← Назад
Решение #99814 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| жабрланувчи билан ярашиб олгани сабабли жиноят ишини ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| амда ЖК | 277 | 1 | law | |
| да назарда тутилган жиноят ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| га нисбатан ЖК | 277 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2024 йил декабрь ойининг 17 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида,
қуйидаги таркибда:
судья Ф.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
гумон қилинувчи С.Ҳақназаров ва унинг ҳимоячиси А.Юлдашев,
жабрланувчи И.Равшанов иштирокида, ЖК 277-моддасининг 1-қисми
билан гумон қилинган
Ҳақназаров Сардор Урал ўғли (Haqnazarov
Sardor Ural o`g`li), 1994 йил 30 июлда
Қашқадарё
вилоятида
туғилган,
ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий,
ишламайди, бўйдоқ, судланмаган, Тошкент
шаҳри, Учтепа тумани, 14-мавзе, 4-уй, 15хонадонда доимий рўйхатда туриб яшайди,
нисбатан 1-1006-2403/1246-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, гумон
қилинувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Гумон қилинувчи С.Ҳақназаров жамиятда юриш туриш қоидаларини
қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга шикаст етказиш
мақсадида, Чилонзор тумани “3-Катта Чилонзор” МФЙ, худудидаги
Чилонзор
ҳамда
Чўпон-ота
кўчалари
кесишмасида
ўзининг
бошқарувидаги қора рангли 01О369FC давлат рақам белгили “Gentra”
русумли автомашинасида ҳаракатланиб бораётган пайт ушбу йўналишда
ҳаракатланиб бораётган Равшанов Илёс Парходович бошқарувидаги оқ
рангли давлат рақами 01М773SВ бўлган “BYD SONG PLUS” русумли
автомашина билан йўл-транспорт ходисаси содир қилиши оқибатида
И.Равшанов билан ўзаро тортишиб, якунида И.Равшановнинг танасининг
турли қисмларига қўл ва оёқлари билан уриб, соғлиғини бузулишига олиб
келган енгил тан жароҳати етказган.
Гумон қилинувчи С.Ҳақназаров дастлабки терговда берган
кўрсатувини тасдиқлаб, судда жабрланувчи И.Равшановга етказилган
моддий зарарни тўлиқ қоплаганини, жабрланувчи уни кечирганини, у
билан ўзаро ярашиб олганини, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймондалигини, айбига тўлиқ иқрорлигини баён этиб, жабрланувчи
билан ярашиб олгани сабабли жиноят ишини ЖКнинг 661-моддасига
асосан ҳаракатдан тугатишни сўради.
Жабрланувчи И.Равшанов дастлабки терговда берган кўрсатувини
тасдиқлаб, судда унга етказилган зарар тўлиқ қопланганини,
С.Ҳақназаровга нисбатан моддий даъвоси йўқлигини, уни кечирганини,
ярашув ҳақидаги аризани ўз ихтиёри билан ёзиб тақдим қилганини,
ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий
оқибатларни тушунганини баён этиб, С.Ҳақназаровга нисбатан юритилган
жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖК 277моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд гумон қилинувчи С.Ҳақназаров ва жабрланувчи И.Равшановнинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, прокурор ва адвокатнинг жиноят ишини томонларнинг
ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрларини эшитиб,
гумон қилинувчи муқаддам судланмаганини, айбига тўлиқ иқрорлигини,
етказилган зарар тўлиқ қопланганини, жабрланувчи ва гумон
қилинувчига бирон-бир тазйиқ ўтказилмаганини, ярашув уларнинг
хоҳишлари билан бўлганини ҳамда ЖК 277-моддасининг 1-қисмида
назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ ярашув
доирасига тушишини инобатга олиб, С.Ҳақназаровга нисбатан юритилган
жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи И.Равшановга Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84, 423, 585-586- моддаларига
амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ҳақназаров Сардор Урал ўғли (Haqnazarov Sardor Ural o`g`li)га
нисбатан ЖК 277-моддасининг 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши
томонлар ярашилганлиги муносабати билан тугатилсин.
Жабрланувчи И.Равшановга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш
юзасидан
илтимоснома
бериш
ҳуқуқлари
йўқолгани
тушунтирилсин.
Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция
тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдириши мумкин
Раислик қилувчи:
/имзо/
Ажрим нусхаси аслига тўғри: ________________
Ф.Эргашев