Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2407/1043 Дата решения 17.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Ҳайдаров Ўткур Муҳаммадиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 354858 Claim ID 2647484 PDF Hash b7cf119341fe4aaa... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси збекистон Республикаси ЖК 270 law
илиш жазоси ЖКнинг 74-моддаси илиш жазоси ЖК 74 law
йилда ЖПК 227-моддаси йилда ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖК 270-моддаси збекистон Республикаси ЖК 270 law
збекистон Республикаси 96-моддаси збекистон Республикаси 96 law
аракатлари ЖК 270-моддаси аракатлари ЖК 270 law
исмидан 273-моддаси исмидан 273 law
пушаймонлигини ЖКнинг 55-моддаси пушаймонлигини ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
унга ЖК 273-моддаси унга ЖК 273 law
бандига ЖК 57-моддаси бандига ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
банди ва 270-моддаси банди ва 270 law
банди ва унга шу моддага асосан ЖК 57-моддаси банди ва унга шу моддага асосан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 17 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья: Ў.Ҳайдаров, Ҳалқ маслахатчилари А.Баратов ва И.Курбоновлардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Ш.Йўлдошбоевнинг котиблигида, томонлардан Самарқанд шаҳар прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқов, судланувчи И.Ибрагимов ва унинг адвокати В.Джавадовнинг иштирокида, Ибрагимов Ихтиёр Акрамовичга нисбатан 1-1401-2407/1043 - сонли жиноят иши кўриб чиқилди. Ибрагимов Ихтиёр Акрамович, 1998 йил 09 ноябрь куни Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, мавсумий ишчи, 11.10.2022 йилда ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг хукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва 276моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 2 муддатга муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланиб, бу жазоси 09.08.2023 йилда ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг ажримига кўра, ўталмай қолган 1 йил 3 ой 13 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, бу жазодан 14.12.2023 йилда ЖИБ Пастдарғом туман судининг ажримига кўра, ўталмай қолган 11 ой 8 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан иш хаққининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, бу жазодан 25.04.2024 йилда ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг ажримига асоан ЖКнинг 73моддаси 3-қисми “а” бандига асосан, ўталмай қолган 7 (етти) ой 13 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгарии шартли озод қилинган, Самарқанд шаҳар, “Ализода” МФЙ, Азимбекова кўчаси, 53а-уйда яшовчи Ибрагимов Ихтиёр Акрамовичга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб 14.09.2024 йилда ЖПК 227-моддаси тартибида ушланган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддаси 2-қисмининг “а” банди ва 25,273-моддасининг 5-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатмаларини эшитиб, иш ҳужжатларини тафтиш қилиб, томонларнинг музокара сўзларини тинглаб, судланувчининг музокара ва охирги сўзини эшитиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Ибрагимов Ихтиёр Акрамович 2024 йилнинг 12 сентябр куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ маъсул ходимлари ҳозирда Ўзбекистон Республикаси миқёсида ўтказилаётган “Қора дори-2024” профилактик тадбири юзасидан, фуқаро Ибрагимов Ихтиёр Акрамович билан профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида унинг Самарқанд шаҳар, “Ализода” МФЙ, Азимбекова кўчаси, 53-уйига борганларида, Ибрагимов Ихтиёр Акрамович илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психатроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс бўла туриб ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, ўзининг оила аъзоларига тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, “Чилқудуқ” маҳалласи худудидаги қаровсиз қолдирилган дала ҳовлисига 2024 йилнинг май ойида экиш ва етиштириш қонун билан таъқиқланган ўзида бўлган каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини қонунга хилоф равишда 7 туп экиб, етиштириб парваришлаб, бу парваришланган ва етишган каннабис гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсад қилиб, ўзи яшаб келаётган Самарқанд шаҳар, “Ализода” МФЙ, Азимбекова кўчаси, 53-уйидаги ўзининг алоҳида хонасида 1(бир) дона қора рангли селофан пакетга кўп миқдордаги яъни соф оғирлиги 91,14 граммга тенг бўлган, қуруқ ҳолдаги марихуанна гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ундан 1(бир) дона қор рангли селофан пакетга 91,14 грамм марихуанна гиёҳвандлик воситалари холислар иштирокида процессуал тартибда хужжатлаштириб олинган. Самарқанд вилояти ИИБ ЭКМнинг 17.09.2024 йилдаги №910-сонли хулосасида 12.09.2023 йилда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан Ибрагимов Ихтиёр Акрамович яшаш хонадони кўздан кечирилганида, яшаш уйидаги стол устидан топилган, далилий ашё сифатида хужжатлаштириб олинган, 1 (бир) дона оқ рангли қоғоз пакетга алоҳида қадоқланган яшил рангли, ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги, барглардан иборат бўлган, марихуанна гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда- тетрагидроканнабинал мавжуд бўлиб, бу ўсимлик моддаси “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси турига киришлиги ва унинг соф оғирлиги 91.14 граммга тенглиги, тақиқот давомида ушбу модданинг 0.64 грами сарфланганлиги ва 90.5 грамм қолганлиги кўрсатилган. Бундан ташқари, Ибрагимов Ихтиёр Акрамович илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психатроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс бўла туриб ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, ўзининг оила аъзоларига тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, “Чилқудуқ” маҳалласи худудидаги қаровсиз қолдирилган дала ҳовлисига 2024 йилнинг май ойида экиш ва етиштириш қонун билан таъқиқланган ўзида бўлган каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини қонунга хилоф равишда 7 туп экиб, етиштириб парваришлаб келганлик ҳолати 2024 йилнинг 12 август куни соат 20 ларда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5сон ИИБ маъсул ходимлари Ибрагимов Ихтиёр Акрамович ва оила аъзоларига тегишли бўлган, Самарқанд шаҳар, “Чилқудуқ” маҳалласидаги қаровсиз қолдирилган дала ҳовлиси холислар ва ўзи иштирокида кўздан кечирилганда, у дала ҳовлисида 7 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини экиб, етиштириб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу 7 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликлари холислар иштирокида хужжатлаштирилиб олинган. Самарқанд вилояти ИИБ ЭКМнинг 17.09.2024 йилдаги №909-сонли маълумотномасида 12.09.2023 йилда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан фуқаро Ибрагимов Ихтиёр Акрамовичнинг Самарқанд шаҳар, “Чилқудуқ” маҳалласидаги дала ҳовлиси кўздан кечирилганида, томорқасидан экилган ва парваришланган ҳолда топилган, далилий ашё сифатида хужжатлаштириб олинган жами 7(етти) туп яшил рангли, ўктир хидли, ҳўл ҳолдаги каннабис гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар таркибида фаол гиёҳванд модда-тетрогидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимликлар каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги турига киришлиги кўрсатилган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 15.09.2024 йилдаги №279-сонли хулосасида фуқаро Ибрагимов Ихтиёр Акрамовичдан 13.09.2024 йил соат 12:00 дан 12:10 га қадар бўлган вақтда олинган қон ва сийдик наъмуналаридан суд кимёвий текширув ўтказилганда, сийдик наъмунасида опий гуруҳи алколоидлари ҳамда каннабиноидлар (наша компонентлари ) топилганлиги кўрсатилган. Судга оид наркология экспертизасининг 13.09.2024 йилдаги №622-сонли хулосасида Ибрагимов Ихтиёр Акрамовичда “Коннабиноидли гиёҳвандлик” белгилари мавжудлиги ва Ўзбекистон Республикаси 96-моддасида кўзда тутилган мажбурий даволаш чораларига муҳтож эканлиги ва даволанишга қарши кўрсатмалар йўқлиги кўрсатилган. Судланувчи И.Ибрагимов, айбига қисман иқрорлик билдириб, у юқоридаги манзилда акам Ибрагимов Бахтиёр Акрамович ва укаси Ибрагимов Темур Акрамовичларнинг турмуш ўртоғлари ва фарзандлари билан бирга яшаши, у ишлаш мақсадида 2006 йилда гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишни Россия Федерациясига ишлаш мақсадида борганида ўргангани, у бир неча йиллар илгари кўчадаги танишларидан қушларга сотиладиган донларда гиёҳвандлик моддаларининг уруғларини бўлишини эшитиб, қидириб қушлар учун дон сотиладиган бозорга бориб, ўзи Россия федерациясида таниган гиёҳвандлик моддаларини уруғларини қидириб топиб, ўзи билан бир йиллардан ортиқ муддат сақлаб юргани, 2022 йилнинг баҳор фаслида ўзига тегишли бўлган ҳеч ким яшамайдиган Самарқанд шаҳар “Чилқудуқ” маҳалласидаги қаровсиз ҳовлига келиб бу уруғларни экгани, бу уруғлардан бир нечтаси ўсиб чиққани, у бу уруғларни парваришлаган, униб чиққан бу гиёҳвандлик моддалари ўсимлигини етиштириб келаётганда ва бир қисмини ўзи истеъмол қилиш учун дала ҳовлида қуритиб келаётганида ИИБ ходимлари томонидан бу ҳолатлар аниқланиб, у жиноий жавобгарликка тортилгани, у шундан кейин бироз муддат қамоқда ҳам сақлангани, ундан кейин бу жазодан ҳам шартли равишда озод қилингани, у 2024 йилнинг май ойларида дала ҳовли бўлган қаровсиз қолган Самарқанд шаҳар “Чилқудуқ” маҳалласидаги ҳовлига келгани, ҳовли қаровсиз қолганлиги учун ҳамма жойда турли туман ёввойи ўсимликлар ўсиб кетгани, у ҳовлини айланиб қараганида шу ердаги Ҳурмо дарахтини панасида, ўзи илгари экиб етиштирган жойда 5-6 тўп гиёҳвандлик ўсимлиги униб чиққан экани, кейин у бу ўсимликларни истеъмол қилишим учун парваришлай бошлагани, чунки ўзи гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилиб келгани, шу сабабли у бу гиёҳвандлик моддаларини парваришлай бошлагани, бу ўсимликларни парваришлаб алоҳида тагига ишлов бериб, суғоргани, баъзида ўзи учун баргларидан юлиб қуритиб истеъмол қилгани, жумладан бундан икки уч кун илгари ҳам дала ҳовлига келиб, ўзи етиштириб парваришлаб келаётган ўсимликларни баргидан юлиб, истеъмол қилишим учун яшаш уйимизга олиб бориб қуритиш учун олиб бориб, яшаш уйига олиб бориб, ўзининг ётоқхонасида қуритгани, 2024 йилнинг 12 сентябрь куни соат 18 ларда яшаш уйимга маҳалла раиси ва профилактика инспекторлари у билан профилактик суҳбат ўтказмоқчи бўлиб келишгани, лекин у бу пайтда ухлаб ётгани, шу пайтда акасининг турмуш ўртоғи уни ухлаб ётганимни айтгани, кейин маҳалла раиси ва профилактика инспектори у турган хонага киришгани ва шу пайтда у хонамдаги столни устига қуритиш учун қўйган гиёҳвандлик моддаларини кўриб қолишган, бу пайтда у ҳам уйқудан тургани, кейин улар ундан профилактик суҳбат ўтказиш учун келганликларини ва стол устидаги нарса нима эканлигини сўрашгани, у ИИБ ходимларига бу гиёҳвандлик моддалар эканлигини айтгани, ИИБ ходими ва маҳалла раиси бу моддаларни айнан қаердан олганимни сўраганларида, у бу гиёҳвандлик моддаларини ўзи дала ҳовлида етиштирганлигини айтгани, ИИБ ходимлари бу моддани холислар иштирокида хужжатлаштириб олишгани, у ўз ҳохиши билан Самарқанд шаҳар “Чилқудуқ” маҳалласидаги ҳовлимиздаги етиштириб, парваришлаб келаётган гиёҳвандлик моддаларини кўрсатгани, у ердан эча 7 туп гиёҳвандлик моддалари аниқлангани, уни яшаш уйини холислар иштирокида кўздан кечириб, ҳовлида етиштириб келаётган 7 туп гиёҳвандлик моддалари ўсимликларини хужжатлаштириб олишгани, у экиш ва етиштириш тақиқланган гиёҳвандлик моддалари ўсимликларини етиштириб келаётганлик ҳақидаги айбига иқрорлиги, лекин хеч кимга сотиш нияти бўлмагани, бугунги кунда пушаймонлиги, қонуний енгиллик қилишни сўраб кўрсатув берди. Судланувчи И.Ибрагимовнинг айби қуйидаги далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланди. Шунингдек, И.Ибрагимовнинг айби жиноят ишида мавжуд бўлган ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси, фото жадвал ва ДВД диск, далилий ашёни олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, кимёвий экспертиза маълумотномалари, судга оид наркология экспертизаси хулосаси, И.Ибрагимовдан олинган қон ва сийдик наъмуналари бўйича олинган судга оид кимёвий экспертиза хулосаси, олинган гиёҳвандлик моддалари бўйича судга оид кимёвий экспертизаси хулосалари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, ашёвий далил деб топиш қарори ва далиллар, айбланувчиларнинг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувлари билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи И.Ибрагимовнинг жиноий ҳаракатлари квалификациясини муҳокама қилиб қуйидаги тўҳтамга келади. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи И.Ибрагимовнинг жиноий ҳаракатлари ЖК 270-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи И.Ибрагимовнинг жиноий ҳаракатлари ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан ҳам нотўғри квалификация қилинган. Иш ҳолатига кўра, И.Ибрагимов ўзининг оила аъзоларига тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, “Чилқудуқ” маҳалласи худудидаги қаровсиз қолдирилган дала ҳовлисига 2024 йилнинг май ойида экиш ва етиштириш қонун билан таъқиқланган ўзида бўлган каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини қонунга хилоф равишда 7 туп экиб, етиштириб парваришлаб, бу парваришланган ва етишган каннабис гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсад қилиб, ўзи яшаб келаётган Самарқанд шаҳар, “Ализода” МФЙ, Азимбекова кўчаси, 53-уйидаги ўзининг алоҳида хонасида 1(бир) дона қора рангли селофан пакетга кўп миқдордаги яъни соф оғирлиги 91,14 граммга тенг бўлган, қуруқ ҳолдаги марихуанна гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқган. Иш бўйича И.Ибрагимовни ушбу марихуанна гиёҳвандлик моддалари сотишга келишувни тасдиклайдиган бирон бир далил мавжуд эмас. Суд, ушбу асосларга кўра, И.Ибрагимовнинг ҳаракатларини ЖК 25,273-моддасининг 5-қисмидан 273-моддаси 3-қисмининг “а” бандига қайта квалификация қилишни лозим топади. Суд И.Ибрагимовнинг айбига иқрорлиги, пушаймонлигини ЖКнинг 55-моддасига кўра жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топади, ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар судда аниқланмади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида, судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилиши; Мазкур Қарорнинг 3-бандида, Жиноят Кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақидаги тушунтириш берилган. Шу асосларга кўра, И.Ибрагимовга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида” ги Қарорининг 3-бандига ва Жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисидаги раҳбарий кўрсатмасига амал қилиб, унинг айбига иқрорлиги, пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги ҳамда жазони оғирлаштирувчи ҳолатларнинг йўқлигини, бироқ содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини инобатга олиб, унга ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “а” бандига ЖК 57-моддасини қўлланиб, қонун санкциячида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, ЖК 270-моддаси 2-қисмининг “а” банди санкциясида назарда тутилган энг кам озодликдан маҳрум қилиш жазосини, ЖК 59-моддаси тартибида жазолари қисман қўшишни, ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг 11.10.2022 йилдаги хукми билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшиб ЖК 60,61-моддаси тартибида қўшишни лозим топади. Судга оид наркология экспертизасининг 13.09.2024 йилдаги №622-сонли хулосасида Ибрагимов Ихтиёр Акрамовичда “Коннабиноидли гиёҳвандлик” 6 белгилари мавжудлиги, мажбурий даволаш чораларига муҳтож эканлиги ва даволанишга қарши кўрсатмалар йўқлиги кўрсатилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖК 96-моддасига асосан гиёҳвандликдан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўллашликни лозим топади. Суд, далилий ашё тариқасида олинган оғирлиги 90,5 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси, 7 туп канабис гиёвандлик воситасини, 2 дона елимджан ишланган бакалашкаларни тегишли тартибда йўқ қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471-473-моддаларига мувофиқ, суд Судланувчи Ибрагимов Ихтиёр Акрамович Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 270-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилсин. ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва унга шу моддага асосан ЖК 57-моддаси қўлланиб, 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. ЖК 270-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. ЖК 59-моддаси тартибида жазолари қисман қўшиш йўли билан узил кесил 5 (беш) йил 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. ЖК 60,61-моддаси тартибида жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 11 октябрдаги ҳукми билан тайинланг жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан 5 (беш) йил 3 (у) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 14 сентябр кунидан ҳисоблансин. Иш бўйича қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 96-моддасига асосан гиёҳвандликдан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилсин. Далилий ашё тариқасида олинган оғирлиги 90,5 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси, 7 туп канабис гиёвандлик воситасини, 2 дона елимджан ишланган бакалашкаларни тегишли тартибда йўқ қилинсин Ҳукмдан норози томонлар ҳукм ўқиб эшиттирилган кундан 10 сутка ичида, судланувчи унга ҳукм нусхаси топширилган кундан бошлаб шу муддат ичида, шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кассация тартибида шикоят, прокурор протест беришга ҳақлидир. Раислик этувчи: Ў.Ҳайдаров Ҳалқ маслахатчилар; А.Баратов И.Курбонов