Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2401/1130 Дата решения 18.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Пардаев Ориф Мамаюнусович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 354742 Claim ID 2667603 PDF Hash 06485199ca46c09d... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖКнинг 167-моддаси ЖКнинг 167 law
бандлари ва 209-моддаси бандлари ва 209 law
ЖКнинг 205-моддаси ЖКнинг 205 law
банди билан ЖКнинг 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
кун озодликни чеклаш жазосидан ЖКнинг 73-моддаси кун озодликни чеклаш жазосидан ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
бандлари ва 209-моддаси бандлари ва 209 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси збекистон Республикаси ЖК 64 law
амда 423-моддаси амда 423 law
Текст решения Оригинал (узб.)
А Ж Р И М (шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2024 йил декабрь ойининг 18 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлиси, ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи судья О.Пардаев, судья ёрдамчиси О.Боймухамедовнинг котиблигида, томонлардан Самарқанд шаҳар прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқов, судланувчи С.Рустамовнинг ҳимоячиси-адвокат Ж.Хамидовнинг иштирокида, Судланувчи: Рустамов Сарвар Сувонкулович (Rustamov Sarvar Suvonkulovich) 1983 йил 1 сентябрь куни Каттақўрғон туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилалик, қарамоғида 4 нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам 1) жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 01.02.2023 йилги ғукмига кўра, ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,б,г” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 45,59-моддаси 2-қисмига асосан 1 йилга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, 2) жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг 04.09.2023 йилги ҳукмига кўра, ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми, 61,62-моддаларига аосан 1 йил 6 ойга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб 2 йил 13 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва ЖИБ Каттақўрғон туман судининг 30.07.2024 йилги ажримига кўра, ўталмасдан қолган 1 йил 1 ой 19 кун озодликни чеклаш жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, иш бўйича аҳамиятли даврда АТ “Алоқабанк” Самарқанд филиали кредит бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган, ҳозирда ишсиз, Самарқанд шаҳар Гагарин кўчаси 85Б-уйда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисида”ги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 29.11.2024 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан судланувчи Рустамов Сарвар Сувонкуловичга оид 1-1401-2401/1130-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, судланувчи Рустамов Сарвар Сувонкулович 17.01.2027 йилдан 07.07.2021 йилгача АТ “Алоқабанк” бош офиси Самарқанд худудий комплекс хизматлар кўрсатишмарказида бошлиқ ўринбосари-кредит бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, эгаллаб турган лавозимига кўра мансабдор шахс бўла туриб, ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, банк мижози ҳисобланган “Jalilov Akmal” ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Т.Усмоновнинг хабардорлиги ва рухсатисиз унинг имзоларини сохталаштириб, гўёки “Jalilov Akmal” ишлаб чиқариш корхонаси ҳисоб рақамидан 30.10.2020 йилда ўзига таниш бўлган “Samarqand ashyo” МЧЖ ҳисоб рақамига 33.000.000 сўм, “Madina mebel” МЧЖга 30.10.2020 йилда 33.000.000 сўм ва “Ishtixon invest buloq” МЧЖга 11.11.2020 йилда 20.000.000 сўм жами 86.000.000 сўм миқдордаги молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида сохта тўлов топшириқномаларини тайёрлаб АТ “Алоқа банк” бош офиси Самарқанд худудий комплекс хизматлар кўрсатиш маркази ҳисобчиси Х.Искандаровага тақдим этиб, ўзига ишониб топширилган ўзганинг анча миқдордаги мол-мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатлари билан Рустамов Сарвар Сувонкулович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб судга берилган. Судга судланувчи Рустамов Сарвар Сувонкулович ариза тақдим қилиб, унинг жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан, унга нисбатан юритилган жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан ҳаракатдан тугатишликни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандида, жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса, шахснинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилиши лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси 2-қисми “б” бандида, унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб - тўрт йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилининиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси 4-қисмида, “Агар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган шахс ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ўтмасдан қасддан янги жиноят содир этса, муддатнинг ўтиши узилади. Бундай ҳолда жавобгарликка тортиш муддатлари янги жиноят содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади. Қолган ҳолларда, агар шахс жавобгарликка тортиш муддатлари ўтмасдан янги жиноят содир этса, бу муддатлар ҳар бир жиноят учун алоҳида ҳисобланади” деб кўрсатилган. Суд, Рустамов Сарвар Сувонкуловичнинг судга тақдим этган аризаси ва ҳимоячиси Ж.Ҳамидовнинг шу мазмундаги илтимосномасини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, Самарқанд шаҳар прокурори ёрдамчиси И.Қувондиқовнинг жиноят ишини судланувчи С.Рустамовнинг жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрларини эшитиб, дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, судланувчи С.Рустамов томонидан содир этилган жиноят таснифланиши жиҳатидан унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига киришлиги, у томонидан жиноятни охиргиси 2020 йил 11 ноябрь куни содир этилганлиги, бугунги кунда жавобгарликка тортиш учун қонунда белгиланган тўрт йилдан кўп вақт ўтганлиги ҳамда илгари ҳам қасддан унча оғир бўлмаган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилганлиги сабабли муддатлар ҳар бир жиноят учун алоҳида ҳисобланишлигини инобатга олиб, суд судланувчи С.С.Кубаевни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблаш бўйича жиноят ишини, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан, унинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб ҳаракатдан тугатишни ҳамда унга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат эҳтиёт чорасини бекор қилишликни лозим топади. Суд, жиноят иши бўйича ёзма ва ашёвий далил мавжуд эмаслигини эътироф этади. Шунингдек, суд мазкур жиноят иши бўйича фуқаровий даъво мавжуд эмаслиги ҳамда етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги ва судланувчи С.Рустамовга нисбатан даъвоси мавжуд эмаслиги тўғрисида фуқаровий даъвогар Т.Усмонов судга ариза тақдим этганлигини инобатга олади. Суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-банди ҳамда 423-моддасини қўллаб, ажрим қилади,- Судланувчи Рустамов Сарвар Сувонкулович (Rustamov Sarvar Suvonkulovich)ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблашга оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси 1-қисми “б” бандига мувофиқ, унинг жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан айблилиги тўғрисидаги масаласи ҳал қилинмай туриб тугатилсин. Судланувчи Рустамов Сарвар Сувонкуловичга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ажрим қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида хусусий шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья О.Пардаев