиш ишлари
жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, узил-кесил ўташ учун ҳар
ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 1 (бир) йил 5 (беш) ой 3 (уч) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
қолдирилсин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берадиган жойларда ўталсин ва жазони ўташ муддати
А.Ахмедов жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш
бошлаган кундан ҳисоблансин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ижросини таъминлаш маҳкумнинг яшаш
жойидаги Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин.
Судланувчи А.Ахмедовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт
чораси “муносиб хулқ атворда бўлиш хақидаги тилхат” эҳтиёт чорасига
ўзгартирилсин ва дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин, ҳукм қонуний
кучга киргач унга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, ашёвий далил деб эътироф этилган
1 дона ДВД диск жиноят иши материалларида сақлаш учун қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, манфаатдор томонларга етказилган бошқа
моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик ишлари
бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
19
Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд
ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан
ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчилар ҳукм
нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида, ҳукм
қонуний кучга киргач кассация тартибида шу суд орқали Самарқанд вилоят
судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки
прокурор протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
(имзо)
20
М.Рузиев