Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2405/1183 Дата решения 17.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Жумабаев Бекзод Абдувахидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 353035 Claim ID 2685451 PDF Hash b8ee0023adccf759... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
исмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддаси исмида назарда тутилган жиноят ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖР И М (Ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2024 йил декабрь ойининг 17 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлиси Самарқанд туман “Фотима Қосимова” жамоа хўжалиги “Миришкор” махалла фуқаролар йиғини жойлашган жабрланувчи Н.Соатовнинг хонадонда бўлиб, раислик қилувчи судья Б.Жумабаев, судья ёрдамчиси А.Тилавовнинг котиблигида, томонлардан Самарқанд шахар прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқов, айбланувчи Я.Холбоев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Негматов, жабрланувчи Н.Соатов, фуқаровий даъвогар М.Махмудоваларнинг иштирокида Холбоев Яҳёбек Алишерович (Xolboyev Yahyobek Alisherovich) 2004 йил 1 майда Пастдарғом туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти тугалланмаган ўрта-махсус, Самарқанд Темирйўл техникумида 2 босқич талабаси, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Пастдарғом тумани Галатут махалла фуқаролар йиғини Галатут қишлоғи 178-уйда яшайди, иш бўйича “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 2024 йил 27 ноябрда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Я.Холбоевга нисбатан 1-1401-2405/1183-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Я.Холбоев 2024 йил 4 октябрь куни соат 20:30 ларда ўзига тегишли 30А634МБ давлат белгили “Дамас” русумли автомашинасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари билан Самарқанд шаҳар “Хазора” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Спитаменшоҳ кўчасидаги сержантлар ҳарбий билим юрти кўчасига кириш чорраҳасида “Пастдарғом-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келиб, йўл ҳаракати Қоидаларининг 3-банди, яъни йўл ҳаракати қатнашчилари “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари, йўл чизиқларининг талабларини билишлари, уларга амал қилишлари... шарт”лиги, 4-банди, яъни “йўл ҳаракати қатнашчилари йўлдаги бошқа ҳаракат қатнашчиларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги ва хавф туғдирмасликлари керак...”лиги, 11-банди “г” кичик банди, яъни “Транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларга мажбурдир:.... ҳаракатланиш жараёнида бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига, айниқса, пиёдалар, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши...”лиги, 77-банди, яъни “....Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида аниқлай олиши мумкин бўлган хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”лиги, 103-банди, яъни “Светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнганда ҳайдовчи чорраҳа орқали ҳаракатланишни тугаллаётган транспорт воситалари ва қатнов қисмидан тегишли йўналишда ўтишни тугаллаётган пиёда(лар)га йўл бериши шарт”лиги, 111-банди, яъни “Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойларида ҳайдовчилар светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда ҳам пиёда(лар)га қатнов қисмини шу йўналишда кесиб ўтишни тугаллашига имкон беришлари керак” деб кўрсатилган қоидаларни қўпол равишда бузиб, 5.16.1 белгисига ҳамда 1.14.1 (оқ рангли “зебра”) ётиқ чизиғига амал қилмасдан, Спитаменшоҳ кўчаси қатнов қисмидаги пиёдалар ўтиш жойидан пиёдалар сфеторнинг яшил чироғида ўтиб кетаётган пиёда Н.Соатовга йўл бермасдан, автомашинаси олд чап қисми билан пиёдани уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилиши натижасида, пиёда Н.Соатов ўртача оғир тан жароҳати олишига сабабчи бўлган. Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Самарқанд филиалининг 2024 йил 18 октябрдаги 3547-сонли ҳулосасига кўра Н.Соатовнинг танасида яъни бошини тепа, чап чакка соҳасида шилинмалар, чап қўл кафти, ўнг тизза бўғими соҳасида эзилиб йиртилган яралари, ўнг тизза бўғимида эркин қонни йиғилиши билан асоратлашган, ўнг тизза қопқоғини ва чап кичик болдир суягини синишлари каби жароҳатлари аниқланган бўлиб, ушбу тан жароҳатлари ўртача оғир тан жароҳатлари гурихига киришлиги кўрсатилган. Суд мажлисида айбланувчи Я.Холбоев, жабрланувчи Н.Соатов ҳамда фуқаровий даъвогар М.Махмудовалар ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўраган. Айбланувчи Я.Холбоев суд мажлисида, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, ҳозирда жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Н.Соатов ҳамда фуқаровий даъвогар М.Махмудовалар суд мажлисида Я.Холбоевга нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлиги, аризаларини ўз хохишлари билан ёзишганлиги, уларга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунишганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўрашди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиф, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд жабрланувчи Н.Соатов ҳамда фуқаровий даъвогар М.Махмудоваларнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Самарқанд шахар прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқовнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, айбланувчи Я.Холбоевнинг айбига ихтиёрий иқрорлиги, жабрланувчи ҳамда фуқаровий давогарга ва айбланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув айбланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг хохишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Я.Холбоевга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи Н.Соатов ҳамда фуқаровий даъвогар М.Махмудоваларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни ҳамда унга нисбатан қўлланилган гаров эхтиёт чорасини бекор қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланувчи Холбоев Яҳёбек Алишерович (Xolboyev Yahyobek Alisherovich) га нисбатан бўлган жиноят иши жабрланувчи Н.Соатов ҳамда фуқаровий даъвогар М.Махмудовалар билан ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Н.Соатов ҳамда фуқаровий даъвогар М.Махмудоваларга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Унга нисбатан қўлланилган гаров эҳтиёт чораси бекор қилиниб, “Damas 2-DLX” русумли 30A634MB давлат белгили автомашина Холбоев Яҳёбек Алишеровичга қайтарилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига, ажрим қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят бериши ёки прокурор протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи аслига тўғри имзо Б. Жумабаев