← Назад
Решение #99918 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аракати ЖК | 104 | — | law | |
| ЖКнинг | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| бандига ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 104 | — | law | |
| банди билан айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 17 кунида, жиноят ишлари бўйича Самарқанд
туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья: Ў.Ҳайдаров,
судья ёрдамчиси Ш.Йўлдошбоевнинг котиблигида, Самарқанд шаҳар
прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқов, жабрланувчилар Э.Абдуллаев,
судланувчи Т.Асқаров ва унинг адвокати С.Миргиясовнинг иштирокида,
Асқаров Темуржон Асқар ўғлига нисбатан 1-1401-2407/-1123 сонли жиноят
иши кўриб чиқилди.
Асқаров Темуржон Асқар ўғли, 1998 йил 11 август
куни Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
оилали, мавсумий ишчи, муқаддам судланган,
Самарқанд шаҳар, “Боғдод” МФЙ, Гагарин кўчаси,
11а-уй, 41-хонадонда яшовчи Асқаров Темуржон
Асқар ўғлига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 27 август куни
ушланиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосасининг нусхасини 2024
йил 11 ноябрь куни олган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини атрофлича таҳлил қилиб, тарафларнинг музокараси,
судланувчининг музокара сўзи ҳамда охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Асқаров Темуржон Асқар ўғли, таниши Абдуллаев Эркин
Насриддиновични қасддан уриб тан жароҳати етказишни ўзига мақсад қилиб,
2023 йилнинг 30 сентябрь кунидан 01 октябрь кунига ўтар кечаси соат 00 ларда
Самарқанд шаҳар, “Мирзо Улуғбек” кўчасида фаолият юритаётган “ГОРОД”
тунги клубига Абдуллаев Эркин Насриддиновични қидириб келиб, бу ерда
маданий хордиқ чиқараётган фуқаро Абдуллаев Эркин Насриддиновични
гаплашиб олайлик деб ташқарига таклиф қилиб, кўчага чиққандан кейин у
билан гаплашиб, ўрталарида асосли тортишув бўлмасада, жамиятда юриш
туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, намойишкорона ҳаракатлар қилиб,
хеч бир сабабсиз жанжал кўтариб, жамоат жойида қасддан Абдуллаев Эркин
Насриддиновични қўл ва оёқлари билан уриб тепиб, унга қасддан ҲАЁТ УЧУН
ХАВФЛИ БЎЛГАН ОҒИР турдаги тан жароҳати етказган.
РСТЭИАМ Самарқанд филиалининг 22.08.2024 йилдаги №2836-сонли
хулосасида фуқаро Э.Абдуллаевнинг таънасида, яъни бошининг чап чакка-энса
соҳаларида юмшоқ тўқималар лати, чап қулоқ ноғора пардасининг травматик
ёрилиши, бошининг чап чакка суягининг ёрилиб синиши, синиқни калла
асосига ўтиши, бошининг чап пешона-чакка соҳаларида бош мия пардалари
орасига, бош мия тўқимасига қон қўйилиши, бош миянинг ўрта оғир даражали
лат йейиши каби жароҳатлар аниқланганлиги, бу жароҳатлар ўтмас қаттиқ
жисмлар таъсирида етказилганлиги, бу жароҳатлар ОҒИР ҲАЁТ УЧУН
ХАВФЛИ БЎЛГАН тан жароҳатлар гуруҳига киритилиши, тан жароҳати
етказилиш вақти 01.10.2023 йилга тўғри келиши кўрсатилган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Т.Асқаров, айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, у Абдуллаев Эркин Насриддиновични ўн йиллардан
бошлаб танишини, у уни кўча танишлари орқали танигани, у билан спорт залда
бирга машғулотларга қатнашгани, уни унга нисбатан ўзаро шахсий адоватим
йўқлиги, у 2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб Самарқанд шаҳар, Макон мал
савдо мажмуаси ёнида фаолият юритаётган “ЛЕГРАНТ” номли тунги клубда у
қўриқлаш ходими бўлиб, норасмий ишлагани, уунга клуб хўжайини Шерзод
ака хар кунлик 200 минг сўм ойлик маош тўлаб келар эди, уни иш вақти тунги
2 соатга қадар давом этаргани, уни вазифаси асосан тунги клубда жанжал
бўлишини олдини олиш, агарда жанжал ҳолатлари бўлса хуқуқни мухофаза
қилиш ходимларини чақириш, ҳисобни тўламасдан кетмоқчи бўлган
мижозларга ҳисобни тўлаш бўйича тушунчалар бериш кириши, у 2023 йилнинг
01 октябрь куни кечки пайт шахсий юумшлари бўлганлиги сабабли ишга
бораолмадим, ўз ишларини битириб кўчада юрганида, шу куни бироздан кейин
кечки пайт унга ошхона ишчи ходимлари телефон қилиб таниши Эркин ака
клубга келиб, овқатланиб, спиртли ичимлик ичиб, ҳисобни тўламасдан чиқиб
кетганлигини, у чиқиб кетаётган вақтда ишчилар ундан ҳисобни тўлашни
сўраганларида у “луббойинга жавоб тўламайман”-дегани, шундан кейин
ишчилар у ҳақида айтишганида, у уни ҳам “онасини фалон қиламан”-деб
ҳақоратлагани, ўзи еб ичган ичимлик ва овқатларининг 600 минг сўм пулларини
тўламасдан клубдан чиқиб кетганлигини айтгани, шундан кейин у Эркин
аканинг бу қилган ишларига ҳайрон қолгани, чунки улар у билан ака-ука
эканлиги, кўчада салом алик қилгани, у унга ука деб мурожаат қилгани, у унга
ака деб мурожаат қилгани, шу вақтда у ишлаётган клубда ишловчи ишчилар
унга Эркин акани Шарк тунги клубига кетганлигини айтгани, у Шарқ тунги
клубига Эркин акани қидириб боргани, у ердагилардан у Эркин акани сўрадим,
лекин улар ҳам Эркин акани бу ерда эмаслигини айтишгани, кейин уни шу
ердаги ишчилардан Эркин аканинг телефон рақамини олгани ва унга телефон
қилгани, унинг телефони ишламагани, ўзи кейин у ердан чиқиб, ишхонага
бориш мақсадида йўлдан кетаётганида Самарқанд шаҳар Мирзо Улуғбек
кўчасидаги “Город” тунги клуби олдида у Эркин аканинг Нексия-2 русумли ва
30-203- Давлат рақамли автомашинасини кўриб қолгани, кейин у Эркин ака шу
ерда деб бу клубга киргани, Клубга кирганида Эркин ака жами 7-8 нафар
танишлари билан клубда ўтиришгани, бу пайтда соат 00 лардан ўтган ва 01 лар
атрофида эди, у клубга Эркин ака кириб ўтирган жойга кириб бордим ва уни
ташқарига гаплашиб олиш учун ташқарига чақиргани, у билан ташқарига
чиққандан кейин у унга “ака нимага ундай қилдингиз, биз ака-укамизку,
меличопка пул майли, лекин нима учун мени онамдан сўкиб кетдингиз” дегани,
кейин у унга қараб “е менга бунақа панятка берма, бор кет йўқол” дегани, кейин
у жаҳл устида шу пайтда уни бир юзига қўли билан бир мушт ургани, у ерга
йиқилиб кетгани, Эркин ака ўрнидан туриб уни ураман деб уни олдимга
келгани, шу ердаги унга нотаниш бўлган фуқаролар уни ажратаман деб ҳаракат
қилишгани, шу ерда одамлар кўпайиб кетди, кейин Эркин ака уни олдига келиб,
бирга-бир урушишни сўради, у билан йўлда иккаласи бирга бир урушиб ва
жанжаллашгани, у уни оёғидан тепиб ерга йиқитгани, устига чиқиб олгани, у
бошидан тан жароҳати олгани, кейин ўрнидан туриб ажралишгани, у яна
кийимларини йиртиб ташлаб уриш учун кела бошлагании, у яна бир марта
тепгани, шу ерда одмалар уларни ажратгани, кейин у ўз ишлари билан кетгани,
Эркин ака ҳам шу ерда қолгани, Эртаси куни эшитганида Эркин ака тан
жароҳати олиб даволаниш учун шифохонага боргани, у ундан кечири сўрагани,
унинг барча моддий зарарларини қоплаш мақсадида унга 2000 минг АҚШ
доллар пул бергани, у унга даъво қилмасдан кетгани, у айбига иқрорлиги, содир
этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, қонуний енгиллик
беришни сўраб кўрсатув берди.
Судланувчи Т.Асқаровнинг айби судда айбига қисман иқрорлик
билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчининг кўрсатуви ва бошқа
далиллар билан ҳам тўлиқ ўз тасдиғини топди.
Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи жабрланувчи Э.Абдуллаев
у Асқаров Темур Асқар ўғлини ўн йиллардан буён танишини, у билан спорт
залда танишгани, у билан бирга спорт машғулотлари олиб боргани, у билан шу
сабабли танигани, уни унга нисбатан ўзаро шахсий адоватм йўқлиги, танишлари
Самандар ва унинг танишлари билан 2023 йилнинг 01 октябрь куни 23 лардан
ўтиб колян чекиш мақсадида Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчасидаги
“Город” тунги клубига боришгани, у ерга боргандан кейин у Самандар ва
танишларини у ерга киритиб, уларга колян закас қилиб, уйга кетиш мақсадида
ўзи чиқиб кейин нос чекгани, шу пайтда уни кўчага Т.Асқаров чақиргани, у
кўчага у билан учрашиб кўришиб гаплашганида у унга “сан мани аямдан
сўкдинг” дегани, у унга “сени қачон кимни сўкибман” дегани, шу пайтда хар
томондан турли бегоналар келиб қолгани, бу шахслар Темурнинг танишлари
экани, шу пайтда клубдан таниши чиққанида уни кимдир четга тортиб, урмоқчи
бўлганида у бу танишининг олдига бормоқчи бўлгани, шу пайтда уни олдини
Т.Асқаров тўсганид, у унга қоч қўйвор уни танишини уряпти деб айтгани, лекин
шу пайтда кутилмаганда Т.Асқаров уни қўли билан юз соҳамга икки марта
ургани, бу ерда у йиқилиб тушгани, шу пайтда уни таниши Фаррух ажратаман
деб айтгани, кейин Темур уни ҳам уриб кетгани, кейин у Темурни олдига
кутилмаган бу вазиятни тушуниш учун боргани, шу пайтда Темур билан
иккаласи йўл ўртасида уришишни бошлагани, кейин бу пайтда Темур билан
уришиш давомида у уни оёғимга тепиб йиқитиб олгани ва у ерга йиқилгани,
кейин у бошига ва турли жойларига тепиб уриб ташлагани, шу ердагилдар уни
ажратишгани, кейин у ундан нима учун сабабсиз уни урганлигини сўраш учун
уни олдига боргани, у яна уни уриб тепиб ташлагани, кейин уни танишлари уни
у ердан ўзлари билан олиб яшаш уйимга олиб боришган, уйида ётганимдан
кейин уни соғлиғим ёмонлаша бошлагани, кейин турмуш ўртоғи тез ёрдам
чақириб шифохонага олиб боргани, у шифохонада ётганида Темур уни турмуш
ўртоғим билан шифохонада учрашиб, унга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга
нисбатан қонуний енгиллик бериш тўғрисида кўрсатув берди.
Шунингдек, Т.Асқаровнинг айби, жабрланувчининг тушунтириш
хатлари, жабрланувчининг кўрсатувлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ашёвий
далил деб топиш қарори ва далиллар, нарсани кўздан кечириш баённомаси ва
фото жадвал, судга оид тиббий экпертиза хулосаси, юзлаштириш баённомаси,
айбланувчиларнинг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувлари билан тўлиқ ўз
тасдиғини топди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан Т.Асқаровнинг жиноий
ҳаракати ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е” банди билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, ЖКнинг 55-моддасига асосан Т.Асқаровнинг қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлиги, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топади,
ЖКнинг 56-моддасига кўра жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар судда
аниқланмади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, инсон
ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга
ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги. Давлат органлари
томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари
мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган
мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги;
29-моддасига кўра, ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари
қонун билан муҳофаза қилиниши, давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва
одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни
қопланиши учун шарт-шароитлар яратиши белгиланган.
Суд, Т.Асқаровга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
Қарорининг 3-бандига ва Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра,
жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига,
шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши кераклиги тўғрисидаги раҳбарий кўрсатмасига амал қилиб, унинг
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилали бўлиб, 4 нафар
фарзандлари борлигини инобатга олиб, ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е”
бандига ЖК 57-моддасини қўллаб қонун санкциясида назарда тутилган энг кам
жазодан ҳам камров озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим
топади
Юқоридагиларга кўра суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 460,
462-463, 465-468, 471-473, 475-моддаларини қўллаб, ҳукм қилди,
Ҳ У К М:
Судланувчи Асқаров Темуржон Асқар ўғли, Ўзбекистон Республикаси
ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е” банди билан айбли деб топилсин ва шу модда
билан ЖК 57-моддаси қўлланилиб, 1 (бир) йил 6 (олти) муддатга озодликдан
маҳрум қилинсин.
Жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 27 август кунидан ҳисоблансин.
Судланувчи Т.Асқаровга қўлланилган «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт
чораси аслича қолдирилсин.
Ҳукмдан норози томонлар, шу жумладан судланувчи ва жабрланувчи
ҳукмнинг нусхасини олган вақтдан бошлаб ўн сутка муддат ичида апелляция
тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач эса кассация тартибида, шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят
қилишга ва протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Ў.Ҳайдаров